cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Rasul Kusherbaev

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Show more
Advertising posts
348
Subscribers
+124 hours
+17 days
+130 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Шу кунларда Ҳиндистоннинг кўплаб штатларида аҳоли юқори иссиқлик стресслари, ҳаддан ташқари юқори ҳароратлар ортидан ҳушидан кетмоқда. Кеча Ҳиндистон пойтахти Деҳлида хам тарихий иссиқлик рекорди янгиланди. 29 май куни Деҳлидаги асосий метеорологик таянч кузатув станциясида ҳаво харорати максимуми +49.9°С га етган. Бу, пойтахт Деҳли учун олдинроқ қайд этилган мутлақ рекорд иссиқ ҳароратдан 0.7°С юқори дегани... Манба
1251Loading...
02
❗️Хушхабар❗️ТКТ ва ТESOL ҳам рўйхатда бор: педагогларга устама белгилашда қўлланадиган чет тили сертификатлар рўйхати тасдиқланди Қўшма қарорининг 3-бобида педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Кўпчилик педагогларнинг таклифлари инобатга олиниб, рўйхатга ТКТ ва ТЕSOL сертификатлари ҳам киритилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглардан TKT, TESOL, TEFL, TESL сертификатлари Common European Framework of Reference (CEFR) тизимининг B2 сертификати билан биргаликда қабул қилинади ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглари учун устама тўланади. Барча TESOL, TEFL, TESL сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур. Қарор иловасининг 3-боби икки ойдан кейин кучга киради. 👉 @rasul_kushebaev
1532Loading...
03
❗️Яхши янгилик: Ўзбекистон 2 йил ичида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади! Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг билдиришича, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг 2026 йил Камерунда бўлиб ўтадиган саммитига қадар ташкилотга аъзолик жараёнини якунига етказмоқчи. Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизимини мувофиқлаштириб турувчи нуфузли халқаро тузилма ҳисобланади. Дунё савдосининг 95 фоизи унга аъзо 164 та мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Ташкилотнинг асосий вазифаси – эркин ва шаффоф савдо муносабатларини тартибга солиш ва аъзо мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва инсонлар турмушини яхшилаш ҳисобланади. 👉 @rasul_kushebaev
1380Loading...
04
Расмий муносабат 23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум (Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" билан судланган) ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган. Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Бош прокуратура 👉 @rasul_kushebaev
1300Loading...
05
UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди 🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда. 📈 Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар. 🎓 Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода. Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг. Батафсил: 📞 +998788880800 🌐 https://udea.uz/courses/ 🔵 Telegram 🟣 Instagram 🔵 Facebook  🔵 LinkedIn Реклама
10Loading...
06
❗️Поп қамоқхонасида маҳкум жонига қасд қилди Инсон ҳуқуқлари бўйича "Эзгулик" жамияти раиси Абдурахмон Ташановнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг 23 май куни ИИВнинг ЖИЭД тизимидаги 6-сонли қамоқхона (Наманган вилояти Поп тумани)да 24 яшар маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилган. Шаҳзоднинг онаси Юлдуз Болтаева ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлаган. Онаизор кимки Шаҳзодга нисбатан зўровонлик қилган бўлса, жазога тортилишини талаб қилмоқда. 👉 @rasul_kushebaev
1260Loading...
07
❗️Таиланд 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Улар қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди. Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди. Манба
1410Loading...
08
DXX tomonidan Toshkent va Qoʻqonda “Haj” ziyoratiga yuborish bilan bogʻliq noqonuniy holatlar aniqlanibdi.
1390Loading...
