cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Оқ масжид жомеъ масжиди

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Оқ масжид жоме масжидининг телеграм канали

Show more
Advertising posts
891
Subscribers
+824 hours
+147 days
+2330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ Янги туғилган чақалоқ оппоқ матога ўралади, чунки динимизда матоларнинг энг афзали оқ ранглиси экани айтилган. Тезда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш, Парвардигордан фарзандига ихлос ва эътиқод билан дунё ҳамда охират яхшиликларини сўраш лозим. Бу ҳақда ушбу ҳадис ворид бўлган: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳасан ибн Али туғилганида ўнг қулоғига азон айтиб, чап қулоғига такбир айтдилар". Ҳасан ибн Алидан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким фарзандли бўлса, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтса, унга уммус сибён зарар бермайди", дедилар. Ҳадисдаги "уммус сибён" шайтон бўлиб, у болаларга зарар ё касаллик келтиришини муҳаддислар айтишган. Чақалоқ қулоғига азон билан такбир айтишдан мақсад, бола дунёда биринчи эшитадиган овоз ва сўз Аллоҳнинг муборак исми бўлишидир. "Оилада фарзанд тарбияси" китобидан.
Show all...
👍 19 3
Намоз вақтлари. 10-майдан 16-майгача
Show all...
👏 9👍 5 1🤗 1
Хафталик намоз вақтлари 2024 й 3 - май 9 - май 1445 хиж. 24 Шаввол Намоз вақти (Мирбозор ): Бомдод - 04 : 50 (мустаҳаб вақти) Пешин - 13 : 00 Аср - 18 : 10 Шом - 19 : 45 Хуфтон - 21 : 20 "Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо-103) Дўстларингизга ҳам улашинг. 👇👇👇👇👇 https://t.me/NarpayOqmasjid
Show all...
Оқ масжид жомеъ масжиди

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Оқ масжид жоме масжидининг телеграм канали

👍 9👏 2 1🔥 1
Repost from Muxlis.uz
🌙 Зулқаъда ойингиз муборак бўлсин! 📆 Милодий 2024 йил 9 май – ҳижрий 1445 йил Зулқаъда ойининг 1-кунига тўғри келади. 🤲 Расулимиз алайҳиссалом янги ой кирганида бундай дуо қилардилар: اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ 🔹 Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу. 🔹 Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир (Имом Термизий ривояти).Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Show all...
👍 1
Repost from Muqarrab.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ 🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди. 😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. 📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган. 📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди. 🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. #tayinlov Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Манба: MUSLIM.UZ
Show all...
3👍 1
ЖИНЛАР ВА ШАЙТОНЛАР ОРАСИДАГИ ФАРҚЛАР   Жинлар ва шайтонлар орасидаги фарқлар ҳақида “Ақидатул муъмин” китобида қуйидагилар ёзилган: “ Жинлар икки турли бўлади: 1. Шайтонлар. Буларда ҳеч қандай яхшилик бўлмайди; 2. Жинлар. Булар орасида солиҳлари ҳам, ёмонлари ҳам бўлади.    Жинларнинг ҳолати инсонларга ўхшаш бўлиб, улар орасида хушфеъллари  ҳам, бадфеъллари ҳам, мўминлари ҳам, кофирлари ҳам бўлади.   Шайтонлар аслида жинларнинг вакиллари ҳисобланади. Зеро, иблиснинг жинлардан бўлгани Қуръони каримда хабар берилган: “Эсланг, (Эй Муҳаммад!) Фаришталарга Одамга сажда қилинг, дейишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйин сунишдан бош тортди”. Каҳф сураси, 50-оят.    Шайтон илоҳий раҳматдан қувилиб, барча яхшиликлардан кесилгач, мазкур ишлар унинг зурриётларига ҳам мерос бўлиб ўтган. Шунинг учун шайтонларда асло яхшилик бўлмайди, улар фақат ёмонликни биладилар ва доим ёмонликка чақирадилар. Буларнинг ҳолатига илон анча яқин мисол бўла олади. Яъни илондан фақат илон туғилади, илон насли борки, барчаси доим заҳар солиш пайида бўлади. Худди шу сингари, шайтонлардан ҳам фақат шайтонлар туғилади, шайтон насли борки, доим одам болаларини йўлдан уриш пайида бўлади.   Шунингдек, аслида шайтон бўлмаган жин ва инсонлар ҳам ифлос ишларни қилишлари ва туғёнга кетишлари сабабли шайтонга айланиб борадилар.   Шайтонга айланганларининг ашаддийлари “Марид” дейилади, янада бундан ҳам ортиқ туғёнга кетганлари “Ифрийт” деб номланади. Шайтонларнинг васваса қилишлари ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган: “Шунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсу жиннинг шайтонларини душман қилиб қўйдик. Улар алдаш мақсадида сохта хушсуханлик билан бир-бирларига васваса қиладилар”. Анъом сураси, 112-оят.   Ушбу оят шайтонларнинг инсонлардан ҳам, жинлардан ҳам бўлишига далолат қилади. Жинларнинг турли бўлиши ҳақида эса уларнинг тилидан ҳикоя тарзда шундай хабар берилган: “Ва албатта, биздан солиҳлар ҳам ва бошқалар ҳам бор. Турли гуруҳлар бўлган эдик”. Жин сураси, 11-оят.   Ушбу оятда эса жинларнинг ораларида солиҳлари ҳам бўлиши баён қилинган”. "Эътиқод дурдоналари" китобидан.
Show all...
👍 12
Repost from Muxlis.uz
🕌 МАСЖИДДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ ❓CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган: “Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа аълал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туради” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам. 📖 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Show all...
👍 9 5
Намоз вақтлари. 3-майдан 9-майгача
Show all...
4👏 2👍 1
Хафталик намоз вақтлари 2024 й 3 - май 9 - май 1445 хиж. 24 Шаввол Намоз вақти (Мирбозор ): Бомдод - 04 : 50 (мустаҳаб вақти) Пешин - 13 : 00 Аср - 18 : 10 Шом - 19 : 45 Хуфтон - 21 : 20 "Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо-103) Дўстларингизга ҳам улашинг. 👇👇👇👇👇 https://t.me/NarpayOqmasjid
Show all...
Оқ масжид жомеъ масжиди

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Оқ масжид жоме масжидининг телеграм канали

👍 15👏 2
Хафталик намоз вақтлари 2024 й 26 - апрель 2 - май 1445 хиж. 17 Шаввол Намоз вақти (Мирбозор ): Бомдод - 05 : 05 (мустаҳаб вақти) Пешин - 13 : 00 Аср - 18 : 05 Шом - 19 : 40 Хуфтон - 21 : 10 "Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо-103) Дўстларингизга ҳам улашинг. 👇👇👇👇👇 https://t.me/NarpayOqmasjid
Show all...
Оқ масжид жомеъ масжиди

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Оқ масжид жоме масжидининг телеграм канали