cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ТАБЛЕТКА

ТАБЛЕТКА -- eng sifatli , to'liq va ishonchli ma'lumotlar kanali 😊. Реклама учун: @medius_reclama

Show more
Uzbekistan1 142The language is not specifiedMedicine193
Advertising posts
66 143
Subscribers
+88224 hours
-2 3037 days
-18 94630 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
💊Туғруқдан кейинги муаммолар!!! ✅Туғруқдан кейинги тикланиш даври ҳар бир аёлда ўзига хос бўлиб, ўртача 6 –10 ҳафта давом этади, яъни шу вақт ичида организм туғруққача бўлган ҳолатга қайтади. Аммо доим ҳам бу давр равон кечавермайди. Кўпинча эндигина эришилган оналик бахтини аёл саломатлигидаги айрим муаммолар хира қилади. ❗️Туғруқхонадан чиққан аёл қирқ кунгача ана шу туғруқхона назоратида бўлади, яъни бирон муаммо туғилса, дарров ўзи туққан муассаса шифокорларига мурожаат қилиши керак.   ➡️Безовталиклар!!! ✅Кўп қон кетиши. Туғруқдан кейин бачадондан қон келиб туриши нормал ҳолат. Одатда, бир ярим ҳафтагача бу қонли ажралмалар ёрқин қизил рангда бўлади, кейинроқ у камайиб, ранги қорайиб боради. 6–8 ҳафтада тўхтайди. Аммо туғруқдан 2 ҳафта ўтиб ҳам қон ранги ёрқинлигича қолаверса, унда ўткир ҳид ва баъзида йирингли аралашмалар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу бачадонда плацента қолдиғи қолиб кетганлиги ёки бошқа асоратлар аломатидир. Шунингдек, қон етарли миқдорда келмаслиги, яъни 1-2 ҳафтадаёқ тугаб қолишидан ҳам хурсанд бўлманг, бу бачадоннинг қайрилиб қолганидан далолат бўлиши мумкин. ✅Эндометрит – энг кўп тарқалган асорат. Эндометрит – бу бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланишидир. Кўпинча у бачадонга микроблар тушиши оқибатида пайдо бўлади. Туғруқдан 3 кун ўтибоқ унинг белгилари аёлни безовта қила бошлайди (оғир эндометрит), ёки 5–12 суткага келибгина намоён бўлиши ҳам мумкин (енгил эндометрит). Аёл ўзини беҳол сезади, тана ҳарорати кўтарилади, ажралмалар йиринг ҳидига эга бўлади. Дарҳол антибиотик терапиясини бошлаш керак. 🟢Эндометритнинг олдини олиш учун туғруққача ва туғруқдан кейин гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда инфекцион касалликлардан ҳимояланиш лозим. ✅Мастит. Бу асорат сут безларига стафилоккок бактериясининг тушишидан юзага келади. Кўкрак қаттиқлашиб, иссиқ бўлиб қолади. Бу муаммодан ҳимояланиш учун болани кўкракда тўғри эмизиш ва кўкрак гигиенаси қоидаларига риоя этиш керак. Кўкрак учида ёриқлар пайдо бўлса, уларни вақтида даволаш керак. ✅Перитонит. Бу кесарча кесишдан кейин кўп учрайдиган асоратдир. Туғруқдан кейинги перитонит бачадондаги чокка инфекция тушиши ёки тухумдонлар шамоллашидан келиб чиқади. Аёлнинг тана ҳарорати кўтарилади, қорин дам бўлади ва қориннинг пастки қисмида оғриқ юзага келади. Бу касаллик жарроҳлик йўли билан инфекция тушган жойни олиб ташлаш орқали даволанади. Унинг олдини олиш учун кесарча кесишдан сўнг гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш керак. ✅Бавосир. Кўпчилик аёллар ҳомиладорликда ич кўп қотиши, туғруқ пайти қаттиқ кучаниш туфайли бавосирга чалиниб қоладилар. Бу жуда нозик ва оғриқли дард. Афсуски, бу муаммони ўзингиз ҳал қила олмайсиз. Шу сабабли мутахассисга мурожаат қилинг. Бавосирнинг олдини олиш учун ҳомиладорликда тўғри овқатланиб, ичингиз мунтазам юришиб туришини таъминланг. 🟢Дард келганда ҳуқна қилдирманг, ич келтирувчи турли шамчалардан фойдаланманг. Ҳаммаси табиий йўл билан ҳал бўлишига қўйиб беринг. ✅Ортиқча вазн. Айрим аёллар туғиши билан ҳомиладорликдан олдинги кийимларига сиғиб кетаверишади, бошқалар эса ортиқча вазн билан ойлаб, ҳатто йиллаб курашишади. Одатда, аёл ҳомиладорликда ўртача 10-15 кг вазн қўшади. Туғруқдан кейин 7-8 кг вазн дарҳол йўқотилади. Қолганлари эса вақт ўтиши билан ё йўқолади, ё бир умрга аёл билан қолади. Іар кимда ҳар хил. ➡️Нима қилмоқ керак? Аёлларимизнинг асосий хатоси – нотўғри кун тартиби. Сиз чақалоқ парваришига бутунлай берилиб кетиб, ўзингизни унутасиз. Эрталаб хотиржам ўтириб нонушта қилмайсиз, баъзида тушликка вақт тополмайсиз ва кечқурун қўлингизга тушган нарсани еб кетаверасиз: қорнингиз тўйса бўлди. Албатта, семирасиз-да. Туғруқдан кейин дарҳол оздирувчи парҳезларни бошлаш керак эмас. Бу сиз учун бефойда, болага эса зарарли бўлиши мумкин. Кейин болаларнинг кетидан увол бўлмасин деб овқатларини еб қўйиш одатингизни ҳам ташланг. Тез-тез оз-оздан овқатланинг, узоқроқ сайр қилинг. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
1 28230Loading...
02
💊ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ ДОИМИЙ ИЧИШ ҚУЙИДАГИ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КEЛАДИ: 1. Остеопороз, суяклар мўртлашиши. 2. Кариес, тиш эмалининг емирилиши, тишларнинг тушиши. 3. Буйракда тошлар пайдо бўлиши. 4. Ортиқча вазн, семириш, селлюлит. 5. Қандли диабет. 6. Ланжлик, уйқучанлик, ишлаш қобилиятининг пасайиши (бу аломатлар гипогликемия туфайли юзага келади). 7. Алсгеймер касаллиги. 8. Қонда фойдали моддалар концентрациясининг камайиши. 9. Тананинг сувсизланиши. 10. Қон босимининг кўтарилиши. 💯Ҳамма нарсанинг меъёри яхши © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
1 44925Loading...
03
💊Аспирин бизга қандай қўшимча ёрдам беради??? 1️⃣Акнедан (хуснбузар) холос этади: 2-3 таблеткани майдалашингиз керак (уларнинг қопланмаганлиги муҳим) ва лимон шарбати билан аралаштиришингиз керак. Аралашмани муоммоли жойга қўлланг, тахминан бир дақиқа ушлаб туринг, кейин ювинг. 2️⃣Ҳашарот чақишидан, тери қичишишни кетказишга фойдали: Аспирин шунингдек, чивин чақиши натижасида пайдо бўладиган шиш ва қичишишни камайтиришга ёрдам беради. 3️⃣Сочни қозғоқдан халос этади: Ундан қутулиш учун, иккита аспирин таблеткасини майдалашингиз ва сочингизни ювиш учун етарли бўлган шампунь миқдори билан аралаштириб сочга қўллаш тавсия этилади. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
2 42439Loading...
