MAGNIT⚡️
Open in Telegram
🧲Магнит - позитив лидерлар танлови! 📜Ажойиб афоризмлар 📝Руҳий ривожлантирувчи маълумотлар Taplink: https://taplink.cc/magnituspexa Admin: http://t.me/muxlis_aloqa_bot @S_M_Shavkatovna Reklama uchun: @magnituspexa_bot
Show more8 462
Subscribers
-724 hours
-1857 days
+38830 days
Posts Archive
8 462
#Ривож
Ҳаётимни ўзгартирган англаш!
"Дунёдаги ҳамма нарсани билишни истайман!" деб жуда кўп вақтимни ва пулларимни илмга сарфладим. Аммо на илмда ва на ижтимоий ҳаётда ўзим истаган натижага эришолмадим. Сўнг бир нуқтага келганда чарчадим ва дедим: Бўлди таслимман! Энди истасанг мени жонимни олишинг мумкин, менга бу оламдан ҳеч нарса керак эмас, на бойлик ва на ижтимоий мавқеи. Мен тўлиқ сеникиман, жонимни ҳозир олишингга ҳам розиман, танам энди сенга!
Эгоим учун нималаргадир эришишни тўхтатдим ва боримни Аллоҳга топширдим. У эса: "Агар менга таслим бўлиб, бор энергиянгни менга бахшида этган бўлсанг сенга бу ҳаётдан ҳеч нима қилмай кетмаслигинг учун бир вазифа бераман, Сен ўз иқтидоринг билан бандаларимга мени эслатиб турасан. Бу ишни қанчалик уддаласанг, ўзинг истаган илм неъматлари билан сени шунчалик кўп сийлаб бораман. Қачонки яна ўз эгоинг истакларига қайтсанг ва таслимиятдан чиқсанг яна сени илмдан тўсиб қўяман ва муваффақиятинг учун ҳам яна бир ўзинг ҳаракат қилишинг керак бўлади!" дегандек бўлди, ва бирдан менга анчадан бери англашни истаган ҳаётнинг катта сирлари очила бошлади ва ич ичимдан улар тошиб чиқа бошлади. Мен эса шунчаки бармоқларим билан телефон клавятураларини босиб, илмларни уч ўлчамли дунёга ўтказа бошладим.
Мен учун ҳаракатларим натижаси нимага олиб бориши муҳим эмас эди, чунки бугунимни ҳам, келажагимни ҳам Аллоҳ изнига топширгандим.
"Зиё улашиш" ҳаракатларим эса, бирдан кўпчиликка манзур бўла бошлади. Қанча кўп улашсам Аллоҳ ўз ваъдасига кўра янада кўпроғини бермоқда. Алҳамдуллилаҳ!
* Постда Аллоҳдан ваҳий олишга шама қилинмади! 🙋♂
Биз шунчаки оддий бандамиз. Банда фақат қалби орқали ҳис этаётганларини онги билан тафаккур қилиб, Аллоҳ унга нима деётганини англаши мумкин холос.
Постинг мақсади Таслимият ва унинг оқибатида банда ҳам руҳий ривожда, ҳам ижтимоий ривожда улкан муваффақиятларга тезда эришиши мумкинлигини тушунтириш эди.
Таслимият бу ҳеч нарса қилмай яшаш эмас, бу нафсингиз учун эмас, Аллоҳ учун ҳаракат қилишни бошлашдир.
"Сохта мен"ингизни қурбон қилсангизгина асл ўзлигингиз ва ҳаётга нега келганингизни туб моҳиятини англайсиз!
Таслим бўлинг, шунда қайси сохада иқтидорингиз бўлса шу соҳада ижобий фаолиятларни янада кўпроқ амалга оширишингиз учун йўллар очиб берилади. Ҳаётингизни, танангизни ва барча эришган натижаларингизни ўз Эгасига бахшида этинг, шунда У сизга янги даражадаги янада катта миссиялар топширади!
✍Музаффар_ваккосов
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Кун_ҳақиқати
👩❤️👨Аёл ўзига ишонч бағишлайдиган эркак ёнида ҳаддан ташқари хушчақчақ бўлади, асл табиати очилади.
Кучли эркак бетартиблик эмас, осойишталик яратади..
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Кун_ҳикмати
🌺Икки ақлли одам бир бирини ҳеч қачон севолмайди. Чинакам муҳаббат учун битта телба керак...
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Кайфият
⏏️Қорним оч бўлса ҳеч нарсага қарамайман, манга демаса тўйим бўлмайдими✅
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Тарона
⏰ Кел қошлари ёйлигим, ўзимни чиройлигим,
✅Мен сени ҳар кўрганда тугайди сўз бойлигим..
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Кайфият
⭐️Ким кучлилиги, чиройлилиги ва бойлигининг нима аҳамияти бор? Хулосада барибир ким бахтлироқ эканлиги муҳимроқ...
🩷Бугунингизга боқинг, балки сиз энг бахтлилардан биридирсиз?
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Хайрли_тонг
Ассалому алайкум! Боққа кириб, сизга бир қучоқ куз гулларини тайёрлаб кўйдим. Шу гулларни олингу хурсандгина юринг. 🌷🌼
Кунингиз яхшиликларга бой бўлсин. Гулни ўрнига албатта пул яхши дерсиз! Лекин пулда гўзаллик йўқ. Ифор йўқ. 😔
Жуда бўлмаса бир сафар гул, кейинги сафар пулда! 🤷♀️
Хайрли Тонг, оламни севувчилар! ❤️
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Хайрли_тун
Кунимизда куёш меҳрини ,🥰 тунимизда ой меҳрини ҳис қиламиз.😍
Кўз қирғоқларидан ошишга ҳадди сиғмаган тўлқинлар☺️, лаблар остонасидан ҳатлаб ўтолмаган изҳорлар учун берилган тун эди бу😊
Хайрли тун...!✨✨✨
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Кун_ҳикмати
💖Севсанг борича сев, акс ҳолда ҳақиқийсини эмас, хаёлингдагини севган бўласан...
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
Қайси касблар зодиак белгиларига тўғри келмаслиги мумкин (2-қисм)
♎️ Тарози
Жарроҳ ёки полиция ходими.
Тарозилар ҳар томонни ўйлаб кўради. Стресс пайтида тез ва қаттиқ қарор қабул қилиш уларга оғир бўлиши мумкин. Уларга мувозанат керак, кескинлик эмас.
♏️ Чаён
Сиёсий технолог ёки пиарчи.
Чаёнларга одамларни юзаки бошқариш ёки ҳақиқатни яшириш ёқмайди. Улар чуқурликни ва ҳақиқийликни қадрлайди.
♐️ Ўқотар
Бухгалтер ёки администратор.
Ўқотарлар эркинликни яхши кўради. Доимий ҳисоб-китоб, майда деталларга ботиш уларни зериктиради. Уларга ҳаракат ва кенглик керак.
♑️ Тоғ эчкиси
Артист ёки аниматор.
Тоғ эчкиси жиддий ва масъулиятли. Рол ўйнаш, енгил ҳазилбоп муҳит уларга табиий келмаслиги мумкин. Улар кўпроқ нуфузли ва масъулиятли лавозимларни танлайди.
♒️ Қовға
Банк ходими ёки суғурта агенти.
Қовғалар ғоя ва эркинликни қадрлайди. Фақат фойда ёки моддий манфаат ортидан қувиш уларни ички жиҳатдан қониқтирмаслиги мумкин.
♓️ Балиқлар
Терговчи ёки қўриқчи.
Балиқлар юмшоқ ва сезгир. Қаттиқлик ва босим талаб қиладиган соҳалар уларни чарчатиши мумкин.
Яна эслатаман: бу қатъий қоида эмас. Инсон ўз устида ишласа, исталган соҳада муваффақият қозона олади. Лекин табиатга мос касб танланса, энергия камроқ сарфланади ва натижа осонроқ келади.
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
Қайси касблар зодиак белгиларига тўғри келмаслиги мумкин (1-қисм)
Бу ерда гап «умуман мумкин эмас» ҳақида эмас. Лекин баъзи касблар инсон табиатига қарши ишлаши мумкин.
♈️ Қўй
Программист, бухгалтер.
Қўйлар тезкор, импульсив. Уларга доим ҳаракат ва натижа керак. Узоқ вақт бир жойда ўтириб, рақамлар билан ишлаш уларни зериктиради. Рутина энергиясини ўчиради.
