en
Feedback
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Open in Telegram

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент. @D_Uzbegoyim

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Channel ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ (@supper_rasm) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 12 150 subscribers, ranking 7 306 in the Religion & Spirituality category and 6 467 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 12 150 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -262 over the last 30 days and by -7 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 40.70%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 33.81% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 4 944 views. Within the first day, a publication typically gains 4 106 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 56.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент. @D_Uzbegoyim

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

12 150
Subscribers
-724 hours
-777 days
-26230 days
Posts Archive
📹 Toзаловчи  89➖қисм 🌸🌼🩵 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 📺   КАНАЛМИЗДА СЕРИАЛ.⬇️

📹 Toзаловчи  88➖қисм 🌸🌼🩵 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 📺   КАНАЛМИЗДА СЕРИАЛ.⬇️

КЕРАКЛИ МАСЛАҲАТЛАР❗️ ❓Нега инсон оч қолганда бош оғриғи кузатилади? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🟣 Бир неча соат оч қолганимизда танамизда қанд миқдори камайиб кетади. Бу эса бош оғриғи ҳамда мигреннинг асосий сабаби ҳисобланади. 🔵 Глюкоза мия учун асосий озуқа ҳисобланади. Очлик натижасида мияда глюкоза танқислиги туфайли энергия етишмовчилиги кузатилади. 🟢 Оч қолганда бош оғриғининг яна бир сабаби миямизда жойлашган очлик ва тўқлик маркази - гипоталамуснинг зўриқиб ишлашидир. 🔴 Ушбу ҳолатлар кузатилмаслиги учун кунига 5-6 маҳал оз-оздан таомланишга ҳаракат қилинг. 🌸🌺🍂 📍Бурундаги қора нуқталарни тозалаш учун ажойиб восита ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: 🔶15 дақиқада юз расмдаги каби кўринишга келади. ▪️0,5 чойқошиқ желатин ▪️1 чойқошиқ сут (сув); ▪️0,5 таблетка фаол углерод; ▪️ қаттиқ чўтка; 🔶 Битта углерод таблеткасини майдаланг, желатин билан аралаштиринг ва сут (сув) қўшинг. Яхшилаб аралаштирамиз (ҳеч нарса эримайди, шундай бўлиши керак), микротўлқинли печга 15 сония қўйинг. Тайёр аралашмани, намланиб, юмшаган терингизга суртинг. 🔶 Қаттиқ чўтка билан дастлаб бурун ва юздаги қора тешикларга «тиқиш» керак, сўнгра устига юпқа қилиб суртинг ва тўлиқ қуришини кутинг (10-15 дақиқа), сўнгра ниқобни олиб ташланг. 🌼🌺🍂 📍Кеч уйғонадиган инсон тез семиради ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ✅ Бу исботланган факт. Тадқиқотчилар эрта турадиган инсонлар хушқомат бўлишини исботладилар. 1️⃣ Эрта туриш учун эрта ётиш керак. Эрта ётмаган инсоннинг кечаси қорни очади. Тунги таом эса тез семиртиради. ⏰ Парҳезни эрта туришдан бошланг. Масалан, соат 5:30 да туринг ва кечқурун 22:00 да уйқуга ётинг. ✅ Шунинг ўзиёқ дастлабки 10 кунда сезиларли натижани беради. 🌺🌼🍂 💥Оддий салициловая кислота билан юздаги хуснбузарларни йўқотинг. 💡Керак бўлади: 1 шиша салицил кислотаси (40 мл) 1%, 2 флакон борная  кислота 25 мл 3% - ва 2 тадан 4 тагача левомицетин таблеткалари (агар тери тўлиқ муаммоли бўлмаса, у ҳолда 2 таблетка, ўртача бўлса - 3 дона агар у жуда муаммоли бўлса - кейин 4 таблетка). 🔹Қўллаш усули: Буларнинг барчаси битта идишда аралаштирилади ва кунига 2-3 марта юзга суртилади. 🌸🌼🍂 ХУРРАК ҚИЙНАСА СИЗНИ... 1⃣ ⚫️ Барра карам баргини майда тўғраб, бир ош қошиқ асал билан аралаштириб, уйқудан олдин истеъмол қилинг. Бу даво усули бир ой бажарилади. 2⃣⚫️ Уйқудан тўрт соат олдин бурунга бир неча томчи чаканда мойи (облепиховое масло) томизинг. Агар муолажани 2-3 ҳафта бажарсангиз бурундан нафас олиш осонлашиб, хурракдан бутунлай халос бўласиз. 🌺🌸🍂 Оддийгина ВАЗЕЛИННИ сиз билмаган фойдали хусусиятлари Қуриган ва ёрилиб кетган лабларни даволшда: Шамол ёки совуқ таъсирида ёрилган лабларга вазилин суртилса яхши фойда беради. Тери учун: Билагингиз ва бўйнингизга атир пуркашдан олдин терингизга вазелин суринг. Бу восита ҳидни ўзига сингдириб олади ва узоқ вақт сақлаб туради. Ухлашга ётишдан олдин: киприкларингиз устига юпқа қилиб вазелин суринг. Бу вақт ўтиши билан уларнинг ўсишига ва қалинлашишига ёрдам беради. 🏡
   Яқинларга Дўстларга  юборамиз  🔆 ♥️
Реакция босамиз ❤️ 🌸🩵☘ ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 Каналимизга обуна бўлинг КЕРАКЛИ КАНАЛ ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w ♥️

ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида 🍂    — Севара  қизим!?    — Лаббай ойижон?    — Уйга бир келиб кетгин. Сени жуда соғиндим. Кўргим келди.   — Хўп, ойи. Фарзонани мактабидан олай бирга борамиз.    — Яхши.    Фарзона Севаранинг катта акаси Бобурнинг қизи  эди. У нафис санъат мактабида ўқирди. Мактаби Севаранинг уйига яқин бўлганлиги учун, у аммасининг  уйига кўчиб ўтган,  амма-жиян бирга яшаётган эдилар.    — Биз келдик,  — кечга яқин Севара билан Фарзона жилмайиб уйга кириб келишар экан, — сизга сиз яхши кўрган ширинликни олиб келдик.    — Жуда соз, — Севарани маҳкам қучди Гулсара опа, — бугун  шу уйда қоласан.    — Хўп ойижон.  Айтганча ошнинг хиди чиқяптими,  бирам қорним очди.    — Ҳозир ошни сузишади,  сизларни кутаётгандик.   Севаранинг оила аъзолари  бир стол атрофида жам бўлиб ош едилар. Ошдан сўнг анча вақтгача гангур— гунгур суҳбатлашиб ўтирдилар.     Севара фарзандлик қалби билан онасининг ўзида муҳим гапи борлигини ҳис қилиб ўтирарди. Ваниҳоят она-бола ёлғиз қолишди. xazon_rezgi —367—

@ Ўзбегойим .: ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида — Қўяверинг,  ойи, ўша нарсалар Машҳуранинг отасини пулига келганди,  ўзига кетди.   — Беъманилик! — қўл силтади Кифоят опа, — ўзини пулига келган деб борни йўқ қилавериш керакми? Ўзи-чи кейинги пайтларда шу Машҳурангни томи кетиб қолган. Болалик бўламан деб ҳар хил дориларни ичавериб, сунъий бўлсаям ҳомиладор бўламан деб ҳар хил амалиётларга жонини тикиб ажина қошиққа ўхшаб қолди. Шу туришда тағин нози— фироғи бир дунё. Нима эмиш Жамила "Сизлар учун битта бола туғиб бераман" деса керак эмас эмиш. Келгусида болани олиб қўяди деб қўрқса керак-да.  Менга қара Ҳусан,  ростини айтсам пичоқ бориб суякка етди. Кел шу туғмас хотинингдан ажрашиб қўяқол. Ҳали ёшсан,  ҳаётингни бошидан бошлашга улгурасан. Агар "Хўп"  десанг Севарани қўлини сўраб уйига бориб келардим.     — Ойи, — кулммсиради Ҳусан,  —Севара ҳам иккита эрга тегиб туғмади-ю!?  Биттасини туғмадинг деб жавобини бериб,  иккинчисига уйланаманми?  — Ҳар ҳолда Севара кўз ўнгимизда ўсган синашта қиз.  Ўзимизники-да.  Машҳурангни бўлса юз йилда ҳам қони қўшилмайди.   — Шунақа денг!?  — Ҳусаннинг ранги ўчди, — унда қатъий қароримни эшитинг!  Мабодо Машҳура бир умр туғмай ўтса ҳам ундан ажрашмайман,  жавобини бермайман. Буни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг!  Тўғри бир пайтлар Севарани ёқтирган бўлсам ёқтиргандирман. Бари Машҳурага уйлангунимча бўлган. Энди эса ҳаётимда Машҳура бор ва бошқа ҳеч бир бегона аёлга ўрин йўқ. Тўғри, мен Машҳурани Севарага ўхшаб севмайман. Унга нисбатан кўнглимдаги туйғуларим бутунлай бошқача. xazon_rezgi —364— ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида Билмайман у нима деб аталади?  Бурчми?  Жавобгарликми?  Аммо мен учун муҳаббатдан устун нарса у. Биласизми ойи,  Машҳуранинг камчиликлари тўлиб ётибди. Аммо у менга ана шу камчиликлари билан ёқаверади.   — Ҳусан, — ҳўрсинди Кифоят опа, — болам,  сен Машҳурани севмайман дейсан-у,  аммо ҳозир санаб ўтган нарсаларинг муҳаббатдан бошқа нарса эмас. Майли, ҳаёт сеники.Билганингни қилиб яша. Бир марта ҳаётингга аралашиб бузганим етар.   Ҳа айтганча, Машҳурани кўришга касалхонага қачон бормоқчисан?    — Кечга,  ишдан чиқиб бораман, ойи.     — Унда мен аданглар билан бориб кўриб келамиз. Уям қийналиб кетди. Ёшгина бошига ҳар хил дориларни ичаверганидан ошқозон оғриғини орттириб олди.  Сенга маслаҳатим,  хотининг касалхонадан чиққанидан сўнг бирор жойга бориб  ҳаво алиштириб келинглар. Озгина кўнгли ёзилсин.  У,  бу нарса деганим билан Машҳурага ҳам жоним ачийди.    — Хўп,  ойи,  мен кетдим бўлмаса... xazon_rezgi —366—

ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида 🍂 —Тақдирнинг ишларини қара? — деди Кифоят опа чуқур тин олганча Ҳусанга, — бир вақтлар сенга қулоқ солсам бўларкан.  Ҳозир бу даражада куйиб, қовжираб ўтирмасдим.    — Нималар ҳақда гапиряпсиз,  ойи?  — Ҳусан онасининг кайфияти пастлигига ажабланиб —Нималар ҳақда эмас,  кимлар ҳақда дегин?  — деди Кифоят опа ҳорғин қиёфада, — Севара ҳақда айтяпман. Қара ўн йилда қандай ютуқларга эришди. Ўтган куни мени туман марказида кўриб қолиб машинасида уйимизга олиб келиб қўйди. Шундоқ барно,  шундоқ лобар жувон бўлибди. Уйга келгунча юракларим чирт-чирт юлиниб келаверди. Гапдаги аёлларнинг сўзлари тўғри экан. Севара катта фирма очибди,  номида чиққан либослар чет эллардаям талашмиш,  яқинда баҳайбат савдо дўкони очаркан.    — Омадини берсин,  ойи. Севара бундан яхшисига муносиб қиз. Ундан кейин олса ўз меҳнатининг мукофотини оляпти—да!?    — Бир вақтлар "Йигит кишининг омади билан ўйнашиб бўлмайди" деган гап бор эди. Шу гап ҳозирги замонда аёл-қизларга тегишли бўлиб боряптими дейман, — деди Кифоят опа ўғлининг гапини эшитмагандек,  — эссиз,  эссиз. Ўшанда сени зорланишларингга қулоқ тутиб Севарани олиб берсам бўларкан xazon_rezgi —362—

Бўлган воқеалар асосида ёзилаётган янги асар Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  Янги асари ИЛОН  ЙИЛИ 356 ➖ 361 қисм 🌼🌸🩵 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

​​— Улгурмадим... Уларнинг овози эшитилди.   Шарофиддин ҳали ҳам келин кўйлакда турган Нодирани кўргач, салон эгасига юзланиб деди:  — Мен кўришим шарт эмас дегандим-ку...   Шу пайт Нодира унга ўгирилиб қаради ва жилмайди.   — Ҳа.. ҳа-ҳалиги, нимайди? Куёвларнинг ҳам кийими борми?..   — Шарофиддин ўзидан бундай гап чиқишини асло кутмаганди, лекин бўлажак келиннинг ўзгача чиройини кўргач...  Уччови кулиб юборишди. Нодира Шарофиддиннинг табассумини илк бор кўриши эди, қаршисида умуман бошқа инсон турарди ва юрак деганлари ҳам ниҳоят "жиз!" этди!!! хикоя тугади. Муаллиф?? 🌸 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