04
💊Қайси махсулотлар тромбоздан (қон қуюқлигидан) ҳимоя қилади??? ▫️ Денгиз карами - Табиий антикоагулянтлар. Қон вискозитесини камайтириши мумкин ▫️ Саримсоқ - таркибида фитонцидлар мавжуд. Қоннинг вискозитесини йўқотибгина қолмай, балки токсинларнинг кенг доирасини зарарсизлантиришга ёрдам беради. Юрак-қон томир тизимини даволайди. ▫️Зарчува (куркума) - қонни суюлтиради ва тозалайди. ▫️Зайтун мойи - Таркибдаги антиоксидант моддалар туфайли тромбоцитлар фаоллигини пасайтиради. ▫️Мойчечак (ромашка) - Қоннинг қуюқлашув фаолиятини назорат қилади ва қон ивишини олдини олади. ▫️ Хантал - таркибидаги Омега 3 ва витамин Б6 қоннинг ёпишқоқлигини пасайтиради, қон айланиш тизимини тозалайди ва қон томирларини мустаҳкамлайди. ▫️Ёғли балиқ - Омега 3 туфайли ҳужайралар орасидаги метаболик функцияларни яхшилайди. Бу тромбознинг олдини олади. ▫️ Занжабил - қон айланишини нормаллантиради. Қон босимини пасайтиради ва қон оқимининг нормаллашишини таъминлайди. Аспириннинг табиий аналоги - салитсилат ўз ичига олади. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
3 53350Loading...
05
💊ҚОРА ЧОЙ КАМҚОНЛИККА САБАБМИ??? ▪️Дарҳақиқат, овқатланиш пайтида чой ичмасликка одатланиш керак. Чунки қора чой таркибида танин моддаси мавжуд бўлиб, у организм учун зарур витаминларни ювиб ташлайди. Шунинг учун ҳам аёллар орасида анемия кўп учрайди. ▪️Бунинг олдини олиш учун: ➖ чой ўрнига сутли чой, ➖ қайнаган сув, ➖ компотлар ичинг. Овқатдан кейин бир соат ўтгач, бир-икки пиёла чой ичиш мумкин. Шунда ҳам чойнинг аччиқ бўлмаслигига эътибор беринг. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
3 85547Loading...
06
💊Стоматит ва тиш қонаши учун халқ воситаси!!! 2 ош қошиқ қуруқ ромашка гулларини бир стакан қайноқ сувга солинг, 10-15 дақиқага ўраб қўйинг, совутиб 2 ош қошиқ асал. Ушбу восита билан оғзингизни ювсангиз стоматит ва тиш қонашида яхши самара беради. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
4 67556Loading...
07
💊100 ёшдан ошмоқчи бўлганларга геронтологлар тавсиялари!!! 1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соҳлом ва тартибли ҳаёт кечириш. 2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш . 3. Туз, шакар ва ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш. 4. Биринчи навбатда, кўпроқ сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш. 5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигаретва носвойдан узоқ бўлиш. 6. Кўпроқ саримсоқ, зайтун ёғи, парранда ва балиқ гўшти истеъмол қилиш. 7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат (5-10км) кўпроқяёв юриш. 8. Бахтли оила соҳиби бўлиш. 9. Асаббузарлик ва ҳаяжонланишдан сақланиш. 10. Ҳаётнинг ҳар бир ёшида ҳам иш фаолияти инсонни толиқтириб (ҳолдан тойдириб) қўймаслик. 11. Динга астойдил ишоноиш, хотиржам ва яхши кайфиятда бўлиш. 12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани мунтазам чиқиндилардан тозалаш. 13. Қад-қоматни тўғри сақлаш. 14. Жисмоний ва руҳий ҳаракатларни, уйқу ва уйғоқликни мўътадиллаштириш. 15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос равишда ушлаб туриш. 16. Кундалик овқатланиш таоми таркибидагиҳайвон ёғини миқдорини камайтириш (ёғсизроқ овқат ейиш). 17. Иккита “ранги оқ-иши қора” ёки “ икки каллали оқ ўлим” – шакар ва тузни иложи борича жуда кам тановул қилиш ( шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганинчгча еяверинг). 18. Таркибида “сода” си бўлган озуаларни танавул қилманг, чунки сода қон таначаларининг парчаланишига ва қон босимининг ортишига сабабчи бўлади. 19. Баданни меёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш. 20. Мунтазам равишда табиб кўригидан ўтиш, дам олиш. 21. Турли хилдаги дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик, чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг аъзоларда асорати қолади. Очиқ-ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқларни бажариш, тартиб билан овқатланиш. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
5 360100Loading...
08
💊ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР!!! 🩸 Овқатланиш тартибига сут – қатиқ маҳсулотларини киритиш жуда фойдали. Бу қон қайишқоқлигини меъёрига келтиради. 🩸 Агарда кунига 1-2 дона лимонни шакар ёки асал билан қабул қилинса, қуюқ қон меъёрига келади. 🩸 Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир. 🩸 Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак. 🩸 2 дона каштан ёнғоғи майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Давомийлиги бир ҳафта. 🩸 Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришда кўмак беради: 2 ош қошиқ олма сиркасидан олиб, 200 мл. илиқ сувга аралаштирилади. Буни оч қоринга фақат эрта билан кунига бир марта қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ойдир. ❗️Қонни ҳаддан ташқари суюлтириб юборишга ҳаракат қилмаслик даркор, нега деганда, қон кетиш ҳолати хавфи юзага чиқмаслигичун. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
5 25999Loading...
09
💊Қуръонни тинглаш... ✅Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади. ✅Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади. ✅Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади. ✅Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади. «Умумий насиҳатлар»дан © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 131146Loading...
10
💊Ушбу соҳада ҳуснбузарларни сиқиб чиқаришга мумкин эмас!!! ✔️Юздаги жой ўлим учбурчаги деб аталади. 📍Нима учун? Бу ерда ишлайдиган томирлар тўғридан-тўғри миядаги томирлар билан алоқа қилади. Бу шуни англатадики, барча юқумли жараёнлар деярли чақмоқ тезлигида тарқалади. Оддий угри менингит, мия саратони, асаб фалажи, кўриш қобилияти бузилиши ва бошқа нохуш нарсаларга олиб келиши мумкин. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 056164Loading...
11
🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 910227Loading...
12
💊Ёғларни эритувчи (ёқувчи) ва кўпайтирувчилар!!! ✅Ёғларни эритувчи маҳсулотлар (буларни истеъмол қилиш керак) — барча гўшт маҳсулотлари — денгиз маҳсулотлари — тухум — ширин бўлмаган сабзавот ва кўкатлар — ёнғоқ ва уруғлар — фойдали ёғлар (кокос, авокадо, зайтун, сигир сариёғи) — резаворлар (қулупнай, малина) — шакарсиз кофе ва чой — кокос ва бодом сутлари — какао ✅Ёғларни кўпайтирувчи маҳсулотлар (буларни истеъмол қилмаслик керак) — барча олий навли ун ва ун маҳсулотлари (макарон, нон, пишириқ) — донлар (оқ гуруч, киноа) — шакар ва шакар ўрнини босадиганлар — ярим фабрикантлар — дуккаклилар — картошка ва маккажўхори маҳсулотлари — резаворлардан бошқа меваларни соки ва шарбатлари — сут, соя — алкоголь © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 73572Loading...
