en
Feedback
Шўртан НГҚЧ бошқармаси

Шўртан НГҚЧ бошқармаси

Open in Telegram
1 542
Subscribers
-224 hours
+67 days
+4430 days
Posts Archive
9 йил аввал Тошкентда дамланган ош Гиннеснинг рекордлар китобига кирганди 2017 йил 8 сентябр куни Milliy телеканали пойтахт марказида ўтказган “Ўзбегим” фестивали доирасида 7360 кг ош дамланиб, жаҳон рекорди ўрнатилган эди. Тадбир ташаббускори Комил Алламжонов 9 йил олдинги акцияни ёдга олди.

🎩 Дўппи бу шунчаки бош кийими эмас, дўппи бу миллатнинг паспорти!

​​​​Қалб ва куз. - Салом! Сен кимсан? - Салом! Мен қалбман. - Мен эса куз. - Қаерлардан келдинг куз? - сўради қалб. - Ҳижронлар ўлкасидан. Ўзинг қаерда яшайсан қалб? - Инсонлар вужудида... жавоб берди қалб. - Биласанми куз, сен гўзал ва фарахбахш экансан. Сен менга ёқиб қолдинг. Кел иккимиз дўстлашамиз?! - Эх қалб билсайдинг, сен асло мен билан дўстлашмас эдинг. Мен ғамгин ва дардга тўламан. - Эх куз, муюсланди қалб. Ахир мен сенданда ғамгинроқ ва дардмандроқманку!... Куз қалбни оҳиста бағрига босди. Ана ўшандан буён қалбнинг энг яқин дўсти ҳазонрезги куз экан!...

#аслида...
Касалликлар сабаби... Барча касалликларнинг асл сабаблари инсоннинг бошқалардан хафа бўлиши, гина-кудратларни ўзида ортмоқлаб юриши, барча эски майда гаплар, нарсаларни кўнглига яқин олишидан келиб чиқади. Инсон танаси худди сувга ўхшайди, у ичимиздаги нарсаларни юзимизга чиқариб қўяди, юзимиздан нур қочади, бундай инсонлардан одамлар имкон борича узоқлашади, қочади. Ҳаёт бир марта берилади, бу ҳаётда кимнингдир дилини оғритиб ҳам кун кечиришимиз ҳам мумкин, кимгадир яхшилик қилиб, унинг меҳрини олиб ҳам яшашимиз мумкин. Касалликлар кетидан касалликлар келишининг асл сабаби ҳам инсон ўша гиналарни ўзида ортмоқлаб юрибди. Тасаввур қилинг бир кичкина тош сизнинг одамлардан хафа бўлганингиз рамзи бўлсин, ҳар сафар кимдандир хафа бўлсангиз, ўша битта тошни чўнтангизга солиб қўйинг, шунақа тошларни эрта-ю кеч кўтариб юришингиз керак, бунақа тошлар битта, иккита, учта бўлади, секин-секин кўпайиб бораверади, охир-оқибат сиз бу тошларни кўтара олмайдиган даражага келасиз, лекин ўзингизни мажбурлаб кўтариб юраверасиз. Натижа бу соғлиғингизга таъсир қилади, бугун бир касаллик чиқади, эртага бошқа бири, касалликлардан ортмай қоласиз. Ҳаммаси ўз қўлингизда, ҳаёт сизники, бошқа биров сиз учун бу ҳаётни яшаб бермайди. Тафаккур қилинг!!

#иқтибос Деярли барча муҳим ишларнинг энг қийин қисми бу бошланишидир. © Жан Жак Руссо
#иқтибос
Деярли барча муҳим ишларнинг энг қийин қисми бу бошланишидир. © Жан Жак Руссо

Биласизми, бу ёруғ оламда икки нарса инсоннинг ортидан қувиб юраркан. Булар - унинг бу дунёдаги ризқи ва сўнгги нафаси. Бугун
Биласизми, бу ёруғ оламда икки нарса инсоннинг ортидан қувиб юраркан. Булар - унинг бу дунёдаги ризқи ва сўнгги нафаси. Бугунги кунни тоза ҳаводан нафас олиб, тинчлик, хотижамликда тӯрт мучангиз бутун ҳолатда тириклик неъмати билан кутиб олдингизми, Аллоҳга ҳамд айтинг, Сизни ризқингиз қувиб келибди. Кунингиз шукурга ва зикрга бой бӯлсин.

