cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati

Murojaat uchun telefon: +998763223033 +998763221033 Rasmiy web sayt: https://www.sherobod.uz/ ҳокимга мурожаат @Sherobodpressbot youtube: https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;

Show more
Advertising posts
3 843
Subscribers
-824 hours
-237 days
-13130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. — При Президенте Шавкате Мирзиёеве состоялось совещание по вопросам обеспечения занятости в махаллях, упорядоченной организации трудовой миграции. #Mirziyoyev #yigilish #bandlik #migratsiya Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
👍 2
Президент Шавкат Мирзиёевга хорижий шериклар билан инвестициявий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар ижросининг бориши ва келгуси режалар юзасидан ҳисобот берилди. — Президенту Шавкату Мирзиёеву представлен отчет о ходе реализации договоренностей и дальнейших планах инвестиционного сотрудничества с зарубежными партнерами. #Mirziyoyev #hisobot #investitsiya #hamkorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш, ерлардан самарали фойдаланиш ва соҳани илмий ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по адаптации сельского хозяйства к изменениям климата, эффективному использованию земель и развитию отраслевой науки. #Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxujaligi #ilmfan Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
👍 3
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. — Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития кожевенной и шелковой промышленности, а также обеспечения занятости населения. #Mirziyoyev #videoselektor #charmsanoati #ipakchilik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
👍 1
Президентимиз бандлик ва аҳоли даромади масаласи биринчи даражали аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидлаб, бу борада оқсоқликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида барча даражадаги раҳбарларни огоҳлантирди. Яна бир муҳим масала – тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси. Жорий йилнинг январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаромиз қайтиб келган. Йил охиригача яна 250-300 минг нафари қайтиши прогноз қилинмоқда. Уларни ишга жойлаштириш, ижтимоий масалаларига кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиб, “маҳалла еттилиги” тизими билан интеграция қилиш, хорижда меҳнат қилаётган ва қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга кўмаклашиш, қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берилди. Муҳокама қилинган вазифалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди. Facebook|Instagram|X
Show all...
👍 1
Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель ойини ўзида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани ва тадбиркорликка жалб қилингани қайд этилди. Банклар ўз мижозларининг муаммоларини ҳал қилиб, 115 минг аҳолига ишли бўлишга кўмаклашди. Маҳаллаларда 70 мингта микро-лойиҳа амалга оширилди, 465 минг гектар томорқа ерларига экин экилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Давлатимиз раҳбари "Сайхунобод" тажрибаси доирасидаги ишлар ҳамма ҳудудларда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди. Масалан, 7 та туман ўрганилганда, 17 та маҳаллада ишлар сустлиги аниқланди. Ёки, ишга тушгани айтилган 1 мингдан зиёд хонадондаги микро-лойиҳалар жойида ўрганилганда, 76 таси ёки 7 фоизи ўз тасдиғини топмади. Шу боис, сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъуллар ишдан олинган. Facebook|Instagram|X
Show all...
👍 1
Давлатимиз раҳбари соҳадаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Мутасаддиларга: - ишлаб чиқарувчиларга Европа бозорларига чиқиш учун талаб этиладиган сертификат олишига кўмаклашиш; - хорижий давлатлардаги савдо уйларида миллий чарм, гилам ва ипак маҳсулотларини ҳам жойлаштириш, янги савдо уйларини очиш; - Андижон, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ўрта бўғин ходимларини 6 ойда тайёрлайдиган марказларни ташкил қилиш; - Кооперация порталида фақат ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартибни жорий қилиш ва тадбиркорлар кўтарган бошқа масалалар ечими бўйича таклиф киритиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
Президентимиз ипакчиликдаги муаммо ва имкониятларни таҳлил қилди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
Давлатимиз раҳбари чарм кластерларига хорижий брендларни кенг жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...