cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

T-news...

Admin https://t.me/bakirovich_sharofitdin Tulegenov Sharofitdin

Show more
Uzbekistan46 427The language is not specifiedNews & Media48 142
Advertising posts
402
Subscribers
No data24 hours
-47 days
+2130 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
26-27 май кунлари  Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келади. “Россия Президенти бугун ва эртага Беларусга, якшанба ва душанба кунлари эса Ўзбекистонга амалий ташриф билан боради”, – деган президент ёрдамчиси Ю. Ушаков журналистларга. https://t.me/tnews247
1271Loading...
02
Даҳшат. Ҳайдовчи тирик қолган бўлсин. Машина топилади. https://t.me/tnews247
50016Loading...
03
Иккинчи мақола Биз хорижлик меҳмонни нафақат боқамиз, балки унга "тансоқчи"лар ҳам бириктирамиз Ўрни келганда юқоридаги мавзуни мулоҳаза учун давом эттириб қўймоқчиман. Мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро анжуманларда хорижий меҳмонларга ҳамроҳлик қилиш учун вазирлик ва идоралар, ташкилотлар (банклар)нинг раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқа вакилларни бириктириш анъанаси бор. Келадиган меҳмон даражасига қараб биздан даража белгиланади. Бу "тажриба"дан улар ҳам ҳайратда қолса керак, чунки бизникилар четга чиқса, уларга ортиқча мулозамат кўрсатилмайди. Улар ҳам таклиф қилганда кўпинча бетини қаттиқ қилиб, йўлкира ўзингиздан ёки яшаш харажатлари ўзингиздан деб ёзадику. Баъзан шундай қилармиз. Ҳар ҳолда бир тарафини кўтарсин. Имиж учун яхши, дерсиз. Лекин ниманинг ҳисобидан? Масала шунда. Яна бир мисол, АОКА деган тузилма матбуот котибларини ташкилотининг машинаси билан бирга сафарбар қилади. Матбуот котиблари "меҳмон атои Худо" деб меҳмони келиб-кетгунича атрофида гирди-капалак бўлади. Унга кўнгли тусаганини муҳайё қилиб беради. Бугун афсуски, матбуот котиби деганда тадбирларда меҳмон билан ўзини кўз-кўз қиладиган, чинакам вазифасидан кўра, тадбирма-тадбир юрадиган авлод шаклланди. Очиқлик, шаффофликни устувор деб биладиган, раҳбарини матбуотга олиб чиқадиган мос кадрлар сийраклашиб кетди. Чет эллик меҳмонжон ҳеч бўлмаса бирор совға сотиб олар, шуям харна валюта тушуми бўлади десангиз, қурғур униям олдиргани қўймаймизда. Уят бўлади деб, ўз ёнимиздан олиб берамиз. Самолёти, меҳмонхонаси бир ён, бу ерда юриши бир ён бўлади. Муҳими, шу ердан мамнун бўлиб кетсин. Бўлди, бошқа нарса керакмас... Лекин биз 33 йиллик мустақиллик йўлини босиб қўйган давлатмиз. Дунёда ўзимизга яраша ўрнимиз, обрўйимиз бор. Бу даражада куч, маблағ сарфлаб ўзимизни танитишга ҳожат йўқ назаримда. Майли, энг нуфузли меҳмонларга шароит қилиб берайлик. Лекин қолганига меъёр бўлиши керак назаримда. @platformauzb
770Loading...
04
Кечаси баланд қояли денгиз бўйида айланиб юрган киши тош тўлдирилган қопга урилиб кетди, қопни очиб тошлардан бирини сувга отган эди, чиққан товуш завқлантириб яна бирини отди, шу зайлда тонг ёришгунча сувга тош отиш билан машғул бўлди, атроф ёришиб битта тош қолганда тошга қараса у тош эмас гавҳар экан, демак кечаси билан гавҳарларни тубсиз чуқурга отибманда, деб надоматда қолибди. Аслида ҳар бир кунимиз мана шу гавҳарга ўхшайди. Ундан унумли фойдаланиб, юксак натижаларга эришиш ҳам ёки шунчаки тубсизликка улоқтириш ҳам ўзимизнинг қўлимизда! Ҳар сониянгизни қадрланг. Уни беҳуда ишларга сарфламанг! https://t.me/tnews247
9019Loading...
