cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Исломий Оила.

Ҳақдан ҳаё қилинмас. Исломий оила ва унга оид мавзуларни ёритиб борувчи канал. Постлар узун лекин манфаaтли. Мурожаат учун; @Islomiy_oila_bot

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
764
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​​​​​АЁЛИМ ИШЛАМАЙДИ Эр ва психолог ўртасида суҳбат — Муаммоингиз нима? — Чарчоқ ва оғир иш. — Нима иш қиласиз? — Банкда ҳисобчи. — Аёлингиз нима иш қилади? — Ишламайди. Фақатгина уй бекаси. — Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди? — Аёлим. Чунки, у ишламайди-да. — Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз? — Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади. — Болаларни мактабга ким олиб боради? — Аёлим. Чунки, у ишга бормайди. — Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз? — Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан. — Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингизчи? — Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади. — Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингизчи? — Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди. — Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, қўлқопсиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан малолланмайдиган, шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни «бекорчи» дейилади. Исломий Оила
Show all...

Каналга кириш

​​​​ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ - Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади. - Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади. - Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди. - Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олийжанобдир. - Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳаққи бўлади. - Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди. - Агар эр хотинига «сен менга онамнинг орқаси кабисан» деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади. - Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?.. - Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳаққи йўқ; болаларини тортиб олмайди. - Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди. - Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир. - Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, «Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ». - Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади. - Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар. - Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди. - Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатингчи! «Қалблардан сўранг» китобидан Исломий Оила
Show all...

Каналга кириш
​​​​ҚИММАТБАҲО АТИРИНГИЗНИ ҲАР КУНИ СЕПИНГ! Чиройли либосларингизни махсус тадбирлар учун асраб қўйманг. Қимматбаҳо идишларингизни фақат меҳмонлар учун сақлаб қўйманг. Янги либосларингизни худди байрамга кийганингиздек ҳар куни кийинг. Тугаб қолишидан қўрқиб оз-оздан ишлатадиган қимматбаҳо атирингиздан ҳар куни фойдаланинг. Фарзандларингизга таомни одатда меҳмонларга аталган қимматбаҳо идишларга сузиб беринг. Уларнинг синиб қолишидан қўрқманг. Фарзандларингиз билан меҳмонлар учун безатилган хонада ўтиринг. Меҳмон бир ойда бир марта келиши мумкин. Аммо фарзандларингиз доим сиз билан биргадирлар. Агар уларга меҳмонларга қиладиган муомалани қилиб, яхши либосларни ҳар куни кийдириб, қимматбаҳо идишларда таом берсангиз, улар ўзларини сизнинг ҳузурингизда қадрли инсон эканликларини, нархи баланд буюмлардан устун туришларини ҳис қиладилар. Энг шукуҳли кунлари, фақат байрамда эмас, балки ҳар куни бўлишини туюб яшайдилар. Катта бўлганларида ҳам «Мен иззатимни жойига қўядиган, мендан ҳеч нарсасини қизғонмайдиган хонадонда униб ўсганман», деб эслаб юрадилар. Албатта ота-оналар меҳмонларни иззат-икром қилишни унутмайдилар. Бу борада сусткашликка йўл қўймайдилар, шу билан бирга фарзандларини қадрлашни ҳам ёддан чиқармайдилар.   Шундай экан, энг яхши либосларингизни кийинг! Уйингиздаги ноз-неъматлардан ҳузурланинг, табассум қилинг, эртанги куннинг юкини елкангизга ортиб олманг. Фарзандлар қалбида отага бўлган ҳурмат уруғини экувчи она ҳисобланади. Она фарзандларига уларнинг отаси ҳақида шундай фикрарни айтсинки, «Ҳали даданг келсин, қилган ишларингини айтиб бераман», деганда фарзанд отасидан ҳайбатланиб ўзини тузатишга уринсин. Бир хонадонда ота вафот этди. Аёли отанинг кийиимларини шкафга осиб қўйди ва ҳамёнига саккиз йилдан вақт кўпроқ вақт давомида пул солиб юрди. Фарзандлари ҳар гал пул сўраганда: «Дадангни ҳамёнидан олақол» дерди. Бундай қилишдан мақсади эрининг хотираси уйдан узилиб қолмаслиги учун эди. Она чинакам мадраса бўлганда ана шундай воқеалар юз беради. Аёл пули кўп, бой, келишган, хушбичим, уддабурон эркак, билан алоқани узиши мумкин, бироқ ҳаётидаги ширин лаҳзаларни бошидан кечиришга сабаб, унга суянчиқ бўлган, изтиробли онларда кўз ёшларини артиб қўйган ва унинг ёнида хотиржамликни ҳис қилган эркакни ташлаб кета олмайди. Чунки, қалблар пул, куч-қувват ва хушбичимлик билан эмас, балки гўзал, ёқимли муомала билан қалбни забт этилади. Аллоҳ таоло барча ота-оналарни паноҳида асрасин, ота-оналар фарзандлари олдидаги, фарзандлар эса ота-оналари олдидаги бурчларини сидқидилдан адо этиб боришларини насиб этсин. Эр ва аёл ўртасидаги муносабатлар Аллоҳ таоло буюрганидек даражада бўлишини муваффақ айласин. Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот» саҳифасидан Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси Хуршид Маъруф тайёрлади Исломий Оила
Show all...

