ЧУСТСКАЯ ПРАВДА™
Open in Telegram
Чуст шаҳри ва тумани, Наманган вилояти, Фарғона водийси, Ўзбекистон ва дунё хабарлари. Алоқа ва хабар жўнатиш: @chustiyon
Show more804
Subscribers
-124 hours
-27 days
-1230 days
Posts Archive
🎂 Поздравляем этого юношу с комсомольским возрастом!
Расти большой, умный и здоровый!
(Кийимаш мондок шудас-ми?)
🍁 🍁 🍁
Ҳаммага хайрли тонг!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
🍁 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
янги кун муборак бўлсин!
#таҳлил #эксклюзив
💼 АМАЛ ВА ҲАЁТ. Унга ҳамма қуллуқ қиларди – магазинчи Ғайбулла, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фаоллари...
Куни кеча Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович лавозимидан озод этилди.
Эсингизда бўлса, август ойи бошларида МФЙ раислари ҳокимлар билан бирга хонадонларга кириб, тандир-ўчоқларни текширган ва ҳолатни видеога олиб, ижтимоий саҳифаларга жойлаган эди. Пойтахтдаги манбалар бу ноқонуний ва камситувчи ҳаракатлар айнан Қуронбоев шахси билан боғланган дейишмоқда.
Уюшмага яп-янги раис бўлганида Қуронбоев "мефейе" биноларида эрталабги мадҳиялар куйлаш буйруғи билан катталар олдида "очко" олмоқчи бўлган эди.
Ундан олдин, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раислиги даврида "ҚҚҚ" Наманганда никоҳ кортежини тўхтатиб, загс машинадаги келин-куёвни оддий таксига "пересадка" қилдирган амалдор сифатида танилган.
©Ҳусниддин Қаландаров.
👉 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
шаҳар ва дунё ҳақиқати.
🍁 🍁 Ҳаммага хайрли тонг!
Соғлик-саломатлик, оилавий тотувлик ва қалбингизда доимо яхшиликка ишонч ҳукмрон бўлишини тилаймиз!
🍁 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
янги кун муборак бўлсин!
🍁 Ҳаммага хайрли тонг!
Кунингиз яхшиликларга тўла бўлсин, хайрли-барокатли ва фойдали ўтсин!
🍁 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
янги кун муборак бўлсин!
#фейк #хайп #лохотрон
🤥 Эртанги кунни «Ҳокимият йиғилишларида ухлаб қоладиганлар куни» деб эълон қилсак нима дейсизлар?!
Индинги кунни эса «Ишга келаётганларни эшик олдида текширувчи саҳархез отдел кадрлар куни» деб нишонлаш сўралади.
Яна ўша гап. Айб майнавоз админларда эмас. Айб – одами кўп экан деб, соққакаш ва лағмонпаз гуруппаларга қўшилиб, лох бўлишга рози бўлган "магазинчи Ғайбулла"да!
🫡 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
фейкка қарши ҳақиқат!
• Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🕋 Жума муборак бўлсин!
👉 t.me/choostiy
#муҳим #тарқатинг
❗️Ўзбекистонда бу йил сентябрь ойидан нималар ўзгарди?
▪️Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилди: бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилди. Шу санадан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланди.
▪️Паррандачилик лойиҳаларига 10 фоизли кредитлар берилади: паррандачилик хўжаликлари, парранда омихта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.
▪️Чорвачиликда наслдор қорамоллар учун субсидия ажратилади: 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январгача наслчилик хўжаликларига ўстиришга қолдирилган идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилади.
▪️Талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва рўйхатдан ўтиш бир вақтда амалга оширилади: талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабани турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.
▪️Қишлоқ хўжалигига оид айрим субсидияларни ажратиш ваколати агентликка ўтказилади: Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг айрим субсидияларни ажратиш ваколати Аграр соҳада тўловлар агентлигига ўтказилади.
▪️Туризм соҳасида тадбиркорларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади: Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий сайёҳларни жалб қилишга қаратилган бир қатор харажатлар қоплаб берилади.
▪️Жарима қўлланилмайди: 2023 — 2026 йиллар давомида айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш режимига ўтган тадбиркорлик субъектларига товар ҳисобини юритмаганлик бўйича қўлланилган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш ва келгусида ушбу ҳолат бўйича жарима қўлланилмайди.
▪️Жариманинг тўланмаган қисми ҳисобдан чиқарилади: 2026 йил 1 январга қадар шаклланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисми ҳисобдан чиқарилади.
▪️Автобусларда йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади: брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаши керак бўлади.
▪️Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади: алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб этиш бўйича “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади.
▪️Ичимлик суви лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади: “Ўзсувтаъминот” АЖ фойдаланишига топшириладиган барча ичимлик суви ва оқова сув инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади.
▪️ЯИДХПда виртуал тўлов карталари жорий этилади: Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да тижорат банкларининг виртуал тўлов карталарини жорий этиш режалаштирилган.