05
Кеча қайноғамнинг набирасининг туғилган кунида менинг ҳам набираларим қатнашибди.Тадбирдан кейин уйга келган рафиқам қизиқ воқеани айтиб берди. Қизалоқ қувончи учун тадбирга иккита “айиқ” олиб келишибди. Набирам рафиқамга қарата “буви айиқлардан бирининг ичида одам бор экан”, дебди. 5 ёшли қизчанинг ақли етган нарсага биз катталарнинг ақли ҳамон етмаяпти. Гап шундаки, айиқ Россиянинг норасмий рамзи ҳисобланади. Оқ айиқ бўладими, Қўнғир айиқ бўладими, ҳақиқийси бўладими, қўғирчоғи бўладими Россия улардан тарғибот сифатида фойдаланади. Айиқлар ҳақида мультфильмлар яратиб болалар онгига ўз мафкурасини сингдиради. Биз эса шунга ақлимиз етмасдан ҳали ақли ҳеч нарсага етмайдиган чақалоқларни туғруқхоналан олиб чиқиш учун “айиқ”лардан фойдаланамиз. Бу бизнинг киночиларимиз, рассом-мультипликаторчиларимиз олдида турган долзарб масалалардан бири десак янглишмаймиз. Бир пайтлар ўзбек кино ва мультфильм усталари жониворларни “миллийлаштирмаганликларини” танқид қилганимда режиссёрлардан бири “ҳайвонларни миллийлаштириб бўлмайди”, деган эди. Шунақа савияли режиссёр билан болалар онгига миллий мафкурани сингдириб бўладими? Бир вақтлар менинг тавсиям бўйича “Кичкина шаҳзодани” ўқиган бир ҳамкасбим “намунча мақтайсиз шу асарни, ўқиб чиқдим, жуда зўр асар эмас экан”, деганида устимга совуқ сув ағдарилгандек бўлган эди. Режиссёрлар ҳам эртакни тушунмас экан, болалар онгига синга оладиган мультфильм ярата олишмайди. Масалан, Россия миллий мафкурани сингдириш борасида оқ ва қўнғир айиқдан, АҚШ бургутдан, Қирғизистон лочиндан, Туркманистон Ахалтака оти ва Алабай итидан, Хитой аждарҳодан унумли фойдаланади. Биз Қорабайр отидан, Кўк бўридан фойдаланишимиз мумкинмиди? Албатта мумкин. Тўғри, гербимизда Ҳумо бор. Аммо, “Хумо қуши халқ онгига сингдими?” деган ҳақли саволни ўртага ташлаш керак. Сингдириш учун нима қилдик. Ҳумо ҳақида бадиий фильм, мультфильм яратилдими? Яратилган бўлса-ю, мен бехабар қолган бўлсам узр. Нимага ишланаётган мультфильмларимиз “Ну, погоди”, “Маша и Медведь”, “Том ва Жерри” каби болакайлар тугул катталар орасида оммалашмади? Ҳозир кўчада кетаётган исталган одамни тўҳтатиб “ўзбек мультфильмларидан қайсиларини биласиз?” дея сўрасангиз “Зумрад ва Қиммат”дан бошқа бирорта мультфилмни айта олмаслигига шубҳа қилмайман. Баҳона тайёр - яхши сценарий йўқ. Барака топгурлар исталган китоб дўконига кирсангиз уч томли “Ўзбек халқ эртаклари” деган киотобни топишингиз, юздан ортиқ эртакларни мультфильм қилишингиз мумкинлигини наҳотки билмайсиз. Фақат истак бўлса бўлгани. Аслида туғруқхоналар олдида шовқин-сурон қилинишига қаршиман. Чақалоқлар шундоқ ҳам ҳеч нарсани тушунмайди. Шахсан мен бу дабдабаларни чақалоқлардан кўра, унинг онасига яхши кўриниш учун эр томонидан кўрсатиладиган илтифот сифатида кўраман. Шунда ҳам хориж мультфильмлари қаҳрамонларини у ерга олиб бориш миллатга хиёнат. Ўзимизнинг қаҳрамонлар яратилиши устида иш бошлаш керак. Бунинг учун хориж мультфильмлари қаҳрамонларининг либосини кийиб халққа хизмат кўрсатаётган “ишбилармонларимиз”да миллий ғурур бўлиши керакка ўхшайди. https://t.me/tnews247
6756Loading...
06
🎭 #архив Тўнлар Муборак (1-курсатув) 😂 👉 @ShohonaKulgu
1392Loading...
07
"Қашқирлар макони" да Махмут Қорахонлининг қуйидаги гаплари кимнинг ёдида: "Бу дунёда АҚШ тасдиқламаган, Исроил маъқулламаган бирорта лойиҳа амалга ошмайди..." https://t.me/tnews247
4562Loading...
08
2014 йил бўлса керак. Озарбайжоннинг Шамахи шаҳрида “мигалка” ҳамроҳлигида ўтиб кетаётган машиналар карвонига анқайиб қолганимни кўрган озарбайжонлик дўстлардан бири “туман ҳокими иш билан худудларни айлангани чиққан бўлса керак”, деди. “Ия, сизларда туман ҳокими ҳам ГАИ ҳамроҳлигида юрадими?” дея таажжубланиб сўрадим. “Бизда нафақат туман ҳокими, балки олигархлар ҳам ГАИ ҳамроҳлигида юради. Сизларда бунақа эмасми?” дея саволимга савол билан жавоб беришди. “Бизда фақат президент ва хориждан келган юқори мартабали меҳмонларгагина шу каби иззат-икром кўрсатилади. Қолган барча амалдорларнинг машиналари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб светофорнинг қизил чироғида тўхтайди”, дедим ийманиб. “Унда сизлар Озарбайжондан анча орқада экансизлар”, дейишди устимдан кулиб. Ҳар куни соат 7.00ларда йўлга чиқардим. Бугун 8.00дан кейин чиқдим, ва иш билан шаҳарнинг бошқа томонига йўлим тушди. Худога шукур, тараққиёт масаласида биз ҳам Озарбайжонга етиб олибмиз. ГАИ ҳамроҳлигида юрадиган машиналар сони кўпайибди. Энди хорижга чиқсам уялмайдиган бўлдим. https://t.me/tnews247
3602Loading...
09
“ИШОНЧ” газетасида сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Шавкат Мирзиёев: «Мен умримни шу халққа тикканман!» деб номланган мақоласи босилган. Мақолада Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси таҳлил қилинган. Қайд этилганидек, тарихан ўтган қисқа даврда халқимиз Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида янги давр, янги замон – Янги Ўзбекистон довонларини қатъий ишонч, яқин ва узоқ истиқболни кўзлаган пухта режа, юксак ақл-идрок билан забт этиб келмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Янги Ўзбекистон халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатга айланмоқда. Бу ишларнинг самарали натижаларини нуфузли давлат ва сиёсат арбоблари, эксперт ва таҳлилчилари эътирофидан ҳам билса бўлади. Энг муҳими, Ўзбекистонда бу демократик ўзгаришлар кимларгадир ёқиш, мақтаниш, турли рейтингларга кириш учун эмас, аксинча, халқимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболини ўйлаб, миллий манфаатларимиз йўлида амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик тобора кенгайиб бормоқда. Сенатор ва депутатлар, вазир ва ҳокимлар, барча бўғиндаги мансабдор шахслар фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг дарду ташвишлари билан қоғозда эмас, амалда жиддий шуғулланмоқда. Давлат органлари халқ учун, ҳар бир фуқаро учун очилиб, улар билан фаол мулоқот олиб бормоқда. Мажбурий меҳнат, хусусан, болалар меҳнати, ишсизлик, камбағаллик, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги очиқ тан олиниб, улар бирин-кетин бартараф этилмоқдаки, бунинг натижаси ўлароқ одамлар адолат, ҳақиқат деган тушунчаларни фақат сўзда эмас, ўзларининг ҳаётлари мисолида ҳам ҳис этишмоқда. Ислоҳотлар аҳолининг барча қатламлари манфаатларига ижобий таъсир кўрсатди: тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги-янги имкониятларга эга бўлди, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланди. Муаллиф таъкидлаганидек, буларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Осмондан ҳам тушгани йўқ. “Нега буни биз тез унутамиз, қадрига етмаймиз?!” дея мулоҳаза қилади муаллиф. Бугун биз кўраётган қийинчиликлар, маълум зўриқишлар инъикоси ўша хатоларимиз, камчиликларимиз замирида беркинганини, табиийки, кўпчилик одамларимиз билмайди ҳам, тушунмайди. Афсуски, буларни шарҳлаб берадиган олимларимиз, мутахассисларимиз саноқли. Таҳлилда мамлакат иқтисодиёти тармоқлар, камбағалликни камайтириш, аҳоли даромадларининг ўсиши, пенсия ва бошқа имтиёзларнинг кўтарилиши мисоллар ва аниқ далиллар мисолида кўрсатиб берилади. Муаллиф мақола давомида бир қатор мисолларни келтиради. Мақолада Президентимизнинг Жиззах вилояти фаоллари билан учрашувдаги маърузасидаги бир нутқни келтиради. “Худо менга соғлиқ бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен етти йил умримни тикдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим...”. Давлатимиз раҳбари ўша учрашувда, менинг назаримда, халққа юрагини очди. Юрагидаги орзу-армонлари, дилининг туб-тубидаги ниятларини эл билан баҳам кўрди. Қалбдан отилиб чиққан бу ёниқ сўзлар Президентимизнинг ўз халқи олдида берган ҳисобидек эди. “Айни оташин нутқ қалбларимизда акс-садо бергани бор гап. Зотан, умрини халқ учун тиккан Миллат Лидерининг қатъияти, Ватанга ва Миллатга бўлган сўнмас муҳаббати, мен ишонаманки, Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажагини яратиш йўлида барчамиз учун илҳом сарчашмаси бўлиб хизмат қилажак” дейилади мақола якунида. https://t.me/tnews247
1543Loading...
10
https://t.me/tnews247
10Loading...
11
“ИШОНЧ” газетасида сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Шавкат Мирзиёев: «Мен умримни шу халққа тикканман!» деб номланган мақоласи босилган. Мақолада Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси таҳлил қилинган. Қайд этилганидек, тарихан ўтган қисқа даврда халқимиз Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида янги давр, янги замон – Янги Ўзбекистон довонларини қатъий ишонч, яқин ва узоқ истиқболни кўзлаган пухта режа, юксак ақл-идрок билан забт этиб келмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Янги Ўзбекистон халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатга айланмоқда. Бу ишларнинг самарали натижаларини нуфузли давлат ва сиёсат арбоблари, эксперт ва таҳлилчилари эътирофидан ҳам билса бўлади. Энг муҳими, Ўзбекистонда бу демократик ўзгаришлар кимларгадир ёқиш, мақтаниш, турли рейтингларга кириш учун эмас, аксинча, халқимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболини ўйлаб, миллий манфаатларимиз йўлида амалга оширилмоқда. Бугун амалдорлар халқ орасига кирди. Президентимиз бу жараённи жуда халқона тилда ифодалайди: тепадан пастга тушиш... Мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик тобора кенгайиб бормоқда. Сенатор ва депутатлар, вазир ва ҳокимлар, барча бўғиндаги мансабдор шахслар фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг дарду ташвишлари билан қоғозда эмас, амалда жиддий шуғулланмоқда. Давлат органлари халқ учун, ҳар бир фуқаро учун очилиб, улар билан фаол мулоқот олиб бормоқда. Мажбурий меҳнат, хусусан, болалар меҳнати, ишсизлик, камбағаллик, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги очиқ тан олиниб, улар бирин-кетин бартараф этилмоқдаки, бунинг натижаси ўлароқ одамлар адолат, ҳақиқат деган тушунчаларни фақат сўзда эмас, ўзларининг ҳаётлари мисолида ҳам ҳис этишмоқда. Ислоҳотлар аҳолининг барча қатламлари манфаатларига ижобий таъсир кўрсатди: тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги-янги имкониятларга эга бўлди, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланди. Муаллиф таъкидлаганидек, буларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Осмондан ҳам тушгани йўқ. “Нега буни биз тез унутамиз, қадрига етмаймиз?!” дея мулоҳаза қилади муаллиф. Бугун биз кўраётган қийинчиликлар, маълум зўриқишлар инъикоси ўша хатоларимиз, камчиликларимиз замирида беркинганини, табиийки, кўпчилик одамларимиз билмайди ҳам, тушунмайди. Афсуски, буларни шарҳлаб берадиган олимларимиз, мутахассисларимиз саноқли. Муаллиф мақола давомида бир қатор мисолларни келтиради. Хусусан, нақд пул муаммоси, конвертация масалалари борасидаги қийинчиликларни санаб ўтади. Мақолада Президентимизнинг Жиззах вилояти фаоллари билан учрашувдаги маърузасидаги бир нутқни келтиради. Таҳлилда мамлакат иқтисодиёти тармоқлар, камбағалликни камайтириш, аҳоли даромадларининг ўсиши, пенсия ва бошқа имтиёзларнинг кўтарилиши мисоллар ва аниқ далиллар мисолида кўрсатиб берилади. Жумладан, қайд этилганидек, кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли мақоламиз аввалида келтирганимиздек, 2021-2023 йилларда мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга пасайиб, 1,6 миллионга яқин фуқаро камбағалликдан чиқарилди. “Худо менга соғлиқ бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен етти йил умримни тикдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим...”. Давлатимиз раҳбари ўша учрашувда, менинг назаримда, халққа юрагини очди. Юрагидаги орзу-армонлари, дилининг туб-тубидаги ниятларини эл билан баҳам кўрди. Қалбдан отилиб чиққан бу ёниқ сўзлар Президентимизнинг ўз халқи олдида берган ҳисобидек эди. “Айни оташин нутқ қалбларимизда акс-садо бергани бор гап. Зотан, умрини халқ учун тиккан Миллат Лидерининг қатъияти, Ватанга ва Миллатга бўлган сўнмас муҳаббати, мен ишонаманки, Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажагини яратиш йўлида барчамиз учун илҳом сарчашмаси бўлиб хизмат қилажак” дейилади мақола якунида.
10Loading...
12
Битта тарихий ҳодисани қайта қайта такорорлашни яхши кўраман. Бу ўйлаб топилмаган, балки бор ҳақиқат. Ўтган асрнинг 60 йилларида Совет раҳбарлари қўшни ё Афғонистонга, ё Ҳиндистонга боришади. Шунда уларнинг кўзи тасодифан сигирлар устига қўниб турган қушга тушади ва бу қуш билан қизиқиб қолишади. Мезбонлар бу қуш сигирларнинг териси ичидаги канани ейишини айтишади. Шундан кейин СССР раҳбарлари мана шу қушни Марказий Осиё республикаларига олиб келишга қарор қилишади. Мана шунга ҳам 50 йилдан ошди. Натижаси маълум - минтақамизда маҳаллий деярли қушлар қирилиб кетди. Афғон майнаси(ёки хинд майнаси) деб аталувчи бу қуш сигирларимиздаги канага қайрилиб ҳам қарамади, балки бошқа қушларнинг тухумига қирон келтирди. Ҳозиргина хусусий телеканаллардан биридан раҳматли Муҳриддин Холиқовнинг “Қизбола” қўшиғини бошқа бир хонанда ижросида эшитиб Афғон майнаси билан боғлиқ тарихий ҳодиса ёдимга тушди. (Изоҳ ўрнида нафақат афғон майнаси, балки майна туридаги қушларнинг хаммаси бошқа паррандаларнинг тухумини йўқотади). Хусусий телеканаллар ўз номи билан хусусий. Ўзлари билганича, яъни даромад топиш мақсадида кўрсатув тайёрлашади. Лекин миллат маънавияти, миллат маданияти ҳам ёддан чиқиши керак эмас-д. Майли замонавий хонанда эски қўшиқни янгилаб айтиши мумкин. Бироқ, шу заҳотиёқ қўшиқнинг асл эгаси ижросида қўшиқ ҳам берилса яхши бўларди. Шунда сих ҳам,кабоб ҳам куймасди. Ёшлар тасодифан Мухриддин Ҳолиқовнинг “Қиз бола”сини эшитиб қолса, албатта унинг бузиб айтганини таъкидлашидан қўрқаман.Бировларнинг қўшиғини уялмай айтаётган хонандалар хусусий ТВда тўлиб ётибди. Шу тариқа улар бизнинг ёшлигимизга ханжар санчётгандек. https://t.me/tnews247
2372Loading...
13
Сешанба, чоршанба ва пайшанба - 21, 22 ва 23 май кунлари 10:00 дан 16:00 гача Эроннинг Ўзбекистондаги. Элчихонасида Ҳамдардлик дафтари очилди. Ҳамдардлик билдирмоқчи бўлганлар шу кунлари шу вақтларда келиб-кетишлари мумкин.
3632Loading...
14
Мана шу  хабарга эътибор  беринг: ❗️Секретарь Совбеза России Шойгу направил телеграмму с соболезнованиями по случаю гибели президента Ирана. Шойгу также заявил о готовности оказать все необходимое содействие в "установлении истинных причин крушения вертолета". Демак, Россия  вертолёт об-ҳаво  ёмонлиги сабаб ҳалокатга  учраганига  шубҳа билан  қарайди... ми? https://t.me/tnews247
1390Loading...
15
#Тезкор ❗️Ўзбекистонда жамоат жойида тупурганлик учун 5 сутка ёки бир миллион сўмгача жарима солинади. 👉 @TOSHKENT_BUGUN
1302Loading...
16
Яҳудий латифалари: *** Русалка балиқми ёки қиз? Бу сенинг иштаҳанга боғлиқ. *** -Сара, бизда қанча пул бор? -Бизда пул йўқ. -Ахир кеча маошимни бергандимку? -Менда бор, аммо бизда йўқ. *** Хотин эрига узоқ бақириб, энди жим бўлмоқчи эди. Эри “жим бўл” деди. У ёғи маълум: бақириш давом этди. *** -Қизимиз хонанда бўладими ё раққоса? -Раққоса. -Нима рақсини кўрдингми? -Йўқ. Кеча айтган ашуласни тингладим *** -Болалигиндаги энг аҳмоқона орзуинг нима эди? -Катта бўлиш *** -Эринг қизларни орқасидан юрибди. -Хўш нима бўпти. Итим ҳам машиналар ортидан югуради. Етиб олиб рулга ўтиришини тасаввур қила олмайман *** Бармоғинги ҳамма нарсага тиқаверма - айниқса узукка. *** -Шифокордан “умрингиз паёнига 2 ҳафта қолди?” деган сўзни эшитган: америкалик бизнесини ёпади, француз ишқ билан шуғулланади рус ичади яҳудий бошқа шифокорга боради. *** -Ўғлим сенга оилавий бизнесимизни топшираман. - Ахир бизда оилавий бизнес йўқ-ку. -Бу мени қизиқтирмайди, оилавий бизнесни сенга топширдим, бу ёғини ўзинг ҳал қиласан. *** Бир эркак эшикни тақиллатибди. Бир ит чиқиб: - Уйда ҳеч ким йўқ, дебди. - Унда сен нега қопмаясан. - Сени қўрқитиб юборгим келмаяпти *** Жоним, агар сени Сибирга бадарға қилишгудек бўлсалар, мен сен билан кетаман. Бунинг учун шубани ҳозирданоқ олиб қўйишим керак. Пул берсанг. *** -Узоқ умр кўришни истайман. -У ҳолда уйлан. -Узоқ умр кўраманми? - Йўқ, узоқ умр кўриш борасидаги истагинг йўқолади. *** Жоним ҳафа бўлма, сенга мустаҳкамроқ торози сотиб оламиз. *** Босиқликни соат милларидан ўрганинг. Улар кечиккаётган бўлсалар ҳам шошишмайди. *** https://t.me/tnews247
2763Loading...
17
"Жадид" газетасининг 17 май сонида "Тармоқларда нима гап" рукнида фикрим берилибди. Таҳририят ходимлрига катта раҳмат. https://t.me/tnews247
1271Loading...
18
Тела погибших при крушении вертолета президента Ирана доставят в Тебриз, поиски завершены, сообщил глава Красного Полумесяца
1341Loading...
19
Дунё алғов-далғов бўлиб кетди. Буни қўпол мисол билан тушунтирсак қуйидагича: Авваллари ҳам фоҳишалик бўлган. Аммо у даврларда зино тун қоронғусида, пинҳона қилинарди. Кейинчалик кундузи ҳам бу қилина бошланди. Энди эса катта йўлнинг ўртасида ошкора қилинмоқда. Кундузги фоҳишаликни Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши бошлаб берди. 21 аср бошланиши билан кўзинг борми, юзинг борми дея, бир давлат иккинчи давлатга бостириб кира бошлади. Буни “демократияни қарор топтириш”, “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “террорчиларни йўқ қилиш” дея ўзларни оқлашди. Диктатура вақтида дейлик Ироқ, Ливияда ўнлаб одамлар(шунда ҳам хукумат мухолифлари)нинг ҳуқуқи паймол қилинган бўлса, диктаторлар ағдарилгач миллионлаб одамларнинг хуқуқлари паймол қилинди. Айни дамда бир давлат(Кремл)га бўйсинишни истамаган Украина иккинчи давлат(Оқ уй)га тобе бўлиб қолди. Қани адолат? Россияга қарши урушга сарфланаётган пуллар еб кетарга эмас. Бу урушда Украина ғалаба қозонган тақдирда ҳам қарздан қутилиши керак. Урушдан аввал Украина аҳолиси 45 миллион эди. БМТ маълумотига кўра, уруш оқибатида салкам 7 миллион (аслида бундан кўп, Россия худудларига ўтганлар ҳисобга олинмаган бўлиши мумкин) киши мамлакатни тарк этган. Ўлган одамларнинг аниқ ҳисоби йўқ. Яқин Шарқдаги вазиятни мутлоқо қабул қилиб бўлмайди. Исроил ҳужумлари оқибатида мутлоқо бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлмоқда. Агар ҳоҳиш бўлганда Исроил разведкаси ходимлари томонидан ХАМАС раҳбарияти йўқ қилиниши мумкинлигини ёш бола ҳам билади(эслатиб ўтиш керакки, Исроил ўз ҳатти ҳаракатини ХАМАСни йўқ қилиш дея оқламоқда). Инсоният ҳаддан ошмоқда. Эркин Воҳидов тўғри ёзганидек: Ким фаранги, ким ҳабаш, Ирқ, қон талаш, имон талаш, Шулми инсондек яшаш, Армон ўзинг, афғон ўзинг. Мамлакатга мамлакат, Миллатга миллат бўлса қасд, Қилғувчи сўнг оқибат Армон ўзинг, афғон ўзинг. https://t.me/tnews247
1371Loading...