09
МИБ, ҳоким, илтимос ва "латта" Республика Мажбурий ижро бюроси раҳбари Қашқадарёда бузилган биноси учун ҳокимиятдан компенсация ололмаётган тадбиркор билан учрашувда Қашқадарё вилояти ҳокимига мулки бузилганларга компенсация пулини беринг, деб илтимос қилгани, вилоят ҳокими эса қачон пул бўлса беришини ваъда қилганини айтмоқда. Тадбиркорнинг мулки ҳокимият томонидан компенсация берилмай 2018 йилда бузиб ташланган. Суд қарорига асосан ижро варақаси эса 2021 йил 22 ноябрда чиқарилган. ☝️Аслида қонун берган ваколатга кўра, суд қарори ижросини таъминлаш учун МИБ ҳокимдан илтимос қилиши эмас, аллаққачон ҳоким ва ўринбосарлари миниб юрган автомобиллари ва бошқа мулкларга таъқиқ қўйиб, аукцион орқали сотиб юбориши керак эди. Тушган пул суд қарори ижросини таъминлаш учун тадбиркорга бериларди. Бироқ ҳокимларга келганда журъатини йўқотиб қўядиган кишилар МИБ, ИИБ каби идораларда ишласа қанча ваколат берма суд қарори ҳам, қонун ҳам фақат оддий фуқарога қўлланиларкан холос. Аслида давлатчиликни мана шундай журъатсиз, қўрқоқ, билимсиз, "латта" кадрлар шарманда қилади, ҳақ талаб қилаётган ёки танқид қилаётганлар эмас. 👉 @rasul_kushebaev
1880Loading...
10
“Ўзатом”нинг маълум қилишича, Россиянинг “Росатом” бош пудратчилигида шу йил ёзида Жиззахда кам қувватли АЭС қурилиши бошланади. Станция учун танланган майдонда текширув ишлари ўтказиб бўлинган, жойнинг мақсадга мувофиқлиги ва хавфсизлиги тасдиқланган. Ўзбекистон келажаги, экологик хавфсизлиги борасидаги ушбу жиддий қадамга киришишда жамоатчилик фикри қанчалик инобатга олингани номаълум. Нима бўлгандаям ушбу АЭС келажакда кимларнингдир қўлида Ўзбекистонга босим ўтказиш ва шантаж воситасига айланиб қолмаса бўлди. Хавотиримиз шунда. 👉 @rasul_kushebaev
1691Loading...
11
❗️«Метан» газ заправкаларида нарх ошиши мумкин Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган эди. Тўрт кундан кейин ушбу муддат тугайди. Ва «метан» газ учун нарх ошиши мумкин. 👉 @rasul_kushebaev
1651Loading...
12
Қорақалпоғистондаги шубҳали тендер танловлари ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан «Махсус техникаларни ижарага олиш» юзасидан танловлар эълон қилиниб, бу бўйича 4 та лот жойлаштирилган (рақамлари: 24110012360379, 24110012360896, 24110012360904, 24110012360898). 2024 йил 23 май куни эълон қилинган ғолибни аниқлаш баённомаларига кўра: ушбу танлов (тендер)ларнинг барчасида аффилланган шахсларга тегишли икки иштирокчи таклифлар билдириб, энг яхши таклифларни танлаш орқали «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖ ғолиб деб топилган ва жами 930 млн сўмлик шартномаларни қўлга киритган. Иккинчи иштирокчи — «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖ эса барчасида заҳира ғолибига айланган. Бир қарашда «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг раҳбари (Хўжаназаров Отабек Хўжамуродович) ва «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири (Хўжаназаров Отажон Хўжамуротович) ўртасида фамилия ва отасининг исми ўзаро ўхшашлигидан ташқари икки иштирокчининг боғлиқлиги сезилмайдигандек. Бу ҳолат шунчаки тасодиф бўлиши мумкин деб ўйлайсиз. Аммо қўшимча ҳужжатларни ўрганиш жараёнида мазкур 4 та лот бўйича ўзаро аффилланган шахслар иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритгани юзага чиқмоқда. Хусусан, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг раҳбари Хўжаназаров Отабек Хўжамуродович бир вақтнинг ўзида «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖда участка мастери лавозимида ишлайди. Шунингдек, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг сифат текширувчиси М.Эшчонов бир вақтнинг ўзида «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖда ҳуқуқшунос лавозимида фаолият юритади. Ҳар иккала МЧЖнинг кадрлар бўйича инспектори айни бир шахс. Ғолиб компаниянинг ходимларини мағлуб компанияда ҳам фаолият юритиш ҳолати шу билан якун топмайди, яна кўплаб мисоллар мавжуд. Бундан ташқари, «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири Хўжаназаров Отажон Хўжамуротович айни вақтда «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг раҳбари ва 50 фоиз улушига эгалик қилади. Яна бир боғлиқлик шундаки, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖ — «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг расмий диллери ҳисобланади. Манба
1470Loading...
