891
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-2530 days
Posts Archive
Таомлар билан машғул бўлмаганлар
Имом Ҳофиз Исҳоқ ибн Роҳавайҳ айтади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари таомлар билан машғул бўлмас эдилар, бизнинг замонамиздаги одамлар каби».
[Ҳарб масъалалари]
Агар У Зот бизнинг замонамизни(ҳолатимизни) кўрганида нима бўлар эди-я !? Аллоҳдан ёрдам сўраймиз.
Улашинг:⤵️
https://t.me/Quron6
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Кўп унитувчилар учун. Ўзбекча айтганда(эсарлар) учун.
Шайх Сулаймон Руҳайлидан насиҳат:
Ким кўп унитишлик, эсдан чиқаришликдан шикоят қилса, унга Аллоҳни кўп эслашлик ва доим зикрда бўлишлик даво бўлади ва Қуръонни кўп тиловат қилишлик билан даво топади.
Бу иккиси зеҳнни чарҳлайди.
Хоссатан, зикрлардан: "سبحان الله –субҳанаоллоҳ" калимасини кўп айтиб юришлик билан бўлади. Бу зикр – намозда ҳам машруъ қилинган.
Аллоҳни кўп эслашлик уни зикр қилиш билан бўлади, Аллоҳ таоло айтади:
«Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: "Шоядки Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса", дегин».
[Каҳф сураси, 24-оят]
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1
Фотиҳа сурасида қалбдаги энг катта уч турли касалликка шифо бор:
•Биринчиси: Риё кассалиги.
Унинг шифоси Аллоҳ таолонинг:
«Сенгагина ибодат қиламиз», оятида.
•Иккинчиси: Кибр, ужб ва шунга ўхшаш касалликлар. Уларнинг давоси фотиҳа сурасининг:
«Сендангина ёрдам сўраймиз», оятида.
•Учинчиси: Залолат.
Унинг шифоси фотиҳа сурасининг:
«Бизни тўғри йўлга бошлагин», оятида.
Шунинг учун Фотиҳа сураси "Шифо", деб ҳам номланади.
Улашинг:⤵️
https://t.me/Quron6
Бидъат амаллар яхши ва ёмон, мустаҳаб ва макруҳ ёки вожиб ва ҳаром бидъат бўлиб бир неча қисмга бўлинадими?Муҳаққиқ уламолар наздида бидъатнинг яхши ва ёмони бўлмайди. Балки, бидъатнинг барчаси залолатдир, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақида очиқ ҳадис ворид бўлган. Бу мавзуда баъзи уламоларнинг сўзларини нақл қиламан: ▪️Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ Саҳиҳи Бухорийга ёзган шарҳида муҳаддис, фақиҳ олим Абу Убайд Ибн Қосим Саллом раҳимаҳуллоҳнинг (ҳижрий 224-йилда вафот этганлар) шундай деган сўзларини нақл қилганлар: «Бидъатнинг ҳамма тури бир бўлиб, барчаси залолатдир». (1) ▪️Моликий мазҳабининг олимларидан бўлган усулий олим Абу Исҳоқ Шотибий раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 790-йилда вафот этганлар) ўзларининг «Ал-фатаво» китобларида шундай дейдилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:«Ҳар қандай бидъат залолатдир», деган сўзлари уламолар наздида умумни билдириб, барча бидъатни ўз ичига олади ва ундан ҳеч бири истисно қилинмайди. Бидъатнинг ичида асло яхшиси бўлмайди». (2) Шунингдек, у зот ўзининг «Ал-иътисом» китобида айтадилар: «Бу тақсимлаш янги пайдо қилинган тақсимлаш бўлиб, унга биронта шаръий далил далолат қилмайди».(3) ▪️Улардан аввалроқ эса, ҳижрат диёрининг имоми бўлмиш Имом Молик раҳимаҳуллоҳ шундай деган эдилар: «Кимки динда бир янгилик пайдо қилиб уни яхши деб билса, бас, у кимса Муҳаммад соллаллоху алайҳи ва саллам рисолатга хиёнат қилди дея иддао қилипти. Чунки Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим». Ўша вақтда (яъни, Расулуллоҳнинг даврида) нимайки диндан деб ҳисобланмаган экан, бугун ҳам у амал диндан бўлиб ҳисобланмайди». (4) Албатта, юқорида келтирилган нақллар патирдан бир кулча, холос. Бўлмасам, бидъатни бундай тақсимлашни инкор қилган уламоларнинг сўзларидан талайгина зикр қилса бўлади. Бидъат бобида Имом Шотибийнинг «Ал-иътисом» китоби жуда фойдали, толиби илмлар шу китобга кўп-кўп назар солишни тавсия қилган бўлардим. Сўзимни эса Яҳё Ибн Яҳё Лайсий раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари билан якунлайман, у зот шундай деганлар: «Суннатга терс иш тутишда умид қилинадиган ҳеч қандай савоб йўқ!». (5) Манба: (1) Ибн Баттолнинг Саҳиҳи Бухорийга ёзган шарҳи, 8/588 (2) Имом Шотибийнинг "Ал-фатаво" китоби, 180-бет (3) Ал-иътисом, 1/327 (4) Ал-иътисом, 1/65, Ал-иҳкам фи усул ал-аҳкам, 6/58 (5) Ал-фатаво, 180-бет Улашинг:⤵️ https://t.me/Quron6
Тавҳид – қалбларни кенг, очиқ қилиш сабабларидандир.
Шайх Абдураззоқ Ал-Бадр
Таълиқ:
Кенг, очиқдан мурод – қалб ҳақни қабул қилиш сабабларидан эканига ишора қилинмоқда.
@Quron6
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
+1
Охирги икки кунда Қирғизистонда рўмолга, ниқобга қаттиқ тақиқлар бўлаябди. Шу сабаб жамоат жойларда рўмол ва ниқобни тақиб, ўраб юришликни ман қилиш ёки рухсат этиш деган танловни Қирғзистонни расмий сайтида сўров ўтмоқда.
Аллоҳим золимларга Ўзи кифоя қилсин, мусулмонларга нусрат бериб қўлларини олий қилсин.
Қуйидаги сылка орқали "не поддерживаю" деган сўровга босиб ўз динингизни ва тарафингизни билдиринг.
Бисмиллаҳ:👇
https://kg.akipress.org/news:2157953/?fbclid=IwY2xjawFDeGVleHRuA2FlbQIxMQABHcLKlIWyFu94QlXg9EoyVxX9xDyL7nVelkXN_X0foQZHMB4vL3uxtYrqsA_aem_QPhL3U6oyEeS93W9W-OKiw&sfnsn=wa
@Lillahi_1
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Тўртала мазҳаб имомларига "Аёл киши юзини очиши жоиз", деган қавлни нисбатлашади! Албатта бу хато, буни рад қиламиз | Шайх Абдулазиз Торифий (Аллоҳ у кишига нажот берсин)
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1
Нафс тарбиясининг асли – қалбда тавҳидни қоим қилишлик билан бўлади.
[الكتاب: اصلاح القلوب، الباب: تزكية النفس]
@Quron6
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Икки Ҳарам обиди (Фузайл ибн Иёзнинг) тавбасига сабаб бўлган ажойиб қисса | Шайх Саид Камолий ҳафизаҳуллоҳ
Таълиқ: Аллоҳ таолонинг оятлари у зотларни қулоқларига эмас, балки, қалбларига кирар эди.
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Исломда дўстлик
Ҳакимлар айтишар эди:
Биродарни биродар устидаги лозим бўлган нарсалардан; қалби билан уни дўст тутиши, тили билан уни зийнатлаши, моли билан уни қўллаб қувватлаши, одоби билан уни тўғрилаши, йўқлигида унинг шаънини ва обрўсини чиройли ҳимоя қилишидир.
"الإخوان" لابن أبي الدنيا: (١/١١١)
Мулаххос ва таълийқ:
Аллоҳим, биродарларимизаро қалбларимизни ислоҳ қилгин, тилларимизни ислоҳ қилгин, молларимизни тўғри тасарруф қиладиган ва манфаатли қилгин, ўзаро гўзал одоб-ахлоқ бергин.
