en
Feedback
Qur'on va Hadis

Qur'on va Hadis

Open in Telegram
891
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-2530 days
Posts Archive
Молик Ибн Динор раҳимаҳуллоҳ шундай дер эди: «Киши ўзи солиҳ бўлмайтуриб мажлисларда солиҳ инсонларнинг обрўсини тўкиши – унинг гуноҳкор бўлишига етарлидир». [Шуъабул иймон, 5/316] Ўзингизни сарҳисоб қилинг

Намоз олдидан Мадина масжидларида такбир садолари...🥰 «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо фитр (яъни, рамазон ҳайити) куни намозгоҳга йўл олса баланд овоз билан такбир айтар эдилар».

Video message00:59

#Табрик Барчангизга кириб келган рамазон ҳайити муборак бўлсин!💐 تقب الله منا و منكم صالح الأعمال 🤲🏻
#Табрик Барчангизга кириб келган рамазон ҳайити муборак бўлсин!💐 تقب الله منا و منكم صالح الأعمال 🤲🏻

Расмий хабар: 🌙Саудия мамлакатида, ой кузатиладиган минтақаларида Тумайр ва Судайрда шаввол ҳилоли(ойи) кўринмади. Шу сабаб
Расмий хабар: 🌙Саудия мамлакатида, ой кузатиладиган минтақаларида Тумайр ва Судайрда шаввол ҳилоли(ойи) кўринмади. Шу сабаб рамазонни 30 кун қилиб, тўлиқлаб эртага ҳам рўза тутамиз. Аллоҳ таоло яна 1кун рўза тутмоғимизни амр қилди. Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин, ҳамма ўйлаган, сўраган нийятларимизни Аллоҳ ижобат қилсин. تقبل الله منا ومنكم، صالح الاعمال.🌷 Улашинг:⤵️ http://t.me/Lillahi_1

Бир неча соатлардан кейин шаввол ҳилолини хабари эълон қилинади. Саудия, мамлакатни ¹шимолида ва ²ғарбида бунга масъулларни ж
Бир неча соатлардан кейин шаввол ҳилолини хабари эълон қилинади. Саудия, мамлакатни ¹шимолида ва ²ғарбида бунга масъулларни жалб қилди. Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси барча мусулмонларни бугун, 29-рамазон қуёши ботишидан аввал шаввол ҳилолини(ойини) кузатишга чақиради. Бугун Саудия Арабистонида шом вақти киришидан олдин ой кузатилади. Агар ҳилол кўрилса, бу Рамазонни-29 куни деб эътибор қилинади ва эртага ҳайит куни этиб тайинланади. Агар ой кўрилмаса Рамазонни-30 кун қилиб тўлдирилади. ____ 1 Судайр 2 Тумайр Улашинг:⤵️ https://t.me/Lillahi_1

Қадр кечасининг фазилатлари •Бу кечада қуръон нозил қилинди. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Биз у(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик». Қадр сураси 1–оят •Бу кечани Аллоҳ таоло муборак кеча деб атади. «Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик». Духон сураси 3–оят Қатода раҳимаҳуллоҳ: "Бу қадр кечаси", дедилар. •Аллоҳ таоло бу кечада фаришталар ва Жаброил алайҳиссаломнинг тушишини хабарини берди. «У (кеча)да фаришталар ва руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббилари изни ила барча ишлар билан тушурлар». Қадр сураси 4–оят •Бу кечани Роббисининг ваъдасини тасдиқлаган ҳолда ва савоб умидида ўтказган бандани Аллоҳ таоло ўтган гуноҳларини кечиради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким қадр кечасини иймон билан ва савоб умидида қоим ўтказса уни ўтган гуноҳлари кечирилади». Бухорий ва Муслим ривояти Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечадаги яхшиликларга шошилиб бу кечани излар эдилар. Шунингдек, қадр кечасини излаб эътикофда ўтирар эдилар. Сахиҳ ҳадислар қадр кечаси рамазоннинг охирги ўн кунлигида эканига далолат қилади. Оиша розияллоҳу анҳодан келган ҳадисда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Қадр кечасини охирги ўн кунликнинг тоқ (кечалари)дан изланглар». Бухорий ривояти Абу Саид Ал Худрий розияллоҳу анҳудан келган ҳадисда: «Уни (яъни қадр кечасини) охирги ўн кунликдан изланглар ва тоқ (кечалар)дан изланглар», дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти Уламолар қадр кечаси охирги ўн кунликнинг айнан қайси кечасида эканлигида ихтилоф қилганлар. Ҳатто Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ "Фатҳул борий", китобида бу мавзуга оид 47 та қавлни зикр қилган эканлар. Кўпгина Уламолар қадр кечаси муайян бир кечада эмас, балки ҳар йили кечадан кечага ўзгаради, деб шу қавлни рожиҳ санаганлар. Улашинг:⤵️ https://t.me/Lillahi_1

اللهم بلغنا ليلة القدر
اللهم بلغنا ليلة القدر

Охирги ўн кеча ва қадр кечасида қилинадиган солиҳ амалларнинг энг афзали: намоз, Қуръон тиловати ва дуо. Тунги намозни Қуръон
Охирги ўн кеча ва қадр кечасида қилинадиган солиҳ амалларнинг энг афзали: намоз, Қуръон тиловати ва дуо. Тунги намозни Қуръон тиловати билан, саждаларни эса дуо билан узайтириб бу учта амални бир пайтда жамлашлик ҳолатларнинг энг яхшисидир. Шайх Абдулазиз Торифий Улашинг:⤵️ https://t.me/Lillahi_1

