cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

📜XADISLAR📜

ASSALOMU ALEYKUM VA ROHMATULLOHI VA BAROKATUH KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ BU KANALDAN INSHAALLOH SIZ: HIDOYATGA BOSHLOVCHI: MARUZALAR VIDEOLAR IBRATLI QISSALAR TA'SIRLI POSTLARNI TOPISHINGIZ MUMKIN

Show more
Uzbekistan98 742The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
79
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​СУБҲАНАЛЛОҲ! Тезкор бургут — йирик йиртқич қуш бўлиб, панжалари пўлатдан ясалган сих мисоли қаттиқ, ўткир, қисувчи ҳамда қаттиқ жароҳат етказувчи қурол ҳисобланади. Танасининг узунлиги 106 см, қанотларини ёйганда, у учидан бу учигача узунлиги 2 метр бўлиб, гоҳида бундан ҳам ошади. Бўри ва ундан каттароқ ҳайвонларни овлай олади. Тирноқлари айиқнинг тирноғидан узунроқ бўлиб, ўлжасини тиронқнинг ўзида ўлдириши мумкин. Ушбу бургут чангали билан инсоннинг билаги ёки болдирини синдириши, суякни тешиши мумкин. Шунингдек, у ўта сабрли жонзот бўлиб, ўлжасини 23 соат давомида пойлаб, дарахт тепасидан жимгина кузатиб ўтириши мумкин. Агар кўзингизни шу бургутнинг кўзига алмаштирилса, сиз 50 қаватли бино томидан туриб, ердаги чумолини кўришингиз мумкин. Бургут бир см ёки ундан кичикроқ жонзотни 200 метр баландликдан ва 4 км узоқликдан кўра олади. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ↘️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ!!!⤵️👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE5v4jxbRtKEkEzCWg
Show all...

Do'stlarga yuborish ➥
Do'stlarga yuborish ➥
Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари (оилалари) ҳақида нималар биласиз?! Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига Аёллари, фарзандлари ва Али, Уқайл, Жаъфар, Аббос авлодлари хам аҳли байт ҳисобланади. АЁЛЛАРИ: Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг олтмиш уч йиллик ҳаётлари давомида никоҳларига олган завжалари ўн иккита эди: 01) Хадича; 02) Савда; 03) Оиша; 04) Ҳафса ; 05) Ҳузайма қизи Зайнаб; 06) Умму Салама; 07) Жаҳш қизи Зайнаб; 08) Умму Ҳабиба; 09) Жувайрия; 10) София; 11) Мория; 12) Маймуна разиаллоҳу анҳумлардир. 🌱 ФАРЗАНДЛАРИ: Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари еттита эди. 1) Қосим; 2) Зайнаб розияллоҳу анҳо; 3) Руқайя розияллоҳу анҳо; 4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо; 5) Фотима розияллоҳу анҳо; 6) Абдуллоҳ; 7) Иброҳийм. Фарзандларидан барчаси Пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида вафот этди. Фақат Фотима розиаллоҳу анҳа Пайғамбаримиздан кейин олти ойдан кейин вафот этдилар. Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримизнинг оилалари билан Фирдавс жаннатларида жамласин. Амийн. ✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.) Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
Show all...
ﷺСизни соғиндик РОСУЛУЛЛОХ

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Отам фидо булсин сизга я НАБИЙ, Онам фидо булсин сизга я ШАФИЙ Қиёмат кун денг бизларни Умматий РОСУЛУЛЛОХ (Саллоллоху алайхи ва саллам) сизни жуда соғиндик. 04.02.2020 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR

Do'stlarga yuborish ➥
Xabarni 10 soat ichida 10 kishiga yuborib baxtli bo'lmoqchi, savob olmoqchi bo'lgan odamning miyasi Ummu AbdulHamid ©toyyibaah Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
Show all...
Do'stlarga yuborish ➥
Уйдаги кўрпа-тўшаклар Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эркакка бир тўшак, аёлга бир тўшак. Учинчиси меҳмонга. Тўртинчиси шайтонга”, дедилар. (Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти). Баъзилар ҳадиснинг зоҳирини олиб, уйдаги кўрпа-тўшакларнинг миқдори учтадан ортмаслиги керак дейишган экан. Баъзилар эса ҳадисдан уйдаги кўрпа-тўшаклар 3 та бўлиши керак деган маъно чиқмайди, балки уларнинг адади ҳожат миқдорида бўлиши краклиги, ундан ортиғи исроф экани тушунилади. Дунё зийнатларига берилиб, манманлик қилиб, мол-дунёси билан фахрланиб ҳожатидан ортиқ кўрпа-тўшаклар сақлаш қаттиқ қораланган. Шунинг учун нафақат кўрпа-тўшакларни, балки бошқа рўзғор буюмларини ҳам эҳтиёжга қараб сотиб олиш мақсадга мувофиқдир. Нозимжон Ҳошимжон ✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.) Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
Show all...
Do'stlarga yuborish ➥
ҲАҚИҚИЙ БАХТ - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - Исо алайҳиссалом бир дарахтнинг соясида ДУО этиб ўтирган одамни кўриб, унга яқинлашдилар. Қарасаларки, одамнинг икки кўзи кўр, оёқлари шол, баданини йирингли яралар босган... лекин юзида "АЖИБ БИР БАХТ" ёлқинланар, қўлларини дуога очган кўйи, ҳаяжондан титраб дуо этар эди: --- "Эй не~не бадавлатларга бермаган неъматини менга бериб, сийлаган Раббим! Сенга дунёдаги барча дарахтларнинг япроқлари қадар ШУКРлар бўлсин! Исо алайҳиссалом бу одамнинг ёнига чўккалаб, сўрадилар: ---Эй биродар, кўряпманки юриш бахтидан маҳрумсан, кўзларинг кўрмайди. Шунга қарамай, не-не бадавлатларга берилмаган неъматнинг ўзингга берилганидан сўзлаяпсан, шукрона келтиряпсан. У қайси неъматдир, менга сўзлармисан?! Одам овоз келган томонга ўгирилди: ---Биродар, Аллоҳим менга шундай ҚАЛБ бермишки, бу қалб орқали Уни танидим... Шундай бир тил бермишки, бу тил билан Унга шукрлар айтаман. Ҳолбуки, дунёнинг энг қийматли бойликлари берилган неча~неча кишилар бор – қалбларида Аллоҳни танимоқ севинчи, тилларида ШУКР* этмоқ бахти йўқдир.! Аммо, ўзингиз кўриб турганингиздек, кўр кўзли, оёқлари шол, баданини йирингли яралар босган бир қулига Раббим шундай бир с...вги эҳсон этмиш ва бу неъматнинг ~ ФАРҚИГА БОРИШ ТАФАККУРИНИ* насиб айламиш. Кеча-кундуз бунинг шукрини адо этиш билан машғулман, бу менинг бурчимдир... Бу сўзлардан Исо алайҳиссаломнинг муборак қалблари тўлқинланди, кўзлари ЁШга тўлди. У одамнинг бошини қучоқларига олиб, кўзларидан ўпдилар ва «Оч кўзларингни, эй севикли қул», дея буюрдилар. Одам кўзларини очиб, умрида биринчи бор ёруғ дунёни кўрди. Ҳаяжондан титраб, қаршисидаги Исо алайҳиссаломнинг қўлларига ёпишди ва: --- Сиз ўликларни тирилтиргувчи, хасталарга шифолар бахш этгувчи, мўъжизалар соҳиби Исо алайҳиссаломмисиз?! – дея сўради. Тасдиқ жавобини олгач, йиғлаб, Раббига яна шукрлар айта бошлади. Исо алайҳиссалом унинг елкаларини силаган эдилар, баданидаги йирингли яралар ғойиб бўлди. Қўлларидан тутиб, «Тур ўрнингдан» деган эдилар, шол оёқлар жонланди. Одам хурсандчиликдан бир он ўзини йўқотиб қўйди. Кейин ўзига келиб, дедики: ---Эй Аллоҳнинг набийси! Сиздаги бу мўъжизаларнинг ҳам Яратганнинг Ўзи бермишдир. Мени сизга йўлиқтирган ва шифо берган ҳам Удир. Шундай экан, изн беринг, мен шукр этмоққа кеч қолмайин. Ўзига қанча шукр қилсам ҳам камдир... Одам юзини тупроққа қўйиб: -Раббим! Сени таниган бир қалбнинг, шукр этгувчи тилнинг шукрини муносиб адо этишдан ожиз ҳолимда, менга кўргувчи кўз ва юргувчи оёқлар, сиҳҳатли бадан ҳам ЛУТФ этдинг... Бу беназир неъматлар шукрини қандай адо этишни билмайман, ўзинг ёрдам бер, ё Раббим! – дея йиғлай бошлади. Бу орада атрофда тўпланган халойиқ Исо алайҳиссаломнинг яна бир мўъжизаларини ўз кўзлари билан кўрган ва у зотнинг қўлларини ўпмоқ учун бир-бирларини итариб, ғала-ғовур кўтарар эдилар. Аллоҳнинг набийси қўлларини юқори кўтариб, халойиқни тинчлантирдилар ва: -Менинг эмас, мана бу саждадаги одамнинг қўлларини ўпинглар. Уни саждага бош қўйдирган ва тилини <<ШУКРГА ТЎЛДИРГАН>> неъматларга биз туғилганимиздан бери СОҲИБмиз ! Аммо ҳеч биримиз у туйган бахтни туёлмадик! ~ дедилар, йиғладилар... ✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.) Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
Show all...
ﷺСизни соғиндик РОСУЛУЛЛОХ

