cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

АЛЛОҲ ДЕЯ УРАР ЮРАКЛАР.

Қушдек учар бўлсам самом омонат, Икки ён қанотим сенга омонат. Қайтиб келолмасам ёнингга агар, Боқий ишқим билсанг сенга омонат. РАҲИМА.

Show more
Advertising posts
198
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Сендан сўрамаскан дард ҳам, алам ҳам, Ҳатто Муҳаббат ҳам ташрифи қизиқ. Бемалол тўрингда жойлашиб олиб, Торта ололмайсан ўртадан чизиқ. Кўнглинг йиғлайдими эътибори йўқ, Без бўлиб тураркан хаёл паришон. Қалбинг минг ситамда тешиб ўтган ўқ, Олаверар чиндан дилингни нишон. Кўнгил кўчаларинг ёмғир жалада, Лойга чўкиб кетар исқирт аламдан. Юрак қамалгандек баланд қаълада, Дорлар тиккин дейди, томир толамдан. Кўнгил йиғламаснинг йўқми иложи, Унга безак берсанг наққош расмидан. Тугаш билмайдими қайғунинг божи, Озроқ қўшмасмикан қувонч қисмидан. ✍РАҲИМА МЎМИНОВА.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Узоқдан севишнинг нимаси ёмон, Не бўпди бир бора учрашолмасак? Келсин, дўст тутинсин керилиб армон, Майли-да йил ўтиб кўришолмасак. Узоқдан ўйлашнинг нимаси ёмон, Тунда сеҳрлайди келиб туйғулар. Ой боқар ҳолингга қошлари камон, Самога кетади кўздан уйқулар. Узоқдан расмингга термулса нигоҳ, Соғинчнинг кўксига бошингни қўйгин. Ғамлар бош кўтарса келиб у ногоҳ, Аламлар дилини қувонч-ла ўйгин. Узоқдан меҳрингни этсанг армуғон, Нимаси ёмон айт, ёмон нимаси? Дилингни парчалаб кетса-да фиғон, Яшаса бўлди-да, дунёда омон. РАҲИМА МЎМИНОВА 27.08.2023
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Сен бор учун армондан йироқ, Ҳолиман мен аламлардан ҳам. Ҳижрон менга қўёлмас тузоқ, Кўзларимни қилолмайди нам. Сен бор учун доим муҳаббат, Висоллардан беради дарак. Умид турар қалбимда фақат, Илинж бордир бошлари сарак. Сенинг ишқинг мисоли бир чўғ, Боқсанг яна ёниб кетаман. Кўзларинг ҳам мисли чақин ўқ, Кетиб қолма унда нетаман. Сен бор учун олам-коинот, Ҳар фаслда баҳордек гўё. Ишқим доим чиқариб қанот, Ином этмоқ истайди дунё. ✍РАҲИМА МЎМИНОВА.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Агар шоир(а) бўлсам ёзардим тинмай, Муҳаббатнинг ўтли ҳисларин такрор. Қаламим бас деса йўқ дея кўнмай, Қоғозга айтардим минг битта алёр. Агар шоир(а) бўлсам ёзардим бот-бот, Субҳидам шудрингин қиёслаб дурга. Чорлардим қушларни ёнимга сўзсиз, Ўзим ёзиб қўйган чордона қўрга. Агар шоир(а) бўлсам тунгги ҳилолнинг, Сизга Раҳиманинг дердим достони. Ёнида уятда жилмайган юлдуз, Сиз дердим самонинг гўзал бўстони. Агар шоир(а) бўлсам боғларга чиқиб, Дарахт танасини ўймасдим йўқ-йўқ. Шохларин эркалаб берардим ўқиб, Япроғи эҳтимол чапакларди шўх. Агар шоир(а) бўлсам фақат яхшилик Вафо-садоқатдан куйлардим қўшиқ. Балки эплармидим айтиб бахшилик, Йўлимда учрамас ҳеч қандай тўсиқ. ✍РАҲИМА МЎМИНОВА.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