Эътикофга оид баъзи аҳкомлар. Эътикофни таърифи. Эътикоф луғатда: бирон нарсага боғланиш ва айрилмаслик деган маънони англатади. Шаръий истилоҳда: Аллоҳга тоат-ибодат қилиш мақсадида масжиддан ажралмаслик. Эътикофни ҳукми: Тўрт мазҳаб уламолари эътикофни суннати муаккада эканига иттифоқ қилишган. Оиша розияллоҳу анҳо айтади:"Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазонни охирги ўн кунлигида эътикофда ўтирар эдилар ва у зот вафот қилгунига қадар шундай қилдилар. У зотдан сўнг аёллари ҳам эътикофда ўтирдилар". Бухорий ва Муслим ривояти(1) •Эътикофни шартларидан бири нийят қилишлик. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни:" Албатта амаллар нийятга боғлиқдир", деган ҳадисларига биноан.(2) •Эътикофни яна бир шартларидан масжидда бўлишлиги. Уламолар эътикоф учун масжид шарт эканига ижмоъ қилганлар. Ибн Абдул Бар раҳимаҳуллоҳ айтади:"Уламолар эътикоф фақат масжиддагина бўлишлигига ижмоъ қилдилар".(3) Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:"Уламолар иттифоқи билан эътикоф фақат масжиддагина бўлади".(4) Танбеҳ: Юқоридаги шартлар эркак ва аёлга бирдек шарт қилинади. Демак, уйда эътикоф ниятида ўтиришлик шаръий эътикоф ҳисобланмайди. (1) Саҳиҳул Буҳорий 2026, Саҳиҳи Муслим 1172. (2) Саҳиҳул Бухорий 1, Саҳиҳи Муслим 1907. (3) Ал-истизкор 3/385. (4) Мажмуъул фатава 27/252. 📡Канал линки: 👇🏼 https://t.me/Lillahi_1

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳудан) у киши айтадилар: "Набийﷺ шом номозини ўқишларидан аввал яъни (оғиз очарда) ҳўл ҳурмо бил
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳудан) у киши айтадилар: "Набийﷺ шом номозини ўқишларидан аввал яъни (оғиз очарда) ҳўл ҳурмо билан оғиз очардилар, агар у бўлмаса қуруқ ҳурмо билан, у ҳам бўлмаса бир ҳўплам сув билан очар эдилар". (Абу Довуд ривояти). Шарҳ: Баъзи тиббиёт олимлари: “Рўзадор учун кун бўйи керак бўлган витаминларни мана шу ҳурмо ва сув етказиб беради“- дейишади. Шу сабабдан бу суннатни татбиқ қилиб суннатга эргашишлик ажрига ва соғлигингизга фойдали нарсага эга бўлинг. УЛАШИНГ:👇

+1
Масжидун Набавийда таровийҳни илк куни учун ҳозирлик🥰 Ҳарам масжидида бугунги таровийҳ учун бизларга имомлардан: устоз, доктор Муҳаммад Барҳажий ва таниқли имом устоз, доктор Абдулмуҳсин Қосимлар адо қилиб беради. Имомлар орасида янги ном – Муҳаммад Барҳажий😊 ___ Шайхларни ва таровийҳдан тўғридан-тўғри лавҳани қуйидаги робит орқали тинглашингиз ва кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/live/gUC3TjCrwRw?feature=shared Улашинг:⤵️ https://t.me/Lillahi_1

🌙Расмий хабар: Саудия Арабистонининг Тумайр минтақасида Рамазон ҳилоли кўринди. Шу сабаб эртадан рўза тутамиз, бугундан таро
🌙Расмий хабар: Саудия Арабистонининг Тумайр минтақасида Рамазон ҳилоли кўринди. Шу сабаб эртадан рўза тутамиз, бугундан таровиҳ ўқимиз, иншаоллоҳ. اللهم إنك عفو تحب العفو فاعف عنا Аллоҳим, сен гуноҳларни кечиргувчи Зотсан, ва кечиришликни яхши кўрасан, гуноҳларимизни кечиргин. Аллоҳ таоло ушбу рамазонни барчамиз учун фойдалик қилиб берсин. https://t.me/Lillahi_1

+1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллох Саудияни Тумайр минтақасида катти шамол бўлмокда, хаво эса чанг, шу сабабли Ой кузатилиши қийинроқ бўлмоқда, бироздан сўнг аниқ хабарини берамиз, иншаоллоҳ. http://t.me/Lillahi_1

🌙Эртага шаъбон ойини 29-куни. Рамазон ҳилолини кўриш учун эртага чиқилади. Эртароқ "Рамазон Ҳилоли" ҳақида хабар қиламиз, иншаоллоҳ. @Lillahi_1

«Албатта, биз уни (яъни, Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик».  [Духон сураси 3–оят] Муборак кечадан мурод нима?
Anonymous voting

Эътикофнинг ҳукми:
Anonymous voting

Саволга диққат қилинг❗ Эътикофнинг тўғри бўлиш шартларидан бири: 
Anonymous voting

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот шундай дедилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам висолдан қайтардилар". [Бухорий ва Муслим ривояти] Ҳадисдаги висолдан мурод нима? 
Anonymous voting

Эътикофнинг энг оз муддати қанча?
Anonymous voting