📝КЕЛИН КУЙЛАК.... (Хаётий вокеа)  Нодира соатига қараркан, шундоқ ҳам таранглашиб турган асаблари  бузила бошлади, лекин барибир ичида нимадир унга сабр қилиш кераклигини эслатарди.   — Уффф, қачонгача уни кутиб юраман?! Қачонгача сабр қилишим керак,  бу сабр коса деганлари қачон тўлар экан-а? Тезроқ тўлиб қолса-да, у ҳақида ўйлаганларимни юзига шартта-шартта айтиб ташласам!!!  Нодира Шарофиддин билан танишганига икки ой бўлган бўлса ҳам ҳеч қачон унинг исмини айтмаганди. Негадир айнан шу йигитга келганда ғурури қайсарлик қилиб, оёғини тираб олган. Уйдагилар, маҳалла-кўй, қариндошлар ҳам Шарофиддин ҳақида қизиққанида исми ўрнига фақатгина "У" сўзини ишлатиб жавоб берарди. Икки ой илгари эшикларини навбатдаги "қулчиликка келганлар" тақиллатишганида бунга ортиқча эътибор бермаган, лекин шу бола ота-онасига маъқул тушиб, учрашувга чиқаришган.   Шарофиддин унчалик чиройли бўлмаса ҳам, бўйи баланд, келишган йигит экан. Уни мақташганида Нодира "Бу сафар юрагим жиз этармикин?" — деган хаёлга борганди, лекин ундай бўлмади...  Ўтган икки ой ичида Нодира йигитнинг кўнглини совутишни қанчалик хоҳламасин ички овози уни тўхтатар, қаттиқ гап гапиролмасди. Ҳамма Шарофиддинни мақтаб оғзидан бол томган, Нодиранинг бахти борлигини қайта-қайта такрорлаган. Ҳа, у ёмон йигит эмас, лекин негадир ҳечам кулмасди.   — Жиддийлик ҳам шунчалик бўлади-да!  Нега кўнглимни олишга ҳаракат қилмайди?   — Дугонажоней! Ҳозир ундай йигитлар — нақ анқонинг уруғи. Хурсанд бўлсанг-чи, қаёқдаги майнавозчи учрамаганига, жиддий одам ҳаётга ҳам жиддий қарайди, — дея дугонаси Нодиранинг кўнглини кўтарарди.   Мана, бугун ҳам кутиш .... Нодиранинг жонига тегиб қайрилиб кетмоқчи эди ҳамки, унга кўзи тушди.   — Вақтлироқ келибсизми, Нодира?   — Ассалому алайкум, — зўрға сўрашди, ичидаги бор заҳрини сочишга тайёрланиб.   — Ваалейкум ассалом, соат 12 га келишгандик-ку... — хижолат тортиб  қолди йигит.  — Ҳали 15 дақиқа бор экан...   Нодира ўзи учрашув вақтини сурганини эслади.. “Яхшиямки, қаттиқ гапиришга улгурмадим”, — деди ички бир овоз.  — Уялиб қолардим-а...   Келин либосларини бирма-бир кўришаркан Нодира бир кўйлак олдида тўхтаб, унга қараганди Шарофиддин шартта "Бўлмайди!" деб кейинги  либос олдига ўтиб кетди.  Қизнинг қовоғи осилди.   — Унда ўзлари кўрсатақолсинлар...  — Нодира аразлаган оҳангда гапирди.   — Мана, бу кўйлак.  Мен ташқарида кутиб тураман, кийиб кўриб, ёққан ёқмаганлигини айтарсиз.  — Ўзингиз кўрмайсизми?   — Мен кўриб бўлдим. Агар Нодирага ёқса кейин гаплашамиз.   У чиқиб кетгач, Нодира йиғлаб юборди...  — Вой, мана бу қизни қаранглар, нега йиғлайсиз? —ҳайрон бўлиб  сўради салон эгаси.   — Доим шунақа қилади.  Опажон, менинг фикрим-чи?!   — Вой сингилгинамей. Ахир ёмон кўйлак танламадилар-ку?!  Сиз танлаган кўйлагингиз эса... орқасини кўрдингизми?  Нодира ўзига ёқган кўйлакни айланиб ўтиб кўриб, кўзлари катталашиб кетди, чунки олди меъёрда бўлса, кўйлакнинг орқаси умуман очиқ эди. Яна тилини тишлаб қолди.   — Яхши йигитга ўхшайдилар, ориятли эканлиги кўриниб турибди, кузатувчан ҳам экан. Кўйлак кийганингизни кўрмаслиги эса ҳақиқий эркакларга хос, менимча. Биласизми, баъзи йигитлар ичи қизиб, қизни келин кўйлакда тўйдан олдин кўргиси келади, қиз қарши бўлса ҳам...   — Менга кўрса яхши эди, зора ёқмай қолса-ю бошқасини танласа..   — Майли синглим, аввал кийиб кўринг-чи, кейин бир нарса ўйлаб топармиз. Ҳа айтганча, бўлажак турмуш ўртоғингизни ҳозирдан бегоналар олдида "улар" деб сизлаб айтишни ўргансангиз кейин қийналиб қолмайсиз. Шунда одамлар сизга ҳам, уларга ҳам ҳурмат билан қарашади.  Нодира индамади.  Кўйлакни кийиб бўлгач, ўзини таниёлмай қолди, ойнадаги акси наҳотки ўзи?!  — Ажойиб-ку!!! деган хаёл билан турган Нодира салон эгаси йигитни чақиришга чиқиб кетганини сезмай қолди.  — Уни тўхтатишим керак эди, аттанг.  Шарофиддиннинг либосни кўришига ҳожат қолмаганди, чунки кўйлак Нодира учун тикилгандек. “Улар энди мени фақат тўй куни кўриши керак”. Иккиланиб қолган Нодира нима қилишини билмай, бир кийиниш хонаси, бир ташқари эшикка қарар, аҳволи ўзига кулгили туюларди.  