13
Оғир беморлар ҳам шу аҳволда юқорига олиб чиқилмоқда➖Пахтаобод Мурожаатчи: Ассалому алайкум! Бу Андижон вилояти, Пахтаобод тумани тез тиббий ёрдам марказидаги ҳолат. Лифт ишламаслиги сабаб оғир ҳолатда келган беморлар ҳам қийналиб зинапоялардан юқорига олиб чиқилмоқда. Тиббиёт муассасасининг техник ишлар бўйича мутахассиси борми ўзи? Агар бор бўлса, нима учун бу нарсага эътибор қаратмаяпти? Юқори турувчи органлар бу ҳолатни назоратга олишларини ва мана шу ишларга жавобгар шахсларга нисбатан жиддийроқ чора кўришларини сўраб қоламиз. 👉 @rasul_kushebaev
1330Loading...
14
Bitiruvchiga tilak: koʻp rahbarlardek koʻzboʻyamachi, masxaraboz boʻlma! 👉 @rasul_kushebaev
1481Loading...
15
Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим 50 шахс ҳақида фильмлар ишлаш осон эмас! Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ўзбек киноижодкорларининг “Кино — келажакнинг нурли йўли” ижодий форуми ташкил этилибди. Унда 400 дан ортиқ кино санъати вакиллари иштирок этгани ҳам форумнинг қай даражада жиддий эканини англатади. Форум давомида илк маротаба киноижодкорларга "Тирик тарих" номли катта лойиҳа ишониб топширилгани, унинг аҳамияти ҳақида гапирилибди. Ҳақиқатан Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим 50 шахс ҳақида фильмлар ишлаш осон эмас. Бундан ташқари, форумда дубляж мактаби бўйича ишларни жадаллаштириш, “Ўзбекфильм” киноконцернида махсус костюмлар тикиш цехининг фаолиятини йўлга қўйиш, ижодкорларнинг гонорарларини рақобатбардош қилиш, тарихий бадиий-публицистик фильмларни кўпайтириш, фильм ижодий жамоасини танлаш тизимини яратиш каби таклифлар муҳокама қилинган.
2050Loading...
16
Саида Мирзиёева биринчи устозининг хонадонига ташриф буюрди Бугун, 25 май куни барча ўрта таълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари янгради. Энди ёшларимиз ўзларининг беғубор орзулари томон ҳаракат бошлашади. Мактаб битирувчиларига Саида Мирзиёева ҳам ўз самимий тилакларини билдириб ўтди. Шунингдек, уларнинг устоз ва мураббийларига ҳам ташаккур айтди. Бундан ташқари, Саида Мирзиёева Жиззахдаги ўзининг биринчи ўқитувчиси ҳолидан хабар олди ва ўзи ўқиган мактабга борди. 👉 @rasul_kushebaev
1561Loading...
17
❗️Давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади Президент фармони билан 2024/2025 ўқув йили қабулидан бошлаб: ➖ давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади, бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари мустасно; ➖ давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади; ➖ давлат ОТМлари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи олий таълим ташкилотларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади; ➖ давлат гранти квоталарининг олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади; ➖ олий таълим ташкилотлари талабаларига давлат грантини ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ва таълим гранти шаклида ажратилади; ➖ бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади; ➖ таълим гранти биринчи курсда олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади; ➖ таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида олий таълим ташкилотлари томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади; ➖ таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади; ➖ ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади; ➖ таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. 👉 @rasul_kushebaev
1210Loading...
18
Жойлардан келаётган сигналларга кўра бизда яна "ноқонуний снос" эпидемияси бошланди. Афсуски янги конституцияда ваъда қилинган мулк дахлсизлиги кафолати қоғоздаги гап бўлиб чиқаяпти холос. Амалда ҳокимият, прокуратура, ИИБ ва мустақил бўлмаган судимиз бу тамойилга тупуриб қўйгани яққол кўринмоқда. Афсус шунча ишонч ва умид ҳавога учаяпти... 👉 @rasul_kushebaev
1601Loading...
19
Лекин илдизидан у ёғига ўтолмаймиз. Бироқ илдизигача етиб боришам катта гап, агар омон қолишса. Сурат республика қон марказидан олинди. 👉 @rasul_kushebaev
2442Loading...
20
Кўкдала туманидаги мактаб олдида пиёдалар йўлагида мактаб ўқувчисини босиб кетиб, ҳалок қилган юк машинаси воқеаси бир оиланинг эмас, бутун бир мамлакатнинг фожиаси. Биз ҳамон пиёдалар, мактабга бориб келаётган болалар ҳаётини машиналардан ҳимоя қила олмаяпмиз. Бас: масъулларимиз йўл бўйларидаги барча мактабларда пиёдалар учун ер ости йўллари ташкил этиш масаласини ҳал этишлари шарт! Токи уйдан мактабга бораётган болалар эсон омон уйларига қайтиб келишсин. Бугун ҳалок бўлган бола ўрнида сиз-у бизнинг фарзандимиз бўлиши мумкин эди. Аллоҳ марҳум боламизнинг ота-онаси ва яқинларига сабр берсин! 👉 @rasul_kushebaev
3641Loading...
21
Шундай қилса ҳам бўларкан-да! Афтидан ўзи ва яқинлари оддий халқ фойдаланадиган "тез ёрдам" хизматига эҳтиёжи йўқлар, "тез ёрдам" бригадаларидаги врач штатларини қисқартирмоқчига ўхшайди. Бу кетишда бора-бора "тез ёрдам" хизмати ҳам бутунлай ёпилса керак. ☝️Нима ҳам дердик: бюджетдаги тақчилликни алоҳида гуруҳ ва олигархларга берилган имтиёзларни бекор қилиш орқали эмас, халқ фойдаланаётган хизматларни қисқартириш билан ечмоқчи бўлаётганларни калласига қойилимиз! 👉 @rasul_kushebaev
1700Loading...
22
❗️Тошкентдаги Абдулла Қодирий кўчасидаги, «Анҳор Локомотив» боғи, «Рамада Ташкент» меҳмонхонаси ва бошқалар бўйлаб ўтувчи кўприк таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли жорий йилнинг 25 майигача, шу куни ҳам, транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди. Манба
1620Loading...
23
❗️Ҳоким ўринбосари, “Ҳудудий электр тармоқлари” бўлим бошлиғи ва ИИБ ходимлари пора билан қўлга тушган. Маълумот учун: Ўзбекистон жаҳон коррупция рейтингида 180 мамлакат ичида 121-ўринда турибди. 👉 @rasul_kushebaev
1670Loading...
24
❗️Эрон вице-президенти Мухсен Мансури, Эрон президенти Иброхим Раиси ва унинг делегацияси вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. 👉 @rasul_kushebaev
2640Loading...
25
Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокати бўйича: ➖қутқарувчилар узоқ уринишлардан сўнг вертолёт қулаган жойга етиб борди. ➖вертолёт бутунлай ёниб кетган. ➖Расмий ОАВ вертолёт бортидаги шахсларнинг “тириклигига ишоралар” йўқлигини билдирган. ➖Вертолёт бортида Раисийдан ташқари мамлакат ташқи ишлар вазири ва бошқа шахслар ҳам бўлган. ➖Аввалроқ Ўзбекистон Эронга Иброҳим Раисий бўлган вертолётни топишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Манба
2570Loading...
26
‼️ДИҚҚАТ БИЛАН КЎРИНГ: Бир инсонни ҳаётини ўзгартириш учун сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг. ✅ Баҳром Якубов 2017-йил аттракцион носозлиги туфайли баҳтсиз ҳодисага учраб, жуда оғир тан жароҳатини олган. Оқибатда ўнг кўзини олиб ташлашган. Чап кўзи эса умуман кўрмаяпти. Ушбу аянчли воқеадан сўнг икки нафар ўғил фарзандли бўлган, лекин уларни бугунги кунгача кўра олмаяпти. Сиз-у биз каби ёруғ дунёни кўриши учун Европада бўладиган кўзини операциясига имкон қадар ёрдам берайлик. Карта: 6262470031617801 (Baxron Yakubov) Тўлиқ видео: https://youtu.be/SWaDqYBIcCw?si=NKGKd9NWA85RyONV
2491Loading...
27
Расмий диллер ва норасмий савдогарлар олиб келаётган автомобиллар ўртасида қанақа фарқ бор? Охирги вақтларда тармоқда жуда кўп тортишувлар бўлмоқда. Кўпчилик Хитойдан олиб келинаётган автомобилларни олишга иккиланмоқда. Айримлар диллер ва савдогар олиб келган автомобил ўртасида фарқ борлиги айтилаётган бўлса, қолганлар қарши фикрда. Аниқ бир жавоб ҳалигача йўқ. Лекин, бир нарса аниқ, истеъмолчини ўзига тортувчи биринчи нарса — бу маҳсулотнинг нархи. Шундай экан, истеъмолчи қиммат бўлса ҳам автомобилга рози бўлиб уни харид қилиши учун конкрет сабаблар керак. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги диллер томонидан олиб кириладиган автомобилларни 61 та талаб бўйича, диллер йўқ шахслар томонидан олиб кириладиган автомобилларни эса 16 та талаб бўйича синовдан ўтказаркан. Уларда қанақа фарқ борлигини истеъмолчи қандай тушунади, ўзи ростдан ҳам фарқ борми? Яқинда раҳбарияти янгиланган бу агентлик ўзи берадиган сертификатни ҳақиқатдан ҳам сифат кафолати эканлигини исботлаш вақти келди. 👉 @rasul_kushebaev
2200Loading...
28
Топшириқлар қонунийми, ноқонунийми сўзсиз бажариш лавозимга кўтарилишдаги муҳим омил эканига яна бир бор амин бўлдим. Айниқса, Олий судга сайланган янги судъялар таркибини кўриб. Виждон, адолат, қонунийликка тупуриб қўйсанг бўлди экан. 👉 @rasul_kushebaev
1640Loading...
29
Самарқандда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи расмий саммити бўлиб ўтади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига роппа-роса 30 йил тўлди. Бу даврда ўзаро алоқалар йилдан-йилга ривожланиб, кўпгина соҳаларда ҳамкорлик олиб борилди ва бу жараён давом этмоқда. Бўлажак саммитда ҳам дўстона муносабатларнинг янги саҳифаси очилишига шубҳа йўқ. Хуллас, режалар катта! 👉 @rasul_kushebaev
2780Loading...
01:35
Video unavailableShow in Telegram
Шу кунларда Ҳиндистоннинг кўплаб штатларида аҳоли юқори иссиқлик стресслари, ҳаддан ташқари юқори ҳароратлар ортидан ҳушидан кетмоқда. Кеча Ҳиндистон пойтахти Деҳлида хам тарихий иссиқлик рекорди янгиланди. 29 май куни Деҳлидаги асосий метеорологик таянч кузатув станциясида ҳаво харорати максимуми +49.9°С га етган. Бу, пойтахт Деҳли учун олдинроқ қайд этилган мутлақ рекорд иссиқ ҳароратдан 0.7°С юқори дегани... Манба
Show all...
❗️Хушхабар❗️ТКТ ва ТESOL ҳам рўйхатда бор: педагогларга устама белгилашда қўлланадиган чет тили сертификатлар рўйхати тасдиқланди Қўшма қарорининг 3-бобида педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Кўпчилик педагогларнинг таклифлари инобатга олиниб, рўйхатга ТКТ ва ТЕSOL сертификатлари ҳам киритилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглардан TKT, TESOL, TEFL, TESL сертификатлари Common European Framework of Reference (CEFR) тизимининг B2 сертификати билан биргаликда қабул қилинади ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглари учун устама тўланади. Барча TESOL, TEFL, TESL сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур. Қарор иловасининг 3-боби икки ойдан кейин кучга киради. 👉 @rasul_kushebaev
Show all...