20
Ўнта фарқ топинг… @adolat_kuychisi
1215Loading...
21
Бугун бир учрашувга таклиф қилишди. Борсам таниқли адиб Жўра Қори Бўтакўз ҳам меҳмон сифатида иштирок этаётган экан. Ажойиб суҳбат бўлди. Тадбир якунида адибга тўн кийдирилди
1390Loading...
22
Бугун таниқли адиб Жўра Қори Бўтакўз билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида интервью олдик.
5054Loading...
23
18 май куни бирровга қишлоққа бориб келдим. Синфдошим Абдураҳмон Пўлатовнинг 60 йиллик юбилейи нишонланди. Абдураҳмон оқибатли йигит. У билан биринчи синфда битта партада ўтирганмиз. Абдураҳмон ҳалол йигит. Кўп йиллар улфатимизда кассир бўлган. Турли йиғимлар Абдураҳмон томонидан тўпланарди. Бир тийинга хиёнат қилмаган. Кеча маза қилдим. Синфдош йигитлар билан мириқиб гаплашдик. Аммо синфдош қизлар билан гаплашишнинг имкони бўлмади. Салом-аликдан нарига ўтмадик. Биласиз, қизлар чекмайди, шу сабабли ресторандан ташқарига чиқишмади. Ресторанда кучли мусиқа бўлгани боис дастурхон атрофида гаплашиб ўтириш имкони бўлмади. Аслида синфдошларим билан гаплашсам ёшаргандек бўламан. Уларнинг сўзларидан куч оламан. Навбатдаги юбилей 9 июнда Чирчиқда бўлади.
1421Loading...
24
Болалик хотираси https://t.me/tnews247
96319Loading...
25
Сув билан кириш мумкин, аммо конфет билан кириш мумкин эмас... ми? https://t.me/tnews247
38611Loading...
26
Яхши ролик экан https://t.me/tnews247
6205Loading...
27
Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар: — Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар? Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди: — Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг. Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола: — Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар: — Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман. Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади.  *** Кибр кирган бошга илм кирмайди Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди: — Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли… — Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан. Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди.  https://t.me/tnews247
1252Loading...
28
Саҳоватда, ҳимматда оқар дарё каби бўл, Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл, Ўзга айбин ёпишдан қоронғу тун каби бўл, Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл, Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл, Бағрикенглик - меҳрда улкан денгиз каби бўл, Қандай бўлсанг - шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл. Мавлоно Жалолиддин Румий https://t.me/tnews247
1160Loading...
29
Диёримизга меҳмон бўлиб келган туркиялик қардошимиз Davut Gazi Benli жаноблари билан учрашдик. Тулкин Эшбек меҳмон қилди. Тулкин Эшбек зўр инсон. Давуд оға билан анча суҳбатлашдик. "Кетганимга уч йил бўлди. Шу давр мобайнида Тошкент бутунлай ўзгариб кетибди", деди бир пайтлар Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Ахборот хизматини бошқарган Довуд оға. Давуд." Майна қанотида Тошкент " китоби турк тилида уч минг нусхада нашр этилганини эшитиб хурсанд бўлдик
1913Loading...
30
❗️ Хитой бизнинг ерларни ишғол қилаётганда, Аллоҳнинг исми 99 талик тасбеҳдами ёки 33 талик тасбеҳда зикр қилинишини тортишиб ўтирганмиз - Исо Юсуф Алптекин @Adolat_media
1604Loading...
31
Қачон сиёсий иборалар тўғри ёзилади? Бугун айрим сайтлар Ташқи ишлар вазири уч мамлакат элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олгани ҳақида ёзди. Менимча, ташқи ишлар вазири ишонч ёрлиғининг нусҳасини қабул қилади. Ишонч ёрлиғининг аслини президент қабул қилади. Тўғирлаб ёзиш керак.. Балки бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматидан маълумот олиш керакдир. https://t.me/tnews247
672Loading...
32
Ўзбекистонда “Ҳаж – 2024” мавсуми 23 майдан бошланади Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аеропортидан тўғридан тўғри — Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. https://t.me/tnews247
3094Loading...
33
Тошкент. Навоий кўчаси. https://t.me/tnews247
1790Loading...
34
“Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг "Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун" номинацияси 2-ўрин ғолиби, “Euronews” телеканали ( франция) мухбири Галина Полонская билан.
1520Loading...
26-27 май кунлари  Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келади.
“Россия Президенти бугун ва эртага Беларусга, якшанба ва душанба кунлари эса Ўзбекистонга амалий ташриф билан боради”, – деган президент ёрдамчиси Ю. Ушаков журналистларга.
https://t.me/tnews247
Show all...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin

😱 1
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Даҳшат. Ҳайдовчи тирик қолган бўлсин. Машина топилади. https://t.me/tnews247
Show all...
