891
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-2530 days
Posts Archive
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
💡Викторинада – ўзингиз тўғри деб билган жавобни танлаб юборганиздан сўнг, ушбу ишора қилинган белгини боссангиз, тўғри жавобни ва жавобга изоҳ берилган бўлса, ўқиб фойда олишингиз мумкин.
بارك الله فيكم
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шак куни рўза тутишликдан қайтарганлар. Савол: Қайси кунга шак куни дейилади?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Рамазон рўзаси ҳижратни нечанчи йили ва қайси ойда фарз қилинган?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
+1
🌙 Расмий хабар:
Саудия Арабистонининг Тумайр минтақасида Рамазон ҳилоли кўринди.
Шу сабаб эртадан рўза тутамиз, бугундан таровиҳ ўқимиз, иншааллоҳ.
اللهم إنك عفو تحب العفو فاعف عنا
Аллоҳим, сен гуноҳларни кечиргувчи Зотсан, ва кечиришликни яхши кўрасан, гуноҳларимизни кечиргин.
Аллоҳ таоло ушбу рамазонни барчамиз учун фойдалик ва муборак қилиб берсин.
https://t.me/Lillahi_1
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
+1
🌙 Расмий хабар:
Саудия Арабистонининг Судайр минтақасида Рамазон ҳилоли кўринди.
Шу сабаб эртадан рўза тутамиз, бугундан таровиҳ ўқимиз, иншааллоҳ.
اللهم إنك عفو تحب العفو فاعف عنا
Аллоҳим, сен гуноҳларни кечиргувчи Зотсан, ва кечиришликни яхши кўрасан, гуноҳларимизни кечиргин.
Аллоҳ таоло ушбу рамазонни барчамиз учун фойдалик ва муборак қилиб берсин.
https://t.me/Lillahi_1
[Уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (Қиёмат) кунидан қўрқурлар].
[Улар Аллоҳ ўзларини қилган амалларининг энг гўзаллари сабабли мукофотлаши ва яна уларга Ўз фазлу-карами билан зиёда (савоблар ато) қилиши учун (эрта-ю кеч Аллоҳни поклаб ибодат қилурлар). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур].
Нур сураси 37, 38 – оятлар.
Улашинг:⤵️
https://t.me/Quron6
"Катта ширк ва Кичик ширк" ва бу иккисининг ўртасидаги фарқлар
▪️Катта ширк:
1. Миллатдан(диндан) чиқаради.
2. Фақат тавба билан кечирилади.
3. Барча амалларни ҳабада қилади.
4. Уни қилган киши дўзахда абадий қолади.
5. Жони ва моли ҳалол бўлади, ҳамда мусулмонлар билан бўлган дўстлик ришталари бутунлай узилади.
▪️Кичик ширк:
1. Миллатдан (диндан) чиқармайди.
2. Гуноҳларнинг бошқа турларига ўхшаб, тавбасиз ҳам кечирилиши мумкинлиги ҳақида ихтилоф бор: баъзилар кечирилмайди деса, баъзилар кечирилиши мумкин дейди.
3. Фақат унга боғланган амалларни ҳабада қилади.
4. Уни қилган киши дўзахда абадий қолмайди.
5. Жони ва моли ҳалол бўлмайди, фақат мусулмонлар билан бўлган дўстликни заифлаштиради.
✍ Абу Юсро
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Гўзал хулқ – Жаннатга киришга сабабдир.
"Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашди: Одамларни Жаннатга энг кўп киришларига сабаб бўладиган нарса нима? — деб сўрашди. У зот дедилар: «Муттақинлар (Аллоҳдан қўрққанлар) ва гўзал хулқ эгаларидир»".
[Имом Термизий ривояти]
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис ҳақида айтадилар: "Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам тақво ва гўзал ахлоқни бирга зикр қилдилар, чунки, "тақво" инсонни Аллоҳ билан, "гўзал ахлоқ" эса одамлар билан муносабатларини яхшилайди".
[Шайх Абдураззоқ ал-Бадрни «аҳодисул ахлоқ» китобидан]
✍ Абу Юсро
Энг афзал амаллардан бири – Тунги намоз (таҳажжуд)
Маълумки, энг афзал амаллардан бири тунги намоз – таҳажжуддир. Бу ибодат Аллоҳга яқинликка эришиш ва Ундан мағфират сўраш учун беқиёс имкониятдир.
