Lillahi | Лиллаҳи
Open in Telegram
Ким вафотидан кейин амали тўхтаб қолмаслигини истаса, бас, илм тарқатсин. ✍️ Имом Ибн Жавзий — Қуръон... — Ҳадислар... — Ҳикматли сўзлар... — Қисқа видео, аудио, текст таржималар... — Расмдаги ҳикматлар... — Кунимизга оид мавзулар...
Show more441
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-330 days
Posts Archive
Оддий шаффоф сувни этикеткасига – суннатга муофиқ ичишлик одобини ва тартибини эслатма қатори ёзиб қўйилган:
• Ўтирган ҳолатда ўнг қўл билан ичишлик
• "Бисмиллаҳ" деб Аллоҳни зикр қилгандан сўнг ичишлик
• Бир кўтариб ичганда учга бўлиб-бўлиб ичишлик
• Охирида ичиб бўлгач, "алҳамдулиллаҳ" деб Аллоҳга ҳамд айтишлик
Ўзимизда ҳам ишлаб чиқарувчилар шуни татбиқ қилса бўларкан, зеро саҳиҳ ҳадисда келганидек:
"Ким бир кишини яхшиликка далолат қилса, унга амал қилганнинг ажри каби ажр бўлади". [Муслим ривояти]
Тасаввур қилинг, сиз сабабли а!
Ҳам ¹моддий, ҳам ²маънавий даромад.
___
1-дунёвий
2-ухровий
Repost from Бидъат аҳлига раддия
Бойкот қилинган маҳсулотларни топиш учун сайт ташкил қилинди:
boykotqildim.com
Имкониятлари:
- маҳсулот қидириш, барчасини кўриш
- нега бойкот қилиш кераклиги сабаби, исботи учун ҳавола билан
- қандай бойкот қила оламиз
- ўрнини босувчи маҳсулотлар (алтернативлар)
boykotqildim.com
Дастурчи сифатида шу иш билан қотилларга зарар келтира олар эканман.
💁♀️ Энди буни ёйиш керак бўлмоқда. Бу ишда сизнинг ёрдамингиз зарур.
🗣 Биз бегуноҳ аёллар ва болаларнинг қатл қилинишига қаршимиз
@boykot_qildim
Ғазо секторида бомбаланган уй вайроналари остида икки кун қолиб кетган жажжи фаластинлик қизалоқ тирик ҳолда топилди.
فالله خير حافظا وهو أرحم الراحمين
Аллоҳ энг яхши сақлагувчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир.
[12:64]
@Lillahi_1
Агар ҳамма болаларни қатл қилишга уринсалар ҳам, шубҳасиз, битта Мусо тирик қолажак!
▪︎Фиръавн Бани Исроил қавмининг ўғил болаларини сўйиб ўлдирган. Шунда ҳам Аллоҳнинг ҳикматли қадари ила Мусо алайҳиссалом тирик қолганлар ва кейинчалик Фиръавнни Аллоҳнинг изни ила мағлуб этганлар.
▪︎Мўғуллар ҳам гўдакларни қатл қилиши билан гўдаклар орасидан Аллоҳ танлаб олган Сайфиддин Қутуз раҳимаҳуллоҳни қўлида мағлуб бўлишди.
Бу Аллоҳ таолонинг бандалар устидаги қонуни экан.
Аллоҳ таоло:
"...Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни, ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди" - деди. [3:140]
@Lillahi_1
УЗИЛМАГАН АЛОҚА
Ассалому алайкум.
Тўғри, Ғаззада алоқа воситалари буткул узилган. Ҳатто тез ёрдам ва ўт ўчирувчилар билан ҳам алоқа йўқ.
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар нима, балки бутун олам билан алоқа бутунлай узилган.
ЛЕКИН РОББУЛ ОЛАМИЙН БИЛАН; ПАРВАРДИГОРИ ОЛАМ БИЛАН АЛОҚА УЗИЛГАНИ ЙЎҚ! (Валҳамдулиллаҳи Роббулаламийн).