13
🌐АСАЛ МИНГ ДАРДГА ДАВО!!! БРОНХИТДА: 📝Узоқ муддатли ёталда сариёғли восита ёрдам беради. 🔹100 грам сариёғ, эритилган ҳайвон ёгъи, асал, какао ва 15 грамм алое шарбати аралаштирилади. Қайнатмаган ҳолда иситилади. 🔹Ҳар куни эрталаб ва кечқурун 1 стакан сутга 1 ош қошиқ аралашмадан қўшган ҳолда қабул қилинади. 📝БАЧАДОНДАН ҚОН КЕТИШИ ВА ОҒРИҚЛИ МЕНСТРУАТСИЯЛАРДА: 🔹Мойчечак гуллари, ялпиз ва валериана аралашмасидан дамлама тайёрлаб олинади, сўнг дамлама сузиб олинади, 2 ош қошиқ асал қўшилади ва кунига 2 марта 200 мл`дан қабул қилинади. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 16652Loading...
14
💊Кекса одамлар творогни иложи борича тез-тез истеъмол қилишлари керак!!! ➡️Кекса одамнинг рационида творог бўлиши керак (агар бу шифокор томонидан тақиқланмаган бўлса) Калций миқдори юқори бўлганлиги сабабли, творогни мунтазам равишда истеъмол қилиш кекса одамларни остеопороз ҳасталигини ривожланишидан ҳимоя қилади. Шунингдек суякларни мўртлашишини олдини олади. Тишларни мустаҳкамлайди. ➡️Творог таркибидаги темир, қон айланишини яхшилайди, калий ва магний, юрак-қон томир ва асаб тизимини барқарорлаштиради. Витаминлар мажмуаси эса мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 09566Loading...
15
💊Банан, асал ва сувни аралаштиринг: йўтал ва бронхит йўқолади!!!🍌🍯 🫥 Рецепт: - 400 мл қайнатилган сув - 2 та ўрта пишган банан - 2 ош қошиқ асал 🫥 Тайёрланиши: ▫️Аввал бананларни тозаланг ва пюреси учун ёғоч вилка ёки қошиқдан фойдаланинг. Металл идишлардан фойдаланманг, чунки банан металл билан алоқа қилганда қораяди. ▫️Сўнгра пуйре шаклда эзилган бананни солиб, қайнатилган сувни қуйинг. Аралашмани 30 дақиқага қолдиринг. ▫️Ниҳоят, малҳамли аралашма совиганида, асал қўшинг. ▫️ Аралашмани сузишингиз мумкин. Асални барча муҳим хусусиятларини йўқотмаслик учун охирида қўшиш муҳимдир. ✅ Ушбу воситадан кунига 4 марта 100 мл ичинг. (кунига жами 400 мл). © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 189110Loading...
16
​​ 💊Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради!!! 🗯ЎПКА КАСАЛИ ВА АЛЛЕРГИЯДА Турпни қирғичдан ўтказиб, шиша идишга солинг-да, устини маҳкам ёпинг. Ярим соатдан кейин устингизни қалин ўраб, идиш устида 5 дақиқа нафас олинг. Муолажани кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун ўтказиш фойдали. 🗯БЕЛ ОҒРИҒИДА Турпни майда қириб, 1 ош қошиқ туз ва асал билан аралаштириб, икки қават дока орасига жойланг. Сўнг оғриётган жойга қўйиб, боғлаб қўйинг. Бир соатдан кейин компрессни олиш мумкин. 🗯САРИҚ КАСАЛИДА Турп қонни тозалаш хусусиятига эга. Шунинг учун сариқ касали билан оғриган беморлар янги сиқилган турп ширасини ҳар куни овқатдан ярим соат олдин ярим пиёладан ичишлари шарт. Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради. 🗯СОЧ ТЎКИЛИШИДА Турп ширасини асал билан аралаштириб, соч илдизига суртинг. Устидан сочиқ ўраб, бир соатга қолдиринг. Сўнг бошни илиқ сувда чайиб, ортидан зайтун мойидан суртасиз. Шампунь билан ювиб бўлгач, сочни ўз холича қуришига қўйиб беринг. Муолажани ҳафтасига 2 марта ўтказиш кифоя. 🗯ВАЗН МУАММОСИДА Озмоқчи бўлганлар турпни овқатдан олдин, албатта, ейишлари керак. Гап шундаки, турп таркибида клетчатка бўлиб, ошқозонни тез тўлдиради. Турпни майдаланган ёнғоқ ва анор доналари билан бирга есангиз, иммуниетни кўтариш, эркакларда эса простатитни даволашга имкон бўлади. 🗯ЮЗДАГИ ТОШМА ВА ДОҒЛАРДА Юзни тозаловчи тоник билан артиб, турп ширасини суртсангиз, анчадан бери қийнаётган сўлғинлик, рангпарлик, ҳар хил доғлар ва қизил тошмалардан осон қутулиш мумкин. 🗯ЙЎТАЛДА Кечқурун турпни бир томонидан ўйиб «коса» ҳосил қилинг-да, ичига икки чой қошиқ асал ёки шакар солиб, устини ёпиб қўйинг. Эрталаб очсангиз асал эриб, ажойиб таъмли малҳам тайёр бўлганини кўрасиз. Бундай қиём болажонларга ҳам маъқул келади. Кун бўйи бир қошиқдан ичиб юрсангиз, йўталдан қутиласиз. Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради. 🗯ҲАШАРОТ ЧАҚҚАНДА Турп бўлаги, айниқса, қовоғарининг чақишига қарши ажойиб даво бўла олади. Шунингдек, унинг ширасини ичсангиз, чаққан жойдаги шиш тез йўқолади. 🗯ИСИТМА КЎТАРИЛГАНИДА Турп ширасини бир чимдим туз билан аралаштириб ичилса, тана ҳарорати тез тушади, яллиғланиш бартараф этилади. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 281219Loading...
17
💊Суратдан жудаям егингиз келган махсулотни танланг ва организмингизда нима етишмаётганини билиб олинг!!! 1. Ширинлик. Глюкоза етишмаслиги. Тавсия: асал ёки мева енг. 2. Шўр махсулотлар. Хлоридлар етишмаслиги. Тавсия: пишлоқ, қора нон, сариёғ. 3. Гўшт. Оқсил ва цинк (Рух)(Zn) етишмаслиги. Тавсия: гўшт, дуккаклилар, қуруқ мевалар. 4. Ёғли таомлар. Кальций етишмаслиги. Сут ва сут махсулотлари, ёнғоқлар. 5. Нордон махсулотлар. Витамин С етишмаслиги. Тавсия: цитрус мевалар, наъматак, турп. 6. Куйган махсулотлар. Углерод етишмаслиги. Тавсия: барра мевалар. 7. Кофе. Фосфор ва олтингугурт етишмаслиги. Тавсия: сут, карам, хрен. 8. Нон. Витамин В6 етишмаслиги. Тавсия: картошка, сабзи, балиқ, жигар, тухум. 9. Шоколад. Магний (Mg) етишмаслиги. Тавсия: писта (семечки), ёнғоқ, гречка. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 263128Loading...
