en
Feedback
ASMAUL XUSNA .Namoz o'qing!

ASMAUL XUSNA .Namoz o'qing!

Open in Telegram
189
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-230 days
Posts Archive
#tafakkur Дунё ташвишларидан маҳзун бўлманг Доктор Харолдсен Хаббин шифокорлар ва жарроҳлар ассоциациясининг йиллик йиғилишида ўқиган ҳисоботида айтишича, 176 нафар ўртача 40 ёшлардаги ходимнинг соғлиғи тадқиқ этилган. Маълум бўлишича, уларнинг ҳар учдан бири таранг турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган уч касалликдан бири — юрак оғриғи, ошқозон яраси ва қон босими кўтарилишидан азоб чекишган. Муваффақиятнинг баҳоси шуми? Эришган муваффақиятини ошқозон яраси ва юрагидаги хасталик эвазига сотиб олган инсонни муваффақиятли дейиш мумкинми? Дунёдаги барча бойликларни қўлга киритсаю, соғлиқни йўқотадиган бўлса бунинг нима фойдаси бор? Ахир, бир инсон дунёнинг барчасига эгалик қилса ҳам фақатгина бир тўшакда ухлай олади ва бир кунда уч маҳалдан ортиқ таомга ея олмайди. Оддий фермер билан бутун дунёга эгалик қилган шахс ўртасида қандай фарқ бор? Фермернинг уйқуси мазкур муваффақият эгасиникидан кўра хотиржамроқ ва таоми лаззатлироқ бўлса ажаб эмас. Доктор Алварез айтади: “Ҳузуримда келган беморларнинг бештадан тўрттасида ошқозон касаллиги учун ҳеч қандай жисмоний асоси йўқ. Аксинча, уларнинг касаллиги қўрқув, тушкунлик, ғазаб, ўта кетган такаббурликдан келиб чиққан”. Ана шундай маҳзун ҳайқириқларга нисбатан ҳаддан ортиқ даражада мол-дунё ортидан қувиш ва бунинг оқибатидан огоҳлантириш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бутун ўй-ташвишларини бир (охират) ғам-ташвишга айлантирса, Аллоҳ дунё ташвишларига Ўзи кифоя қилади. Кимни (дунё) ўй-ташвишлари банд қилса, Аллоҳ унинг дунёнинг қайси водийларида ҳалок бўлишига эътибор ҳам бермайди" (Имом Ҳоким ривояти). ©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Рисқ Аллоҳдан ☝🏻 Видeони охиригача томоша қилиб тафаккур қилинг 🥺 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼 Telegram | Instagram | Youtube

ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ? #никоҳ #маҳр ❓543-CАВОЛ: Аёл киши турмушга чиқаётганида бўлажак эрига: “Мендан рози бўлишингизни ўзи менга маҳр учун етарли, бошқа маҳр керакмас” деса, кейин эр ўзининг розилигини маҳр сифатида берса, шу шариатимизда жоиз бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Маҳр» никоҳ ақди тузулганидан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган нарсанинг номидир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида қуйидагича марҳамат қилади: وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة "Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг" (4-оят). Никоҳ ақди амалга ошиши билан маҳр бериш эрга вожиб бўлади. Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилади ва маҳр келиннинг шахсий мулки бўлади. Маҳр бериш фарз амал ҳисобланади. Ҳатто шундайки, келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейишга ҳам имконлари йўқ. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳаттоки, эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам, меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади. Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ", – дедилар" (Имом Дорақутний ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар). Бевосита саволга келсак, маҳр моддий қийматга эга бўлган нарсани бериш билан амалга ошади. “Эрнинг розилиги”, “Қуръони карим таълим бериш”, “Ҳажга олиб бориш” каби маънавий нарсалар маҳр бўлмайди. Маҳр – кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, барибир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

✅ «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади. ✅ «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди. ✅ «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди. ✅ “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”