Мадина ҳар томондан муҳосара қилинган оғир паллада, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қамал кучайиб, очлик, ташналик, машаққат қамалдаги ночор мазлумларнинг тинкасини қуритган пайтда Росулуллоҳ ﷺ Аллоҳга юзланиб дуо қилганларидек биз ҳам Аллоҳга ёлвориб дуо қиламиз: Илоҳо, Қуръонни нозил қилган Аллоҳим, Ҳисоб-китоби; азоб-уқубати тез Парвардигорим, Бузғунчи гуруҳларни тор-мор этиб, ер билан яксон қилган Қодир Эгам, Ё Аллоҳ, Ўзингдан ўтиниб сўраймиз, бузғунчи яҳудларнинг оёғи остидан заминни силкитиб, уларни тор-мор эт, ер билан яксон қил, нусратингни бизлардан дариғ тутма, босқинчилар устидан ғалаба қозонишимизга Ўзинг мадад бер.
Илоҳо, дунё кўзимизга қоронғи кўриниб, жуда танг аҳволда қолдик, бу ғамларни биздан Ўзинг аритгин. Ҳа, анча толиқдик, кўп эзилдик, ҳолимиз оғир, тинкамиз қуриган, лекин Аллоҳдан умидларимиз катта! Аллоҳ азза ва жалла бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўймайди! Аллоҳ номига онт ичиб айтман, Аллоҳ бизни ҳеч қачон зое қилиб қўймайди, бизни ўз ҳолимизга ташламайди! Албатта бизга ғалаба беради! Зафар биз билан иншааллоҳ, биизниллаҳ!
Жалол Иброҳим таржимаси.
@Lillahi_1
Бугун жумъа!
Жумъа – дуолар қабул бўладиган кунлардан биридир.
Ғазодаги биродарларингизни дуолар қабул бўладиган кун ва вақтда ташлаб қўйманг.
Дуолар вақтини ғанимат билайлик.
Солиҳ амаллар сари шошилинг ва унда мусобақалашинг, зеро умр – қисқадир.
Қайсидир солиҳ амалингиз сабаб гуноҳларингиз кечирилишини билмайсиз.
Аллоҳ таоло айтади:
"Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур." [11:114].
Бас, шундай экан солиҳ амалларга шошилинг, кетидан қувинг, солиҳ амалларда ўзаро биродарларингиз билан мусобақалашинг.
Аллоҳ таоло айтади:
Эй инсонлар, Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги Осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатлар учун мусобақалашинг! [57:21]
@Lillahi_1
Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломга ўтни қандай совуқлик ва саломатлик қилганинг каби бу мазлумларни устига тушаётган бомбаларни ҳам шундай совуқ ва саломат қилгин. أللهم آمين.
Биз айтдик: «Эй олов, сен Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл!»
[21:69]
Кусуф-хусуф (кун ва ой тутилиш) намози:
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абу Бакра (Нофеъ ибн ал-Ҳорис) розияллоҳу анҳу шундай дейди: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида эканимизда кун тутилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шошиб турдиларда, ридоларини судраганча масжидга кирдилар. Биз ҳам кирдик. То кун очилиб кетгунича биз билан икки ракъат узун намоз ўқидилар. Сўнг: «Албатта, кун ва ой бирон кишининг ўлими сабабли тутилмайди. Агар уларнинг тутилганини кўрсангизлар, то очилиб кетгунича намоз ўқингиз ва дуо қилингиз», дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида кун тутилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан намоз ўқидилар. Қиёмда турдилар, қиёмда узоқ турдилар. Сўнг рукуъ қилиб, рукуъда ҳам узоқ турдилар. Сўнг қиёмга қайтиб, узоқ қиёмда турдилар ва бу аввалги қиёмларидан қисқароқ бўлди. Сўнг рукуъ қилиб, рукуъда узоқ турдилар ва бу аввалги рукуъларидан қисқароқ бўлди. Сўнг сажда қилиб, саждаларида узоқ турдилар. Сўнг иккинчи ракъатда ҳам худди биринчи ракъатдагидек қилдилар. Сўнгра намозларини тугатдилар, бу пайтда кун очилиб бўлганди. Кейин одамларга ваъз қилдилар, ваъзда Аллоҳга ҳамду сано айтиб, сўнг шундай дедилар: «Албатта, кун ва ой Аллоҳнинг оят-аломатларидан иккисидир. Улар бировнинг ўлиши ё туғилиши сабабли тутилмайди. Агар улардан бирининг тутилганини кўрсангизлар, Аллоҳга дуо қилинг, такбир айтинг, намоз ўқинг ва садақа қилинг!» Кейин айтдилар: «Эй уммати Муҳаммад! Аллоҳга қасамки, қулининг ёки чўрисининг зино қилишига Аллоҳдан кўра ғаюрроқ бирон кимса йўқдир! Эй уммати Муҳаммад! Аллоҳга қасамки, мен билган нарсани билганингизда, кам кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз!»
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида қуёш тутилганда: «Ассолату жаамиъа» (Жамоат намози!) деб нидо қилинган эди.
Шарҳ:
Қуёш ва ой тутилиши Аллоҳ таолонинг бандаларини қўрқитадиган, қиёматни ёдларига соладиган оят-аломатлардан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ҳолатда тезлик билан зикр, истиғфор, Аллоҳ таолога илтижо, тазарруъ ва намозга киришар эдилар. Бу ҳолатда то кун ёки ой очилиб кетгунича давом этардилар.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Қуёш ёки ой тутилган вақтда намоз ўқиш суннатдир.
2. Қуёш ёки ой тутилганда «Ассолату жаамиъа» деб нидо қилинади.
3. Кусуф намозининг сурати: намоз икки узун ракъат бўлиб, ҳар бир ракъатда икки рукуъ сўнгра икки сажда бўлади.
4. Намоздан кейин имом одамларга ваъз қилади.
Ғазо айни дамда яҳуд сионистлари тарафидан шиддатли бамбардимон қилинмоқда!
Қолаверса Ғазода электр, сув, интернет узилган (яҳудлар тамонидан).
Ачинарлиси мусулмонлар учун ярадорларни шифохоналар қабул қилолмаяпти! Касалларга ҳизмат кўрсатиш учун дорилар, сув, электр ва бўш маконни ўзи йўқ.
Бомбардимондан омонлик излаб шифохонадан пана излай деса, ифлос яҳудлар тамонидан шифохоналар ҳам ракеталар билан ўққа тутилмоқда...
Ла ҳавла ва ла-қуввата илла биллаҳ.
Нақадар қийин ҳолат!
"Дуони" диндаги мавқеи, шарафи, фазли улуғ.
Бунга бир қанча оят-ҳадислардан далиллар, иқтибослар бор...
Аммо, бу "дуогўй" қўлларимиздан "дуодан" бошқа моддий ёрдам бериш ҳам келади. Аммо у қачон эканин кутиб ва унга қодир бўлолмаётганимизни кўриб валлоҳи(Аллоҳга қасам) бошга оғриқ кирди.
Аллоҳим, Ғазога ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам беришга қодир мусулмонлардан қилгин.
️Туркия телевидениясида онлайн эфирда Ғазо секторидан фаластинлик муҳбирни Ислом Умматига марожаати:
"Мусулмон давлатларига биз учун жаноза намозини ўқимасларини айтинг. Бизлар тирикмиз, аслида сизлар ўлгансизлар".
Ҳамас ҳаракатининг ҳарбий қаноти бўлмиш Ал-Қассам жамоати Миср ва Қатар воситачилигида Ғазодаги икки исроиллик маҳбуса Нурит Йитзҳак ва Ёчевед Лифшитсни жиддий гуманитар етишмовчилиги ва тиббий сабабларга кўра озод қилиб юборганлиги хақидаги видеони омма этиборига тақдим қилди.
Фаластинлик-(Ақсо тўфони) мужоҳидларини яҳудийларни болаларига меҳрибонлиги кўринг. Агарчи улар Фаластинлик мужоҳидларни қўлида асир ҳолатда бўлса ҳам ўзларини омонликда ҳис қилишмоқда.
Баъзи кадрларда эса, ёш болаларга исломий одобларни таълими беришаётганига гувоҳ бўлдик.
Ҳудди шунинг муқобилида эса, яҳудий босқинчиларини ёшу-гўдак, аёлу-заифаларни қатлиом қилишаётганига гувоҳ бўляпмиз. Золим яҳудларни Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаганде яксон қилсин, омин.
@Lillahi_1
Оилам билан гаплашиб, уларга сабр қилишда кўмакчи бўлмоқчи эдим, аксинча, уларни Аллоҳга бўлган қаттиқ иймонидан менга кўмакчи бўлдилар.
Аллоҳга қасам, биз шундай бир иззатдамизки (яъни: аҳли Фаластин), у Аллоҳни Ўзига аён.
©️ Фаластинлик курсдош қўшнимни Мадинадан оиласига ёзган хати экан.
▪️Макка ва Мадинадан сўнг маконларнинг энг афзали Шом ерларидир. Шомнинг фазилатлари ҳақида хабарлар мутовотирдир. Шом диёрларининг энг афзали Фаластин. Ислом давлатининг ҳолати мана шу учта ўриннинг ҳолати тўғри бўлсагина тўғриланади.
▪️Жанг майдонида умматларнинг энг қўрқоқлари яҳуд ва рофизийлардир. Агар куч-қувват ва ғалаба уларнинг қўлида бўлса, бу уларнинг шижоатли ва жасур бўлганликлари учун эмас, балки, бошқаларнинг заиф бўлганлиги учундир. Шунинг учун, тарихда уларнинг бирон жойни ишғол қилганлиги зикр қилинмайди.
▪️Яҳудлар мусулмонлар тарафидан мағлуб бўлишлари учун одамнинг кўп сонига ва қурол–яроғнинг кучига эмас, балки, иймонга, Аллоҳнинг маҳкам арқони остида бирлашишга ва мунофиқларнинг ваҳимали ёлғон миш-мишларидан сақланишга муҳтождир.
Шайх Абдулазиз Торифий
▪️Аллоҳ таоло яҳудларни Фаластин диёридан йўқ бўлишларининг хабарини берди. Яҳудларнинг йўқ бўлиши уларни ҳимоя қилувчиларнинг йўқ бўлиши билан бўлади. Аммо, кимнинг Аллоҳга бўлган ишончи заиф бўлса, Аллоҳнинг ваъдаси билан унинг ишончи кучайиб қолмайди. Аллоҳнинг ваъдасини эса қайтариб бўлмас.
▪️Ал–вало ақидасини ўстириш ва душманларнинг ёмонлигини тўхтатиш учун, салафи солиҳинларнинг йўлига эргашган ҳолда қунутда душманларга қарши дуо қилиш лозимдир.
Тобеъинлардан бўлган Аърож раҳимаҳуллоҳ айтади:
Қайсики одамларнинг (яъни, саҳоба ва тобеъинларнинг) гувоҳи бўлмай улар Рамазонда кофирларни лаънатлаб дуо қилишар эди.
▪️Яҳудларнинг хорлиги абадийдир. Улар мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилишолмайди. Агар ҳукмрон бўлишса, бу уларнинг дўстлари мунофиқлар сабаблидир.
Аллоҳ таоло айтади:
«Уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилди».
Оли Имрон сураси 112 – оят
Шайх Абдулазиз Торифий