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Бугун муҳаррам ойининг 1–куни, ҳижрий 1446–йил.Абу Усмон Наҳдий раҳимаҳуллоҳ айтади: «(Салафи солиҳинлар) учта ўн кунликни улуғлашар эди: 1. Рамазоннинг охирги ўн кунлиги 2. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги 3. Муҳаррам ойининг аввалги ўн кунлиги». (Латоифул маъориф) Улашинг:⤵️ http://t.me/Lillahi_1
#Табрик
Барчангизга қурбон ҳайити муборак бўлсин!💐
تقبل الله منا و منكم صالح الأعمال 🤲🏻
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Эртага зулҳижжанинг 9–куни, яъни арафа куни.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа кунининг рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади”, деганлар.
Имом Муслим ривояти
Арафа рўзаси қандай қилиб кейинги йилни гуноҳларини каффорат қилади?
Мановий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Бунинг маъноси:
1. Аллоҳ таоло уни келгуси йилда гуноҳ қилишдан асрайди.
2. Ёки уни гуноҳларига каффорат бўладиган даражада ажри савоб беради.
3. Ёки ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилса кечирилади.
Манба: (فيض القدير 230/4)
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
"Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир".
Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар арафа куни ашийя(яъни, аср билан шом намозини ўртаси)да ёлғиз қолишга имкон топсанг, бас шундай қилгин".
(الزهد للإمام أحمد 2211)
Ёлғиз қолишдан мурод – бу кунги дуолар албатта ижобат бўлади ва шу вақтни ғанимат билиб, инсонлардан ҳоли бўлиб, Роб Таолодан сўрашликка ишорадир.
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1Repost from Qur'on va Hadis
"Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир".
Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар арафа куни ашийя(яъни, аср билан шом намозини ўртаси)да ёлғиз қолишга имкон топсанг, бас шундай қилгин".
(الزهد للإمام أحمد 2211)
Ёлғиз қолишдан мурод – бу кунги дуолар албатта ижобат бўлади ва шу вақтни ғанимат билиб, инсонлардан ҳоли бўлиб, Роб Таолодан сўрашликка ишорадир.
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1"Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир".
Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар арафа куни ашийя(яъни, аср билан шом намозини ўртаси)да ёлғиз қолишга имкон топсанг, бас шундай қилгин".
(الزهد للإمام أحمد 2211)
Ёлғиз қолишдан мурод – бу кунги дуолар албатта ижобат бўлади ва шу вақтни ғанимат билиб, инсонлардан ҳоли бўлиб, Роб Таолодан сўрашликка ишорадир.
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1Repost from Lillahi | Лиллаҳи
"Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир".
Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар арафа куни ашийя(яъни, аср билан шом намозини ўртаси)да ёлғиз қолишга имкон топсанг, бас шундай қилгин".
(الزهد للإمام أحمد 2211)
Ёлғиз қолишдан мурод – бу кунги дуолар албатта ижобат бўлади ва шу вақтни ғанимат билиб, инсонлардан ҳоли бўлиб, Роб Таолодан сўрашликка ишорадир.
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Зулҳижжанинг ўн кунлиги
Мадина кўчаларида такбир садолари...🥰📢
Зеро, бу кунларда энг афзал амаллардан бири бу – такбир, тасбиҳ, таҳлил айтишдир.
اللهُ أكبر اللهُ أكبر، لا إلهَ إلَّا الله، واللهُ أكبر اللهُ أكبر، ولله الحَمْد.
"Ибн Умар ва Абу Ҳурайра — розияллоҳу анҳумлар — бу ўн кунликда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) бозорга чиқиб такбир айтишар ва уларга эргашиб одамлар ҳам такбир айтишар эди".
Имом Бухорий таълиқ ила ривоят қилган 2 | 20
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
#зулҳижжанинг_ўн_кунлиги
Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида қилинадиган ибодатлар икки қисмга бўлинади:
▪Биринчиси: Айнан шу ўн кунга хос бўлган ибодатлар: ҳаж ибодати, маълум сифатдаги такбир, ва қурбонлик каби.
▪Иккинчиси: Бу ўн кунлик ва бошқа вақтларда қилинадиган ибодатлар: намоз, рўза, садақа ва бошқа тоат-ибодатлар каби.
@Lillahi_1
