Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким бомдод намозидан кейин, ҳали бошқа нарса гапирмай туриб, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деб ўн марта айтса, унга ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлик ўчирилади ва ўн даражага кўтарилади. Шу куни ёмон кўрган нарсасидан сақланади. Шайтон унга яқинлаша олмайди. Шу куни бирорта гуноҳ ишга йўлиқмайди. Аллоҳга ширк келтириш бундан мустасно».
Имом Термизий ривоят қилган.
Билингки, кундузги зикр учун энг шарафли вақт бомдод намозидан кейинги зикрлар вақтидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиб, сўнг қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилса, кейин икки ракъат нафл намози ўқиса, худди тўлиқ ҳаж ва умра қилганнинг савобини олади».
Имом Термизий ривоят
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adhamShow more ...