891
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-2530 days
Posts Archive
#Тарбия
Улар сўрашди:
— Фарзандингизни қандай қилиб ўйинчоқ ва хар қандай жиҳозлар ўйнаш ўрнига китоб ўқишга кўндирдингиз?
У жавоб берди:
— Болалар гапларимизни эшитмайди, улар бизга тақлид қилишади.
Араб тилидан таржима
▪︎ Талхис шуки: Аввал ота-оналар ўзларини ислоҳ қилса, сўнгра болалар тақлид ёшидан тарбияланади – демоқда.
🚀Улашиш учун:
https://t.me/Quron6
Вақтларни сарфлашда дўстлар, суҳбатдошлар, шериклар ва мажлис аҳлларида диққатли бўлинг!
— Ким олимлар билан ўтирса — одоби ортади.
— Ким бойлар билан ўтирса — қалби қаттиқлашади.
— Ким болалар билан бўлса — қувончи ортади.
— Ким осийлар (гуноҳкорлар) билан бўлса — табиати бузилади.
— Ким солиҳлар билан бўлса — тақвоси ортади.
— Ким фақиҳлар (фиқҳ уламолари) билан ўтирса — қадри юксалади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Киши дўстининг динида бўлади. Шунинг учун сизлардан бирингиз ким билан дўстлашаётганига қарасин»!
🚀Улашиш учун:
https://t.me/Quron6
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Шаввол ойида уйланганларга:
Аллоҳ барака берсин!
Оиша розияллоҳу анҳо:
"Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шаввол ойида уйландилар",
деб айтади.
Қолаверса, Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўрар эдилар.
Муслим ривояти
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Шаввол ойида уйланишлик мустаҳаб ҳисобланади».
Изоҳ: Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўришлигининг сабаби араблар жоҳилият даврида айнан шу ойда уйланишни ёмон кўришар эди. Чунки, улар бу ойни хосиятсиз деб шумланишар эди. Шунга ҳам Оиша розияллоҳу анҳо бу эътиқодни одамлардан тўлалигича ўчириб ташлашни хоҳлаб Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у онамизга шу ойда уйланганини далил қилар эдилар.
Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1
🎆 Табрик:
Ийдул фитр (рамазон ҳайитингиз) муборак бўлсин!🌷
Аллоҳ таоло сизу-биздан
солиҳ амалларимизни
ҳусни қабул қилсин!🌷
🚀 https://t.me/Quron6
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
+1
Хабар:
Саудиянинг Тумайр минтақасида Шаввол ҳилоли кўрингани хабар қилинди. Шунга биноан эртага 30 – март Рамазон ҳайити.
Рамазон ҳайити муборак бўлсин.
Аллоҳ таоло сизу биздан амалларимизни қабул қилсин, бу ойга яна тинчлик ва омонликда етишишни насиб этсин.
Бугунги сана:
29–рамазон, ҳижрий 1446–йил.
29–март, мелодий 2025–йил.
🚀Улашиш учун:
https://t.me/Lillahi_1
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Бугун кечга (ойга тааллуқли) "расмий хабар" чиқади, Саудияни доимги ва муайян минтақаларидан, иншааллоҳ вақтида хабар қиламиз, биизниллаҳ.
🚀Улашиш учун:
https://t.me/Lillahi_1
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
#Таъзия
Аҳли сунна имомларидан, муҳаддис, ортидан кўплаб муҳозаралар ва шогирдлар қолдириб, қолаверса гўзал ахлоқлари билан танилган устоз, шайх Абу Исҳоқ Ҳувайний Аллоҳни ҳузурига риҳлат қилдилар.
Яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.
"إنالله وإنا إليه راجعون"
اللهم اغفرله وارحمه وعافه واعف عنه
واكرم نزله ووسع مدخله واغسله بالماء والثلج والبرد ونقه من الذنوب والخطايا كما ينقى الثوب الابيض من الدنس
Шайхни расмий саҳифасини ўзининг ўғли юритиб боради. Таъзия билдирмоқчи бўлганлар учун қуйида робитни қолдираман:
https://www.facebook.com/share/p/163QKKaTQ9/
✍ Абу Юсро
+6
Рамазоннинг тўлин ойи ва нурли кечалари
الحمد لله على نعمة الاسلام
🚀Улашиш учун:
https://t.me/Quron6
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
«Албатта, биз уни (яъни, Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик».
[Духон сураси 3–оят]
Муборак кечадан мурод нима?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Саволга диққат қилинг❗
Эътикофнинг тўғри бўлиш шартларидан бири:
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот шундай дедилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам висолдан қайтардилар". [Бухорий ва Муслим ривояти] Ҳадисдаги висолдан мурод нима?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон рўзасини неча маротаба тутганлар?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Биз билан аҳли китоблар рўзасининг ўртасидаги фарқ .....".
Ҳадисни давом эттиринг:
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Саволга диққат қилинг, яхшилаб эҳтимом беринг❗
Савол: қуйидаги кунларнинг қай бирида рўза тутишлик ҳаром ҳисобланади?
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Абул Олия раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Рўзадор инсон модомики ..... қилмас экан, гарчи у тўшагида уйқуда бўлса ҳам ибодатдадир».
Жумладаги бўшлиқни тўлдиринг:
Repost from Lillahi | Лиллаҳи
Мусулмонлар ғалаба қозонган кўпгина(йигирмага яқин балки кўпроқ) ғазот жанглар рамазон ойида бўлган, булардан:
1. Бадр ғазоти.
2. Макка фатҳи.
3. Айни Жолут жанги.
4. Умурия фатҳи.
5. Ҳарим фатҳи.
Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид айтади: "Ҳозирги пайтгагина келиб (албатта, жуда оз сонли инсонлар бундан мустасно) бу ой уйқу, дангасалик ва бекорчилик ойи бўлиб қолди".
Улашиш учун: ⤵️
https://t.me/Lillahi_1
