cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ҲАЁТ ЧАШМАСИ

НАРГИЗА ҲАЙДАРОВА Эркин ижодкор. Шеърият бир гулзор тангри у томон, Солиб қўйган экан бормоққа йўлим. Шунчаки яшамоқ инсонга ҳосмас. Шунчаки ёзмоқлик шоирга ўлим.

Show more
Advertising posts
272
Subscribers
No data24 hours
-107 days
-3930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ЁЛҒИЗ  ҚОЛМАСИН! ​​Ўзинг жуфт яратдинг, жуфт юрсин доим, Бир-бирин десинлар қуёшим ойим. Дилдаги ўтинчим, тингла Худойим, Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин... Майли соч оқарсин, киприк қошгача, Айирма ҳеч йўғи тўқсон ёшгача, Барибир покиза турмуш бошқача, Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин... Айрилиқ дилларга ғам-қайғу солар, Меҳр ва оқибат буткул йўқолар, Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар, Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин... Эй Аллоҳ, йўл кўрсат, қалбларимиз оч, Яхшилик диёнат уруғуни соч, Эркаксан, аёлсан жоҳилликдан қоч, Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин... Ёлғизлик – қаритиб эрта сўлдирар, Ёлғизлик – дилларни дардга тўлдирар, Ёлғизлик – инсонни эрта ўлдирар, Эркак ҳам аёл ҳам ёлғиз қолмасин..
Show all...
2😢 1
💥БУГУН 2️⃣МАЙ ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌺🕊 ☀️ Умримизни яна бир тонги муборак ва хайрли булсин. 🌸 Аллохим хар бир қилаётган ишимиздан,босган хар бир қадамимиздан рози бўлсин. 🌸 Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик, тилайман. 🌸 Халол топганингиз фақат хурсандчилигу яхшиликка буюрсин 🌸 Ибодатларингиз ажру савобга тўла бўлсин.          💐🕊ХАЙРЛИ ТОНГ🕊💐             💐🕊 АЗИЗЛАР! 🕊💐
Show all...
ИБРАТЛИ РИВОЯТ Шайтон ўзининг ёрдамчилари билан бир гўзал макондан ўтиб борарди. - Бу жойлар жуда гўзал-а! – деди ёрдамчи шайтонлардан бири атрофга ҳасад билан тикиларкан. – Дард устига чипқон дегандек, одамларининг бир-бири билан аҳиллиги бор. - Ҳаа, - деди бошқаси афсус билан бош чайқаб, - бунақа жойларни вайрон қилиш қийин. Шайтон бу гапларни индамай эшитаркан, тўхтаб, атрофни синчиклаб кўздан кечирди. Кейин: - Сизлар бораверинглар, - деди ёрдамчиларига. – Сал нарида бироз айланиб келинглар. Қайтгунларингча, сизларга ажойиб дарс ҳозирлаб қўяман... Атроф чиндан ҳам сокин эди. Ҳов нарида бир эшак арқонлаб, қозиқлаб қўйилганди. Шайтон келиб, уни қозиғидан бўшатиб юборди. Эшак эшак-да, дарҳол қўшнининг томорқасига ўтиб, экинларни пайҳон қила бошлади. Буни кўрган уй соҳибаси эшакни ҳайдамоқчи бўлган эди, жонивор уни бир тепди. Жони оғриган ва беҳад жаҳли чиққан хотин уйдан эрининг ов милтиғини олиб чиқиб, эшакни отиб ўлдирди. Ўқ овозини эшитган эшакнинг соҳиби уйдан чопиб чиқди-да, аҳволни кўргач, хотинга қаҳр қила бошлади. Хотин уни қаттиқ ҳақорат қилиб, қўлидаги милтиқни ўқталди. Эркак жаҳл устида хотиннинг қўлидаги ов милтиғини тортиб оламан деб, уни отиб қўйди. Шу кўргиликлар устига хотиннинг эри келиб қолди. Қўшнисига ташланиб, уни ура-ура ўлдириб қўйди. Фожиага икки қўшнининг ўғиллари, кейин бутун атрофдаги одамлар қўшилиб, ур-тўполон бошланиб кетди... Шайтоннинг ёрдамчилари қайтишса, бояги гўзал макондан асар ҳам йўқ - ҳаммаёқ қон, вайрон... Улар тепаликда мамнун ёнбошлаб ётган устозларига ҳайрат билан қараб, «Буни қандай уддаладингиз, устоз? Ахир бу ернинг одамлари бир-бирлари билан аҳил эдилар-ку! Уларни қандай гиж-гижладингиз?» - дея савол ёғдирдилар. Шайтон бармоғини файласуфона кўтариб, таъкидладики: - Эсингизда бўлсин, вайрон қилиш учун ортиқча заҳмат чекиш шарт эмас. Қаерни хароб қилмоқчи бўлсангиз, ўша жойдаги эшакларнинг арқонини узиб юборинг! Масала ҳал...
Show all...
👎 1👏 1

🤔 2👎 1
Тошкент. Мен ризқимни терган бу шаҳар, Дийдаларим тошдек қотирган. Гоҳи кулиб қарши олган у, Гоҳ нонимни сувга ботирган. Чиройлидир кўчалари ҳам, Одамлари эди турфа хил. Бу шаҳарда ижарачи кўп, Ҳар ой боши оғрир эди дил. Қушбегидан ўтган сойларни, Бўйларида қолган изларим. Қушбегининг кўчаларида, Тўкилгандир қанча сўзларим. Топдим сенда қанча қадрдон, Ва ажратдим яхши ёмонни. Тошкент сенда ҳаёт ўзгача, Кўрдим сенда ранги сомонни. Тошкент дийдалари тош бўлган шаҳар, Изим қолган кўчалар чорлар. Сенда яшар мўмин мусулмон, Ва яшайди муштими зўрлар. Хиёбонда шеърлар ёзганман, Қушбегидан топганман қўним. Юрагимда соғинч ҳислари, Чорлар сенга бермасдан тиним. Наргиза Ҳайдарова.
Show all...
4👏 2
Меҳр излаганча бемеҳрлардан Умр йўлларида оёғим толди... ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ ✍ Наргиза Ҳайдарова 🎤 Ойдин 🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Show all...
👏 1