АЗИЗ ШОИР ВА ШОИРАЛАР БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!!! Шоир кўнгли доим ўксикда, Дардлар унга йўлдош яшайди. Қалби гўё уммондек бўлиб, Лек саҳрода қолган ўхшайди. Шоир кўнгли нозик ипакдек, Сиринг айтсанг кетар эшилиб. Қошларида йиғлама бироқ, Кўз ёшингга кетар қўшилиб. Шоир кўнгли доим безовта, Ҳасратгоҳлар унинг макони. Нимадандир дил бўлар нимта, Жўшиб турар лек юрак қони. Шоир кўнгли муҳаббатга зор, Ишқдан масрур девонамисол. Лек йўлига ҳижрон қўяр дор, Умр бўйи кутади висол. ✍РАҲИМА МЎМИНОВА.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Дунё сендан сўрорим бор, Бевафога ёрмисан айт? Кўзларингни кўрорим бор, Бошга ёққан қормисан айт? Дунё қанча кўнгилларни, Рўё бир-ла сароб тутдинг. Узатилган у қўлларни, Назарга ҳам илмай ўтдинг. Сени бир кам дейди, айтгин, Тўлмайсанми, энди ҳеч ҳам? Сўроқ асли сенга байтим, Доим қилдинг кўзимни нам. Юрагимда армоним кўп, Бу ҳам сенинг ишингмиди? Баҳор-ёзни кутган пайтим, Юборганинг қишингмиди? Дунё сендан сўрорим бор... ✍РАҲИМА МЎМИНОВА. 20.08.2023
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Боғларда хазонлар тўшалмиш бир-бир, Гўёки пойимга поёндоз бўлиб. Қалбимда  яширин аламли бир сир, Бўғзимга тинмайин келар тиқилиб. Аста қадамлайман ҳууу таниш йўллар, Чорламоқ истайди эҳтимол мени. Кўрди-ю лол қолди, айрилган қўллар, Якка ўзим билиб сўради сени. Дарахтлар бош эгди, шохлар бетиним, Шамолда силкиниб, соларлар шовқин. Нега ёлғиз ўзинг юрибсан, оҳ, жим, Нега юрагингга ғамлар қурди ин? Нега кўзларингда ёшлар ёмғирдек, Айт, нега рангингда зоҳир заъфарон? Елкангда фироқнинг юки оғирдек, Нега, сенга йўлдош бугун айт, армон? Не деб жавоб берай, уларга айтгин, Хатто уларга ҳам билинди ўрнинг. Қайтар йўли бўлса изингга қайтгин, Ўтинчин қайтарма менингдек шўрнинг. РАҲИМА МЎМИНОВА 17.08.2023
Show all...
01:34
Video unavailableShow in Telegram
СИЗ ҲАМ ЭШИТИБ КЎРИНГ...
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
*** Қайси ота хоҳламайди фарзандининг бахтини, Орзулари осмонда ой, Сулаймоннинг тахтини. Кўрсам дейди қадамида мағрур босган шахдини, Умр бўйи дуосида алқаб юрган отадир, Боласининг соғинчлари наштар каби ботадир... Кўкда ҳилол кўрса агар чеҳрасини ўхшатар, Юлдузларга сирин айтиб кўнглидагин бўшатар. Фарзанд доғин кўрмасин ҳеч ота дилин қақшатар, Умр бўйи дуо қилган, унутмагин отадир, Боласининг соғинчлари кўкси узра ботадир... Аллоҳим, ҳеч ота қалбин соғинчларга кўммасин, Қизми, ўғил фарзанддир у, бевақт гулдек сўлмасин. Кўзларига ёш тўлмасин, дилда армон унмасин, Эй фарзандлар, эсда тутинг - дуогўйинг отадир, Меҳрингизни қизғонмангиз, бу энг катта хатодир... © РАҲИМА МЎМИНОВА.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Биламан лолалар, қизғалдоқларни, Олиб кетган ўша яна баҳорлар. Майсалар шудрингдан таққан балдоқни, Кўксига босганча кетди наҳорлар. Биламан қалдирғоч тўла осмоним, Бағри кенг ҳувуллар, ҳувуллар бугун. Ғариб бечорадек турар айвоним, Яна келармикан???                                 Тирнар сассиз ун. Биламан қайтмайсан изингга шундоқ, Назаринг тушмайди қайрилиб бир бор. Майли йўлларингу-бахтинг бўлсин оқ, Кетавер, кутмайман энди ҳеч зинҳор. МАЙЛИ КЕТАВЕР... ✍РАҲИМА МЎМИНОВА 16.08.2023
Show all...