Maskinun 🌼
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Biz qalbimizni Allohga bersak, Alloh bizga qalbimizdagilarni beradi.. إن شاء اللَّه Creator: 👤 Rasmiy guruh: 📖
Show more145
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
— Таҳажжуд нима дегани?
— Таҳажжудми... инсон муҳаббат куйида юрганида туннинг ярмида уйғониб кетиб, севгилисини соғиниб, ишққа ўзини буткул топширади. Таҳажжуд ҳам шундай, яъни ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд..
Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?
– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради
Таҳажжудга эса инсониятнинг Робби чақиради.
– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди.
– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади
Тун жуда қисқа. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракат намоз дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ.
@Sevimli_oyatim
#Жаннат_ҳақида.🍃
Тақводорлар жаннатдаги ўз ҳазиналари томон йўл оладилар.
Қалбдан Аллоҳдан қўрқиб яшаганлар ҳам жаннатдаги ўз ҳазиналари томон йўл оладилар.🍃🍃🍃
@Sevimli_oyatim
IMG_7689.MP465.96 MB
Билол ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ деди:
أخ لك كلما لقيك ذكرك بحظك من الله خير لك من أخ كلما لقيك وضع في كفك دينارا
«Сен билан ҳар кўришганида сенга Аллоҳни эслатиб турадиган биродаринг, сен билан ҳар кўришганида қўлингга дийнор (олтин танга) тутқазадиган биродардан афзалдир».
[«Ҳилятул авлиё» 5/225.]
@Sevimli_oyatim
Қуйида толиби илмлар учун Аллоҳнинг изни билан илм олишни енгиллаштиришга сабаб бўлувчи Қуръон ва суннатдан дуоларни ҳавола қиламиз
Биринчи дуо
رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي * وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي * يَفْقَهُوا قَوْلِي
Маъноси: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар» (Тоҳа сураси, 25–27-оятлар).
Иккинчи дуо
رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا
Маъноси: «Роббим, илмимни зиёда қилгин» (Тоҳа сураси, 114-оят).
Учинчи дуо
اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَاوَزِدْنِي عِلْمًا
Маъноси: «Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил! Бизга фойдали нарсаларни билдир! Илмимизни зиёда қил!» (Термизий ва Ибн Можа ривояти).
Тўртинчи дуо
اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً
Маъноси: «Аллоҳим! Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман» (Ибн Можа ривояти).
Агар биз илм олишимиз енгилашишини истасак, аввало, гуноҳдан сақланишимиз, Аллоҳга кўпроқ тавба қилишимиз лозим экан.
Хотирани яхшилайдиган ишлардан яна бири тунги намоз – таҳажжуддир. Мусъҳафга қараб Қуръон ўқиш ҳам хотира учун жуда фойдали. Шунингдек, мисвок ишлатиш, зеҳн яхшиланиши учун тавсия қилинган маҳсулотлардан тановул этиш ҳам самара беради. Ва, албатта, ўқишда жидду-жаҳд қилиш, сабр билан илм талабида бардавом бўлиш, ўрганилган нарсани такрорлаб туриш даркор.

• Аҳли ислом одамлар ичида ғарибдир.
• Мўминлар аҳли ислом ичида ғарибдир.
• Аҳли илм мўминлар ичида ғарибдир.
• Суннатни бидъат ва ҳаводан ажратган «аҳли суннат» ва шунга даъват қилиб, қаршилик қилувчилардан етган озорларга сабр қилувчилар - ғариблиги оғирроқдир. Лекин, ана ўшалар ростдан ҳам Аллоҳнинг аҳлларидир.
[ Ибнул Қоййим, «Мадарижус Саликийн».]
@Sevimli_oyatim
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу деди:
«Эй одамлар, илмни кўтарилишидан аввал олинглар! Илм нинг кўтарилиши олимларнинг кетиши (ўлими) билан бўлади. Бидъат, бидъатчилик ва қаттиққўлликдан узоқ бўлинглар! Эски (яъни, саҳобалар вақтидаги) ишингизни лозим тутингиз!»
[ Ибн Ваззоҳ: «ал-Бидаъ ван наҳю анҳа»]
@Sevimli_oyatim
6.70 KB
Choose a Different Plan
Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.