#БАЙРАМ_МУБОРАК ⚡️Бугун барча аёлларни байрам билан табрикланг, чунки 9 сентябрда Халқаро гўзаллик куни нишонланади Гўзаллик дунёни қутқара олмаслиги мумкин, аммо бу уни янада ёқимли қилади. Шунинг учун Халқаро гўзаллик куни билан барча аёл-қизларни табриклаймиз. Сизларга ва яқинларингизга ҳар доим ички ва ташқи гўзаллик, бахт-саодат, гуллаб-яшнаб, чиройли бўлиб юришни чин дилдан тилаб қоламиз! Энг гўзал аёлларга юборинг

💎#Кун_ҳикмати ✅Асримиз одамлари бир-бирини алдаяпти, лекин бу даҳшатли эмас, энг даҳшатлиси – ҳеч ким бир-бирини тинглаётган
💎#Кун_ҳикмати Асримиз одамлари бир-бирини алдаяпти, лекин бу даҳшатли эмас, энг даҳшатлиси – ҳеч ким бир-бирини тинглаётгани йўқ! ✍️ Альберт ЭЙНШТЕЙН 🍁Кунингиз хайрли бўлсин!

Ассалому алайкум қадрдон! Яхши дам олдингизми? Қувонч – мол-мулкда эмас, хотиржам қалбда. Қувонч – бир лаҳзага кулдирган нарса эмас, умр бўйи хотирада қоладиган меҳр. Қувонч – берганингда кўпайиб, сақлаганингда йўқоладиган неъмат. Қувонч – кўнгилларини сийлаган одамга ҳамроҳ Қувонч – ҳеч нарса бўлмаса ҳам, шукр қилиб яшаганда келадиган немат. Қувонч – шундай нурки, у бор жойда қайғу - ғам ўз кучини йўқотади. Бугунги кунни қувонч ила қарши олган Азизларга КУН  ХАЙРЛИ  ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!

КИРИЛЛ ЁЗУВИДАГИ ҚУРЪОНИ КАРИМ Қуръони Карим мустаҳкам нур, раҳмат, ҳидоят, мўминларга шифо ва нажот манбаидир. ✅ Ушбу китобда араб тилини билмайдиган, ундан таҳсил олишда қийналаётган кўпчилик юртдошларимиз илтимоси, айниқса, кекса дода ва бувиларимиз талабларига биноан Қуръони каримдан баъзи сураларни кирилл алифбосида имкон қадар тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда берилди. Шунингдек, айрим сураларнинг маъно таржималари ва фазилати баён қилинди. ✅Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Назорати остида 💰 Маҳсулот нархи: 75 000 сўм 🤝https://t.me/Kitobguzar

​🕌 Далоилул Хайрот — Уйингизга барака олиб келувчи китоб! ​Бутун дунёга машҳур салавотлар тўплами янгиланган ва қулай форматда! ​Кундалик мутолаа: Салавотлар ҳафталик кунларга ажратилган бўлиб, ҳар куни ўқишга жуда қулай. ​Юқори сифат: Тез-тез ўқиш учун чидамли, гўзал қаттиқ муқовада. ​Тили: Ўзбек тилида (кирилл алифбосида).
​💰 Махсулот нархи 90.000 сўм
https://t.me/Kitobguzar

🌅 #Кун_хикмати Вақт борида шоҳ асарларни ўқиб қолинг, акс ҳолда, бунга улгурмайсиз! ✍️ Торо ✨Кунингиз хайрли ўтсин! https://
🌅 #Кун_хикмати Вақт борида шоҳ асарларни ўқиб қолинг, акс ҳолда, бунга улгурмайсиз! ✍️ Торо ✨Кунингиз хайрли ўтсин! https://t.me/Kitobguzar

Ходим неча соат ишласа унинг соғлигига зарар бўлмайди? Меҳнат гигиенаси деганда нимани тушунасиз? Ишхонани группасига юбориб қўямиз.

Аллоҳ таолога энг мақбул бўлган нарса инсоннинг  ўз меҳнати билан топган даромадидан кучсизларга берган ёрдамидир. Лев Толстой "Ҳазрати Муҳаммад"  рисоласидан

Катта ва оғир бир эшик бўлган экан. Одамлар шу эшикни очиб, кирмоқчи бўлибдилар.. қарасалар жуда ҳам маҳкам қулфланган экан. Шунда улар бор кучларини ишга солиб очмоқчи бўлиб, эшикни қаттиқ итариб кўрибдилар, натижа бўлмабди. Улар ҳаттоки эшикни синдирмоқчи ҳам бўлиб кўп ҳаракат қилибдилар. Аммо эшик шунчалар маҳкам эканки, барча қилган ҳаракатлари зое кетибди. Ва ниҳоят бир донишманд одам келиб, эшик қулфига бир-икки томчи ёғ қуйган экан, қулф осонликча очилиб кетибди. Хулоса: Кўпчилик муаммоларини қўполлик билан, зўравонлик билан ёки шафқатсизларча ҳал қилмоқчи бўладилар. Лекин улар кўп ҳолларда бир озгина «меҳр» керак эканлигини унутиб қўядилар...