🎭 ҲАЗИЛЛАШИШЛИК ЛАҚАБ ҚЎЙИШЛИК ҚАНДАЙ БЎЛАДИ.
➖«Бир киши Набий ﷺ нинг ҳузурларига улов сўраб келди.
➖Шунда у зот: «Бўпти, сени туянинг боласига миндириб қўямиз», – дедилар.
➖(Бу киши ёшгина туяни тушундида) «Туянинг боласини нима қиламан?» – деди.
➖Расулуллоҳ ﷺ кулиб: «Ахир туя ҳам туянинг боласи бўладими?» – дедилар» (яъни катта туялар ҳам туянинг боласимасми дедилар)
(📚 Бухорий ривояти)
▪️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
➖«Набийюллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига ансория кампир келиб: «Ё Расулаллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, мени жаннатга киритсин», – деди.
«Кампирлар жаннатга кирмайдилар», – дедилар.
➖Кампир хомуш қайтаётган эди.
➖Айтдиларки: «Унга айтинглар Албатта, Аллоҳ агар уларни жаннатга киритса, қиз ҳолларида киритади», – дедилар».
(📚Тобароний ва Байҳақий ривояти)
▪️Ибн бикор Зайд ибн Асламдан ривоят қилади: Умму Айман деган аёл Росулуллоҳ ﷺ олдиларига келиб:
— Менинг эрим сизни чақиряпти, -деди.
— У ким? Икки кўзи оқ кишими?
— Йўқ .
— Ҳа унинг икки кўзи оқ.
— Йўқ, Аллоҳга қасам ичиман.
— Ҳар кишининг икки кўзи оқ бўлади дедилар.
Росулуллоҳ ﷺ бу ўринда кўз қорачиғи атрофидаги оқликни мақсад қилган эдилар.
▪️Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
➖«Набий ﷺ унга:
«Эй, икки қулоғи бор!» –дедилар». Яъни, ҳазил қилдилар.
(📚Абу Довуд ва Термизий ривояти)
▪️Шарҳ: Ҳазиллашишлик жоизлиги Пайғамбаримизнинг суннатлари билан собит бўлган амаллардандир. Аммо ҳар бир нарсанинг меъёри шарти бўлганидек, ҳазилнинг ҳам шартлари бордир.
➖Лақаб қўйилса инсонни хафа қилмайдиган хурсанд қиладиган севинтирадиган лақаблар қўйилса жоиз. Бир инсонга ёқади деб ўзингиз чиройли маънодаги лақабни қўйдингиз, (Масалан Шер, ёки гул деб) аммо у инсонга бу ёқмади, азиятланди, дарҳол буни тўхтатишлигингиз лозим. Инсонга озор берадиган, хафа қиладиган лақаб қўйилишлиги ҳаромдир, катта гуноҳнир.
▪️Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади:
➖Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.
(Аҳзоб сураси 58-оят)
➖Ҳазилнинг шартлари ҳазил базан бўлишлиги, ёлғон ишлатилмаслиги, ҳазил қилинувчига азият бўлмаслиги, диннинг аҳкомлари аралашмаслиги, ҳазил қилувчи ўзини ёки ҳазил қилувчини пасга урмаслиги, фуҳш масалаларни аралаштирмаслиги лозимдир. Бу масалада Пайғамбаримиз ﷺ дан ўрнаклар келтирдик.
➖Базан ҳазил қилинувчининг қалби нозик ҳазил кўтаролмайдиган бўлса ёки катта мавқе соҳиби бўлса ёки ахмоқ инсон бўлса ҳазил қилишликни уламолар тавсия қилмайдилар.
➖Бу ҳақда Ибни Ҳиббон айтдилар: “Мақом ва мавқе соҳиби бўлган киши билан ҳазиллашма. Сенга адоват сақлаши мумкин. Олчоқ ва разил одам билан ҳам ҳазиллашма. У сенга одобсизлик қилишга журъат этади.
➖Бази инсонлар бўлади (асосан мактаб ёшидаги болаларда кўп учрайди) бошқаларга хунук лақаб қўйиб турли ҳазиллар қилишади. Ҳазил қилинувчи бу унга ёқмаслигини айтиб эътироз қилса. Биз фақат ҳазил қилиб ўйнашябмиз холос, шуни ҳам ёмон тарафга бурасизларми, ҳазилни тушунмас экансиз деб ўзини оқлайди. Бу иш тарихдаги мунофиқларнинг амалларидандир.
➖Тарихда мунофиқлар бир Саҳобанинг устидан булар қоринакалар деб мазах қилиб кулишди. Саҳоба буни Пайғамбаримизга етказганида, биз фақатгина ҳазиллашиб ўйнашдик холос, шуни ҳам ёмон тарафга бурдингизларми деб ўзларини оқлашди. Мазах қилинган саҳобий ёмон ҳижолатчиликда қолганда, Аллоҳ таоло саҳобани ҳимоя қилиб: Албатта сизлар иймон келтиргандан кейин куфрга қайтиб кетдиларингиз деб оят нозил қилди. (Тавба 65-66-оят). Кейин мунофиқлар ишлари учун Пайғамбаримизга ёлвориб кечирим сўрашди. Шунинг учун ҳазилда шариат одобларига риоя қилинмаса инсон ҳаромга ёки куфрга ҳам кириб кетиб қолади.
➖Бизни замонда қизиқчи деб номланган лўттибозлар (Миллион ва унга ўхшаганлар) тақиқланган ҳазил мутойиба турларини барчасини истеъмол қилишмоқда. Очиқ динни, дин аҳкомларининг устидан кулишмоқда. Шаръан уларни ҳам уларни томошасига бориб кулиб турувчиларнинг ҳам ҳукми куфрдир.
➖Аллоҳ таоло сизни ва бизни ўзи рози бўладиган қулларидан қилсин. Амийн.
©IymonliQalblar
✔️ Улашинг | ✨
Линкни босинг ва 🌙«Росулуллоҳ ﷺ Умматлари» га қўшилинг!👇
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy