cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Musannif Adham

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан. Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Show more
Advertising posts
1 428
Subscribers
+1324 hours
+17 days
-2830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Бугун Саудия Арабистонидаги ой кузатилувчи минтақалардан бўлган Ҳарийқда янги ҳилол – Зулҳижжа ойи кўринди. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси эртага, 2024 йил 7 июн, жума кунидан 1445 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди. 2024 йил 15 июн, шанба куни ҳожилар Арафотда туради. Бу Зулҳижжанинг 9-куни бўлиб, ўша кунда ҳажда бўлмаганларнинг рўза тутиши суннат: у бир йил олдинги ва кейинги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади. 2023 йил 16 июн, якшанба – Зулҳижжанинг 10-кунида Ислом оламидаги энг улуғ байрам – Ийдул-Азҳо (Қурбон Ҳайити) нишонланади, Инша Аллоҳ. Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлигини – эртадан бошлаб ҳайит кунигача солиҳ амаллар билан ўтказиш, хусусан, кундузлари рўза тутиш афзал.
Show all...
Саудия Арабстонидаги ой кузатилувчи минтақалардан бири – Ҳарийқда Зулҳижжа ҳилоли кўрингани хабар қилиняпти. Яқин бир соат ичида Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси бу ҳақда расмий эълон бериши керак.
Show all...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Бу нарса Аллоҳнинг Китобда битиб қўйилган қазо ва қадари билан бўлди. Ушбу бало кенгайиб, у сабабли ҳолат оғирлашиб шу даражага етдики, кўпчилик одамлар ундан бошқасини билмайдиган, фақат уни илм деб санайдиган бўлиб қолди, ҳақни ўз ўрнида талаб қилувчи киши эса улар наздида фитнага дучор бўлган ва ҳақни афзал кўрувчи зиёнкорга айланди. Ўзларига мухолиф бўлганлар (мазҳабларига ёхуд мазҳабпарастликларига қарши ҳақ сўзни айтадиганлар) йўлига тузоқ қўядиган, улар учун ёмонлик тилайдиган, уларга жаҳолат, зулм ва саркашлик ўқини отадиган, биродарларига (худди Фиръавн каби): إِنِّي أَخَافُ أَن يُبَدِّلَ دِينَكُمْ أَوْ أَن يُظْهِرَ فِي الْأَرْضِ الْفَسَادَ “Дарҳақиқат мен у сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки Ер юзида бузғунчилик авж олдиришидан қўрқмоқдаман” (“Ғофир”, 26), дейдиган бўлиб қолдилар. Ўз қадр-қимматини биладиган кишига уларга эътибор бермаслик ва улардаги нарсага рози бўлмаслик муносиб жавоб бўлади. Яна бундай кишига суннати набавийя илми етиб келган бўлса, шунга енг шимариши лозим. Ҳали ғиз этиб Қиёмат қойим бўлиб, қабрдагилар ер юзига, қалбдагилар ташқарига чиқарилиб, барча халойиқнинг қадами Аллоҳ ҳузурида бир текис туради ва ҳар бир банда ўзи тақдим қилган амалларини кўради, ҳақ ва ботил эгалари ўртасида ажралиш ҳосил бўлади. Шунда Роббиларининг Китобидан ва пайғамбарларининг суннатидан юз ўгирган кишилар ўзларининг ёлғончи бўлганликларини билишади”. Бизнинг юқоридаги гапларимиз уларнинг “ижтиҳод эшиги фитнани тўсиб қолиш ва диний тартибсизликнинг олдини олиш мақсадида ёпилди”, деган сўзлари тўғри деб фараз қилинган ҳолатдаги гаплар эди. Дарҳақиқат, уларнинг сўзлари аксинча бўлганда – ижтиҳод эшиги очиқ қолганида – саҳиҳроқ ва тўғриликка яқинроқ бўлиши маълум бўлди. Биз бунга Китобу Суннатдан далиллар олиб келдик. Энди бунга ақлий жиҳатдан бир изоҳни қўшимча қилиб, айтамизки: “Ижтиҳод эшигини ёпиш ҳақидаги даъволарингиз мужтаҳидлик даъво қилувчиларни ижтиҳод майдонидан тўса олади, деб ўйлайсизми?! Бир оғиз сўзларингиз уларни хоҳиш-ҳаволаридан тийиб қўя оладими?! Ижтиҳодни даъво қилувчи даъвогарлар Ғолиб ва Қудратли, азоби қаттиқ Зот бўлмиш Аллоҳ таолонинг амрига хилоф қилишди. Сизларнинг эса на қудратингиз, на қувватингиз бор. Нима, улар сизлардан Аллоҳдан кўра ҳам қаттиқроқ қўрқишадими?! Шак-шубҳасиз, улар сизларнинг буйруғингизга ҳам, маслаҳатларингизга ҳам парво қилишмайди, чунки улар Аллоҳдан қўрқишмайди, Ундан тақво қилишмайди. Шундай экан, сизларнинг сўзларингиздан фойда йўқ. Бу билан на бировни тўса оласиз, на ғаразли кимсаларни йўлидан қайтара оласиз. Аксинча, улар бидъатлардан тозалайдиган ва суннатларни тирилтирадиган ҳақиқий мужтаҳидлардан майдон холи қолганини кўришгач, шавкатлари яна ҳам ортади, зўрликлари яна ҳам кучаяди, истаган ишларини қилаверишади”. عَنْ عَبْدِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَال: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إنَّ اللهَ لَا يَقْبِضُ الْعِلْمَ انْتِزَاعًا يَنْتَزِعُهُ مِنَ الْعِبَادِ، وَلَكِنْ يَقْبِضُ الْعِلْمَ بِقَبْضِ الْعُلَمَاءِ، حَتَّى إِذَا لَمْ يُبْقِ عَالِمًا اتَّخَذَ النَّاسُ رُؤُوسًا جُهَّالًا، فَسُئِلُوا فَأَفْتَوْا بِغَيْرِ عِلْمٍ، فَضَلُّوا وَأَضَلُّوا. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “Дарҳақиқат, Аллоҳ илмни бандалари(қалби)дан суғуриб олиш билан олиб қўймайди, аксинча, илмни олимларни олиш (вафот эттириш) билан олиб қўяди. Ҳатто бирон-бир олимни қолдирмагач, одамлар жоҳил кимсаларни ўзларига бош қилиб олишади: улардан (фатво) сўралганда илмсизлик билан фатво бериб, ўзлари ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштиришади”. Бухорий (100), Муслим (2673/6691). (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Show all...
Қурбонлик қилмоқчи бўлган киши нималардан тийилади? Зулҳижжа ойи киргани маълум бўлиши билан қурбонлик қилмоқчи бўлган кишига сочи ва баданидаги тукларни олиши, тирноғини қисқартириши макруҳ бўлади. Лекин янги кийим кийиш, хушбўйлик суриш, аёлини қучоқлаш ва у билан қўшилишдан қайтарилмайди. Таъкидлаш керакки, бу ҳукм фақат қурбонлик қилувчининг ўзига хос. Унинг оила аъзолари, ёки қурбонликни сўйишга унинг номидан вакил қилинган кишига бу ҳукм қўлланмайди, юқорида зикр қилинган ишларнинг биронтаси уларга макруҳ бўлмайди. Бу ҳукмга амал қилишда қурбонлик қилувчининг эркак ёки аёл бўлишининг фарқи йўқ. Агар бир аёл ўзининг номидан қурбонлик қилишни истаса, турмушга чиққан-чиқмаганлигидан қатъи назар, шу муддат давомида сочи, баданидаги туклар ва тирноқларини олишдан тийилади. Чунки бу борадаги далиллар умумий буйруқ билан келган, аёллар ва эркаклар ўртаси ажратилмаган. Айни пайтда, бу амал “эҳром” деб номланмайди. Чунки эҳром фақат ҳаж ва умрада бўлади. Эҳромга кирган кишига хушбўй моддалар ишлатиш, жинсий яқинлик, ов қилиш тақиқланади. Қурбонлик қилмоқчи бўлган кишига эса Зулҳижжа ойи кирганидан кейин ҳам бу ишларнинг биронтасида монелик йўқ; фақатгина сочи, баданидаги туклар ва тирноғини олиши мумкин эмас. Далил: عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا رَأَيْتُمْ هِلاَلَ ذِي الْحِجَّةِ، وَأَرَادَ أَحَدُكُمْ أَنْ يُضَحِّيَ، فَلْيُمْسِكْ عَنْ شَعْرِهِ وَأَظْفَارِهِ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا دَخَلَتِ الْعَشْرُ، وَأَرَادَ أَحَدُكُمْ أَنْ يُضَحِّيَ، فَلا يَمَسَّ مِنْ شَعَرِهِ وَبَشَرِهِ شَيْئًا. Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Зулҳижжа ҳилолини (янги чиққан ойни) кўрсангиз ва сизлардан бир киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва тирноғи(ни олиш)дан тийилсин”, дедилар”. Муслим (1977/5012). Бошқа бир ривоятда: “(Зулҳижжа ойидаги илк) ўн кунлик кирганида сизлардан бир киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочидан ҳам, териси(устидаги тук ва тирноқлар)дан ҳам бирон нарсага тегмасин”, дедилар”. Муслим (1977/5010), Абу Довуд (2791), Термизий (1523), Насоий (4361), Ибн Можа (3149, 3150). “Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам Зулҳижжа ойи киришидан токи жонлиғини сўйгунига қадар сочи, тирноғи ва баданидаги тукларни олмаслиги лозим. Бу ҳақдаги ҳадисни аксар муҳаддислар Умму Салама онамиздан “Зулҳижжа ҳилолини (янги чиққан ойни) кўрсангиз ва ес сизлардан бир киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва тирноғи(ни олиш)дан тийилсин”, лафзи билан; Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар эса “Кимнинг қурбонлиги бўлиб, Зулҳижжа ойи кўринса, қурбонлигини қилмагунича сочи ва тирноғидан бирон нарсани олмасин (қисқартирмасин)” тарзида ривоят қилишган. Бунда қурбонлигини ўз қўли билан сўядими, ёки бошқа кишини вакил қиладими, фарқи йўқ – ҳукм ўзгармайди. Аммо бошқа одамнинг номидан вакил бўлиб қурбонлик молини сўйиб бераётган киши ушбу ҳукмга амал қилмайди. Чунки бунга далил йўқ. Кейин ҳадисда келган бу амални бажариш “эҳром ҳукми” дейилмайди. “Эҳром” – ҳаж ва умра ниятида эҳромга кирган кишига нисбатан қўлланадиган атама”. “Доимий Фатволар Қўмитаси тўплами”, 11-жилд, 397-398-бетлар. Қурбонлик қилиш ниятида бўлмаганларга эса бу ишлар жоиздир. Агар қурбонлик қилишни истаган одам ҳали қурбонлигини сўймай туриб сочи ва тирноғини олиб қўйса, унга ҳеч қандай фидя (тўлов) лозим бўлмайди. Ҳадисда келган ҳукмни бузгани учун тавба қилиб, истиғфор айтади. Ибн Ҳазм Зоҳирий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Қурбонлик қилиш ниятидаги киши Зулҳижжа ойи кўриниши билан қурбонлигини қилгунигача сочи ва тирноқларини олмаслиги фарз бўлади. Бунда сочни қириш ёки қисқартиш орасида фарқ йўқ (иккиси ҳам мумкин эмас). Ким қурбонликка ният қилмаган бўлса, унга ҳеч нарса лозим бўлмайди”. “Ал-Муҳалло”, 3-жилд, 6-бет. Ибн Қудома Ал-Мақдисий роҳимаҳуллоҳга кўра, “Бу нарса (Зулҳижжа ойи кўрингани) аниқ бўлса, қурбонликка ният қилган киши соч олиш ва тирноқларни қисқартишни тарк этади. Агар бу ишларни қилиб қўйса, Аллоҳ Таъолога истиғфор айтади. Лекин буни қасддан қилганми, унутибми, ҳеч қандай фидя тўламайди. Бунга олимлар ижмо қилган”. “Ал-Муғний”, 9-жилд, 346-бет. Валлоҳу Аълам.
Show all...
