en
Feedback
Самарқанд шаҳар 16-мактаб 🇺🇿 Школа 16 города Самарканда 🇺🇿

Самарқанд шаҳар 16-мактаб 🇺🇿 Школа 16 города Самарканда 🇺🇿

Open in Telegram

Самарқанд шаҳар 16-умумий ўрта таълим мактабининг канали. Таклиф шикоятларингизни ушбу манзилга жунатинг: @azizbekmurotov +998995972223

Show more
444
Subscribers
+224 hours
+127 days
+9430 days
Posts Archive
ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР! ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ТАЪЛИМ ТАРБИЯСИ УЧУН ҲАММАМИЗ МАСЪУЛМИЗ! ШУНИНГ УЧУН ЎҚИТУВЧИНИНГ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛИБ АРАЛАШМАНГ!!! @samshahar16maktab

Ассалому алейкум азиз ва мукаддас аёллар бахорнинг илк байрами 8-март халкаро хотин-кизлар байрами муборак булсин доим хозиргидек очилиб юрингизлар.

Repost from N/a
Ассалому алайкум ҳурматли мунис онахон,опажон,сингилжон ва қизпошшоларим! Барчангизни 8- март Халқаро хотин-қизлар байрами би
Ассалому алайкум ҳурматли мунис онахон,опажон,сингилжон ва қизпошшоларим! Барчангизни 8- март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин дилдан табриклайман Эй, қадрдон меҳрибонларим, Дунёимсиз жонажонларим, Меҳрингизла гўзал онларим, Байрамингиз муборак бўлсин. Оқ тилаклар лим,лим дилимда, Асал,шакар сўзим тилимда. Муқаддассиз доим элимда, Байрамингиз муборак бўлсин. Сиз бор уйда булбул куйлайди, Ой, юлдузлар эртак сўйлайди. Капалаклар нур-ла ўйнайди, Байрамингиз муборак бўлсин. Дурдан аъло бебаҳосизлар, Мўжизасиз оҳ, танҳосизлар. Қирмизюзли дилрабосизлар, Байрамингиз муборак бўлсин. Роббдан ҳадя, яхшиларимсиз, Алла айтган бахшиларимсиз, Ёмонликка қаршиларимсиз, Байрамингиз муборак бўлсин. Топганингиз буюриб тўйга, Куй, қўшиқлар уланиб куйга, Диллар тўлсин райҳонли бўйга, Байрамингиз муборак бўлсин. Армон нима билмай яшангиз, Ҳам баҳордай кулиб яшнангиз. Макка томон қадам ташлангиз, Байрамингиз муборак бўлсин! Ҳурмат, эҳтиром билан Насиба Бекмуродова @nasiba_bekmurodova

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларимиз! Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сиз, азизларни 8-март байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Мунис опа-сингилларимиз, вафодор умр йўлдошларимиз, дунёдаги энг чиройли, латофатли қизларимизни табриклаб, уларнинг шаънига самимий ва эзгу тилакларимни, чуқур ҳурматимни изҳор этаман! Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун севги-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Чиндан ҳам, ўзининг беқиёс меҳри ва фидойилиги, сабр-қаноати ва чидамлилиги билан хонадонларимизда, бутун жамиятимизда тинчлик-хотиржамлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини сақлаб, ҳаётимизга файзу тароват бағишлайдиган, тунлари бедор бўлиб, болаларимизни баркамол инсонлар, Ватанимизнинг мард ва жасур ҳимоячилари этиб вояга етказадиган ким? Меҳрибон ва оқила аёлларимиз! Умр йўлларимизда қандай оғир синов ва машаққатлар дуч келмасин, уларни енгиб ўтишда руҳимизни кўтариб, кучимизга – куч, ғайратимизга – ғайрат қўшадиган инсонлар ҳам, ҳеч шубҳасиз, дунёдаги энг мўътабар зотлар, қалби дарё аёлларимиздир. Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин! Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин! Самарқанд шаҳар 16-умумтаълим мактаби директор ўринбосари: Бекмуротов Азиз Боходирович.