♉️ Бузоқ
Ўт ўчирувчи, қутқарувчи.
Бузоқлар барқарор, лекин экстремал ҳолатни ёқтирмайди. Доимий стресс ва шошилинч қарорлар уларни чарчатиши мумкин. Улар тинч ва кафолатли муҳитни афзал кўради.
♊️ Эгизаклар
Омбор ходими, кутубхоначи.
Егизаклар тез чалғийди. Бир хил, монотон иш уларга оғир. Уларга мулоқот, ахборот ва ҳаракат керак.
♋️ Қисқичбақа
Қаттиқ сотув менежери, сиёсатчи.
Қисқичбақалар сезгир. Ўзини қаттиқ тарғиб қилиш, босим ўтказиш уларга қийин. Доим рақобат ва саҳнада бўлиш уларни эмоционал чарчатади.
♌️ Арслон
Курьер, фаррош (тан олинмайдиган иш).
Арслонга эътироф ва қадр керак. Агар ишида кўриниш, мақтов бўлмаса, ичида сўна бошлайди. Унга саҳна керак.
♍️ Паризод
Эркин актриса, тизимсиз рассом.
Паризодларга тартиб ва мантиқ керак. Тўлиқ хаос ва режасиз ижод уларда безовталик уйғотиши мумкин.
Лекин энг муҳими — инсон ўз устида ишласа, исталган соҳада ишлай олади.
Савол «мумкинми?» эмас. Савол — бу йўл сизга осон келадими ёки доим ўз табиатингизга қарши курашишга тўғри келадими?
8 462
#Кун_ҳақиқати
⚡️Инсонлар сизга нисбатан салбий муносабат билдирса, дилингизни оғритса ҳафа бўлманг.
Ҳар ким ўзида борини беради.
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Кун_ҳикмати
💯 Насиб бўлмаган ҳар бир нарсадан маҳрум бўлдим деб эмас, балки ундан асралдим деб ишона бошлаганизда қалбингизни қийнашдан ҳам тўхтайсиз.
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Ривож
Биласизми, эркак ва аёлнинг куч оладиган жойи ҳам турлича…
♂️ Эркак ҳаракатда ўзини топади.
Унинг олдида мақсад бўлса, бирор муаммони ҳал қилаётган бўлса, ҳаракат қилаётган бўлса — ички дунёси ҳам тинчийди.
Шунинг учун эркак бирор иш билан банд бўлганда, баъзан унинг йўлига аралашмасдан, шунчаки ишонишнинг ўзи етарли.
У ўз йўлини топади.
♀️ Аёлнинг кучи эса хотиржамликда очилади.
Доим шошилиш, хавотир, “нима бўлади?”, “улгуришим керак”, “ҳаммасини ўзим қилишим керак” деган ҳолат аёлни ичидан чарчатади.
Аёл хотиржам бўлса…
ўзини хавфсиз ва севилган ҳис қилса…
Ундаги гўзаллик, интуиция, ижодкорлик ва ички нур ҳам бошқача очилади.
Шунинг учун, биз аёллар
эркакка — ҳаракатида ишонишни,
ўзимизга эса — хотиржам бўлишни ўрганайлик.
Ҳар доим ниманидир қувиб юриш шарт эмас.
Баъзан тўхтаб, чуқур нафас олиб, ўзингизга:
“Менга ҳозир ҳеч қаерга шошилиш шарт эмас…”
деб айтишнинг ўзи ҳам катта даво.
Чунки аёлнинг энг чиройли ҳолати — ўзини йўқотиб қўймай, хотиржам ҳолда ўз нури билан яшаганидир. 🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Кайфият
🌟Шу мусиқа эшитсам, жойимда ўтиролмай қоламанта, негадир қўлларим тепага сузиб кеторария вей🌟
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Табассум
Камига кеч қолганимга хамма тергайдия вей, шу ўзлари машина оберсаю кеч қомастиме😆
🧲 @Magnit_uspexa
8 462
#Тарона
🎵Қалай, бўвоттими?
Тўғри кечга қолдиму, лекин ёммонидан обкелдим, бир эшитингларчи👩🦳
🧲 @Magnit_uspexa