18
💊Суякли шўрванинг фойдали хусусиятларини биласизми??? 🥘Суяк шўрва – бўғим, суяк, қуруқ соч, тирноқ, тери тўқималарининг таркибий қисмини яхшилайди ва вена, артерия ҳамда капилляр қон томирлар деворини мустаҳкамлайди. 👴Инсоннинг ёши улғайган сари танада табиий коллаген ишлаб чиқилиши камайиб боради. Натижада тери эластиклигини йўқотади, ажинлар пайдо бўлади, соч ва тирноқлар секин ўса бошлайди. Бундай пайтда энг яхши даво суяк шўрва ичишдир. ✅Тайёрлаш тартиби: суяклар паст оловда 8-24 соат давомида қайнатилади. Бу вақтда унинг таркибидаги барча фойдали моддалар ва ёшартирувчи коллагенлар шўрвага айланади ва буни бошқа ҳеч бир маҳсулотдан топа олмайсиз. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 518141Loading...
19
🍃Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
9 550274Loading...
20
#Тест Ўпкангизни қандай ҳолатда ишлашлигини синаб кўринг! 🤭Нафасингизни ушлаб туринг ва қизил шарча неча марта айланишини сананг. Ўзингизда синанг ва дўстларингизга ҳам юборинг. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
11 320287Loading...
21
💊Метрогил!!! 💧Дори шакли: Вена ичига юбориш учун эритма 📝Таркиби: Метронидазол - 5,0 мг 👩‍⚕️Фармакотерапевтик гуруҳи: Микробларга ва протозойларга қарши восита 📖Қўлланилиши: ➖Организмдаги протозойлар билан боғлиқ аксарият касалликларда ➖суяк,бўғим,нерв инсфекцияларида ➖Менингит,бош мия абсесси,пневмония,сепсисда ➖Перитонитда,жинсий система инфекцияларида ➖Операциядан кейинги асоратларни олдини олишда ➖Ўсмаси бор бўлган беморларни нур билан даволашда 📝Қўллаш усули ва дозалари: 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга буюрилади.Касалликка қараб бир кунда бир кунда 1-3 капелнитса улаш мумкин.Ўртача 2 маҳал.Венага секинлик билан юборилади.Давомийлиги 7 кун. ⛔Ножўя таъсирлари: Қабзият,анафилактик шок,бош оғриғи,уйқузислик ва ҳкз 🚯Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Хомилани дастлабки 3 ойлигида,тутқаноқ,қон касалликлари 👨‍⚕️Ўзи қилинади.Ҳеч нарса аралаштирманг ! ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 15757Loading...
22
​​💊ЧЕТИ УЧГАН ИДИШЛАРДАН НЕГА ФОЙДАЛАНИБ БЎЛМАЙДИ??? ❓Уйдагилар: «Чети учган чинни, пиёла ва шунга ўхшаш идишларда овқат, чой еб-ичиб бўлмайди», деб айтадилар. Нега шундай дейишади? ❗️Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар». ♻️Уламоларимиз бундай идишда бир неча зарарлар борлиги учун ҳам “ундан истеъмол қилиш дуруст эмас” дейишган. 1️⃣Сувдаги барча кирликлалар(микроб) учган жойга ёпишиб олади. 2️⃣Сув ичмоқчи бўлган одамни табиатини бироз хира қилади. 3️⃣Чанқаган одам шошиб ўша жойдан ичиб олади. 4️⃣Учуқлик идиш айбли ҳисобланиб, ҳар бир айбли нарсада барака бўлмайди. Солиҳ салафларимиз айбли нарсани сотиб олаётган кишини кўриб, “Бундай қилмагин. Аллоҳ ҳар бир айбли нарсадан баракани олиб қўйганини билмайсанми” деган эканлар. 5️⃣Учуқли идиш шошилган кишини жароҳатлаб қўйиши мумкин. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 948105Loading...
23
💊Танада қон ўрнини бошқа суюқлик эгаллаши мумкинми??? 🩸Одам 70 фоизгача қон йўқотиш билан омон қолиши мумкин, аммо қон томирларидаги суюқлик миқдорини тўлдириш учун тезда қон қуйиш муҳимдир. 🥥Янги етилган кокос ёнғоғи (кокос суви) шарбати қон таъминотига яқин, бунинг натижасида кокос ёнғоғи шарбати қуйилиши мумкин (фавқулодда ҳолатларда). 🌊Шунингдек, таркибида денгиз суви қонга яқин бўлиб, у оғир қон йўқотиш ҳолатларида қон ўрнини босувчи сифатида қуйилиши мумкин. 🩸Аммо қон ўрнини босадиган ҳар қандай суюқлик кучи вақтинчаликдир. Кўп қон йўқотгандан сўнг албатта тегишли гуруҳ қонини қабул қилиш керак. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 65412Loading...
24
💊Лавлаги шарбати – спортчилар ичимлиги!!! ✅Тадқиқотларга кўра, кимки кун давомидаги машғулотлардан сўнг 1 стакан лавлаги шарбати ичган бўлса, уларда мушак оғриқлари деярли кузатилмайди. ⚠️Чунки машғулотлардан сўнг 48-72 соат давомида лавлаги шарбати истеъмол қилмаган инсонларга қараганда уларнинг мушаклари тезроқ тикланади. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 97046Loading...
25
💊ИНEКЦИЯ ТEХНИКАСИ!!! Инъекциянинг 6 хил тури: ➡️Вена ичига – энг кенг тарқалиб бевосита вена қон томири ичига дори жўнатилади. У икки хил бўлади: капелнисада томчилаб юбориш ва шприц орқали бирданига билан юбориш; ➡️Мускул орасига – дори юборишнинг энг кенг қўлланиладиган тури бўлиб, оддийлиги ва мускул тўқимасига осон туша олиш билан характерланади; ➡️Тери остига – энг мураккаб муолажа хисобланиб, катта малака талаб этади. Бунда шприц игнаси майда қон томирларга бой бўлган тери ости ёғ клетчаткасига киргизилади; ➡️Тери ичига – бу дори препаратини қонга кам тушишини таъминлаш мақсадида ингичка игна ёрдамида терининг мугуз қаватига юбориш бўлиб, анестезиология ва диагностика мақсадларида қўлланилади. ➡️Суяк ичига – махсус малакали тиббий персоналлар томонидан алохида кўрсатмаларга асосан бажарилади. Масалан, семизлиги ортиқча бўлган пасиентлар ёки анестезия мақсадида. ➡️Артерия ичига – кам қўлланиладиган усул бўлиб, реанимасион чора тадбирлар пайтида қўлланилади. Асоратлари кўп учрайди. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
7 35476Loading...
