cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ота Она хақида шеърлар.

Advertising posts
1 043Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-3330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ПОЙИДА ЁТАЙ! Ҳовлимиз сатхида ўсган райҳонни, Хидини алишмам, фаранг атрига. Шунча ёзганларим тенг келмас Она, Муҳаммад Юсуфнинг битта сатрига. Жумлалар тузаман, ўзимча даҳо, Қалбимга ботгандек ишқнинг қуёши. Аслида дардимдан оғирроқ Она, Муҳаммад Юсуфнинг бир томчи ёши. Ҳали мен ҳам қирққа кираманми йўқ, Ўзимнинг бўйимга кафан бичарман. Эртага не бўлар, билмайман Она, Муҳаммад Юсуфдек тупроқ қучарман. Муаззин овозин тинглаб жимгина, Райҳонга суяниб, розийдим ўлсам. Ўткинчи ҳавасга берилмай Она, Муҳаммад Юсуфдек соддароқ бўлсам. У буюк инсондир, буюк бир даҳо, Жайронлар сув ичган ахир қўлидан. Бардошим етмайди, юришга Она, Муҳаммад Юсуфнинг юрган йўлидан. Раҳматлик устоздек ёза олмайман, Дардимни ёйсамда, кўксимни ёриб. Тушуниб етдим мен, ғўрлигим Она, Муҳаммад Юсуфнинг қабрига бориб. Дўппайган тупроқлар, жим-жит қабристон, Қачондир бўлади, янги ватаним. Қоп-қора тупроқлар қучади Она, Муҳаммад Юсуфдек, мениям таним. Омонат бу жонга ишониб мутлоқ, Берилмоқ не даркор, кибру-ҳавога. Руҳим ҳам чирқираб қолмасин Она, Муҳаммад Юсуфдек кетсам самога. Биргина армоним, дунёдан ўтсам, Қабримнинг бошида лолалар унсин. Иложин топишса, мени жон Она, Муҳаммад Юсуфнинг пойига кўмсин. Ўткан авлодларнинг дуосин олиб, Қаро тун пардасин бир ўзим тортай. Кеч тушиб хориган гўдакдек Она, Муҳаммад Юсуфнинг пойида ётай. (Турналар овозин эшитиб Она, Тупроқнинг остида жимгина ётай..) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.28.04. t.me/Sani_sevamanko
Show all...
(Банклардан кредит олган Ота-Оналар дарди...) КРЕДИТ! Ўзи хаста юракман, Қай тошга бошим урай, Мен ўзимга керакман, Кредит олмай ўлай. Тушдим қандай тузоққа, Олиб кетгин узоққа, Пул етмай мол-бузоққа, Кредит олмай ўлай. Миннатлийкан ош, тузи, Ошиб борар фойизи, Қани Москов пойизи, Кредит олмай ўлай. Кучим бор, уй бузаман, Дарё келса сузаман, Секин-аста узаман, Кредит олмай ўлай. Эгилди чинор бўйим, Тугамас энди ўйим, Етмади молу-қўйим, Кредит олмай ўлай. Элни кўнглин олай деб, Мен ҳам тўйлар қилай деб, Орзу-ҳавас кўрай деб, Кредит олмай ўлай. Ходимлар ҳолим билмай, Қўнғироқ қилар тинмай, Қилай деб тўй-томошо, Кредит олмай, ўлай. Очилмай умид сўлди, Сабрим косаси тўлди, Ўлиб кетмасам бўлди, Кредит олмай, ўлай. Ўттиздаман сочда оқ, Мехнатдан қўлим қадоқ, Йўл қараб болам муштоқ, Кредит олмай ўлай. Ўзи хаста юракман, Хавотирда, халакман, Мен боламга керакман, Кредит олмай, ўлай. (Қарз қолмасин қиёматга, Кредит олмай, ўлай.) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.27.04. t.me/Sani_sevamanko
Show all...
РУХШОНА! Авж олдириб бозорингни, Қийнаб мендек бир ёрингни, Берасана озорингни, Рухшона... Қовоғингдан қор ёғдириб, Аразлайсан дил куйдириб, Ундан кўра қўй ўлдириб, Рухшона... Қисмат мендан кулиб бўлган, Ўзи умид ўлиб бўлган, Юрак дардга тўлиб бўлган, Рухшона... Гуллай деса севгим боғи, Кўпаяди кўнглим доғи, Раҳминг келмайдиёв чоғи, Рухшона... Парвонаман, оловдексан, Дил куйдирган қаловдексан, Худди менга бировдексан, Рухшона... Бир чорласанг келаманку, Жон сўрасанг бераманку, Севишингни биламанку, Рухшона... Ғурурингдан тонмайсана, Мехримга хеч қонмайсана, Мен ёнгандек ёнмайсана, Рухшона... Ишқда гадо, менман мискин, Ой ҳам менга бермас таскин, Сочларингга мени осгин, Рухшона... Менга асли буям камда, Умрим ўтсин майли ғамда, Ўлар бўлсам, сўнги дамда, Нигоҳингни кўриб ўлай. (Рухшона... Рухшона) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.27.04. t.me/Sani_sevamanko
Show all...
БЕШИКДАН ТО ҚАБРГАЧА! Манманликка берилманг, Кўкси ғозлар терилманг, Ўлмайман деб керилманг, Бешикдан то қабргача. Бизга берилган дунё, Охири йўқдек гўё, Зулматга ёрдир зиё, Бешикдан то қабргача. Алла овози тинмас, Бу куйни борми билмас, Оналар жони синмас, Бешикдан то қабргача. Чопонлари тортиб нам, Пойгакларда ётса ҳам, Болам дейди отанг ҳам, Бешикдан то қабргача. Миллатим диним дейди, Яқиним, иним дейди, Ён қўшнинг ғаминг ейди, Бешикдан то қабргача. Қўймас дарвоза ёпиб, Тўй қилсанг чиқар чопиб, Йўқ жойдан имкон топиб, Бешикдан то қабргача. Дунёнинг эни кенгмас, Беш қўлинг асли тенгмас, Бир бўлсанг ғаним енгмас, Бешикдан то қабргача. Катта-кичикни сизлаб, Яшайвер савоб излаб, Йўлга чиқ, жаннат излаб, Бешикдан то қабргача. Яшама қўй қасдма-қасд, Чиққунча сўнги нафас, Хасад қилма, қил ҳавас, Бешикдан то қабргача. Ўлсанг кафанинг ўраш, Ёш тўкиб кўнгил сўраш, Тобутинг бўлсин талаш, Эшикдан то қабргача. (Шудир гўзал ниҳоя.. Бешикдан то қабргача..) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.25.04. t.me/Sani_sevamanko
Show all...
👏 4👍 2
ҚИСМАТ! Бизда кўнгил қолмаганов тўладиган, Гул эмассиз, сиз ҳам дарров сўладиган, Юракдаги оғриқларга чидаймизда, Вақтлар келар ҳали бахтдан куладиган. Қисмат экан менга ёр ҳам бўлмадингиз, Тўлин ойдек қучоғимга тўлмадингиз, Сизсиз яшай олмайман деб, алдаган қиз, Ўтди йиллар, менсиз яшаб ўлмадингиз. Синадингиз, бардошиму сабримгача, Элга достон қилиб юрак дардимгача, Кўз олдимда қотиб қолган сийратингиз, Бу ишқ кетса, керак энди қабримгача. Менсизликда бахтлар топган эзгу ҳоним, Соғинчларда куяр бўлса, куйди жоним, Армон деган бир водийда шахзодаман, Қўлим етмас ой экансиз моҳтобоним. Овунаман сиздан қолган хатлар билан, Тунлар азоб, юракдаги дардлар билан, Яшайверинг ишқимизни қилиб қурбон, Отангизга ёққан ўша мардлар билан. Мен қояман, шунча дарддан қуламайман, Номардмасман, ёмонлик ҳам тиламайман, Бўлаверсин, сизни мендан кўнглингиз тўқ, Худо ҳаққи кўчангизга йўламайман. Алвидолар бўлган ахир сўнги сўзим, Сиз кетганда, бахт тилаган ўзим, ўзим, Розимасман бахтдан кулиб юрмасангиз, Мен учун ҳам бахтли бўлинг қаро кўзим. Менда кўнгил қолмаганов тўладиган, Гул эмассиз, сиз ҳам дарров сўладиган, Берилган бу синовларга чидаймизда, Маҳшар борку, васлингизни кўрадиган. (Бир сўз демай, термулишиб туришармиш, Чин ошиқлар Маҳшар куни кўришармиш.. ) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.25.04. t.me/Sani_sevamanko
Show all...
👍 1
ДАДАМГА! Ори бор, баланд қўрғон, Бизга ғаним йўлолмас. Минг аскарли шоҳ, султон, Дадамга тенг келолмас. Ёв келса олов пуркар, Келбатидан от хуркар, Бир Худога тиз чўкар, Дадамга тенг келолмас. Биз бормизми кўксинг кер, Пойин ўпиб, мехринг бер, Қироличам онанг дер, Дадамга тенг келолмас. Уста, чилангар, дехқон, Мехнат қилиб тинмас жон, Қирқ хунарли зўр инсон, Дадамга тенг келолмас. Бургутдек теран кўзли, Қиличдек кескир сўзли, Мехрибон офтоб юзли, Дадамга тенг келолмас. Минг чиранган эрлар ҳам, Нара тортган шерлар ҳам, Зўринг борми дерлар ҳам, Дадамга тенг келолмас. Пешонадан оқиб тер, Кетмон урса, ер дод дер, Худо берган ризқни ер, Дадамга тенг келолмас. Бундай бахт борми бойда, Дам олар сўлим жойда, Ҳуш кўргани кўк чойда, Дадамга тенг келолмас. Залворли оғир қадам, Ош қилиб, дамлар дадам, Уста пазандаси ҳам, Дадамга тенг келолмас. Умри бўлсин зиёда, Хеч тенги йўқ дунёда, Чиқса ҳамки мабодо, Дадамга тенг келолмас. Ори бор баланд қўрғон, Билиб қўй, еру-осмон, Минг аскарли, шоҳ-султон, Дадамга тенг келолмас. 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.24.04. t.me/Sani_sevamanko
Show all...
👍 2
(Комила Қизни ДАРДГА ЧАЛИНГИН деб номланган шеърига, дўстона жавоб) ИШҚҚА ЧАЛИНСАМ! Менда ғурур қолмайди ахир, Ордан кечиб, сенга ялинсам. Тўлармиди ёки кўнгилчанг, Давоси йўқ дардга чалинсам. Сени эслаб, бўламан маҳзун, Соғинчларим, сочингдан узун, Ой ҳам кетмай, узаяди тун, Давоси йўқ дардга чалинсам. Айбим нима, севганим ҳолос, Сенга кўнгил қўйганим ҳолос, Қилолмайсан, дардлардан ҳалос, Давоси йўқ дардга чалинсам. Қилгани бор, бир сўзинг алам, Омонатман, омонат мен ҳам, Суратларинг бермайди ёрдам, Давоси йўқ дардга чалинсам. Айтгин ишқдан қандай кечаман, Хижрон кишан, қандоқ ечаман, Сени қийнаб, қонинг ичаман, Давоси йўқ дардга чалинсам. Осмонингни безайди оҳим, Юрак санчиб, қийналган чоғим, Бир нуқтада қотар нигоҳим, Давоси йўқ дардга чалинсам. Ўзингни кўп, ўйлама доно, Қора қошим, эй гули раъно, Ҳаётингда қолмайди маъно, Давоси йўқ, ишққа чалинсам. Капалакдек умрингга қўниб, Қолсам қолай Камронинг бўлиб, Қутилмайсан сен мендан ўлиб, Давоси йўқ дардга чалинсам. Сени эслаб, бўламан маҳзун, Соғинчларим, сочингдан узун, Ой ҳам кетмай, узаяди тун, Давоси йўқ дардга чалинсам. (Мажнунлар ҳам бир четда қолар. Давоси йўқ ишққа чалинсам.) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.19.04. t.me/Sani_sevamanko
Show all...
👍 2🥰 1
ОНАСИН ДАВРИДА юрганлар ҳам бор. 🎙-Абдулахад Давронов 📙-Камронбек Исмоилов. 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | УМР ЙЎЛЛАРИ!
Show all...
😢 2
ТЎЙИНГ МУБОРАК БЎЛСИН! Тақдирга мен тан бердим, Қучоғинг бахтга тўлсин. Қисмат экан не дердим, Тўйлар муборак бўлсин. Қалбим тўла яралар, Азоб бермас сенчалик. Ёр-ёрингни айтолмас. Хеч бир ҳофиз менчалик. Тўйинг куни ёр-ёринг, Ўзим айтиб бераман. Менга ёзган хатларинг. Кейин қайтиб бераман. Бевафо ёр кетди деб, Гар айтсам такрор-такрор. Юрагинг чидаш бериб, Сабринг етармикан ёр. Қайтса нолам урилиб, Қора сочинг мавжига, Ичинг тўлиб дод дейсан. Чиқсам ёр-ёр авжига. Чидолмай оғриқларга, Кўксингга уриб кетсанг. Куёв бола не деркан, Ўрнингдан туриб кетсанг. Менга узатган ўша, Пулингни ҳам оламан. Бир умрга хотирангда, Муҳирланиб қоламан. Девоналар бўлганим, Майлига ҳамма кўрсин. Бевафо ёр алвидо, Тўйинг муборак бўлсин! (Кўнган менман қисматга, Тўйлар муборак бўлсин..) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.19.04. 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | УМР ЙЎЛЛАРИ!
Show all...
👍 3
(Бу сўзлар Самарқандлик синглимиз Солиҳа бонуни юрак дардлари.Дунёдан ўтиб кетган отажонларимизни охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин илохим.) ДАДАМ ЙЎҚ! Курагимга санчи ўқ, Ажал сенга фарқи йўқ. Суянчиғим, паноҳим, Энди мени дадам йўқ. Гул тўкди, солиб ғамлар, Дадам эккан бодомлар, Дарди бошқа одамлар, Энди мени дадам йўқ. Ҳовлимиздан излайман, Кўз ёш тўкиб бўзлайман, Ич-ичимдан музлайман, Энди мени дадам йўқ. Не қилай ғамли ўйим, Бўйга етганда бўйим, Тўй қилсам дуогўйим, Энди мени дадам йўқ. Номи элда овоза, Биз деб дард чекди роса, Кўнгли қорлардек тоза, Энди мени дадам йўқ. Болам деб куйган дойим, Қайғую дардга бойим, Сахию, хотамтойим, Энди мени дадам йўқ. Эрта тонг тўрғай сайрар, Бедазорда дил яйрар, Бел боғлаб, ўроқ қайрар, Энди мени дадам йўқ. Хар ишни кўзин билган, Ер чопиб, полиз қилган, Хандалак сўйиб берган, Энди мени дадам йўқ. Қоплар кўтариб, толиб, Семичка, қуртлар солиб, Ширин хўрозқанд олиб, Келадиган дадам йўқ. Болам деб мени суйиб, Ўзи офтобда куйиб, Қалби оғриқни туйиб, Куладиган дадам йўқ. Уйга борсам, уй тордек, Ютиб кетади ғордек, Гўёки дадам бордек, Энди мени дадам йўқ. Жаннатдан бир андоза, Ҳовлимиз сатхи тоза, Қия очиқ дарвоза, Энди мени дадам йўқ. (Борсам кутиб олгувчи, Энди мени дадам йўқ..) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.18.04. t.me/Sani_sevamanko
Show all...
👍 1😢 1