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Отам фидо булсин сизга я НАБИЙ, Онам фидо булсин сизга я ШАФИЙ Қиёмат кун денг бизларни Умматий РОСУЛУЛЛОХ (Саллоллоху алайхи ва саллам) сизни жуда соғиндик. 04.02.2020 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR

Do'stlarga yuborish ➥
Ким кўп НАФЛ РЎЗА ва ТУНГИ НАМОЗни ўқимасдан ўтказиб юборса, нафсини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "САЛАВОТ" айтишга машғул қилсин ! СЕН ~ умринг давомида барча тоат ва ибодатни амалга оширсангда, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга битта САЛОВОТ айтсанг, ана шу битта салавотинг умринг давомида қилган барча ибодатларингдан ОҒИР* келади... (Чунки ҳадисда: "Ким менга битта салавот айтса, АЛЛОҲ ўша кишига ўнта салавот айтади", дейилган. Аллоҳни сенга айтган -> БИТТА САЛАВОТИ барча ибодатингдан АФЗАЛдир.) Сен қурбинг етганича ибодат қилгансан... Аллоҳ эса ~ рубубиятига мувофиқ салавот айтган! Битта салавот айтганда <<ШУНЧАЛИК>> бўлса ЎНТА САЛАВОТ айтса нима бўлар экан?! ✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.) Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
Show all...
Do'stlarga yuborish ➥
Келинг, битта тажриба ўтказамиз. Айтайлик, 15 ёки 20 йил олдин атрофингизда бўлган оила аъзоларингиз, қўшнилар, дўстлар, танишлар ҳамкасблар, хуллас сиз таниган инсонлардан бир руйхат тузинг. Руйхатга ўзингизниям қўшинг. Сўнг, улардан ҳозирда вафот этганларини аста секин руйхатдан ўчиришни бошланг. Одамлар камайиб боряпти, тўғрими? Эътибор қаратинг, бу камайиш қандайдир қонуният (масалан, ёш) асосида бўляптими ёки пала партишми? Пала партиш, тўғрими? Қўрқинчли эмасми? Тасаввур қилинг, бир катта қафас, унинг ичида сиз тузган руйхатдаги инсонлар ва исталган пайтда келиб, қафасдан бир кишини олиб кетадиган дев... Айтингчи, девнинг ҳар ташрифида унинг ўлжаси мен бўлишим мумкин, деган фикрда дағ дағ титрармидингиз? Асл ҳолат билан ўша тасаввурдаги қафаснинг фарқи йўқ, назаримда. Айни дамда, ўша дев ташриф буюрган ҳолатдаги каби ўлимга яқин эмасмисиз?
Show all...
Do'stlarga yuborish ➥
Do'stlarga yuborish ➥
ВАҚТ ҚАДРИ Баҳорнинг илк ойлари эди, Чилонзор томонга йўлимиз тушиб, жума намозини “Олтинхон тўра” масжидида ўқийдиган бўлиб қолдик. Ихчамгина, шинамгина масжид экан. Маъруза қилаётган имом-хатиб бир ибратли воқеани ҳикоя қилиб бердики, каминага ғоят жиддий таъсир қилиб кўзимга уч қатрагина ёш ҳам келди. Таъсирчанлик табиатимда борлиги учун шундай бўлдимикан деган ҳаёлда ёнимдагиларга қарасам, атрофдагилар ҳам жуда мутаассир бўлиб ўтирибди. Ҳамманинг кўнглигини юмшатган, ҳаёлимга маҳкам ўрнашиб қолган ушбу воқеани сиз азизларга ҳам илинишни ният қилиб, қоралашга журъат қилдим. Кунларнинг бирида икки курсдош учрашиб қолди. Улар талабалик йиллари қалин дўст эди, ётоқхонада ҳам бир хонада яшаганди, талабаликнинг ғариб қозонини бирга осган, ушбу фараҳбахш даврнинг аччиқ-чучугини бирга тотган эди. Улардан бирининг талабалик йиллари ўзига хос кийиниш услуби, ҳозирги ифодада айтганда, имижи бор эди: ҳар доим оқ куйлак, кўк шим кияр эди. Ҳозир ҳам ўша имижи ўзгармасдан оқ куйлак, қора шимда юрган эди. Иккаласи ҳол-аҳвол сўрашгач, ҳашаматли ресторанга кирди. еб-ичиб чақчақлашиб ўтирди. Бир маҳал улардан бири: – Энди бундай қиламиз, дўстим, пешин вақти ҳам яқинлашиб қолди, ҳозир масжидга кириб пешинни ўқиб оламиз-да, кейин бизнинг уйга бориб гурунгни давом эттирамиз, – деди. Буни эшитган дўстининг мийиғида истеҳзоли кулгу пайдо бўлди, қимматбаҳо соатининг устига кўрсаткич бармоғини уриб-уриб: – Дўстим, менинг ҳар бир дақиқам пул. Масжидларга юришга вақтим йўқ менинг. Бу ерда азбаройи сенинг ҳурматинг учун шунча вақтимни бой бериб ўтирдим. Менга телефон рақамингни бер, ора-сира вақтим бўлиб қолса, хабарлашамиз, – деди. Ундан бундай муомалани кутмаган дўсти довдираб қолгандек бўлди. Лекин телефон рақамини айтди. Рақамни ёзиб олган дўсти унга: – Телефонимда сенинг адашларинг жуда ҳам кўп. Шунинг учун сени “қиёматли дўстим” деб қайд этиб қўяман. Шунда сен қўнғироқ қилсанг, дарров таниб оламан, – деди. Шу билан улар ресторандан чиқиб хайрлашиб ўз йўлларида кетишди. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, улардан бирига қўнғироқ бўлди. Қараса, дўстининг рақами. Телефонни очиб: – Дўстим!.. – деган эди ҳамки, у ёқдан: – Дўстингиз сизни пешинда фалон масжидда кутади, – деган овоз бўлди. – Хўп, – деди-ю, нега бировга телефон қилдиради, ғалати одатлари бор-да унинг деб ўйланиб қўйди. Кейин пешиндан чиқиб уйга келармиз балки, деган ҳаёлда болаларига озгина тайёргарлик кўриб, ихчамгина дастурхон тузаб қўйишни тайинлаб масжидга жўнади. Масжидга яқинлашганда жаноза ўқишга олиб келинган бир тобутга кўзи тушди. Негадир тобутга кўк тасма боғлаб қўйилган эди. Юраги шув этиб кетди, “Аллоҳ асрасин!” дея кўксига туфлаб қўйди. Ичкарига кирди, кўз қири билан дўстини қидирди, топа олмади. Намоз ўқилгандан сўнг имом-хатиб “салоти жаноза” деди. Одамлар саф торта бошлади. У тобутнинг тўғрисида турган эди. Юраги ҳаприқиб, бесаранжом бўлди. Тобутга боғланган кўк тасма унга мусибатдан хабар бергандек бўлиб, даҳшатга солаётган эди. Масжид ичида одобсизлик бўлса ҳам дўстига қўнғироқ қилди. Телефонни биров олди. У: – Дўстим, қаердасан? – деб сўради. У ёқдан: – Дўстингиз қаршингизда, тобутда, – деган жавоб бўлди. Бу овоз унга ҳам телефондан, ҳам ташқаридан келаётгандек туйилди. Чап тарафига ўгирилиб қараса, ёнидаги одам жавоб бераётган экан. Ўша киши телефонни дарҳол ўчириб чўнтагига солди-да, – Марҳумнинг телефонига “қиёматли дўстим” деб ёзилган экан. Шунинг учун биринчи бўлиб сизга хабар қилдим, – деб шивирлади. Азиз юртдош! Вақтимиз борми, йўқми; истаймизми, истамаймизми, Аллоҳнинг уйига барибир келамиз. Аммо ушбу даргоҳга одамлар кўтариб келмасидан ўз оёғимиз билан келайлик. Вақтнинг Эгасидан уни баракали, фойдали, мазмунли қилиб беришини сўраб дуолар қилайлик, истиғфорлар айтайлик, гуноҳларимизни кечиришини сўраб илтижолар қилайлик! Шоядки, меҳрибон Парвардигоримиз гуноҳларимизни мағфират қилса... ✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.) Биз билан бирга бўлинг.📲👇 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR 🌐Каналга обуна бўлинг.👇 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEl1T10jcR161lJEcA
Show all...
ﷺСизни соғиндик РОСУЛУЛЛОХ

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Отам фидо булсин сизга я НАБИЙ, Онам фидо булсин сизга я ШАФИЙ Қиёмат кун денг бизларни Умматий РОСУЛУЛЛОХ (Саллоллоху алайхи ва саллам) сизни жуда соғиндик. 04.02.2020 @ROSULULLOHNI_SOGINGAN_QALBLAR

Do'stlarga yuborish ➥
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.