Энди кимки бу буюк ибодатга мушарраф бўлмаётган ёки данкасалик касалига дучор бўлган бўлса, Аллоҳ таоло унга ўз фазли ва раҳмати билан ёрдам беришини умид қилиб, қуйидаги зикрларни доим айтиб юрсин:
لا إله إلا الله
سبحان الله
الحمد لله
الله أكبر
Шу зикрларнинг баракаси билан Аллоҳ уни қиёмуллайлга мушарраф қилади, иншааллоҳ.
Манба: Шайх Абдураззоқ ал-Бадрнинг «Адабул муфрад» шарҳи
✍ Абу Юсро
Бомдод ва аср намозларининг фазилатларидан
Бомдод ва аср намозларининг ўзига хос фазилатлари ва хусусиятлари бор. Улардан баъзиларига Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ушбу бобда ишора қилган.
▪️Ким икки намозни (яъни бомдод ва асрни) ўқиса, жаннатга киради. Чунки бомдод намози туннинг совуқлигида (яъни кечанинг охирида) бўлади, аср намози эса кундузги вақтнинг совуқлигида (яъни куннинг охирида) ўқилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Кимки, икки совуқ намозни ўқиса, жаннатга киради".
▪️Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар:
"Ким тонг отмасидан ва қуёш ботмасидан олдин намоз ўқиса (яъни бомдод ва асрни), дўзахга кирмайди".
Юқоридаги биринчи жиҳат жаннатга киришни исботлайди.
Иккинчи жиҳат эса дўзахга кирмасликни билдиради. Бу қуйидаги оятга мувофиқ:
«Бас, ким дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилса, муҳаққақ (бахт-саодатга) эришгай. Бу ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир».
(Оли Имрон сураси, 185-оят)
Шунингдек, биз Аллоҳ таолодан бизни ҳар хил офатлардан асрашни, бамдод ва аср намозига ва жамийки фарз намозларига муҳаббатни кучайтиришни, жаннатга кириб, дўзахдан нажот топишни сўраймиз. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир.
✍Абу Юсро таржимаси
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Динингизни аниқлаб олинг!
لَكُمۡ دِینُكُمۡ وَلِیَ دِینِ
[Сизга ўз динингиз, менга ўз диним бор]
Кофирун сураси, 6-оят
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сизга ўз динингиздан мурод – куфрдир. Менга ўз динимдан мурод – Исломдир".
✍ Абу Юсро
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Қийинчилик ва мушкулотларни ечими
«Хушуъ билан дуо қилиш ва туннинг фазли»
Тунда Роббингни ҳузурига ошиқ бўлиб, Унга чин қалбдан юзлан, қалбингдаги ва барча эҳтиёжларингни Ундан сўра. Ўз ожизлигингни тан олиб, Унинг улуғворлиги қаршисида ялин ва илтижо қил.
—Ривоят қилинадики, бир киши деди:
"Кунларни бирида мен Бишр ибн Ҳорисни ҳузурига келдим".
—У мендан сўради:
"Сени бу ерга нима олиб келди?"
—Мен жавоб бердим:
"Бир масъала билан".
—У сўради:
"Қандай масъала"?
—Мен айтдим:
"Бу шундай масъалаки, унинг ечимига бошқа бирор йўл йўқ".
—Шунда у деди:
"Унда кечанинг зулматида Роббингга юзлан. Кечанинг туб-тубида барака ва нажот бор".
Кейин мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдига бордим ва ундан маслаҳат сўрадим. У ҳам шундай деди:
"Тунда Аллоҳга ёлбор. Унда(тунда) нажот топасан".
✍ Абу Юсро
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Хушуъ билан дуо қилиш | туннинг фазли
Тунда Роббингни ҳузурига ошиқ бўлиб, Унга чин қалбдан юзлан, қалбингдаги ва барча эҳтиёжларингни Ундан сўра. Ўз ожизлигингни тан олиб, Унинг улуғворлиги қаршисида ялин ва илтижо қил.
—Ривоят қилинадики, бир киши деди:
"Кунларни бирида мен Бишр ибн Ҳорисни ҳузурига келдим".
—У мендан сўради:
"Сени бу ерга нима олиб келди?"
—Мен жавоб бердим:
"Бир масъала билан".
—У сўради:
"Қандай масъала"?
—Мен айтдим:
"Бу шундай масъалаки, унинг ечимига бошқа бирор йўл йўқ".
—Шунда у деди:
"Унда кечанинг зулматида Роббингга юзлан. Кечанинг туб-тубида барака ва нажот бор".
Кейин мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдига бордим ва ундан маслаҳат сўрадим. У ҳам шундай деди:
"Тунда Аллоҳга ёлбор. Унда(тунда) нажот топасан".
✍ Абу Юсро
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Кимки бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнг қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса ва қуёш чиққандан кейин икки ракъат намоз ўқиса, унга тўлиқ-тўлиқ-тўлиқ ҳаж ва умра савоби берилади".
▪️Ҳадиснинг ҳукми: ҳасан ҳадис, Имом Термизий ўзини [Сунанида] зикр қилган.
Шайх Албоний ўзини [тарғиб ва тарҳиб] китобида "саҳиҳ" дея зикр қилган.
▪️Таълиқ:
Ушбу ҳадисда бомдод намозини жамоат билан ўқиш, ундан сўнг зокир ҳолда ўтириш ва ундан сўнг зуҳодаги икки ракъат намозни ўқишнинг фазли улкан эканига тарғиботлар бор. Бу амал – пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни амалларидан бўлади.
Мадинани кўп масжидларида юқоридаги ва шунга монан келган ҳадисларни тарғиб бобидан ёзиб қўйишади, тоинки инсонлар жамоат намозига ҳарис бўлсин учун.
Бу – Ибн Боз номидаги масжид.
✍️ Абу Юсро
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Сеҳргар ва фолбинларга бориш
Баъзи аёлларнинг қиладиган хатоларидан бири шундаки, улар (эркак ёки аёл) бўлишидан қатъий назар сеҳргарлар, фолбинлар ва алдоқчиларга борадилар. Бунга сабаб, улардан бири бирон касалликка, сеҳрга ёки кўз тегишига учраганда ёки фақатгина "Мен сеҳрланганманми?", "Эгам сеҳрланганми?" деб сўраш учун ёки эрини сеҳр қилади (ўзини севиб қолиши учун бирор амал қилишни сўраш мақсадида уларга мурожаат қиладилар). Бу эса ҳаромдир. Ҳатто уларга ишониш куфр ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, у ҳолда Муҳаммадга нозил қилинган нарсага куфр келтирган бўлади".
[Сунан аҳли ривоят қилган].
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни тасдиқламаган лекин улардан сўраш ҳақида ҳам айтганлар:
"Ким фолбинга бориб, ундан бирор нарсани сўраса, унинг қирқ кунлик намози қабул қилинмайди".
[Муслим ривояти].
▪️Манба:
[Шайх Ибн Жибрин раҳимаҳуллоҳни «аёллар томонидан содир этиладиган етмишта жиноятлар» китобидан]
✍ Абу Юсро
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
У (Нуҳни ўғли) деди: «Мен ўзимни сувдан сақлайдиган бирон тоғнинг устига чиқиб кетажакман».
▪(Бу – ақл билан фикр юритиш эди).
(Нуҳ) айтди: «Бугун Аллоҳнинг (кофирларни ҳалок қилиш ҳақидаги) амридан сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнигина сақлар».
▪(Бу – ваҳий эди).
(Шу пайт) ўрталарини тўлқин тўсиб қўйди-да, (ўғил) ғарқ қилинувчилардан бўлиб қолди.
▪(Бу – натижа эди).
Шундай экан, ким ўз ақлини Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардан устун қўйса, ўзини-ўзи нафслар ва бидъатларга тўла бўлган зулматли денгизларга ташлайди. Ким шариатни ақли билан қарама-қарши қўйишга одатланса, унинг қалбида иймон барқарор бўлмайди."
Манба: (1/187 :ابن تيمية – درء تعارض العقل والنقل)
✍️ Абу Юсро
Воқеа сурасидаги: "وَطَلۡحࣲ مَّنضُودࣲ" оятини аксар муфассирлар банан деб тафсир қилишган.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ банан ҳақида шундай дейдилар:
"У иссиқ ва хўл мевадир. Унинг енг яхшиси тўлиқ пишганидир. Банан юрак сиқилишида, ўпка, йўтал, буйрак ва сийдик йўллари яллиғланишида фойдалидир ҳамда пешоб келишини яхшилайди, манийни зиёда қилади, жимога бўлган шаҳватни кучайтиради, ични юмшатади. Банан овқатдан олдин ейилади, лекин ошқозонга зарар бўлиб, зардоб ва балғамни зиёда қилади. Лекин бу зарарини кетказиш учун бананни шакар ёки асал билан истеъмол қилинади".
Ибн Қаййимнинг [Тиббун Набавий] китобидан
Улашинг:⤵️
https://t.me/Quron6