Қурбонлик қилишни истаган киши Зулҳижжа ҳилоли кўринганидан қурбонлигини сўйгунигача соч ва тирноқларини олмаслиги лозим Молиявий жиҳатдан қурби етган кишининг Ийдул-Азҳо (Қурбон Ҳайити) куни қурбонлик қилиши Аллоҳга яқинлаштирувчи энг улуғ амаллардан саналади. Ким айни шу қурбонликни қилмоқчи бўлса, алоҳида набавий суннатни бажариши лозим: Зулҳижжа ойининг биринчи кечасидан (ой чиққан вақтдан) токи қурбонлигини сўйгунигача сочи ва тирноқларини олмай туради. عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا رَأَيْتُمْ هِلاَلَ ذِي الْحِجَّةِ، وَأَرَادَ أَحَدُكُمْ أَنْ يُضَحِّيَ، فَلْيُمْسِكْ عَنْ شَعْرِهِ وَأَظْفَارِهِ. وَفِي رِوِايِةٍ أُخْرَى قَالَ: إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ وَعِنْدَهُ أُضْحِيَّةٌ يُرِيدُ أَنْ يُضَحِّيَ، فَلاَ يَأْخُذَنَّ شَعْرًا، وَلاَ يَقْلِمَنَّ ظُفُرًا. Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Зулҳижжа ҳилолини (янги чиққан ойни) кўрсангиз ва сизлардан бир киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва тирноғи(ни олиш)дан тийилсин”, дедилар”. Муслим (1977/5012). Бошқа бир ривоятда: “(Зулҳижжа ойидаги илк) ўн кунлик кирганида бир кишининг қурбонлик қилишни истаган жонлиғи бўлса, сочини ҳам олмасин, тирноғини ҳам қисқартирмасин”, дедилар”. Муслим (1977/5011). Қайд этиш керакки, бу суннат барча мусулмонлар эмас, фақат қурбонлик қилиш ниятида бўлганлар учундир. Ушбу суннатни бажаришда шу вақтда эҳромга кирган ҳожиларга ташқи томондан бироз ўхшашлик бор. Чунки ҳожилар эҳромга кирар экан, умра ёки ҳаж амалларини тугатгунича уларга ҳам соч ва тирноқ олиш тақиқланади. Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам Зулҳижжа ҳилоли кўринган вақтдан қурбонлигини сўйгунигача айни суннатга амал қилади. Шу муддат давомида у соч ва тирноғини олмагани сабабли худди ҳожилар каби бир қадар зоҳидликда ҳаёт кечириб, улар яшаб турган муҳитни ҳис қилади. Натижада, аввало Аллоҳга яқин бўлади, суннатга эргашади, охирида эса қурбонликнинг ажрига ҳам эга бўлади. Унинг ташқи кўриниши атрофдагиларни ўзига жалб этиб, қурбонликка нақадар қатъий азм қилганини тушуниб етадилар. Бундан ташқари, имкони бўла туриб қурбонлик қилишга иккиланиб турган баъзи кишиларни ҳам бу амалга руҳлантиради.
Show all...
Зулҳижжанинг ўн кунлигидаги фойдалар Бугун кечқурун ҳилол кўринса, яъни, янги ой чиқса, Исломдаги энг муҳим ойлардан бири – Зулҳижжа бошланади. Бу ойнинг дастлабки ўн кунлиги йил давомидаги энг афзал кунлар бўлиб, бу муддатдан оқилона фойдаланиб қолиш керак. Ушбу рисола айни шу ҳақда.
Show all...