26
💊Тиббиёт ходимларининг байрам кунлари қачон ??? 👉4 феврал — Онкологлар куни 👉9 фефрал — Стоматологлар куни 👉21 феврал — Фельдшерлар куни 👉22 март — Патанатомлар куни 👉24 март — Туберкулёз (сил)га қарши кураш куни 👉27 март — Нефрологлар куни 👉5 апрел — Неoнатологлар куни 👉7 апрел — Дерматовенерологлар куни 👉28 апрел — Тез ёрдам куни 👉5 май — Акушерлар куни 👉12 май — Халқаро тиббиёт ҳамширалари куни 👉17 май — Пульмонологлар куни 👉20 май — Травматологлар куни 👉3 июн — Дунё тиббиёт ишчилари куни 👉26 июн — Наркологлар куни 👉15 июл — Гинекологлар куни 👉25 июл — Тиш техниклари куни 👉8 август — Халкаро офтальмологлар куни 👉3 сентябр — Хирурглар куни 👉9 сентябр — Косметологлар куни 👉24 сентябр — Кардиологлар куни 👉29 сентябр — Оториноларингологлар куни 👉Октябрнинг душанба куни — Бутунжахон ШИФОКОРЛАР куни 👉1 октябр — Геронтологлар куни 👉2 октябр — Урологлар куни 👉10 октябр — Психиатрлар куни 👉16 октябр — Анестезиолог ва Реаниматологлар куни 👉16 октябр — Аллергологлар куни 👉17 октябр — Терапевтлар куни 👉8 ноябр — Рентгенологлар куни 👉14 ноябр — Эндокринологлар куни 👉20 ноябр — Педиатрлар куни 👉1 декабр — Неврологлар куни © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
8 284187Loading...
27
💊Асабий ва хотираси пастлар учун яхши тавсия!!! 💊СЕДАВИТ💊 ➥ Қўлланилиши: ➖Асабийлашиш, ташвиш, қўрқув, чарчоқ, бепарволик, хотира бузилиши, ақлий чарчоқ билан кечадиган неврастения ва неврастеник реакцияларни қўллаш; ➖Асабий тарангликдан келиб чиққан бош оғриғи. ➥ Қўллаш усули ва дозалари: Катталар ва 12 ёшдан ошганлар учун кунига 3 марта 5 мл дан буюрилади. Агар керак бўлса, битта доз 10 мл га оширилади. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 819120Loading...
28
🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
9 239196Loading...
29
💊ЭНУРЕЗНИНГ ТАБИИЙ ДАВОСИ БОРМИ??? Халқ табобатида сийиб қўйиш (энурез) касаллигининг давоси бор. Бунинг учун қуйидаги муолажалар тавсия этилади: ✅Жийда мевасининг қайнатмасидан кунига уч маҳал 100 граммдан 5 кун ичилса, энурезга яхши фойда қилади. ✅Бир қошиқ укроп уруғига 1 стакан қайноқ сув солинади. Ва 2-3 соат дамлаб қўйилади. Тайёр бўлган дамламани уч маҳал бир пиёладан овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади. ✅Қоразира, кашнич уруғи ва седана тенг миқдорда олиниб, майдаланади. Бу аралашманинг 60 грамми 200 грамм асал билан аралаштирилиб, бир ош қошиқдан эрталаб ва кечқурин қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ҳафта. ✅2 боғ исириққа бир челак сув қуйиб, 25 дақиқа паст оловда қайнатилади. Кейин тоғорага қуйиб, шу сувга 30 дақиқа ўтирилади. Ушбу муолажа 20 кун давомида уйқуга ётишдан олдин қайтарилиши лозим. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 973141Loading...
30
🌐Оксолин мази!!! ✔️Таъсирлари Вирусга қарши ✔️Қўлланилиши 🟢Сўгални даволашда(маҳаллий) 🟢Вирусли ринитларни даволашда(назал)  🟢Гриппни олдини олишда(назал) ✔️Қўллаш усули ✅Сўгални даволашда кунига 2-3 маҳал 2 ҳафтадан 2 ойгача сурилади.  ✅Грипп профилактикасида 2-3 маҳал бурун шиллиқ қаватига сурилади.  ✅Вирусли ринитни даволашда кунига 2-3 маҳал 3-4 кун давомида бурун шиллиқ қавати сурилади. 👉Аналоглари 💊Назоксивир 💊Оксолин Тева 💊Оксолин Вест 💊Оксолин Нижфарм © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 19194Loading...
31
💊ҚОРА ЗИРАНИНГ ФОЙДАСИ!!! ✔️Иммунитетни мустаҳкамлаш, буйрак ва ўт пуфагида тошларни майдалаш учун: 0,5 стакан майдаланган қора зира, 1 стакан асал, 0,5 стакан майдаланган занжабил илдизи (ёки саримсоқ)ни аралаштириб, эрталаб наҳорга 1 чой қошиқдан ичилади. ✔️Ошқозон-ичак йўли касалликларида: 3 ош қошиқ майдаланган қора зира, 2 ош қошиқ майдаланган қизилмия илдизи, 1 ош қошиқ майдаланган арпабодиён (анис) уруғини аралаштириб, чой каби дамланг. Таъбга кўра асал қўшиш мумкин. ✔️Уйқусизлик, невроз, стрессда: 1 чой қошиқ майдаланган қора зира уруғига бир стакан иссиқ сут қуйиб, 30 дақиқа дам едиринг. Уйқуга ётишдан олдин қултумлаб ичасиз. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6 94882Loading...
32
💊​​ТАВСИЯ: БАЛҒАМ КЎЧИРУВЧИ РЕЦЕПТ ✅500 грамм пиёз, 400 грамм шакар, 1 литр сув ва 50 грамм асал олинг. Пиёзни тўғраб, сувга солинг, шакарни ҳам қўшасиз. Паст оловда тахминан 3 соат қайнатинг. Совигач, унга асал аралаштирасиз. Шиша идишга солиб, оғзини маҳкам беркитасиз. Овқатланишдан кейин 4-5 ош қошиқдан истеъмол қиласиз. Қарабсизки, балғам кўчириш муолажаси тезда таъсир эта бошлайди. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 07573Loading...
33
​​🌐ЛАВЛАГИ СУВИНИНГ МЎЖИЗАЛАРИ!!! 1️⃣Қизил лавлагининг суви энг кучли саратон олдини олувчидир ва қон ишлаб чиқарувчиларидан биридир. 2️⃣Петрушка ва селдир барглари қизил лавлагининг фойдасини ортиради. 3️⃣Қизил лавлаги сувини, карам, исмалоқ, сабзи ёки семизўти суви билан аралаштириш мумкин. 4️⃣Сабзи суви билан яримга-ярим аралаштирилган қизил лавлаги суви ҳар куни 400 граммдан ичилса, эритроцитлар миқдорини қисқа вақт ичида кўпайтиради. 5️⃣Томирларда тўпланган минерал кальцийни яхшигина эритадиган ҳам лавлаги сувидир. 6️⃣Мўррисафий, зарчуба ёки долчин билан пиширилган қизил лавлаги жигар ва талоқдаги қопламаларни очади. 7️⃣Буйрак ва сафро косасини (ўт пуфагини) тозалайди. 8️⃣Пиширилиб эзилган қизил лавлаги шишларга сурилса, уларни йўқотади. 9️⃣Қизил лавлаги сувини ичиш бачадондаги фиброма ва миомалар ҳамда кўз пардасини эритади, юксак қанд ва ҳароратни туширади. 🔟Простатит, туберкулез ва асаб касалликларига фойдали. 1️⃣1️⃣Қулоққа илиқ лавлаги суви томизиш қулоқ оғриғини кесади ва яллиғланишни тўхтатади. 1️⃣2️⃣Бош терисига суриш кепакни кетказади. 1️⃣3️⃣Қизил лавлаги сувини ичаётиб 30-50 граммдан бошлаб 400 граммгача чиқариш мумкин. Аввалига 50 гр қизил лавлаги 150 гр сабзи суви билан аралаштирилади, сўнг 75 гр қизил лавлаги 125 гр сабзи суви билан, сўнг 100 гр қизил лавлаги 100 гр сабзи суви билан, кейин эса соф қизил лавлаги сув билан аралаштирилиб ичилади. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 373146Loading...
34
#қизиқарли 💊Бир литр қадоқланган сувда 240 000 дан ортиқ пластик зарралари бўлади. ✅Олимлар 3 хил бренд сувларини текшириб кўриб, уларда 110 мингдан 370 минггача пластик зарралари бўлишини аниқлашди. Ушбу зарраларнинг 90% дан ортиғи нанопластик ҳисобланади. ✅Изланиш муаллифлари фикрича, нанопластик организм учун ҳавфли бўлиб, организмдаги ҳужайралар ичигача кириб бориши, ҳамда органларни зарарлаши мумкин. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 10354Loading...
35
💊ПЕРОРАЛ КОНТРАЦЕПТИВЛАР!!! 📖Қўлланилиши: ➖Хомиладорликдан сақланиш; ➖Хайз циклининг турли бузилишларида. 💊Регулон 💊Регивидон 💊Белара 💊Новинет 💊Жанин 💊Ярина 💊Диане 35 💊Линдинет 20 💊Мидиана 💊Джес ❗️Юқоридаги препаратлар гормонал дорилар бўлиб, уларни фақатгина врач гинеколог тавсияси билан қабул қилиш лозим. ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 47462Loading...
36
🌐Беҳи томоқни юмшатади, астмани даволашда қўл келади!!! ✅Беҳи меваси бироз қаттиқ бўлса-да, у ўт ҳайдашда, камқонликни даволашда ва бошқа бир қатор касалликларда фойда беради. ❗️Шифобахшлиги: ✅пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлгани учун юрак ва буйрак хасталикларини тузатишда ёрдам беради; ☑️жигар ва ичак касалликларини даволашда ўт ҳайдовчи дори ҳисобланади; ✅меъда шиллиқ қавати яллиғланганда, камқонлик ва қандли диабетда дори сифатида ишлатилади; ☑️баргларидан тайёрланган қайнатма гипертонияда кўп қўлланади; ✅уруғи дамлаб ичилганда овоз бўғилиши, томоқ шамоллаши, ўпка яллиғланишига даво бўлади. ✅Aбу Aли ибн Сино: 📍Чўғга кўмиладиган беҳи ичини ковлаб уруғи чиқарилади ва ичига асал солиб усти лойланади, сўнг қўрга кўмилади. Бу истеъмол қилиш енгил озуқага айланади. 📍Беҳининг сиқиб олинган суви астмада фойдали. 📍У қон туфлашни ҳам тўхтатади. 📍Уруғи томоқ қирилишини йўқотиб, ўпка найини юмшатади. ✖️Шуни ҳам айтиш керакки, беҳини жуда кўп истеъмол қилиш асаб оғриқларини келтириб чиқаради. ✅Беҳи қайнатмаси: 🕖Қандли диабет ва хафақон учун беҳи барги ва новдаси қуритиб майдаланиб ҳолда унинг 2 ошқошиғи 2 стакан сувда паст алангада 30 дақиқа қайнатилади. 🍹Қайнатма ўз тафти билан совигач, сузиб олиб, шарбатидан 1 ошқошиқдан кунига 3 маҳал ичилади. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7 40875Loading...
37
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
10 882263Loading...
38
💊САБЗИНИНГ ФОЙДАЛАРИ!!! ✅Сабзида каратиноидлар, витамин К, В1, В2, РР, С, пантотенат кислотаси, инозит бор. ✅Халқ табобатида сабзи илдизи, мевалари ўткир сурункали гепатитларда, сариқ касаллигида, шабкўрлик пайтида, зарда қайнаганда, қабзият бўлганда буюрилади. ✅Бадан териси ёрилганида, ҳуснбузар тошганида сабзи сувини тухум сариғи ёки асалга аралаштириб суртилади. ✅Буйрак-тош касаллигида, қабзият вақтида, қорин дам бўлганида сабзи уруғидан фойдаланилади. ✅Сабзи баргларининг суви гуш, диатез, нейродермитда, илдиз мевасининг суви эса хавфли ўсмаларни даволашда ишлатилади. ✅Ибн Сино сабзи уруғи билан баргларини яраларни тезроқ битирадиган, сийдик ҳайдайдиган дори сифатида ишлатган, илдиз меваларини эса плеврит, сурункали йўталда, ичак оғриқларида, баданга шиш келганда буюрган. ✅Сабзи сафроларни суюлтиради, ички аъзоларнинг битиб қолган жойларини очади, меъдани бақувват қилади. ✅Тадқиқотларда аниқланишича, сабзи истеъмол қилиш ўпка, кўкрак, ичаклар саратони хавфини камайтиради. ✅Сабзи тиш тозалаш маъжунидан кам бўлмаган таъсирни кўрсатади, тишларни тозалашга ёрдам беради. ✅Бундан ташқари қўшимча сўлак ишлаб чиқариб, бактериялар кўпайишига тўсқинлик қилади. ✅Ҳафтасига 6 тадан кўп сабзи истеъмол қилиш инсультга чалиниш хавфини камайтиради. ✅Жигар, буйрак касалликларида, бавосирда қирилган сабзи буюрилади. ✅Сабзи сувидан эса яра, жароҳатлар, совуқ олган жойларга, ангина, стоматитларга даво сифатида фойдаланилади. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
8 967133Loading...
39
💊ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР!!! 🩸Овқатланиш тартибига сут – қатиқ маҳсулотларини киритиш жуда фойдали. Бу қон қайишқоқлигини меъёрига келтиради. 🩸Агарда кунига 1-2 дона лимонни шакар ёки асал билан қабул қилинса, қуюқ қон меъёрига келади. 🩸Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир. 🩸Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак. 🩸2 дона каштан ёнғоғи майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Давомийлиги бир ҳафта. 🩸Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришда кўмак беради: 2 ош қошиқ олма сиркасидан олиб, 200 мл. илиқ сувга аралаштирилади. Буни оч қоринга фақат эрта билан кунига бир марта қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ойдир. ❗️Қонни ҳаддан ташқари суюлтириб юборишга ҳаракат қилмаслик даркор, нега деганда, қон кетиш ҳолати хавфи юзага чиқмаслигичун. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
8 370149Loading...