▪️Келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ечими юзасидан чоралар кўрилади: Электр энергиясининг йиллик истеъмоли 5 млн кВт-соатдан юқори бўлган тадбиркорлар билан алоҳида ишлаб, муаммо ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаган ҳолда уларнинг ечими бўйича чоралар кўрилади.
▪️Саноат зоналари хатловдан ўтказилади: Ҳудудлардаги умумий майдонининг 60 фоизидан ортиқ қисмида лойиҳалар ишга тушган саноат зоналарини тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ва хатарларни аниқлаб, бартараф қилиш чораларини кўрилади.
▪️Меҳмонхоналарга валюта банкоматлари ўрнатилади: Меҳмонхоналарда нақд хорижий валютани айирбошлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун Валюта банкоматлари ўрнатиш ишлари бошланади.
©Банкир кундалиги.
👉 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
шаҳар ва дунё ҳақиқати.
— ИГЭ УЗБЭКИСТАНИДЖИ, ПЭИБИ! – Чилонзордаги "Сеул дарвоза" савдо ва истироҳат масканидаги фавворанинг "томи кетиб қолди".
Ўзбекистон–Корея дўстлигининг рамзи бўлган Тошкентдаги Seoul Mun мажмуасида кутилмаган ҳолат юз берди. Бўрижар сойи бўйидаги сўлим ресторан ва кафеларда овқатланиб ўтирган юртдошларимиз ҳақиқий шокка тушдилар.
Номаълум носозлик туфайли фаввора ўзининг асл йўналишини мутлақо ўзгартирди ва кучли босим билан одамлар томон отилди. Натижада шинам террасаларда ўтирган меҳмонлар бир сонияда шалаббо бўлишди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда аҳолининг ҳайрат ичида қочиб кетаётгани акс этган.
Дам олувчиларнинг кайфияти бутунлай расво бўлгани боис, замонавий технологиялар асосида қурилган тизимнинг илк синовдаёқ панд бериши ишлар сифати бўйича ҳақли саволлар туғдирди.
😎 Пудратчи қурди, буюртмачи қабул қилди, меҳмонлар шилта, балогир хурсанд!
🐡 Айбдор эса Сардобадаги балиқлар бўлиб чиқади!
— 이게 우즈베키스탄이지, 베이비!
— Это Узбекистан, детка!
👉 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
шаҳар ва дунё ҳақиқати.
#табрикнома #қутлов #палов
— ГРУППА, ОБЕД, ЙЎҒ-Э – УЖИН!
Бугунги пайшанба оқшомида Дилмурод исмли барча дўсту-биродарларни ва шунчаки таниш-билишларни туғилган куни билан табриклаб қўямиз!
🎂 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
таваллуд рўз муборак!
#тезкор #тарқатинг
Ўзбекистонда бу йил сентябрь ойидан нималар ўзгарди?
▪️Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилди: бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилди. Шу санадан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланди.
▪️Паррандачилик лойиҳаларига 10 фоизли кредитлар берилади: паррандачилик хўжаликлари, парранда омихта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.
▪️Чорвачиликда наслдор қорамоллар учун субсидия ажратилади: 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январгача наслчилик хўжаликларига ўстиришга қолдирилган идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилади.
▪️Талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва рўйхатдан ўтиш бир вақтда амалга оширилади: талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабани турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.
▪️Қишлоқ хўжалигига оид айрим субсидияларни ажратиш ваколати агентликка ўтказилади: Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг айрим субсидияларни ажратиш ваколати Аграр соҳада тўловлар агентлигига ўтказилади.
▪️Туризм соҳасида тадбиркорларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади: Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий сайёҳларни жалб қилишга қаратилган бир қатор харажатлар қоплаб берилади.
▪️Жарима қўлланилмайди: 2023 — 2026 йиллар давомида айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш режимига ўтган тадбиркорлик субъектларига товар ҳисобини юритмаганлик бўйича қўлланилган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш ва келгусида ушбу ҳолат бўйича жарима қўлланилмайди.
▪️Жариманинг тўланмаган қисми ҳисобдан чиқарилади: 2026 йил 1 январга қадар шаклланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқарилади.
▪️Автобусларда йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади: брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаши керак бўлади.
▪️Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади: алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб этиш бўйича “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади.
▪️Ичимлик суви лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади: “Ўзсувтаъминот” АЖ фойдаланишига топшириладиган барча ичимлик суви ва оқова сув инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади.
▪️ЯИДХПда виртуал тўлов карталари жорий этилади: Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да тижорат банкларининг виртуал тўлов карталарини жорий этиш режалаштирилган.
▪️Келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ечими юзасидан чоралар кўрилади: Электр энергиясининг йиллик истеъмоли 5 млн кВт-соатдан юқори бўлган тадбиркорлар билан алоҳида ишлаб, муаммо ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаган ҳолда уларнинг ечими бўйича чоралар кўрилади.
▪️Саноат зоналари хатловдан ўтказилади: Ҳудудлардаги умумий майдонининг 60 фоизидан ортиқ қисмида лойиҳалар ишга тушган саноат зоналарини тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ва хатарларни аниқлаб, бартараф қилиш чораларини кўрилади.