Зулҳижжанинг_ўн_кунлигидаги_фойдалар.pdf9.14 KB
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Имом Ибн Қаййим Жавзийя мазҳаб тутишда одамларнинг фикрларига таассуб қилиш фитнасини чиройли қилиб тушунтиради. У энг яхши асрлар аҳлларини (саҳоба, тобеин ва табаа тобеинларни), уларнинг тўғрилик йўлига эргашганларини баён қилгач, шундай дейди: “Сўнг улардан кейин ўринларига келган авлодлар динларини парчаладилар ва гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳ ўз олдидаги нарсалар билан хурсанд бўлди, мазҳабларга таассуб қилишни диёнатлари ва асосий сармоялари қилиб олдилар. Бошқа бирлари эса тақлиднинг ўзи билангина қаноатланиб: إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءَنَا عَلَىٰ أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَىٰ آثَارِهِم مُّهْتَدُونَ “Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз” (“Зухруф”, 22), дедилар. Ҳар икки гуруҳ ҳам ҳақдан четда бўлиб қолди, ҳақ тили уларга қарата: لَّيْسَ بِأَمَانِيِّكُمْ وَلَا أَمَانِيِّ أَهْلِ الْكِتَابِ “Сизларнинг хомхаёлларингиз ҳам, аҳли китобнинг хомхаёллари ҳам ҳақ эмас” (“Нисо”, 123), деб хитоб қиларди. Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Мусулмонлар ижмоъ-иттифоқ қилганларки, кимга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари очиқ-равшан маълум бўлса, у одам буни қўйиб, бошқа бировнинг гапини олиши мумкин эмас”. Абу Умар ва бошқа олимлар айтганлар: “Одамлар муқаллид илм аҳлидан саналмаслигига ва илм ҳақни далили билан билиш эканига ижмоъ қилганлар”. Бу иш Абу Умар роҳимаҳуллоҳ айтганидекдир. Зеро, одамлар илм далилдан ҳосил бўлувчи маърифат эканлиги борасида ихтилоф қилмайдилар. Аммо далилсиз бўлганида у тақлидга айланади. Мазкур икки ижмоъга кўра (Имом Шофеий ва Абу Умар зикр қилган ижмоъ), ҳавойи нафсига таассуб қилувчи ва кўр-кўрона тақлид қилувчи киши олимлар жамоатидан чиқади ва уларда пайғамбарларнинг меросидан бўлган улуш – илмга ҳақдорлик соқит бўлади. Зеро, олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир. Пайғамбарлар эса олтин ва кумуш мерос қолдирмаганлар, аксинча, илмни мерос қолдирганлар: ким уни олса, тўла улушни олган бўлади. Ахир, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани ўзи эргашган кишининг сўзига қайтаришга – ҳадиснинг маъносини бузиб, устозининг сўзига далил бўлиши учун буриб-эгишга жон жаҳди билан уринадиган, соатлаб умрини таассуб ва ҳавойи нафсига зое қиладиган ва зое қилаётганини ўзи сезмайдиган киши қандай қилиб пайғамбар вориси бўла олади?! Аллоҳга қасамки, бу кенг ёйилган ва кўзларни кўр қилиб, қалбларни тош қотириб қўйган, гўдаклар унда улғайган, катталар унда кексайган, шу туфайли Қуръон тарк қилинган жуда катта фитнадир. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳажнинг фазилат ва ҳикматлари وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا "Одамлардан йўлига қодир бўлганларга (моддий ва жисмоний имконияти етганларга) Аллоҳ учун байтни (Каъбани) ҳаж қилмоқ фарздир". ("Оли Имрон" сураси, 97-оят). Ҳаж – белгиланган вақтда ва жойларда Аллоҳ азза ва жаллага ибодат бўлган муқаддас амалларни бажаришни қасд қилишдир. Умра ва ҳажнинг фазилатлари 1. Ҳаж – Аллоҳнинг наздида энг афзал амаллардандир. 2. Ҳаж гуноҳлар мағфират этилишига сабаб бўлувчи амаллардан саналади. 