cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Онажон | Расмий канал

Она - бу Аллоҳ томонидан берилган энг буюк туҳфа... Она - Унинг иккинчи номи меҳрдир... Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир... Онамизни асрайлик дўстлар!!!

Show more
Advertising posts
942
Subscribers
No data24 hours
-117 days
-7130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:07
Video unavailableShow in Telegram
☀️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин. Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Бошланган янги хафта омадли келсин! ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
Show all...
7.85 KB
00:18
Video unavailableShow in Telegram
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🍃🕋 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🍃🕋 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸 Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ: 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
Show all...
Juma_20240711_234954_0003.mp42.42 MB
👍 2
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
Танишим ночорлигидан шикоят қилди, “қийналяпман, мен хам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади” дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Хар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим: - Уйингиз борми? - Ха бор. - Кимники? - Ўзимники. - Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб хеч ким келмаяптими? - Йўқ. - Машина кимники? - Ўзимники. - Оила борми? - Ха бор, биласизку тақсир. - Фарзандлар-чи, улар хам ўзингизникими? - Ха(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди). - Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми? - Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку… - Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алхамдулиллах десангизчи!? - “Э-э-э…” - деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди. Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор ахволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига “сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?” дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. “Машина нима бўлди?” дедим. Аллақачон сотилиб кетибди… Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «хеч нарсада хаққингиз йўқ деб уйдаги хамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Ахвол жуда ачинарли. “Ака, уй қолибди-ку хеч бўлмаса, шукр қилинг“ дедим. “Йўқ, уй хам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ховлида хаққимиз бор деб тинчитмаяпти” деди… Охир оқибат уй хам кетти дейишди. Яна ховлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг ахволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди… Аллох Таъоло жалла саноху бандаларига хитобан: “Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор” деган оятининг натижасини гувохи бўлиб тургандим… Аллох Таъоло хамма нарсасини олди. Хатто, “жон” деган омонатини хам! Салим Айюбий
Show all...
👍 3
#Иқтибос Аёлларнинг иқрори: “Эркакларга ишониб бўлмаслигини биламан, аммо ўзинг ҳақингдаги мақтовларга ишонмасликнинг иложи йўқда!“ (кимнингдир гапи) Аёлнинг кўзини кўр, қулоғини кар қиладиган нарса ҳушомад. Эркакнинг аёлни аврашида энг ишончли қуроли ҳам айнан ҳушомад. Ҳушомадларга алданмаслик ҳам илм. Бизни  ўзимизда бор - йўқ сифатлар билан мақтайдиганларни учратганимизда, улардан эмас, Ўзимиздан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Чунки ҳушомад қилувчилар ҳар қанча кўп бўлмасин, биз совуққонлик билан ақлимизни йўқотмасак ҳушомадлар таъсирида ҳис-туйғуга берилиб, хатоликлар содир этилишига имкон бермаймиз. Инсонга ўзи имкон берганичалик ҳеч ким ёмонлик қилолмайди. ©️Muzdalifa
Show all...
👍 1
Cуюкли аёл бўлишнинг 12 усули 🌹 Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади. Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади: 1. Тингланг, итоат этинг. Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз. 2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз. 3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар. 4. Эрингиз учун жозибали бўлинг. Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эътиборини тортишга уринманг. 5. Яхши кайфият билан қарши олинг. Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!
Show all...
👍 3
"СОЛИҲА АЁЛ..." БОМДОД намозини ўтказиб юборишга "КЎНИКМАГАН" солиҳа аёл, ўша куни ўзи истамаган холда намозга туролмай, ўтказиб юборди... Солиҳа шундай қаттиқ ҲАФА бўлибдики, хўнг~хўнг йиғлаб, ич~ичидан ёнгандек, оғриқ ҳиссини туйди... Бомдод намози унинг учун ~ БУЮК МАРОСИМдек эди. Ўтказиб юборгани учун ҳасрат ва надоматдан куйиб, ўзини хеч кечиролмай фақат йиғлади... Шундан сўнг ўзини "ЖАЗОЛАМОҚЧИ" бўлиб, куни билан жойнамозидан силжимай узулмасликка қатъий қарор қилди... Умр йўлдоши аёлини берилиб ҚУНТ* билан жойнамози устида ўтирганини кўриб, индамай ишига кетди... Ишидан қайтгач не кўз билан кўрсинки аёли ҳали ҳануз ўша ерда ўтирганича, йиғлаб ИБОДАТ* қилаётган экан. Эр индамасдан хонасига кириб ухлади... Эрта тонг билан уйғониб қараса, аёл ҳамон жойидан силжимай, Роббисига тинмай <<ИЛТИЖО>> қилаётган эмиш.... Эр ўша куни шомдан кейин тўғридан~тўғри ибодатдан чарчамаган аёлининг олдига бостириб кириб, маҳкам бағрига босиб, бор овози билан: --- «Аллоҳга қасамки, УНИНГ ОЛДИГА БОШҚА БОРМАЙМАН », --- «Қасам ичиб айтаман, бормайман бошқа», деб йиғи аралаш бақириб айтди... Аслида солиҳанинг умр йўлдоши унга БИЛДИРМАЙ бошқа бир аёл билан АХДлашиб қўйган эди... Ўша куни улар эр~ хотинлик риштасини боғлаш мақсадида, никоҳдан ўтишни мўлжаллаб қўйишган эди... Аммо аёлининг дили нима сабабдан тилка~пора бўлаётганини БИЛМАГАН* эр, бошқа аёлга уйланаётганидан аёли хабар топгани учун ғамга ботиб кетди, дили вайрон бўлди, деб ўйлади... Шундан сўнг қалбини фақат аёлига бағишлаб, ҳеч қачон бошқа аёлга уйланмаслигини айтиб, онт ичди... 🥀 Бахт~саодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга киритиш эмас... Балки, "ЭГА БЎЛГАН" нарсаларимизнинг қадру~қимматини ИДРОК қилиб, англаб етишимиздир!
Show all...
👍 2
00:35
Video unavailableShow in Telegram
Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин. 🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... 🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Бошлаган кунингиз хайрли бўлсин.
Show all...
3.10 MB
👍 1
Бир нарса ўқиб қолдим: “Аёллар ҳамма билан тил топишади, лекин ўз эрлари билан тил топишолмайдилар“. Бунинг сабаби оддий. Кўп ҳолларда эр хотиндан, хотин эрдан ҳақ, адолат талаб қиладилар. Эр ёки хотин жуфтидан ҳақ талаб қилавериб, кутган натижаси бўлмай қалбларда алам пайдо бўлади. Шу алам бора - бора кучайиб, бир-бирига нисбатан адоват пайдо қилади. Адоват асли душманлар, ёки бегоналар ўртасидаги тушунмовчиликлар натижасида вужудга келадиган муносабат. Эр - хотинларнинг адоватлашуви ўта ачинарли ҳолат. Аллоҳ Одамни яратиб, эр - хотинни бир - бири устидаги ҳақларини ўз набийси орқали билдирди. Бу дегани ўрни келса - келмаса ношукурлик билан жуфтини маломат қилавериш керак деганимас.   Аксинча, ҳар икки томон имкон қадар бир - бири ҳақини риоясини қилиб, муроса йўлида яшаши учун эслатмадир. Чунки ризқ Аллоҳдан. Маломат қилингани сайин барака кетаверади. Эр - хотинларда бир-биридан ҳақ талаб қилиш меъёрдан ошдими, демак, уларнинг ҳам бегоналардан фарқлари қолмабди. Ҳатто душманликкача бориб, алал - оқибат ажрашиб, юзкўрмас бўлиб кетганлар қанча... Мўъмин учун Аллоҳнинг омонатини, яъни аёлини асраб авайлаши Аллоҳнинг буйруғига итоатини билдиради. Аллоҳга итоат этган эрга Аллоҳ завжасини ҳам итоатли қилиб қўяди. Итоат этмаса ҳам ҳикмати бор. Роббисидан қўрқмаган истаганини қилсин. Охиратда жавоб бериши бор. Аллоҳнинг буйруғидан чиқмаслик муҳим. Муслима учун эса, ҳидоятдаги эрига итоат қилишдан кўра манфаатлироқ, қизиқарлироқ юмуш йўқ. Жаннат истаган мўъмина учун хожасининг розилигидан кўра қиймати баландроқ туҳва йўқ. Чунки эр розилигининг мукофоти жаннат. Дунё билан кифояланганларгина ҳақ талашадилар. Жуфтининг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш имкони турганда ҳақ талашишдан не наф?! Яхшилаб аниқлаб олиш зарур. Кимга Дунё, кимга Жаннат?! Серхархаша ва арзон дунё жаннатни бой беришга арзимайди... ©️Muzdalifa
Show all...
👍 6
03:56
Video unavailableShow in Telegram
Аёлларга чиройли қилиб тушунтиринглар. Азизхўжа Бухорий
Show all...
16.97 MB
👍 3
00:08
Video unavailableShow in Telegram
🌤 Ассалому Алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин 🌱 ☘️ Қалбингиз иймонга ☘️ Уйингиз қувончга ☘️ Юзингиз нурга ☘️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин. ☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Барчага ҳафта давомида омад ёр бўлсин 👉🏻 @Onajon
Show all...
8.16 KB
👍 3
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.