▪️Меҳмонхоналарга валюта банкоматлари ўрнатилади: Меҳмонхоналарда нақд хорижий валютани айирбошлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун Валюта банкоматлари ўрнатиш ишлари бошланади.
©Банкир кундалиги.
🤲 Эртага, 4 сентябрь куни, «Мавлоно Лутфуллоҳ» жоме масжидида «Мавлуди Шариф» ўқилади!
Эртанги муборак Жума кунида барчамиз интиқлик билан кутган қутлуғ ва серфайз бир давра ташкил этилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак таваллуд ойлари муносабати билан «Мавлоно Лутфуллоҳ» жоме масжидида «Мавлуди Шариф» ўқилади.
⏺ Қуръони Карим тиловати ва хатмона дуолар; ⏺ Сарвари коинот Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётлари ва гўзал хулқлари ҳақида мазмунли суҳбат; ⏺ Муборак салловатлар ва Мавлуд қироати; ⏺ Эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги учун хайрли дуолар.Кароматлар султони Мавлоно Лутфуллоҳ ҳазратларининг файзли масканларида бўлиб ўтадиган бу гўзал суҳбат ва зикр мажлисидан барчамиз баҳраманд бўлайлик. Қалбларни нурга тўлдирадиган, иймонни зиёда қиладиган ушбу мавлид тадбирига барча мўмин-мусулмон биродарларимизни таклиф этамиз! Яқинларингизга ҳам улашинг, зеро яхшиликка далолат қилувчи ҳам уни қилган кабидир! ©Mavlono Lutfulloh.Uz 👉 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА: шаҳар ва дунё ҳақиқати.
#сана
«Ўқув йилининг биринчи куни»
Хотиралар бағрига саёҳат: қадрдон мактаб ҳовлиси, қўлларда бир қучоқ янги дарсликлар, ҳаяжон ва унутилмас мактаб даври.
Бу сурат ўша беғубор йилларнинг соф қувончини ва илмга бўлган илк қадамларни ёдга солади.
Барча ўқувчиларга янги ўқув йилида муваффақиятлар ва зафарлар ёр бўлсин!
👉 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
сана муборак бўлсин!
#хотира
🇺🇿 Бугун Ислом Каримовни хотирлаш куни
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов 1938 йилнинг 30-январь куни Самарқандда таваллуд топган.
Роса ўн йил олдин, 2016 йилнинг 2-сентябрь куни эса у Тошкент шаҳрида вафот этган.
Ҳаёт бўлганида Ислом Каримов бугун 88 ёшга тўлган бўлар эди...
➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
ўтганлар охирати обод бўлсин!
Ассалому алайкум!
Ҳаммага хайрли тонг!
🔔 Барча мактаб ўқувчилари ва муаллимларни, шунингдек, ота-оналарни янги ўқув йили бошланиши билан табриклаймиз!
«БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ»
Мактаб – билим ўчоғим,
Қалбимда нур чароғим,
Жаранглайди овозинг,
Биринчи қўнғироғим.
Бизлар илмга чанқоқ,
Ҳаммамиз дўстмиз, ўртоқ,
Янграшинг кутдик муштоқ,
Биринчи қўнғироғим.
Билимлар куни бу кун,
Кўзларда севинч-учқун,
Ҳамма шод, ҳамма маъмнун,
Биринчи қўнғироғим.
Бошимдаги офтобим,
Йўл кўрсатган ҳар бобим,
Ҳазинамсан китобим,
Биринчи қўнғироғим.
Онамдайин меҳрибон,
Отамдек улуғ инсон,
Салом сизга, устозжон,
Биринчи қўнғироғим.
Биз ёшлармиз билимдон,
Орзуйи осмон-осмон,
Чорлайсан илм томон,
Биринчи қўнғироғим.
Мактаб – қадрдон маскан,
Юрт учун фидо жон, тан,
Кутмоқда бизни Ватан,
Биринчи қўнғироғим.
✍ Хуршид Карим шеъри.
👉 ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
сана муборак бўлсин!
🎼 ШУ КУН ҚЎШИҒИ
«УЛУҒИМСАН, ВАТАНИМ!»
✍ Муҳаммад Юсуф шеъри.
🎶 Севара Назархон мусиқаси.
🎙 Қўшиқни Ўзбекистон халқ артисти Севара Назархон ижро этган, 2000 йил.
➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
Ватан ва дунё қўшиқлари!
#байрам #сана
Ассалому алайкум!
Ҳаммага хайрли тонг!
🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз соғ-саломат, дастурхонимиз тўкин-сочин бўлсин!
Мамлакатимизда бугун нишонланаётган халқимизнинг Бош байрами – Мустақилликнинг 35 йиллик шодиёнаси муборак бўлсин!
➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:
Мустақиллик муборак бўлсин!
Ажойиб ўзбекча шеър ва унинг русча оригинали.
Амира Рашидова бошловчи, "Севимли" телеканали продюсери, телефон рақамини бермайман! 😎
Екатерина Ван шеъри
Юлдуз Ҳайдарзода таржимаси
