cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Marg‘ilon shahar kengashi deputati Abdumalik Ermatov.

Ushbu kanal Marg`ilon shahar kengashi deputati ERMATOV ABDUMALIK MA‘MIROVICHning ijtimoiy,iqtisodiy va siyosiy yangiliklar kanali. Takliflar va murojat uchun @Abdumalik_Ermatov

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedPolitics25 057
Advertising posts
196
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Табиат ресурслари вазирига маслаҳатчи сифатида фаолиятимни давом эттирадиган бўлдим. Энди она табиатни асраш йўлида мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун ўйлаб юрган кўплаб режаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Энг муҳими жамоатчиликдан, одамлардан узилиш бўлмайди. Бундан буён ҳам мамлакат ривожи, келажаги, тақдири йўлидаги масалаларда фаол иштирок этишдан тўхтамайман. Асосий ишлар ҳали олдинда. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
01:39
Video unavailableShow in Telegram
“Мактаб директорларига эркинлик бериш керак” — Шавкат Мирзиёев “Биз директорни қўлсиз, оёқсиз, кўзсиз қилиб қўйганмиз”, деди мактаб директорининг ХТБ бошлиғига қарамлигига барҳам бериш кераклиги ҳақида гапирган президент. “Талаб кучли бўлиши, шу билан бирга ваколатлари ҳам юқори бўлиши керак”, дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев. 👉 https://kun.uz/48592397 Kun.uz расмий канали
Show all...
Собиқ депутат Расул Кушербаев табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланибди. @mufasa_mh
Show all...
Жорий йилдан мактаб битирувчиларига бериладиган шаҳодатномалар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. Бу тўғрисида ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Show all...
❗️Жорий йил 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади. Энергетика вазирлиги
Show all...
ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ МАРҒИЛОН АТЛАСИ ВА АДРАСИ ГЕОГРАФИК КЎРСАТКИЧ СИФАТИДА РЎЙХАТГА ОЛИНДИ Географик кўрсаткич тадбиркорга нима беради ? Тўғриси, бир ўқишда «географик кўрсаткич» атамасини тушуниш бироз мушкул. Келинг, аввал мана шундан бошлаймиз. Оддийроқ айтганда, бир маҳсулот ёки воқелик эътироф этилганда ўша маҳсулот етиштирилган ёки ишлаб чиқарилган ҳудуд кўз олдимизда гавдаланади. Масалан, кулолчилик деганда Риштон ҳунармандлари, узум деганда Олтиариқлик миришкорлар тасаввуримизда намоён бўлади. Мана шу ҳолатни «географик кўрсаткич» га қиёслаш мумкин. Яъни маълум бир географик ҳудудда пайдо бўлган ва уларнинг келиб чиқиш жойи билан боғлиқ хусусиятларга ёки обрўга эга бўлган товарларда пайдо бўладиган белги. Белгиланиш фақат маълум бир ҳудудга нисбатан маҳсулотнинг келиб чиқишини кўрсатсагина географик кўрсаткич сифатида хизмат қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида сўнгги 5 йилликда номоддий бойликларга нисбатан вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланиш жараёни жуда тез суръатларда намоён бўляпти. Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 мартдаги «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги 757-сон Қонунида ҳам ўз ифодасини топди. Мавзуга қайтамиз Фарғона вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб Фарғона вилоятининг Марғилон атласи ва адраси, Қўқон пичоқлари географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бу амалиёт мамлакатимизда илк бор қўлланиляпти. Табиий савол туғилади. Расман рўйхатдан ўтказилиши Марғилон ва Қўқон учун, қолаверса, шу ҳудуддаги тадбиркорлар учун нима беради? Унинг қандай аҳамияти бор? — Ҳозирда тадбиркорларга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 мартдаги «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги 757-сон Қонуни мазмун моҳиятини тушунтириш борасида тарғибот ишларини олиб боряпмиз, —дейди Фарғона вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Умиджон Назиров. — Марғилон атлас, адрас ва Қўқон пичоқлари маҳаллий бозорда, чет элга экспорт қилишда маҳсулотларнинг сифатини, сотув барқарорлигини таъминлайди. Рўйхатдан ўтган номлардан рухсатсиз фойдаланаётган ёки контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарганларга қарши чоралар кўриш имконини беради. Умуман олганда, рўйхатдан ўтганлик рақобатда ва ишлаб чиқаришда устунлик беради. Кенгроқ экспорт имкониятлари ҳамда брендни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Агар ушбу маҳсулотлар рўйхатдан ўтмаса давлат ҳимоясида бўлмайди ва унинг контрафакт нусхаларига қарши курашилмайди. Хорижда бу амалиёт қандай тартибга солинган? Маҳаллий қонунчилик учун географик кўрсаткичлар институти мамлакатимизда нисбатан янги ҳодиса. Интеллектуал мулк соҳаси ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилади. Масалан, Туркияда 1995 йилдан бошлаб географик кўрсаткичларни қонунан рўйхатга олиш ва тадбиркорларга гувоҳнома бериш жорий этилди ва ўз самарасини берди. Бугунги кунга келиб Туркияда мингдан ортиқ географик кўрсаткичлар рўйхатдан ўтказилган. Яна бир мисол, Колумбия қаҳваси ўз географик белгисини ҳимоя қилиш учун ўз плантацияларида етиштирилмаган ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилмаган қаҳва маҳсулотлари учун «Колумбия қаҳваси» атамасидан фойдаланишга рухсат бермайди. Қонунан қаттиқ ҳимоя қилинади. Марғилон атласи, Марғилон адраси ва Қўқон пичоқларининг географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги улар учун ҳуқуқий кафолат яратади. Жумладан, мазкур гувоҳномага асосан фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг географик кўрсаткичларидан рухсатсиз фойдаланмаслик ва контрафакт маҳсулотларига қарши кураш имконини беради. 
Show all...
Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра: ➖ 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 триллион сўм йўналтирилади; ➖ кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади; ➖ деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн.сўмгача гаровсиз кредит берилади; ➖ ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 млн.сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн.сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади; ➖ дастурлар доирасида кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади.
Show all...
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати муддатидан олдин тугатилди Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Show all...
#вакансия                                    #бўш_иш_ўринлари                                                                           Марғилон шаҳрида жойлашган корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўлган бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот                                     🔴Иш излаётган яқинларга ҳам улашинг                                        Батафсил: ish.mehnat.uz сайтида.
Show all...