#Диққат ⚡️ССВ ота-оналарга огоҳлантириш билан чиқди! Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида сигарет ва нос чекиш кўпайгани маълум бўлди. @samshahar16maktab

⚡️ Компьютер ўйинларининг бола психoлогиясига салбий таъсири 1. Ақлий ва руҳий ривожланишга таъсир кўрсатади. 2. Жиззаки, тажовузкор, асабий ва инжиқ бўлиб қолади. 3. Ҳиссиётларини бошқариши қийинлашади. 4. Болада руҳий зўриқиш ва тушкунлик пайдо бўлади. Бола дунёқарашининг ўзгариши: -Компьютер ўйинларидаги каби одамлар ҳаётини туганмасдек ҳис қилиши. - Ҳар қандай зиддиятли ҳолатларни фақат куч билан ҳал этишга ўриниш. - Ўйин қаҳрамонлари каби ҳеч қандай ҳавфдан қўрқмаслик. - Ҳаётда ҳамма нарсага онсонлик ва куч билан эришишга интилиш. - Ҳаётга ва инсонларга бешавқат муносабатда бўлиш. Болани компьютер ўйинларига тобеликдан олиб чиқиш йўллари. 1. Ота-она болани доимий назорат қилиши. 2. Кунига 30 дақиқадан ортиқ компьютер ўйнашга руҳсат бермаслик. 3. Бола билан дўстона муносабатда бўлиш ва у билан вақт ажратиб бирга шуғулланиш. 4. Болани бўш вақтини мазмунли ташкил этиш. Уни китоб ўқиш, спорт ёки ижод қилишга қизиқтириш. 5. Болани мотивациясини ривожлантириш, уни рағбатлантириб туриш. 6. Тобе бўлган болаларга бирданига компьютер ўйинларини ўйнашни чеклаш мумкин эмас. Аксинча компьютер ўйинлари ўйнаш вақтини ҳар куни камайтириб бориш билан тобеликдан ҳалос қилинади. @samshahar16maktab

​​Устозга кўтарилган қўл 2012 йил солиқ коллежида директор эдим. Катта курс ўқувчиларини якшанбада Янгийўл туманига кунлик пахта теримига ҳашарга олиб бордик. Дала айланиб юрсам, болаларнинг тўдалашиб югурганига кўзим тушди. Чопиб бордим. Икки 3-курс курсант 70 ёшга кирган генерал унвонидаги домлани уриб тепган. Домланинг лаби ёрилган. Болалар ҳар тарафдан йиғилиб келиб ажратибди. Дарҳол ўша ердаги навбатчи милицияга протокол қилдириб, судга оширдим.   Эртасига зўравонларнинг оталари келишди. Худонинг зорини қилишди, судланмасин, шунча ўқигани бир пул бўлади, деб. Болалар ҳам йиғлаб кечирим сўради. Сабаби, участка милиция нозири, агар директор аризасини қайтиб олса, судга ошмайди, келишинглар, дебди.   – Агар икки бола ўзаро муштлашса майли эди, яраштирардик, булар устозига қўл кўтарди. Домлаларни орасида ҳам сўкадигани, урадигани бор, ўшалар бўлгандаям майли эди. Сўранг-чи, шу ўқитувчи бирор болани сўкиш тугул, сен деб гапирган эканми? – дедим.    Домла ҳақиқатан ҳокисор, камтар ва хушхулқ инсон эди. У ҳам менинг олдимга кириб, кечира қолайлик, дейди. Кўзининг кўкаргани кетмаган, лабининг шишгани ҳам. Йўқ, деб турволдим. Суддан жарима бўлиб ўтди. Генерал устоз кейин нафақага чиқиб кетди.    Орадан олти йил ўтиб, хонамда депутат ва сенатор билан ўтирсам, ёрдамчим собиқ битирувчилардан бири кирмоқчи эканини айтди. “Тадбир бор, Конституция кунига. Кейин келсин”, дедим.   Бўшагач, ҳалиги собиқ битирувчини сўрадим. Шунда ўринбосарим Мавлон ака:    – У кетди. Ўқишни тамомлаб, Россияга бориб ишлабди. Ёғоч тилиш цехида. Шунда тўрт бармоғини ускуна ямлаб кетибди. Кеча 3-гуруҳ ногиронлигини 2-гуруҳга ўтказишга ҳужжат топширибди. Ўшанда далада “Домлани урган қўлларинг синсин”, деб қарғаган экансиз. Қилмишидан пушаймон, генерал устоздан кечирим сўрашдан аввал сизга узрини айтгани келибди. Кетиб қолди, бошқа куни яна келаркан, – деди.     Баданимдан муздай тер чиқди... Аллоҳ учун уни кечирдим, дедим.   Баҳриддин АСРОР Манба

01.03.2024 kuni 6- "A"sinfda ona tili fanidan ochiq dars bo'lib o'tdi. O'qituvchi: Qayumova Ozoda. @samshahar16maktab
+3
01.03.2024 kuni 6- "A"sinfda ona tili fanidan ochiq dars bo'lib o'tdi. O'qituvchi: Qayumova Ozoda. @samshahar16maktab