Германия олимлари аниқлашибти : Бомдод намозига уйғонган инсон инсулть бўлмас экан..
   Яқинларга Дўстларга  юборамиз  БАТАФСИЛ ВИДОДА 🔆 ♥️
Реакцияни  босиб кетинг 🙋‍♀ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️

🔆🌸: ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 327-қисм — Раҳмат, бобо. Тўғри қарор қабул қилдингиз. Менга бундай сохта никоҳнинг умуман кераги йўқ эди, — дедим-у, стол устидан телефонимни олиб, зафарли қадамлар билан хонадан чиқиб кетдим. Орқамдан аммамнинг Аббосхон ва Хондамирни лаънатлаб бақирган овози, Меҳринурнинг ҳиқиллаши эшитилиб турарди. Улар ўзлари қазиган гўрга ўзлари йиқилишганди. Хонамга кириб, эшикни маҳкам ёпдим . Юрагим ҳапқириб урар, аммо миям худди соат механизмидек аниқ  ишларди. Тўрахоновлар ўз шармандалиги ва ички уруши билан банд бўлган мана шу дамда, мен учун энг муҳим жанг майдони очилган эди. Аббосхонга бу кетма кет зарба бўлди. Телефонимни қўлимга олганча Имронга қўнғироқ қилдим. - Алло. - Сени кутиш билан умрим ўтса, кейин чолга тегасанми? - Имрон, Мардон билан зиддиятни боши, у алдаб кетган қариндошингизга бориб тақалар эканда. Имрон жимиб қолди. - Қаердан... Унутибман, барчасини билдингми? - Ҳа, булар нега ит мушук деб сабабини топдим. Мардон бунчалик ифлос бўлади деб кутмагандим - Зилола опам қанча уринмасин Мардон сувдан қуруқ чиди. Бечора опам эса, ўз жонига қасд қилди. Яхшиям асраб қолишди. Кейин ёши ўтганроқ эркакка бериб юбордилар холам. Ўша ўша Мардон билан жуда кўп тўқнашдик. - Уни ҳам қўлга оладиган вақтга етиб қолганмиз. - Сен аралашма. - Аралашиб бўлдим. Айтганча Хондамирдан қутилдим. Бобом энди мени турмушга бериш фикридан қайтди. - Ниятингга етибсанда - Йўқ ҳали. Аммо ўша кунлар бошланиш арафасида турибман. — Фақат менга ваъда бер, Муштарий, — Имроннинг овозида жиддий хавотир сезилиб турарди. — Мардон жуда хавфли одам. У Зилола опамнинг ҳаётини барбод қилгани етмагандек, ҳали ҳам ўша жиноий тармоқнинг ичида. Сен унга яқинлаша кўрма. Уни бошида турганлар катта одамлар чамамда, ҳеч ҳам Мардон тутқич бермайди. — Мен унга эмас, Имрон, у менинг йўлимга чиқиб бўлди, — дедим хонамдаги чироқни ўчириб, деразадан тунги қўрғон ҳовлисига тикиларканман. ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 328-қисм Юрагим бир маромда, совуққонлик билан урарди. Онам шифохонада хавфсиз ерда, дадамнинг асл мулк ва архив рўйхати менинг қўлимда. Хондамир бўлса бир ҳафта ичида Меҳринурга уйланиб, сулола меросидан бутунлай қуруқ қолиш арафасида. Аббосхон эса бир кечада ҳам пулларидан, ҳам ўғлининг обрўсидан айрилиб, ҳозир ўз хонасида ғазабдан нима қилишини билмай ўтирибди. Ҳозир уларнинг бари ўзаро низо ва шармандалик ботқоғига ботган мана шу ғафлат лаҳзаси мен учун энг қулай фурсат эди. Шкафни очиб, ўша тўқ каштан рангидаги узун парик сочни тақдим ва Самина қиёфасидаги замонавий кийимларимни кийдим. Чўнтагимга Имрон берган ЖПС ручкасини жойладим. Унинг яшил чироғи тун зулматида менга далда бериб липилларди. Имрон мени кузатишини яхши биламан. Агар нимадир рўй берса, у топиши учунам ручкани доим ўзим билан олиб юраман .   Бугун ҳам яхшилаб ўрасам. Кейин Санжик менга ўз сирларини айта бошлайди. ***    Бўлимда устозим билан кечаги суҳбатни муҳокама қиляпмиз - Сенингча у сени олиб борадими бункерга? - Олиб бормаса ҳам изидан бораман. - Аҳмедова... - Тўрахонова... Тўғирладим мен. Чунки аллақачон ўз номимни тиклаб олгандим. - Муштарий  , мана икки ҳафтадан бери у бункерга бормади. Балки адашаётгандирсан. - Йўқ. Аниқ бу ўша. Мен адашмайман. — Устоз, — дедим стол устига Санжикнинг ўтган ҳафта давомида ҳаракатланган йўналишлари муҳрланган ЖПС (ГПС) харитасини суриб. — У икки ҳафтадан бери бункерга бормаганининг сабаби оддий: у каттароқ ўлжани — Саминани қармоққа илинтирдим деб ўйлаяпти. Қолаверса, Аббосхоннинг компаниясидан жуда катта маблағни уриб бўлишди, ҳозир изларни яшириш билан овора. Лекин бугун тунда ҳаммаси ўзгаради. Самина унга Тўрахоновларнинг асл ички кодларини ваъда қилган. Санжик бункерга боради. ДАВОМИ БОР...

ТАЪҚИБ Муаллиф биз севган Шамсинур! 325➖ 326 қисми. ☘🩵🌼 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
ТАЪҚИБ Муаллиф биз севган Шамсинур! 325➖ 326 қисми. ☘🩵🌼 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

​​📝Бизда ҳам ғурур бор  (ҳажвия) Кечаси уйга ширакайф кириб келганимда уйқусираган кўзларини ишқалаб, «Намунча» дея хушламай эшик очган хотинимни кўргач, вақт алламаҳал бўлиб қолганини пайқагандек бўлдим. «Овқатни иситайми?» дегани қулоғимга дағал эшитилди. «Емайман!» дедим кескин. Қорин оч бўлса-да, бизда ҳам ғурур бор. Хотиним хўмрайганича ётоққа кириб кетди. Мен эса залга ўтиб, диванга ёнбошладим. Ҳадеганда уйқу келавермади. Стол устида хотинимнинг сумкаси турарди. Шайтон ўлгур сумкани очиб яхшилаб титкила, аёл кишининг сумкаси сир-синоатга тўлиқ ҳазина, дейди. Ўнг елкамдаги раҳмон фариштаси эса «уят эмасми, кап-катта одам» деб бу йўлдан қайтармоқчи бўлади. Кайф — таранг, ўйлардан бошим гаранг, фикрим чалғиб, қай бирига ён босишни билмайман. Охири, шайтон васвасаси ғолиб келди. Шартта сумкани қўлга олиб ялтироқ тугмачисини тордим — «чиқ» этиб очилди. Ўпирай, кичкинагина бўлса-да, нақ хазинанинг ўзи-я: узилган тугмачаларми-ей, парча қоғозларга ёзилган телефон рақамларими-ей, кондуктордан қайтган эски-туски уч сўмлик, беш сўмликларми-ей… Хуллас, санаб саноғига ета олмаймиз. Бирдан кўзим яп-янги, бежиримгина ҳужжатга тушиб қолди. Қизиқ, буниси нима экан? Ия, ёзувлари инглизча-ку! Орасида қўлда ёзилган ўзбекчаси ҳам бор. Шошиб ўқидим — хотинимнинг исм-фамилияси дона-дона қилиб ёзилган. Ўнида эса қандайдир чет эл машинаси маркасининг номи, сотилган куни ва ҳатто ҳарфли-рақамли номеригача қайд этилган. Бунга ҳам бир ой бўлай деб қопти. Охирида қандайдир фирманинг муҳри ҳам бор. Во дариғ, бу қандай гап ахир? Қайта қуриш ўтиб, тижорат замонлари бошланиб, эрни уйга михлаб, ўзга юртларга бориб мол келтириб, олди-сотти қилиб рўзғор тебратаётган аёллар борлигини биламан, лекин сира-сира бир уйда туриб, эридан бемаслаҳат машина олган аёлни энди кўришим. Э дунёи қўтир, бир томони чўтир, эр деганнинг қадр-қиймати шунчалик бўлдими? Бир оғиз индамай, сен ҳам одаммисан демай… Ахир, бизда ҳам ғурур бор-а! Нима қилиш керак бунақа ўзбошимча хотинни? Бесўроқ машина олса-ю, тағин бир ойдан буён ўғри мушукдек чурқ этмай, маза қилиб миниб юрса-я! «Права»ни ҳам тўғрилаган ҳойнаҳой. Ахир, мошинга пул топган одам «права»га топмайдими? Қаерга қўйди экан?  Бир-икки умумий гараж томондан келаётганини кўргандек бўловдим-а. Ҳозироқ уйғотиб… Ҳе, ўша, эрини сариқ чақага олмай мошин минадиган ойимча-сатангни… Эси бор одам, ўз қадрини билган одам бундай хотиннинг ковушини бир кундаёқ тўғрилаб қўяди. Зўр келса, чопонини мардларча елкага ташлаб, тоғу тошларга бош олиб чиқиб кетади. Ахир, эр деганнинг обрўйи шуми? Ўрнимдан шартта турдиму полни ғичирлатиб битта-битта босганча ётоққа кириб бордим. — Тур! Тур ўрнингдан, — дедим бақириб хотинимни турткилаб, умримда биринчи марта санлаганча. — Сен билан орани очиқ қилмоқчиман. — Нима, — хотиним ёқимсиз дўнғиллади. — Ярим тунда маст-аласт келганингиз етмай… Эртага гаплашармиз. — Тур деяпман, сенга! — хунобим ошиб баттар ўшқирдим. — Ҳозир гаплашамиз! Иссиғида! Айни пайти! Эртага кеч бўлади! Мен ҳам эркакман. Ғурурим бор! Залга чиқиб диванга оғир чўкдим. Ортимдан юз-кўзларида минг ҳадик билан хотиним кириб келди. — Мен сенга кимман? — яна ўшқирдим унга қараб. — Айт! — Болаларимнинг отаси. — Яна-чи?! — Эримсиз. — Хайрият, унутмабсан, ўзбошимча… Вой, нима қиппан?! Тағин сўрайди-я! Одам деган бир иш қилса, аввало, эри билан маслаҳат қилиши керакми? Мошин олганингга бир ой бўлибди, гажаванг қилиб миниб, юрибсанакан-да! Эрингга бир оғиз айтмабсан-а, номард! Одам деган ҳам шунақа бўладими? Хотиним шундагина бир нарсани тушунгандек дам стол устидаги очиқ-сочиқ ётган сумкасига, дам унинг ёнидаги машина ҳужжатига қараб кулиб юборди. Вой ўлмасам, хаёл қурсин, айтиш эсимдан чиқибди. У-ми? Ахир у — немисларники-ку: «Пфафф Зингер» — тикув машинаси. Диванда қандай турган бўлсам, шундай ўтириб қолдим. На кулишни биламан, на йиғлашни. Кечирим сўрай десам, ғурур қурғур қўймайди. Сўнгги гапни дона-дона қилиб хотиним айтди. Ўлганингиз яхши бу кунингиздан… Алкаш! Хурмачага сиққанча ичингда! Ғурури бормиш янаа. Адҳам Дамин 🌸 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