Repost from platforma.uz
Иккинчи мақола Биз хорижлик меҳмонни нафақат боқамиз, балки унга "тансоқчи"лар ҳам бириктирамиз Ўрни келганда юқоридаги мавзуни мулоҳаза учун давом эттириб қўймоқчиман. Мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро анжуманларда хорижий меҳмонларга ҳамроҳлик қилиш учун вазирлик ва идоралар, ташкилотлар (банклар)нинг раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқа вакилларни бириктириш анъанаси бор. Келадиган меҳмон даражасига қараб биздан даража белгиланади. Бу "тажриба"дан улар ҳам ҳайратда қолса керак, чунки бизникилар четга чиқса, уларга ортиқча мулозамат кўрсатилмайди. Улар ҳам таклиф қилганда кўпинча бетини қаттиқ қилиб, йўлкира ўзингиздан ёки яшаш харажатлари ўзингиздан деб ёзадику. Баъзан шундай қилармиз. Ҳар ҳолда бир тарафини кўтарсин. Имиж учун яхши, дерсиз. Лекин ниманинг ҳисобидан? Масала шунда. Яна бир мисол, АОКА деган тузилма матбуот котибларини ташкилотининг машинаси билан бирга сафарбар қилади. Матбуот котиблари "меҳмон атои Худо" деб меҳмони келиб-кетгунича атрофида гирди-капалак бўлади. Унга кўнгли тусаганини муҳайё қилиб беради. Бугун афсуски, матбуот котиби деганда тадбирларда меҳмон билан ўзини кўз-кўз қиладиган, чинакам вазифасидан кўра, тадбирма-тадбир юрадиган авлод шаклланди. Очиқлик, шаффофликни устувор деб биладиган, раҳбарини матбуотга олиб чиқадиган мос кадрлар сийраклашиб кетди. Чет эллик меҳмонжон ҳеч бўлмаса бирор совға сотиб олар, шуям харна валюта тушуми бўлади десангиз, қурғур униям олдиргани қўймаймизда. Уят бўлади деб, ўз ёнимиздан олиб берамиз. Самолёти, меҳмонхонаси бир ён, бу ерда юриши бир ён бўлади. Муҳими, шу ердан мамнун бўлиб кетсин. Бўлди, бошқа нарса керакмас... Лекин биз 33 йиллик мустақиллик йўлини босиб қўйган давлатмиз. Дунёда ўзимизга яраша ўрнимиз, обрўйимиз бор. Бу даражада куч, маблағ сарфлаб ўзимизни танитишга ҳожат йўқ назаримда. Майли, энг нуфузли меҳмонларга шароит қилиб берайлик. Лекин қолганига меъёр бўлиши керак назаримда. @platformauzb
Show all...
platforma.uz

Харажатимиз кутган даромадимизни келтиряптими ёхуд хорижлик меҳмонларни нима сабабдан текинга, ўз ҳисобимиздан чақирамиз?! Бизда халқаро форум, конференция, кўргазма, фестиваллар жуда кўп ўтказилади. Мақсад тушунарли: мамлакатни танитиш, имкониятларимизни кўрсатиш, инвесторларни жалб қилиш, ишбилармонларимизга хорижий ҳамкор топиб бериш, туристларни жалб қилиш ва ҳоказо. Лекин бир тарафи доим ўйлантирадики, шунга сарфланганлари ўзини оқлаяптими? Нима учун бу саволни беряпман, сабаби, халқаро тадбирларимизнинг деярли барчасида хорижий меҳмоннинг келиб-кетишию меҳмонхонаси, еб-ичиши, юртига қайтар чоғи совға-саломигача деярли ўзимиз олиб берамиз. Ҳар куни кечки банкетлар, қабул маросимларини айтмайсизми. Самарқанд, Бухоро, Хивани кўнгли тусаб қолса, олиб боришлар-чи... айтсанг бу рўйхат узоқ давом этади. Хорижликлар шунинг учун ҳам тадбир десак дарров келгиси келади назаримда. Ҳеч ким уларга Ўзбекистондагичалик иззат-икром кўрсатмайдида, кўрсатолмайдиям. Бу борада гап бўлиши мумкин эмас. Лекин бу озмунча маблағ…

👍 1
Кечаси баланд қояли денгиз бўйида айланиб юрган киши тош тўлдирилган қопга урилиб кетди, қопни очиб тошлардан бирини сувга отган эди, чиққан товуш завқлантириб яна бирини отди, шу зайлда тонг ёришгунча сувга тош отиш билан машғул бўлди, атроф ёришиб битта тош қолганда тошга қараса у тош эмас гавҳар экан, демак кечаси билан гавҳарларни тубсиз чуқурга отибманда, деб надоматда қолибди. Аслида ҳар бир кунимиз мана шу гавҳарга ўхшайди. Ундан унумли фойдаланиб, юксак натижаларга эришиш ҳам ёки шунчаки тубсизликка улоқтириш ҳам ўзимизнинг қўлимизда! Ҳар сониянгизни қадрланг. Уни беҳуда ишларга сарфламанг! https://t.me/tnews247
Show all...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin

👍 4👏 2