Каналга кириш
​​Барака бўлиши учун нима қилишимиз керак? Исломий Оила
Show all...

Каналга кириш
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳурматли каналимиз обуначилари. Сизлардан узр сўраймиз сизларни кўп куттириб қўйганлигимиз учун. Ин ша Аллоҳ канал фаолиятини юргизишни бошлаймиз. Аллоҳ манфаатли амал қиладиган илм берсин.
Show all...
​​Қизларингизни ўқитиб сўнг турмушга беринг. Фойдали маруза экан. Исломий Оила
Show all...

Каналга кириш
3131. Никоҳ ўқилгач, висол кечаси куёвнинг келинга айтадиган дуоси Келинга илк бор яқинлашиб, унинг пешонасига қўлни қўйиб, «Баарокаллоҳу ликулли вааҳидим миннаа фий соҳибиҳ» (Аллоҳ бизни бир-биримизга баракотли қилсин) дейиш маҳбуб амалдир. Исломий Оила
Show all...
Исломий Оила.

Ҳақдан ҳаё қилинмас. Исломий оила ва унга оид мавзуларни ёритиб борувчи канал. Постлар узун лекин манфаaтли. Мурожаат учун; @Islomiy_oila_bot

Каналга кириш
​​Хотиннинг эрдаги ҳақлари: - маблағидан сарф қилиш; - тоқати етмайдиган ишга буюрмаслик; - муносиб маскан ҳозирлаш; - диний заруратларни ўргатиш; - шаръий рашк қилиш; - уни тўлиқ ҳимоя қилиш; - ёмон гумон қилмаслик; - у билан яхшиликда яшаш. Аллоҳ таоло «Ё яхшиликда яшаш, ё яхшилик билан қўйиб юбориш», деб айтган (Бақара сураси, 229-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аёлларга яхши муомалада бўлинглар», деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг зиммамизда хотинларнинг қандай ҳақлари бор?» деб сўрадим. У зот «Еганингдан едирасан, кийганингдан кийдирасан. Юзига урмайсан. Қаттиқ уришмайсан, уйдан чиқиб кетиб ҳижрон қилмайсан», дедилар. Эрнинг хотиндаги ҳақлари: - яхшиликда итоат қилиш; - уй-жойини яхши, озода тутиш; - изнисиз нафл рўза тутмаслик; - изнисиз уйга бегоналарни киритмаслик; - изнисиз кўчага чиқмаслик; - келтирганига ташаккур айтиш, нолимаслик; - рўзғорни эри рози бўладиган ҳолда тутиш; - эрининг динини, мол-мулкини ва обрўсини сақлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эрини рози қилиб вафот этган аёл жаннатга киради», деганлар. Исломий Оила
Show all...

Каналга кириш
​​​​#АЁЛ • Аёл қаҳва кабидир: - пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради. • Аёл бола кабидир: - бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан. • Аёл денгиз кабидир: - қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан. • Аёл топишмоқ кабидир: - жавобини топгунингча жиғибийрон бўласан, топганингда эса жуда осон эканини билиб кулиб қўясан. • Аёл термост кабидир: - Ҳар қандай эски муаммони қайноқ ҳолда тутиб тура олади. • Аёл гул кабидир: - эътибор берганинг сари гўзаллашади. ©Маҳбубий Исломий Оила
Show all...

Каналга кириш
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.