cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Davlat siyosati

Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви, давлат сиёсати ва бошқарувига оид муҳим янгиликлар манбаси

Show more
Advertising posts
5 299
Subscribers
-824 hours
-667 days
-22130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

02:36
Video unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Туркия сафаридан муҳим жиҳатлар
Show all...
11.74 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Инобат Ахатова “Oyina.uz”портали бош муҳаррири этиб тайинланди. “Oyina.uz” сўнгги йилларда медиаоламда энг муваффақиятли лойиҳалардан бири сифатида кўрилади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев Туркия ҳарбий дронлари билан танишди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори доктор Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди. Учрашувда мамлакатимизнинг ЖСТга қўшилиши борасида кўрилаётган амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, ЖСТнинг кўмаги билан Ўзбекистонда Савдо сиёсати бўйича компетенция марказини ташкил қилиш таклиф этилди. ЖСТ бош директорига Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фахрий доктори унвони берилди. @davlatsiyosati
Show all...
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов Қорақалпоғистонда зиёлилар билан учрашди.
"Бугун Қорақалпоғистонга сафаримизни бевосита маънавий-маърифий йўналишга масъул бўлган соҳа мутахассислари билан мулоқотдан бошладик. Марказнинг янгиланаётган фаолияти бевосита зиёлилар минбарини яратиш билан боғлиқ. Бунинг учун фаолиятимизнинг аниқ методик йўналишларини белгилаб олишимиз зарур. Кучларимизни бирлаштириш, изчил, мактабгача таълимдан то олий таълимгача узлуксиз олиб боришимиз шарт", деб ёзди у.
Учрашув Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлиб ўтди. Унда мактаблардаги маънавий-маърифий ишлар бўйича 100 нафар ўринбосар, мактабгача таълим муассасасидан 60 нафар методист, 10 нафар проректор, 70 нафар маҳалла етакчиси, вазирлик, идораларнинг маънавий соҳага масъул 40 нафар ходими иштирок этди. @davlatsiyosati
Show all...
08:29
Video unavailableShow in Telegram
Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонда гаплашди.
Show all...
44.85 MB
Шавкат Мирзиёев 6 июн куни расмий ташриф билан Туркияда бўлади. Ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган. @davlatsiyosati
Show all...
Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков лавозимидан озод этилди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди. @davlatsiyosati
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бухорода 3 та йирик мажмуа қурилиши бошланди Бухоро вилоятида учта йирик иншоот – газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси, Бухоро халқаро аэропорти қурилиши бошланди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Шавкат Мирзиёев қатнашди. Ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида Бухорода нафақат туризм, балки саноат ҳам ҳақиқий “драйвер”га айланади. @davlatsiyosati
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти(ICESCO)нинг минтақавий ваколатхонасини очиш масаласи ўрганилади. Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун келган ICESCO бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди. Учрашувда ҳамкорликнинг янги йўналишлари сифатида қўлёзмалар ва бошқа тарихий ёдгорликларни сақлаш, реставрация қилиш бўйича тажриба алмашиш, бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш, араб тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, халқаро илмий ва маданий тадбирларни ташкил этиш белгиланди. @davlatsiyosati
Show all...