Улуғ шоирамиз Зулфияхонимни таваллуд кунига Кўкламда туғилган эй, гўзал малак, Исмингиздан яшнаб куч олиб юрак, Нурафшон тонг
Улуғ шоирамиз Зулфияхонимни таваллуд кунига Кўкламда туғилган эй, гўзал малак, Исмингиздан яшнаб куч олиб юрак, Нурафшон тонглардан беради дарак, Таъзимларим сизга Зулфияхоним! Шеърият боғининг ноёб гулисиз, Ватаним тарихин зарли нурисиз, Оҳ, дилбар азизам кўнглим қўрисиз, Таъзимларим сизга Зулфияхоним! Садоқат бобида заҳматкаш танҳо, Ўзбегим онаси, аёл бебаҳо, Бахтни куйлагувчи нафис дилрабо, Таъзимларим сизга Зулфияхоним! Сизнингдек вафодор ҳеч ким бўлолмас, Ҳам ёрини мангу сиздек кутолмас, Ҳаёт уммонида ёлғиз сузолмас, Таъзимларим сизга Зулфияхоним! Устозим деб севиб изингиз ўпгум, Ва ҳар сатрингизни кўзимга суртгум. Ўлгунча умид-ла назмни қучгум, Минг таъзим дурдонам Зулфияхоним! @nasiba_bekmurodova

10 "Г"-синф ўқувчилари ва тарих фани ўқитувчиси Ишназарова Сайёра Курбановна Самарқанд шаҳар 16-умумтаълим мактабида кўп йилл
+3
10 "Г"-синф ўқувчилари ва тарих фани ўқитувчиси Ишназарова Сайёра Курбановна Самарқанд шаҳар 16-умумтаълим мактабида кўп йиллар физика фани ўқитувчиси сифатида фаолият олиб борган Ибрагимов Шукурулло Ибрагимовичнинг 70 ёшлик таваллуд топган куни билан табриклаб у кишига ўзоқ умир ва сиҳат саломатлик тилаб келишдилар.

Repost from N/a
Самарқанд шаҳар 16- ўрта таълим мактабининг меҳри дарё устози Дилфуза Исоқовага бугунги Улуғ Жума кунида дил изҳорларим ЎТИНЧ Ассалом Дилфуза опажонгинам, Арзийсиз атасам онажонгинам. Юраги оппоғим, жонажонгинам, Тезгина соғайиб қайтинг, илтимос. Тангридан ўтиниб сўраймиз минг бор, Ғамингиз ҳис этиб, нураймиз минг бор. Изҳорни  такрорлар гўзал навбаҳор: "Тезгина соғайиб қайтинг, илтимос"! Йўлингиз пойлайди қора кўзчалар, Меҳрингиз қумсайди қирмиз юзчалар. Қалбларда бир олам умид ғунчалар, Тезгина соғайиб қайтинг,илтимос. Чопқиллаб чиқамиз Наврўз сайлига, Дугона, дўстларни чорланг майлига. Хонатлас кўйлаклар танланг майлига, Тезгина  соғайиб қайтинг,илтимос! @nasiba_bekmurodova

3"V"-sinfda Alisher Navoiy tavalludining 583-yiligi munosabati bilan tadbir boʻlib oʻtdi.
+1
3"V"-sinfda Alisher Navoiy tavalludining 583-yiligi munosabati bilan tadbir boʻlib oʻtdi.

Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига огоҳлантириш хати юборилади Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-онала
+1
Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига огоҳлантириш хати юборилади Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан жаримага тортилади. 👉 @samshahar16maktab

Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига огоҳлантириш хати юборилади Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-онала
Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига огоҳлантириш хати юборилади Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан жаримага тортилади. 👉 @samshahar16maktab

❗️Теперь посещаемость в школах улучшится Совместно с Министерством дошкольного и школьного образования и Национальной гвардие
❗️Теперь посещаемость в школах улучшится Совместно с Министерством дошкольного и школьного образования и Национальной гвардией создана специальная рабочая группа, которая займется посещаемостью и обучением школьников. Теперь участие учащихся в занятиях и обучении организуется в сотрудничестве с родителями и районными активистами. Образцы «Письма-предупреждения», разосланного родителям, были доставлены в школы, тем самым повысив ответственность и подотчетность членов семей учащихся, не участвующих в занятиях. 👉 @samshahar16maktab

❗️Энди мактабларда давомат яхшиланади Ўқувчиларнинг давомати ва таълим-тарбияси билан шуғулланиш мақсадида Мактабгача ва макт
❗️Энди мактабларда давомат яхшиланади Ўқувчиларнинг давомати ва таълим-тарбияси билан шуғулланиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамкорлигида махсус Ишчи гуруҳ тузилди. Эндиликда ўқувчиларнинг дарслардаги иштироки ва таълим-тарбияси ота-оналар ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ташкил этилади. Мактабларга ота-оналарга юбориладиган «Огоҳлантириш хати» намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчиларнинг оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади. 👉 @samshahar16maktab