Кеча қайноғамнинг набирасининг туғилган кунида менинг ҳам набираларим қатнашибди.Тадбирдан кейин уйга келган рафиқам қизиқ воқеани айтиб берди. Қизалоқ қувончи учун тадбирга иккита “айиқ” олиб келишибди. Набирам рафиқамга қарата “буви айиқлардан бирининг ичида одам бор экан”, дебди. 5 ёшли қизчанинг ақли етган нарсага биз катталарнинг ақли ҳамон етмаяпти. Гап шундаки, айиқ Россиянинг норасмий рамзи ҳисобланади. Оқ айиқ бўладими, Қўнғир айиқ бўладими, ҳақиқийси бўладими, қўғирчоғи бўладими Россия улардан тарғибот сифатида фойдаланади. Айиқлар ҳақида мультфильмлар яратиб болалар онгига ўз мафкурасини сингдиради. Биз эса шунга ақлимиз етмасдан ҳали ақли ҳеч нарсага етмайдиган чақалоқларни туғруқхоналан олиб чиқиш учун “айиқ”лардан фойдаланамиз. Бу бизнинг киночиларимиз, рассом-мультипликаторчиларимиз олдида турган долзарб масалалардан бири десак янглишмаймиз. Бир пайтлар ўзбек кино ва мультфильм усталари жониворларни “миллийлаштирмаганликларини” танқид қилганимда режиссёрлардан бири “ҳайвонларни миллийлаштириб бўлмайди”, деган эди. Шунақа савияли режиссёр билан болалар онгига миллий мафкурани сингдириб бўладими? Бир вақтлар менинг тавсиям бўйича “Кичкина шаҳзодани” ўқиган бир ҳамкасбим “намунча мақтайсиз шу асарни, ўқиб чиқдим, жуда зўр асар эмас экан”, деганида устимга совуқ сув ағдарилгандек бўлган эди. Режиссёрлар ҳам эртакни тушунмас экан, болалар онгига синга оладиган мультфильм ярата олишмайди. Масалан, Россия миллий мафкурани сингдириш борасида оқ ва қўнғир айиқдан, АҚШ бургутдан, Қирғизистон лочиндан, Туркманистон Ахалтака оти ва Алабай итидан, Хитой аждарҳодан унумли фойдаланади. Биз Қорабайр отидан, Кўк бўридан фойдаланишимиз мумкинмиди? Албатта мумкин. Тўғри, гербимизда Ҳумо бор. Аммо, “Хумо қуши халқ онгига сингдими?” деган ҳақли саволни ўртага ташлаш керак. Сингдириш учун нима қилдик. Ҳумо ҳақида бадиий фильм, мультфильм яратилдими? Яратилган бўлса-ю, мен бехабар қолган бўлсам узр. Нимага ишланаётган мультфильмларимиз “Ну, погоди”, “Маша и Медведь”, “Том ва Жерри” каби болакайлар тугул катталар орасида оммалашмади? Ҳозир кўчада кетаётган исталган одамни тўҳтатиб “ўзбек мультфильмларидан қайсиларини биласиз?” дея сўрасангиз “Зумрад ва Қиммат”дан бошқа бирорта мультфилмни айта олмаслигига шубҳа қилмайман. Баҳона тайёр - яхши сценарий йўқ. Барака топгурлар исталган китоб дўконига кирсангиз уч томли “Ўзбек халқ эртаклари” деган киотобни топишингиз, юздан ортиқ эртакларни мультфильм қилишингиз мумкинлигини наҳотки билмайсиз. Фақат истак бўлса бўлгани. Аслида туғруқхоналар олдида шовқин-сурон қилинишига қаршиман. Чақалоқлар шундоқ ҳам ҳеч нарсани тушунмайди. Шахсан мен бу дабдабаларни чақалоқлардан кўра, унинг онасига яхши кўриниш учун эр томонидан кўрсатиладиган илтифот сифатида кўраман. Шунда ҳам хориж мультфильмлари қаҳрамонларини у ерга олиб бориш миллатга хиёнат. Ўзимизнинг қаҳрамонлар яратилиши устида иш бошлаш керак. Бунинг учун хориж мультфильмлари қаҳрамонларининг либосини кийиб халққа хизмат кўрсатаётган “ишбилармонларимиз”да миллий ғурур бўлиши керакка ўхшайди. https://t.me/tnews247
Show all...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin

👍 14
Repost from SHOHONA KULGU
45:34
Video unavailableShow in Telegram
🎭 #архив Тўнлар Муборак (1-курсатув) 😂 👉 @ShohonaKulgu
Show all...
😁 1
"Қашқирлар макони" да Махмут Қорахонлининг қуйидаги гаплари кимнинг ёдида: "Бу дунёда АҚШ тасдиқламаган, Исроил маъқулламаган бирорта лойиҳа амалга ошмайди..." https://t.me/tnews247
Show all...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin

👎 1🤔 1
2014 йил бўлса керак. Озарбайжоннинг Шамахи шаҳрида “мигалка” ҳамроҳлигида ўтиб кетаётган машиналар карвонига анқайиб қолганимни кўрган озарбайжонлик дўстлардан бири “туман ҳокими иш билан худудларни айлангани чиққан бўлса керак”, деди. “Ия, сизларда туман ҳокими ҳам ГАИ ҳамроҳлигида юрадими?” дея таажжубланиб сўрадим. “Бизда нафақат туман ҳокими, балки олигархлар ҳам ГАИ ҳамроҳлигида юради. Сизларда бунақа эмасми?” дея саволимга савол билан жавоб беришди. “Бизда фақат президент ва хориждан келган юқори мартабали меҳмонларгагина шу каби иззат-икром кўрсатилади. Қолган барча амалдорларнинг машиналари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб светофорнинг қизил чироғида тўхтайди”, дедим ийманиб. “Унда сизлар Озарбайжондан анча орқада экансизлар”, дейишди устимдан кулиб. Ҳар куни соат 7.00ларда йўлга чиқардим. Бугун 8.00дан кейин чиқдим, ва иш билан шаҳарнинг бошқа томонига йўлим тушди. Худога шукур, тараққиёт масаласида биз ҳам Озарбайжонга етиб олибмиз. ГАИ ҳамроҳлигида юрадиган машиналар сони кўпайибди. Энди хорижга чиқсам уялмайдиган бўлдим. https://t.me/tnews247
Show all...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin

😁 3

🤔 2
Show all...
T-news...

Admin

https://t.me/bakirovich_sharofitdin

Tulegenov Sharofitdin