sticker.webp0.21 KB

📆 АВВАЛЛАРИ 1000 сўм пул билан 1985➖йилга биргаликда саёҳат қиламиз 🏡
   Яқинларга Дўстларга ВА АЛБАТТА ЁШИ КАТТАЛАРГА юборамиз  Ўша пайтдаги нархлар: Шакар 80 тийин Гуруч 80 тийин Макарон 56 тийин Буханка 20 тийин Гугурт 1 тийин 🔆 ♥️ЎША ВАҚТЛАРДА ЯШАГАНЛАР ЭСЛАДИНГИЗМИ?! Реакциян
и  босиб кетинг 🙋‍♀ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ АССАЛАМУ АЛАЙКУМ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️

Ҳ а й р л и к у н Қ а р и м д о ш л а р и м!!! Совуқ➖ иссиқ кунларингда керак бўлар, Хар корингга ярайдиган кўмак бўлар. Жим турмайди ёрдамчидир тиргак улар, Жон қариндош➖ён қариндош Жигарларим!!! Кўп машкуллар бўлар умр савдосида, Бош чиқмайди ташвишларни ғавғосида. Улар пайдо мехрибондир шайдосида, Жон қариндош, ён қариндош Жигарларим!!! Турмас асло бегонадай ётдай сира, Йиқилсанг гар душмандайин сенга қараб. Дуо қилар➖ хар кун сенга омад сўраб, Жон қариндош ➖ён қариндош Жигарларим!!! Опа➖ ука ака ➖сингил тоға амма, Бир ёқадан бош чиқаркан бунда хамма. Жигарлардан хол сўрашни қилмас канда, Жон қариндош ён қариндош Қариндошлар!!! Сизга битдим юрагимдан номаларим, Жигаргўша ➖иниларим оғаларим. Соғ➖ саломат бўлинг яқин тоғаларим, Жон қариндош ён қариндош Жигарларим!!! 🕊I LOVE YOU ♥️ 🍂🍁 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 🌼🕊 ♥️💕 👑АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ҚАРИМДОШ УРУҒЛАРИМ!!! 🔺𝕂АНАЛИМИЗГА 𝕆БУНА БЎЛИНГ ➖⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳайрли тонг! КУЗ фаслининг яна бир гўзал ПАЙШАНБА  тонги БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН !! АЛЛОҲИМ БАРЧАМИЗНИНГ Иймонимизга халоват Қалбимизга мехр,  Дилимизга ➖ёруғлик, Кўзимизга  🌼 нур, Тану ➖жонимизга соғлиқ Яқинларимизга 🌸омонлик. Хонадонимизга 🌺рахмат махфиратларини АТО қилсин🕊 🏡
   Яқинларга Дўстларга  юборамиз  🔆 ♥️
Реакцияни  босиб кетинг 🙋‍♀ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

🎉 🎂🌸 Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган азиз ИНСОНИМ ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !!! СИЗГА хамиша бахт, соғлик, хотиржамлик ва гўзал кунлар хамрох бўлсин. ✨ Ҳар бир эзгу ниятингиз амалга ошиб, қалбингиз қувончга тўлсин. Яқинларингиз меҳридан, оилангиз файзидан баҳраманд бўлиб, узоқ ва мазмунли умр кечиринг! 🌷 🎁 ❤️ Реакцияни  босиб кетинг 🙋‍♀ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️ https://t.me/AZIYA67

-2147483648_-210463.webp1.50 KB

10➖ СЕНТЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ 2026 ЙИЛ. 28➖РАБИЪУЛ АВВАЛ 1448 ХИЖРИЙ ЙИЛ. ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН 04:38 BOMDOD. Saharlik tugashi. 05
10➖ СЕНТЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ 2026 ЙИЛ. 28➖РАБИЪУЛ АВВАЛ 1448 ХИЖРИЙ ЙИЛ. ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН 04:38  BOMDOD. Saharlik tugashi. 05:58  QUYOSH. 12:25  PESHIN. 16:49  ASR. 18:42  SHOM      Iftorlik vaqti. 19:58  XUFTON. НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ https://t.me/+vCCretz5FHIxOTU6 Фойдамиз тегса,   сиздан   бир дуо   умид    қилдик.!🎁🕊