👍 1
❗️Яхши янгилик: Ўзбекистон 2 йил ичида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади! Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг билдиришича, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг 2026 йил Камерунда бўлиб ўтадиган саммитига қадар ташкилотга аъзолик жараёнини якунига етказмоқчи. Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизимини мувофиқлаштириб турувчи нуфузли халқаро тузилма ҳисобланади. Дунё савдосининг 95 фоизи унга аъзо 164 та мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Ташкилотнинг асосий вазифаси – эркин ва шаффоф савдо муносабатларини тартибга солиш ва аъзо мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва инсонлар турмушини яхшилаш ҳисобланади. 👉 @rasul_kushebaev
Show all...
👍 1
Расмий муносабат 23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум (Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" билан судланган) ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган. Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Бош прокуратура 👉 @rasul_kushebaev
Show all...
00:53
Video unavailableShow in Telegram
UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди 🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда. 📈 Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар. 🎓 Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода. Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг. Батафсил: 📞 +998788880800 🌐 https://udea.uz/courses/ 🔵 Telegram 🟣 Instagram 🔵 Facebook  🔵 LinkedIn Реклама
Show all...
❗️Поп қамоқхонасида маҳкум жонига қасд қилди Инсон ҳуқуқлари бўйича "Эзгулик" жамияти раиси Абдурахмон Ташановнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг 23 май куни ИИВнинг ЖИЭД тизимидаги 6-сонли қамоқхона (Наманган вилояти Поп тумани)да 24 яшар маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилган. Шаҳзоднинг онаси Юлдуз Болтаева ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлаган. Онаизор кимки Шаҳзодга нисбатан зўровонлик қилган бўлса, жазога тортилишини талаб қилмоқда. 👉 @rasul_kushebaev
Show all...
❗️Таиланд 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Улар қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди. Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди. Манба
Show all...
👍 1
01:45
Video unavailableShow in Telegram
DXX tomonidan Toshkent va Qoʻqonda “Haj” ziyoratiga yuborish bilan bogʻliq noqonuniy holatlar aniqlanibdi.
Show all...
МИБ, ҳоким, илтимос ва "латта" Республика Мажбурий ижро бюроси раҳбари Қашқадарёда бузилган биноси учун ҳокимиятдан компенсация ололмаётган тадбиркор билан учрашувда Қашқадарё вилояти ҳокимига мулки бузилганларга компенсация пулини беринг, деб илтимос қилгани, вилоят ҳокими эса қачон пул бўлса беришини ваъда қилганини айтмоқда. Тадбиркорнинг мулки ҳокимият томонидан компенсация берилмай 2018 йилда бузиб ташланган. Суд қарорига асосан ижро варақаси эса 2021 йил 22 ноябрда чиқарилган. ☝️Аслида қонун берган ваколатга кўра, суд қарори ижросини таъминлаш учун МИБ ҳокимдан илтимос қилиши эмас, аллаққачон ҳоким ва ўринбосарлари миниб юрган автомобиллари ва бошқа мулкларга таъқиқ қўйиб, аукцион орқали сотиб юбориши керак эди. Тушган пул суд қарори ижросини таъминлаш учун тадбиркорга бериларди. Бироқ ҳокимларга келганда журъатини йўқотиб қўядиган кишилар МИБ, ИИБ каби идораларда ишласа қанча ваколат берма суд қарори ҳам, қонун ҳам фақат оддий фуқарога қўлланиларкан холос. Аслида давлатчиликни мана шундай журъатсиз, қўрқоқ, билимсиз, "латта" кадрлар шарманда қилади, ҳақ талаб қилаётган ёки танқид қилаётганлар эмас. 👉 @rasul_kushebaev
Show all...
👍 10