3. Мабрур* ҳажнинг мукофоти Жаннатдир. 4. Ҳаж унгача қилинган хато-маъсиятларни бутунлай йўқ қилиб, кўмиб юборади. 5. Имкони етганда кетма-кет ҳаж ва умра қилиб туриш фақирлик ва гуноҳлардан тўсади. Ҳаж шариатда жорий қилинишининг ҳикмати 1. Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқариш (ҳаж асносида одамлар Аллоҳнинг ибодатларга лойиқ ягона Зот эканлигини кўп бора эслашади, тилларидан Унинг зикри ва шукри тушмайди). 2. Бандалар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога муҳтож эканликларини изҳор қилишлари (бу турфа инсонларнинг устидаги бир хил, безагию тугмаси йўқ кийимларида ҳам, уларнинг бир жойда, бир хил ибодат қилишларида ҳам кўринади). 3. Аллоҳга бўлган тақвони юзага чиқариш (ҳаж асносида турли тақиқланган ишлардан четлашиш, имкон қадар хато-нуқсонлардан қочишга ҳаракат қилиш). 4. Аллоҳ азза ва жалланинг зикри билан банд бўлиш (ҳаж амаллари бажариладиган барча ўринларда зикр, тасбеҳ, таҳлил, такбир ва дуо тинмайди). 5. Инсоний нафсни поклаш. 6. Ҳажда охиратни эслаш бор (барча бир хил кийимда; ранги, ирқи, ижтимоий ҳолатидан қатъи назар ибодатни бир хил бажариши инсонларнинг Қиёматдаги туришларини эслатади). 7. Умматни ҳақиқий бирлик руҳида тарбиялаш (агар худди ҳажда бўлганидек одамлар бир-бирини турли тоифаларга ажратмай, фақат мусулмонлигига кўра муомала қилганида бу уммат дунё етакчиси бўларди). 8. Ҳажни адо этишда Аллоҳ берган мол-дунё ва соғлом бадан неъматига шукр қилиш бор (зеро, ҳаж фарз бўлиши учун инсоннинг ҳажга бориб-келиш харажатларига тўлиқ етадиган пули ва соғлиғи жойида бўлиши керак). _____________________________ * "Уни энг чиройли кўринишда адо этиш, вожиб амалларини бажариб, унда тақиқланган ишлардан четланиш; ҳаж асносида атрофдаги одамларга салом бериб, очларини тўйдириб яхшилик қилиш; Аллоҳ азза ва жаллани кўп зикр қилиш; талбияни баланд овозда айтиш ва қурбонликни сўйиш – мабрур (яхшиликларга бурканган) ҳаждир". Ибн Ражаб Ҳанбалий. “Латоифул-маориф” (264-бет); Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонй. “Фатҳул-Борий” (9/14).
Show all...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Ҳа, муқаллидлар ичида “маснот” ўқилди ва гўёки у Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган китобдек, одамларнинг ичида унинг бир ҳарфини ҳам ўзгартирадиган (тўғрилаб-таҳрирлаб қўядиган ёки ундаги хатоларни айтадиган) киши топилмади. Улар динни бўлиб ташладилар: дин аҳлини гуруҳларга айлантирдилар; ҳар бир гуруҳ ўзининг матбуъи (эргашган кишиси) ёнини олади ва фақат унга чорлайди (ҳар бир мазҳаб эргашувчиси фақат ўз мазҳабини мутлақ ҳақда деб билади); унга мухолиф бўлганларни қоралайди ва уларнинг сўзларига амал қилишни лозим кўрмайди; ҳатто улар гўё бутунлай бошқа миллатдек (диндек) уларга қарши раддиялар беришга, уларнинг сўзларини ўз эътиқодлари ва мазҳабларига мувофиқлаштиришга зўр бериб уринадилар. Улардаги таассуб шу даражага етганки, ҳатто улардан бири – ўзи исломий университетлардан бирида устоз – шундай дейди: “Мен “Зодул-маод” китобини шундай ҳанафийлаштирдимки – яъни, унга шу даражада ҳанафийлик либосини кийдирдимки – агар китоби муаллифи Ибн Қаййим уни кўрса, албатта ҳанафий бўлиб кетарди”. (Мазҳабларга ўта ғулув қилиб (чуқур кетиб), мазҳабга эргашишни мазҳабпарастлик даражасига олиб чиққанлар) “Уларнинг китоблари, бизнинг китобларимиз, уларнинг имомлари, бизнинг имомларимиз, уларнинг мазҳаби, бизнинг мазҳабимиз”, деган (Исломни бўлакларга бўладиган) сўзларни қўллайдилар. Улар Қуръонни маҳжур қилдилар – тарк этиб қўйдилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари унутилди, бори ҳам, фақат табаррукланиш учун қолди (ўз мазҳабларига далил бўладиганларинигина зикр қиладиган бўлдилар). Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари гўё уларда мужассам бўлди: فَتَقَطَّعُوا أَمْرَهُم بَيْنَهُمْ زُبُرًا ۖ كُلُّ حِزْبٍ بِمَا لَدَيْهِمْ فَرِحُونَ “Сўнг (одамлар) ишларини (яъни, динларини) бўлакларга бўлиб юбордилар. Ҳар бир гуруҳ ўз олдидаги нарса (дин) билан хурсанддир”. (“Мўминун” сураси, 53-оят). Яъни, ҳар бир фирқа китоблар тасниф қилиб, ўшаларни ушладилар, ўшаларга амал қилдилар ва бошқа китобларни тарк этиб, фақат ўша китобларга чақирдилар. Мазҳабчилик таассубини эзиб, янчиб ташлайдиган энг катта далил Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги марфуъ ҳукмидаги ҳадис бўлса ажаб эмас. عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ إِذْ قَالَ: كَيْفَ أَنْتُمْ إِذَا لَبِسَتْكُمْ فِتْنَةٌ يَهْرَمُ فِيهَا الْكَبِيرُ، وَيَرْبُو فِيهَا الصَّغِيرُ، وَيَتَّخِذُهَا النَّاسُ سُنَّةً إِذَا تُرِكَ مِنْهَا شَيْءٌ قِيلَ: تُرِكَتِ السُّنَّةُ، قَالُوا: وَمَتَى ذَاكَ؟ قَالَ: إِذَا ذَهَبَتْ عُلَمَاؤُكُمْ، وَكَثُرَتْ قُرَّاؤُكُمْ وَقَلَّتْ فُقَهَاؤُكُمْ، وَكَثُرَتْ أُمَرَاؤُكُمْ وَقَلَّتْ أُمَنَاؤُكُمْ، وَالْتُمِسَتِ الدُّنْيَا بِعَمَلِ الْآخِرَةِ، وَتُفُقِّهَ لِغَيْرِ الدِّينِ. Абдуллоҳ ибн Масъуд айтди: “Унинг ичида катталар қариб, ёшлар улғаядиган, одамлар уни суннат деб ушлаб, ундан бирон нарса тарк қилинса, “Суннат тарк қилинди”, дейиладиган фитналар сизларни ўраб олганида қандай қиларкансизлар?!” Ундан: “Бу қачон бўлади?” – деб сўрашди. “Олимларингиз (вафот этиб) кетса, (илмсиз қуруқ) қориларингиз кўпайса, фақиҳларингиз камайса, амирларингиз кўпайса, омонатдорларингиз камайса, охират амали билан дунё талаб қилинса, диндан бошқа нарсаларда фақиҳ (олим) бўлинса”, дедилар. (1) _________________________ (1) Саҳиҳ. Доримий “Сунан”да(1/64), Ҳоким “Мустадрок”да (4/514), Ибн Абдулбарр “Жомиъ баянил-илм”да (1/188), Ибн Ҳазм “Ал-иҳкам фий усулил-аҳкам”да (6/175) ва бошқалар ривоят қилган. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Show all...
Япония мусулмонларига Муҳаммад Султоннинг ҳадяси (Давоми, боши аввалги постларда) Биз кейинги даврлар муқаллидлари (мазҳабга кўр-кўрона тақлид қилувчилар) ўзлари бошлари билан шўнғиб кетган мазҳабчилик таассуби фитнасини ҳимоя қилиш мақсадида ўйлаб топган бу “улкан фитна” ҳақида бирон саҳиҳ хабар ёки асарга дуч келармикинмиз, деб суннат девонларини варақлаб чиқдик, бироқ ҳеч нарса топа олмадик. Аксинча, ижтиҳод эшигини ёпишдан келиб чиқадиган мазҳабчилик таассубидан огоҳлантиришлар борлигини топдик. عَنْ عَمْرِو بْنِ قَيْسٍ السَّكُونِيِّ، قَالَ: خَرَجْتُ مَعَ أَبِي فِي الْوَفْدِ إِلَى مُعَاوِيَةَ فَسَمِعْتُ رَجُلًا يُحَدِّثُ النَّاسَ، يَقُولُ: إِنَّ مِنْ أَشْرَاطِ السَّاعَةِ أَنْ تُرْفَعَ الْأَشْرَارُ وَتُوضَعَ الْأَخْيَارُ، وَأَنْ يُخْزَنَ الْفِعْلُ وَالْعَمَلُ وَيَظْهَرَ الْقَوْلُ، وَأَنْ يُقْرَأَ بِالْمَثْنَاةِ فِي الْقَوْمِ لَيْسَ فِيهِمْ مَنْ يُغَيِّرُهَا أَوْ يُنْكِرُهَا فَقِيلَ: وَمَا الْمَثْنَاةُ؟ قَالَ: مَا اكْتُتِبَتْ سِوَى كِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ. قَالَ: فَحَدَّثْتُ بِهَذَا الْحَدِيثِ قَوْمًا وَفِيهِمْ إِسْمَاعِيلُ بْنُ عُبَيْدِ اللهِ، فَقَالَ: أَنَا مَعَكَ فِي ذَلِكَ الْمَجْلِسِ تَدْرِي مَنِ الرَّجُلُ؟ قُلْتُ: لَا، قَالَ: عَبْدُ اللهِ بْنُ عَمْرٍو . Амр ибн Қайс Ас-Сакуний айтади: “Отам билан бирга Муовиянинг ҳузурига бораётган элчилар орасида йўлга чиқдим. Шунда бир киши одамларга ҳадис сўзлаётганини эшитдим. У шундай дерди: “Ёмонлар юқорига кўтарилиши, яхшилар(нинг мақоми) пастлатилиши, амал йиғиштириб қўйилиши ва (қуруқ) гапнинг ғолиб бўлиши, одамларнинг ичида “маснот” (المَثْناة) ўқилиши ва уларнинг орасида буни ўзгартирадиган ёки инкор этадиган кишининг бўлмаслиги Қиёмат аломатларидандир”. Ундан: “Маснот” нима?” – деб сўрашди. “Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан бошқа ёзилган нарсалар”, деди. Мен бу ҳадисни бир қавмга сўзлаб бердим, уларнинг ичида Исмоил ибн Убайдуллоҳ ҳам бор эди. У: “Мен ҳам ўша сиз бўлган мажлисда бор эдим. У кишининг кимлигини биласизми?” – деди. “Йўқ”, дедим. “У Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо эди”, деди”. (1) _________________________ (1) Саҳиҳ ҳадис. Ҳоким “Мустадрок”да (4/554-555), Ибн Асокир “Тарихи Димашқ”да (13/593), Ибн Аби Шайба “Мусаннаф”да (15/165), Байҳақий “Шуабул-иймон”да (5199) келтирган. Ҳоким саҳиҳ санаган, Заҳабий унга мувофиқ бўлган. Шайх Албоний “Ал-ҳадису ҳужжатун бинафсиҳ”да (80-бет) айтади: “Бу ҳадис гарчи мавқуф бўлса ҳам, унга марфуъ ҳукми берилади. Чунки бу қуруқ раъй (шахсий фикр) билан гапирилмайдиган ғайбий ишлардандир. Хусусан, баъзи ровийлар уни марфуъ деганлар”. Албоний “Ас-саҳиҳа”да (6/774-776) айтади: “Бу Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадис бўлиб, уни Амр ибн Қайс Ал-Киндий (Ас-Сакуний) ундан ривоят қилган, Амр ибн Қайсдан эса уни бошқа кўпчилик ривоят қилган. Баъзилар бу ҳадисни марфуъ, баъзилар мавқуф дейишган, лекин бу марфуъ ҳукмидадир. Чунки бундай гаплар (ғайбий ишлар) қуруқ раъй билан айтилмайди”. Шайх Албоний яна айтади: “Эслатма! Бу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлик аломатларидан бири бўлиб, унда айтилган ишларнинг ҳаммаси, хусусан “маснот”га тааллуқли бўлгани рўёбга чиқди. Маснотдан мурод, ровий тафсир қилганидек, Аллоҳнинг Китобидан ва шунингдек, унга тааллуқли бўлган набавий ҳадислар ва салафларнинг асарларидан бошқа битиклардир. Маснотдан мурод гўё муқаллидларга фарз қилинган мазҳабий китоблар бўлиб, бугунги кунда жумҳур мазҳабпарастларда гувоҳ бўлиб турилганидек, бу китоблар замонлар ўтиши билан уларни Аллоҳнинг Китобидан ва Расулининг Суннатидан бошқа тарафга буриб юборди. Афсуслар бўлсинки, уларнинг ичида фан докторлари ва шариат факултетларининг битирувчилари ҳам бор. Уларнинг барчаси мазҳабларни дин деб ушлаган ва мазҳабларга амал қилишни одамларга, ҳатто олимларга ҳам фарз қиладилар. Уларнинг катталаридан бири Абул Ҳасан Ал-Кархий Ал-Ҳанафийнинг машҳур бир гапи бор: “Асҳобларимиз (мазҳаббошиларимиз) фикрига мухолиф бўлган ҳар қандай оят ё таъвил қилинади, ё эса мансухдир. Худди шунингдек, ҳар бир ҳадис ҳам ё таъвил қилинади, ё эса мансух дейилади”. (Давоми бор) #мазҳаб_нима
Show all...