40
💊ИНСОН УЧУН ЗАРУР ДАРМОНДОРИЛАР!!! ✅А дармондориси Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, жумладан, қоронғи бўлганида кўра олмайдиган ёки шабкўр бўлиб қолади, болалар, ўсмирлар организми ўсиши сусаяди. 👉А дармондориси сабзи, помидор, ўрик, кўк нўхат, қовун, апельсин, балиқ ёғида бўлади. ✅В, В1 дармондорилари В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ҳадеб ёшланаверади, камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетади, лаблар устида ажинлар пайдо бўлади. 👉Бу дармондори тухум, қўй гўшти, гуруч пўстлоғи, ёнғоқ, мол жигари, хамиртуруш, пишлоқда бўлади. ✅В6, В витаминлари В6, В гуруҳига кирувчи дармондорилар инсон организмида камайиши натижасида юрак ўйнайдиган бўлиб қолади. 👉Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади. ✅С дармондориси С дармондориси инсон танасида камайиб кетса, унда милк оғриғи пайдо бўлади, бўғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайди, одам бирпасда чарчайдиган бўлиб қолади. 👉С витамини ҳўл меваларда, кўкатларда, сабзавотларда, айниқса, лимон, апельсин, мандарин, карам, помидор, пиёз таркибида кўп бўлади. ✅Д витамини Д дармондориси организмда камайиб кетиши оқибатида кишини тез-тез офтоб урадиган бўлиб қолади, сочлари тўкила бошлайди. 👉Бу дармондори балиқ ёғида, тухум сариғида, сут, сут маҳсулотларида кўп бўлади. Шунингдек, қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида ҳам ҳосил бўлади. ✅К витамини К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигар, буйрак, ичак хасталикларига чалинади, қони яхши ивимайди. 👉Бу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар, тухумда кўп бўлади. ✅Н витамини Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ёғ безлари хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади. 👉Бу дармондори гуручли овқатлар, жўхори гўжа, жигарда кўп бўлади. ✅РР витамини РР етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар, буйрак дардига тез чалинувчан бўлиб қолади. 👉Шунинг учун карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади. ✅Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, одам организмидаги барча ҳаётий муҳим физиологик жараёнлар нормал ўтишида, болалар ўсишида витаминлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кундалик овқат билан витаминларга бой маҳсулотларни, айниқса, кўкатларни, мевасабзавотларни янги узилган ҳолда, сут, сут маҳсулотларини, тухум, нўхат, ловия кабиларни мунтазам истеъмол қилиб туриш зарур. © Doctor Ganiyev ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
8 866166Loading...
💊Туғруқдан кейинги муаммолар!!!Туғруқдан кейинги тикланиш даври ҳар бир аёлда ўзига хос бўлиб, ўртача 6 –10 ҳафта давом этади, яъни шу вақт ичида организм туғруққача бўлган ҳолатга қайтади. Аммо доим ҳам бу давр равон кечавермайди. Кўпинча эндигина эришилган оналик бахтини аёл саломатлигидаги айрим муаммолар хира қилади. ❗️Туғруқхонадан чиққан аёл қирқ кунгача ана шу туғруқхона назоратида бўлади, яъни бирон муаммо туғилса, дарров ўзи туққан муассаса шифокорларига мурожаат қилиши керак.   ➡️Безовталиклар!!!Кўп қон кетиши. Туғруқдан кейин бачадондан қон келиб туриши нормал ҳолат. Одатда, бир ярим ҳафтагача бу қонли ажралмалар ёрқин қизил рангда бўлади, кейинроқ у камайиб, ранги қорайиб боради. 6–8 ҳафтада тўхтайди. Аммо туғруқдан 2 ҳафта ўтиб ҳам қон ранги ёрқинлигича қолаверса, унда ўткир ҳид ва баъзида йирингли аралашмалар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу бачадонда плацента қолдиғи қолиб кетганлиги ёки бошқа асоратлар аломатидир. Шунингдек, қон етарли миқдорда келмаслиги, яъни 1-2 ҳафтадаёқ тугаб қолишидан ҳам хурсанд бўлманг, бу бачадоннинг қайрилиб қолганидан далолат бўлиши мумкин.Эндометрит – энг кўп тарқалган асорат. Эндометрит – бу бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланишидир. Кўпинча у бачадонга микроблар тушиши оқибатида пайдо бўлади. Туғруқдан 3 кун ўтибоқ унинг белгилари аёлни безовта қила бошлайди (оғир эндометрит), ёки 5–12 суткага келибгина намоён бўлиши ҳам мумкин (енгил эндометрит). Аёл ўзини беҳол сезади, тана ҳарорати кўтарилади, ажралмалар йиринг ҳидига эга бўлади. Дарҳол антибиотик терапиясини бошлаш керак. 🟢Эндометритнинг олдини олиш учун туғруққача ва туғруқдан кейин гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда инфекцион касалликлардан ҳимояланиш лозим.Мастит. Бу асорат сут безларига стафилоккок бактериясининг тушишидан юзага келади. Кўкрак қаттиқлашиб, иссиқ бўлиб қолади. Бу муаммодан ҳимояланиш учун болани кўкракда тўғри эмизиш ва кўкрак гигиенаси қоидаларига риоя этиш керак. Кўкрак учида ёриқлар пайдо бўлса, уларни вақтида даволаш керак. ✅Перитонит. Бу кесарча кесишдан кейин кўп учрайдиган асоратдир. Туғруқдан кейинги перитонит бачадондаги чокка инфекция тушиши ёки тухумдонлар шамоллашидан келиб чиқади. Аёлнинг тана ҳарорати кўтарилади, қорин дам бўлади ва қориннинг пастки қисмида оғриқ юзага келади. Бу касаллик жарроҳлик йўли билан инфекция тушган жойни олиб ташлаш орқали даволанади. Унинг олдини олиш учун кесарча кесишдан сўнг гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш керак.Бавосир. Кўпчилик аёллар ҳомиладорликда ич кўп қотиши, туғруқ пайти қаттиқ кучаниш туфайли бавосирга чалиниб қоладилар. Бу жуда нозик ва оғриқли дард. Афсуски, бу муаммони ўзингиз ҳал қила олмайсиз. Шу сабабли мутахассисга мурожаат қилинг. Бавосирнинг олдини олиш учун ҳомиладорликда тўғри овқатланиб, ичингиз мунтазам юришиб туришини таъминланг. 🟢Дард келганда ҳуқна қилдирманг, ич келтирувчи турли шамчалардан фойдаланманг. Ҳаммаси табиий йўл билан ҳал бўлишига қўйиб беринг.Ортиқча вазн. Айрим аёллар туғиши билан ҳомиладорликдан олдинги кийимларига сиғиб кетаверишади, бошқалар эса ортиқча вазн билан ойлаб, ҳатто йиллаб курашишади. Одатда, аёл ҳомиладорликда ўртача 10-15 кг вазн қўшади. Туғруқдан кейин 7-8 кг вазн дарҳол йўқотилади. Қолганлари эса вақт ўтиши билан ё йўқолади, ё бир умрга аёл билан қолади. Іар кимда ҳар хил. ➡️Нима қилмоқ керак? Аёлларимизнинг асосий хатоси – нотўғри кун тартиби. Сиз чақалоқ парваришига бутунлай берилиб кетиб, ўзингизни унутасиз. Эрталаб хотиржам ўтириб нонушта қилмайсиз, баъзида тушликка вақт тополмайсиз ва кечқурун қўлингизга тушган нарсани еб кетаверасиз: қорнингиз тўйса бўлди. Албатта, семирасиз-да. Туғруқдан кейин дарҳол оздирувчи парҳезларни бошлаш керак эмас. Бу сиз учун бефойда, болага эса зарарли бўлиши мумкин. Кейин болаларнинг кетидан увол бўлмасин деб овқатларини еб қўйиш одатингизни ҳам ташланг. Тез-тез оз-оздан овқатланинг, узоқроқ сайр қилинг. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
💊ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ ДОИМИЙ ИЧИШ ҚУЙИДАГИ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КEЛАДИ:
1. Остеопороз, суяклар мўртлашиши. 2. Кариес, тиш эмалининг емирилиши, тишларнинг тушиши. 3. Буйракда тошлар пайдо бўлиши. 4. Ортиқча вазн, семириш, селлюлит. 5. Қандли диабет. 6. Ланжлик, уйқучанлик, ишлаш қобилиятининг пасайиши (бу аломатлар гипогликемия туфайли юзага келади). 7. Алсгеймер касаллиги. 8. Қонда фойдали моддалар концентрациясининг камайиши. 9. Тананинг сувсизланиши. 10. Қон босимининг кўтарилиши.
💯Ҳамма нарсанинг меъёри яхши © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...
💊Аспирин бизга қандай қўшимча ёрдам беради??? 1️⃣Акнедан (хуснбузар) холос этади: 2-3 таблеткани майдалашингиз керак (уларнинг қопланмаганлиги муҳим) ва лимон шарбати билан аралаштиришингиз керак. Аралашмани муоммоли жойга қўлланг, тахминан бир дақиқа ушлаб туринг, кейин ювинг. 2️⃣Ҳашарот чақишидан, тери қичишишни кетказишга фойдали: Аспирин шунингдек, чивин чақиши натижасида пайдо бўладиган шиш ва қичишишни камайтиришга ёрдам беради. 3️⃣Сочни қозғоқдан халос этади: Ундан қутулиш учун, иккита аспирин таблеткасини майдалашингиз ва сочингизни ювиш учун етарли бўлган шампунь миқдори билан аралаштириб сочга қўллаш тавсия этилади. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
💊Қайси махсулотлар тромбоздан (қон қуюқлигидан) ҳимоя қилади???
▫️ Денгиз карами - Табиий антикоагулянтлар. Қон вискозитесини камайтириши мумкин ▫️ Саримсоқ - таркибида фитонцидлар мавжуд. Қоннинг вискозитесини йўқотибгина қолмай, балки токсинларнинг кенг доирасини зарарсизлантиришга ёрдам беради. Юрак-қон томир тизимини даволайди. ▫️Зарчува (куркума) - қонни суюлтиради ва тозалайди. ▫️Зайтун мойи - Таркибдаги антиоксидант моддалар туфайли тромбоцитлар фаоллигини пасайтиради. ▫️Мойчечак (ромашка) - Қоннинг қуюқлашув фаолиятини назорат қилади ва қон ивишини олдини олади. ▫️ Хантал - таркибидаги Омега 3 ва витамин Б6 қоннинг ёпишқоқлигини пасайтиради, қон айланиш тизимини тозалайди ва қон томирларини мустаҳкамлайди. ▫️Ёғли балиқ - Омега 3 туфайли ҳужайралар орасидаги метаболик функцияларни яхшилайди. Бу тромбознинг олдини олади. ▫️ Занжабил - қон айланишини нормаллантиради. Қон босимини пасайтиради ва қон оқимининг нормаллашишини таъминлайди. Аспириннинг табиий аналоги - салитсилат ўз ичига олади.
© Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
💊ҚОРА ЧОЙ КАМҚОНЛИККА САБАБМИ??? ▪️Дарҳақиқат, овқатланиш пайтида чой ичмасликка одатланиш керак. Чунки қора чой таркибида танин моддаси мавжуд бўлиб, у организм учун зарур витаминларни ювиб ташлайди. Шунинг учун ҳам аёллар орасида анемия кўп учрайди. ▪️Бунинг олдини олиш учун: чой ўрнига сутли чой, ➖ қайнаган сув, ➖ компотлар ичинг. Овқатдан кейин бир соат ўтгач, бир-икки пиёла чой ичиш мумкин. Шунда ҳам чойнинг аччиқ бўлмаслигига эътибор беринг. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
💊Стоматит ва тиш қонаши учун халқ воситаси!!! 2 ош қошиқ қуруқ ромашка гулларини бир стакан қайноқ сувга солинг, 10-15 дақиқага ўраб қўйинг, совутиб 2 ош қошиқ асал. Ушбу восита билан оғзингизни ювсангиз стоматит ва тиш қонашида яхши самара беради. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...
💊100 ёшдан ошмоқчи бўлганларга геронтологлар тавсиялари!!!
1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соҳлом ва тартибли ҳаёт кечириш. 2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш . 3. Туз, шакар ва ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш. 4. Биринчи навбатда, кўпроқ сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш. 5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигаретва носвойдан узоқ бўлиш. 6. Кўпроқ саримсоқ, зайтун ёғи, парранда ва балиқ гўшти истеъмол қилиш. 7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат (5-10км) кўпроқяёв юриш. 8. Бахтли оила соҳиби бўлиш. 9. Асаббузарлик ва ҳаяжонланишдан сақланиш. 10. Ҳаётнинг ҳар бир ёшида ҳам иш фаолияти инсонни толиқтириб (ҳолдан тойдириб) қўймаслик. 11. Динга астойдил ишоноиш, хотиржам ва яхши кайфиятда бўлиш. 12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани мунтазам чиқиндилардан тозалаш. 13. Қад-қоматни тўғри сақлаш. 14. Жисмоний ва руҳий ҳаракатларни, уйқу ва уйғоқликни мўътадиллаштириш. 15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос равишда ушлаб туриш. 16. Кундалик овқатланиш таоми таркибидагиҳайвон ёғини миқдорини камайтириш (ёғсизроқ овқат ейиш). 17. Иккита “ранги оқ-иши қора” ёки “ икки каллали оқ ўлим” – шакар ва тузни иложи борича жуда кам тановул қилиш ( шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганинчгча еяверинг). 18. Таркибида “сода” си бўлган озуаларни танавул қилманг, чунки сода қон таначаларининг парчаланишига ва қон босимининг ортишига сабабчи бўлади. 19. Баданни меёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш. 20. Мунтазам равишда табиб кўригидан ўтиш, дам олиш. 21. Турли хилдаги дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик, чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг аъзоларда асорати қолади. Очиқ-ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқларни бажариш, тартиб билан овқатланиш.
© Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...
💊ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР!!!
🩸 Овқатланиш тартибига сут – қатиқ маҳсулотларини киритиш жуда фойдали. Бу қон қайишқоқлигини меъёрига келтиради. 🩸 Агарда кунига 1-2 дона лимонни шакар ёки асал билан қабул қилинса, қуюқ қон меъёрига келади. 🩸 Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир. 🩸 Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак. 🩸 2 дона каштан ёнғоғи майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Давомийлиги бир ҳафта. 🩸 Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришда кўмак беради: 2 ош қошиқ олма сиркасидан олиб, 200 мл. илиқ сувга аралаштирилади. Буни оч қоринга фақат эрта билан кунига бир марта қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ойдир.
❗️Қонни ҳаддан ташқари суюлтириб юборишга ҳаракат қилмаслик даркор, нега деганда, қон кетиш ҳолати хавфи юзага чиқмаслигичун. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
💊Қуръонни тинглаш... ✅Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади. ✅Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади. ✅Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади. ✅Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади. «Умумий насиҳатлар»дан © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
💊Ушбу соҳада ҳуснбузарларни сиқиб чиқаришга мумкин эмас!!! ✔️Юздаги жой ўлим учбурчаги деб аталади. 📍Нима учун? Бу ерда ишлайдиган томирлар тўғридан-тўғри миядаги томирлар билан алоқа қилади. Бу шуни англатадики, барча юқумли жараёнлар деярли чақмоқ тезлигида тарқалади. Оддий угри менингит, мия саратони, асаб фалажи, кўриш қобилияти бузилиши ва бошқа нохуш нарсаларга олиб келиши мумкин. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Show all...