Нақшбандия тариқати хусусида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан #HikmatliDunyo Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً «Аллоҳумма соййибан наафиъан» Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил! #дуо #Ёмғир Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#tafakkur Роббингиз кўриб турганини унутасизми? Болакай кўмир конларида бирин-кетин кўтарилиб тушаётган лифтларни кузатганча, шахтада ишлайдиган отасини кутар эди. Кон назоратчиларидан бири унинг олдига келиб: “Эй бола, бу ерда нима қиляпсан?” деб сўради. “Отамни кутяпман”, деди бола. Шунда назоратчи: “Ҳозир барибир ишчилар орасидан отангни таний олмайсан. Чунки улар бир хилда, кўмирнинг ғуборидан юзлари ҳам, кийимлари ҳам қоп-қора бўлган бўлади. Яхшиси, кетганинг маъқул”, деб маслаҳат берди. Аммо болакай: “Тўғри, лекин отам мени танийди”, деди тўла ишонч билан. Ажойиб жавоб! Бола шахтадан чиқиб келаётган юзлаб ишчилар орасидан отасини таний олмаслигини яхши биларди. Лекин отаси уни кўрмай қолиши мумкин эмаслигига ишончи комил эди. Сизда-чи, шу мурғаккина болакай каби кучли ишонч борми?! Ҳаётингизда бирор марта бўлса ҳам: “Роббим мени кўриб турибди” деганмисиз?! https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Бомдод намози қазосини суннати Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

Диққат билан эшитингчи, сизга таниш қайдлармикан? Фойдали деб уйласангиз яқинларга юбориб қўйинг. Янада кўпроқ 👇🏼 http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw

Шайтон энг қаттиқ уринадиган нарсаси, сизни ғамгин қилишдир... Чунки, сиз ғамгин бўларкансиз, барча нарса сизни қайғуга солади, хафа қилади. Маслаҳатим: унга бу имконни бериб, фурсатни қолдириб қўйманг. Сиқилманг‼️ 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

Бeфойда гапларни гапириш ❗️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼 Telegram | Instagram | Youtube

КИБР الَّذِي أَحْسَنَ كُلَّ شَيْءٍ خَلَقَهُ ۖ وَبَدَأَ خَلْقَ الْإِنسَانِ مِن طِينٍ У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни яратишни лойдан бошлаган зотдир. (Сажда сураси 7-оят) ثُمَّ جَعَلَ نَسْلَهُ مِن سُلَالَةٍ مِّن مَّاءٍ مَّهِينٍ Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан ажраб чиқадиган қилди. (Сажда сураси 8-оят) Демак, онанг тупроқ, отанг манийдир. Бу иккисидан ҳам тубан нарса борми? Агар "Мен отамнинг наслиданман”, десанг, сен ва отанг ўртасида маний, қон, гўшт ва бошқа нопок нарсалар бор. Отанг кулол ёки қон олувчи бўлганда эди, ундан ор қилган бўлар эдинг. Чунки унда отангнинг қўли лой ёки қонга беланган бўларди. Сенинг аслингни ўзи қон ва тупроқдир. Эй инсон! Нега кибрланиб кўкрак керасан? «Қалбнинг давоси» китобидан. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ... КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @fitratuz

#tafakkur لَقَدْ كُنْتَ فِي غَفْلَةٍ مِنْ هَٰذَا فَكَشَفْنَا عَنْكَ غِطَاءَكَ فَبَصَرُكَ الْيَوْمَ حَدِيدٌ 22. Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир. Қоф сураси. Хулоса: Инсонлар ғафлатда. Оламдан ўтсалар уйғонарлар. Уйқудаги одам кўрган тушуни уйғонса билади. Ҳудди шунингдек, охиратдан ғафлатда қолган одам уни зое қилганини ўлим келгандагина билади. Вақт ўтмасдан олдин фурсатни ғанимат билайлик. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

«Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ». Шаҳодат калимаси: «Aшҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ». Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар: «Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Aллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрт минг гуноҳини ҳам кечиради!» 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

To‘ylardagi dabdababozlik ©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf @islomuz •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy

#bagrikenglik Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурига бир гуруҳ ансорийлар келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Сақиф қабиласи ҳидоятга кирмаяпти, уларни дуоибад қилинг», дейишганида у зот «Аллоҳим, Сақифни ҳидоят қил», дедилар. Ансорийлар яна «Эй Аллоҳнинг Расули! Уларни дуоибад қилинг», дейишди. Бироқ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна «Аллоҳим! Сақифни ҳидоят қилгин», дедилар. Учинчи маротаба сўрашганда ҳам шу дуони қилдилар. Мана шу ҳадисдан Ислом динида бағрикенглик хусусияти яққол кўринади. Қарангки, Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам бу муборак дуоси ижобат бўлиб, кейинчалик ана шу Сақиф қавмидан буюк зотлар, улуғ уламолар етишиб чиқди. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти. MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

«Одам боласининг ҳаммаси хатокор» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан #Видео Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! ⬇️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube