cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Yakkabog' tuman AKM

📚AKMning telegramdagi sahifasi 📝Yangiliklar 📖Badiiy adabiyotlar 📑Elektron kitoblar Xurmatli kitobxonlar! Sizga qaysi kitob yoki audio fayl kerak bo‘lsa adminga @lilac_2020 ga xabar yuboring. Biz sizga xizmat qilishimizdan mamnunmiz

Show more
Uzbekistan55 516The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
198
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

«ТУН» Ой чўкади тунга охиста, Бедорликлар чорлар ўзига. Қаро тунда кундек оқ хислар, Уйқу бермас ошиқ кўзига. Орамизда масофа йироқ, Битта юрак ва қалбимиз. Биз севгидан ёнамиз, бироқ. Мухаббатнинг йўллари қалтис. О, бунчалар узун бўлди тун? Дил чидолмас хижрон қахрига. Сени қайта кўрмоқлик учун, Йўл оламан тушлар шахрига. Бунча аччиқ хижроннинг захри? ✍Абдумуталиб Эргашалиев
Show all...
ШАХАРЛИК КЕЛИН Ҳаловат хола кенжа ўғли Эркинжонга шаҳардан келин олаётганини эшитган қўни-қўшнилар “Ўзлари гапга етарман кайвони аёл бўлса, “дом”да ўсган қизни келин қилиб, қариган чоғида рўзғорнинг ишларини ким қиларкан, қишлоқчилик, сигир-бузоқ, тандир-ўчоққа қараш нима бўлади?..” деб гап қилишган эди. У бу гапларни ичига ютиб, “Ўғлим шунга кўнгил қўйди, пешонамда борини кўраман”, деб ўйнаб-кулиб тўйни ўтказди. Ўтказдию, ичидаги ҳадик барибир йўқолмади. “Чилласи чиққандан кейин кўчага шим кийиб чиқаман деса ёки рўзғор ишларини қилолмайман деб лабини буриб турса, говмишим туғиб ўтирибди, эрта-кеч бир челакдан сут беради. Уни соққинча қўлимнинг мадори етмайди, келин соғмаса ким соғади? Сигирдан қўрқаман деса-чи? Ўзи мен нима қилиб қўйдим, уй-жойимга эгалик қиладиган кенжа келинни билаги бақувват қишлоқ қизларидан танласам бўлмасмиди, Эркинжонни ҳам бир амаллаб кўндирардим-да”. Ҳаловат холага шу каби ўй-хаёллар тинчлик бермасди. Сарви келин ўтган йили коллежни тугатган. Соч турмаклаш, пишириқ пишириш, тикиш-бичиш сингари ишларни билади. Аммо сигир соғиш, нон ёпишни умуман кўрмаган. Улар ҳамма нарсани бозордан сотиб олишарди. Кўп қаватли уйдаги ҳаёт тарзи шундай бўлгандан кейин у нима ҳам қилсин? Тўйдан бирон ҳафта ўтгандан кейин Ҳаловат хола ҳовли супираётган келинининг ёнига келиб, “Болам, секин-секин ўрганаверасиз, қишлоқда яшайдиган аёлларнинг ишлари кўпроқ. Сигир соғади, нон ёпади, кези келганда даладан ўт олиб келади”, деди юмшоққина кулиб. Ҳаловат хола нонни ёпиб олгач, қолган иккита кулчани кўрсатиб “Келинжон мана шуларни ёпинг, ўрганиб кетасиз”, деди. Келин юз-кўзини рўмол билан ўраб, кулчаларни ёпиб, тандир ичига қараса, шунча жой туриб икки кулчани устма-уст ёпиб қўйган эди. – Ойижон бунча уқувсиз бўлмасам, ҳеч ишни эплолмаяпман-ку, – деди йиғламсираб ораси оппоқ пишган кулчаларни кўрсатиб. – Қўйинг, хафа бўлманг, ҳали ҳаммасини ўрганиб кетасиз. Сиздек пайтимда мен ҳам кўп қийналганман. “Одам қилган ишни одам қилади” дейди халқимиз. Фақат қунт билан, чин юракдан қилиш керак, – дея келинини юпатди хола. Эртадан бошлаб келинчак астойдил ишга киришди. Тонг қоронғусида Ҳаловат холанинг кўйлагини кийиб, рўмолини ўраб сигирнинг ёнига борган эди, сигир бузоғини ялаганча индамай турди. Бир пасда ярим челак сут соғилди. Севиниб кетганидан сигирнинг бўйинларини силаб, эркалаб қўйди. Келиннинг ҳаракатларини узоқдан кузатиб турган қайнона ўзини кўрмаганга олди ва ички бир севинч билан уйга кириб кетди. Сарви келин янги соғилган сутдан ширчой пишириб келганида хола узундан узоқ дуо қилди ва кулимсираб турган ўғлига қараб “Барака топгур қудам яхши қиз ўстирган экан, келиним уй ишларини бирма-бир қўлимдан олаяпти”, деди хурсанд бўлиб. Келинчак ўзининг қилаётган ишларидан завқланарди, қайнонаси ва эрининг хурсанд бўлаётганини кўриб, янада яхшироқ ишлар қилгиси келарди. У учун битта жумбоқ қолганди, у ҳам бўлса нон ёпиш. Ҳаловат хола бир куни қизиникига кетди. Ҳовлида ёлғиз қолган келин супра ёзиб, нон қилишга аҳд қилди. Тандирнинг кулини олиб, ўтин қалади. “Тандирнинг ичидаги олов ёниб бўлгандан кейин, юзингга тафти урилмаса нонни ёпавер” деган эди хола. Келин енгча-рапидаларни шошмасдан кийиб, ўзини эркин қўйиб “Бисмилло” деб биринчи нонни ёпди. Қараса, қўли келишаяпти. Кейин иккинчисини, учинчисини… Дастлабки ёпилган нонларнинг юзи қизара бошлади. Ҳовучига сув олиб сепди, нон ялтиллади. 10-15 дақиқадан кейин нонлари қизариб, пишиб қолибди. Охирги нонни узаётганда дарвоза очилиб Ҳаловат хола кириб келди. – Вой, пазанда келинимдан ўргилай, нон қилиптими? Ўҳў, нонларнинг чиройлилигини қаранг. Хола илдамлаб тандир ёнига келди ва қип-қизил пишган нонларни саватга солаётган келинини дуо қилди, “Умрингиздан барака топинг, қўшганингиз билан қўша қаринг”. Биринчи пиширган нонингизни қўшниларга улашамиз. Шаҳарлик келин пиширган нонни улар ҳам кўриб қўйишсин, – деди хола. Қайнона-келин бирдай қувонарди, бири рўзғор ишларини уддалай олганидан, бири эса келин бобида омади юришганидан…  
Show all...
​#сабоқ БИР КУНИ... Эсимда. Юқори синфда ўқирдим. Дарс тайёрлаб ўтирсам кўмаклашиш учун физика китобини қўлига олган акам китоб ичидан бир мактуб топиб олди. Ким ёзган, қачон, нима деб ёзган билмаганим учун индамай ерга қарадим. Тунда кўз юммадим. Хатни ўқиб ғазабдан бўзариб кетган акам негадир мени койимади, жазоламади. Тонг отгач нонушта пайти ҳамманинг олдида масалам кўрилади, деб ўйладим. Ундай бўлмади. Хаёлимда бир кунда кичрайиб қолгандек эдим. Нима еб, нима ичганимни билмай мактабга тайёргарлик кўра бошладим. Эрталабда кийиниб олган акам: "Энди мактабга мен билан бирга бориб қайтасан", деди. Ноябрь ойининг бошида кутилмаганда ёққан қор дов-дарахтларни қоплаган, изғиринли кунлар бошланганди. Изма-из акамнинг ортидан кетиб борардим. Шунда йўл бошидаги катта чинорнинг шохи қарсиллаб синиб, симёғоч симлари устига тушди. Чирсиллаб ўт чиқиб узилган электр симларини кўрган одамлар саросимага тушиб ҳар ёнга қочди. Қўрқиб кетганимни кўрган акам қўлимдан тутиб: "Кўрдингми, бевақт ёққан қор, катта дарахтнинг ҳам шохини синдирди. Агар сингиллар қордек пок бўлмаса чинордек акаларнинг номусини, орини синдиради. Эл олдида бошини эгади. Ҳаддингни билиб юрсанг бизнинг юзимиз ёруғ бўлади", деди. Йиғлаб юбордим... Мунаввара Усмонова
Show all...
Кайфиятни кўтариш учун маслаҳатлар. 👉Сизда ҳар доим яхши кайфият бўлиши учун ўзингизни бошқара олинг. Ҳар нарсадан хафа бўлаверманг, яқинларингиз билан тортишманг, кечиримли бўлинг. 👉Ҳаётга кулиб боқинг. Ҳатто сизни хафа қилишса ҳам, сиқилманг. Ҳаммаси ўтади. 👉Ҳаммадан хафа бўлиб, уйда қамалиб ўтирманг. Кўчада сайр килиш, дўстлар даврасида бўлиш — яхши кайфият пайдо қилиши исботланган. 👉Одатларингизни ўзгартиринг. Ўзингизга янги машғулот топинг, у албатта сизни ўзига жалб қила олсин. 👉Дам олишни ўрганинг. Масалан: бирор юмушни бажариб бўлгач, албатта бирор нима билан дам олишга ҳаракат қилинг. 😊Сузиш билан шуғулланинг. Спорт қон айланишининг яхшиланишига хизмат килади. Сузишда эса бошқа спорт турларига нисбатан камроқ жароҳат олинади. 👉Ҳаётга содда нигоҳ билан боқинг. Ҳар бир майда ютуқлардан ҳам хурсанд бўла олинг...
Show all...
ОНА МЕҲРИ... Ривоят қилишларича, бир подшоҳ ёши анчага бориб қолганда ўғил кўрибди. Лекин хотини вафот этиб, фарзанди касалманд бўлиб қолибди. Мамлакатнинг ҳеч бир табиби шаҳзодани даволай олмабди. Шаҳзоданинг ичи, тиши, қулоғи ва кўзи оғрир эди. Подшоҳ амир ва амалдорларга фармон берибди: — Шундай табиб чақирингларки, у ўғлимнинг дардига шифо топсин. Ваҳимага тушган давлат арконлари зўр табиб қидириб юриб, бир чўлга кетиб қолибди. Ярим тунда бир чўпоннинг уйида меҳмон бўлишибди. Меҳмондорчилик пайтида улар чўпонга подшоҳнинг амр-фармонини айтиб, ғам-андуҳ чекишибди. Даҳлизда боласини эмизиб турган чўпоннинг хотини уларнинг гапини эшитиб қолибди. У эрини чақириб, бир шиша суюқлик берибди ва дебди: — Мана бу дорини уларга беринг, шаҳзодага ярим қошиқдан ичиришсин, кўзига суртиб, қулоғига икки томчидан томизишсин. Вазир шишадаги дорини ноумид бўлиб олибди ва ҳамроҳлари билан сарой томон жўнабди. Вазир бориб, подшоҳга бўлган воқеани айтибди. Подшоҳнинг жаҳли чиқиб, тутақиб кетибди: — Бу дорига ишонмайман. Борди-ю, ўғлимга бир нима бўлса, мен уни қатл эттираман. Чопарлар бориб, чўпоннинг хотинини саройга олиб келишибди. У уч кун шишадаги дори билан шаҳзодани даволабди. Унинг ичи ҳам, қулоғи ҳам, кўзи ва тишлари ҳам тузалиб, ўзи дармонга кирибди. Подшоҳ ўғлининг тузалганини кўриб, хурсандчиликдан боши осмонга етибди. — Мен сени нима билан рози қилай? — дебди у чўпоннинг хотинига. — Мол-дунё берайми, ё қаср қуриб берайми? Чўпоннинг хотини заҳархандалик билан жавоб берибди: — Менга мол-дунё ҳам, шоҳона қаср ҳам керак эмас, она ҳеч қачон ўз сутини сотмайди. Оқила хотиннинг бу гапларига қойил қолган подшоҳ унинг пойига эгилиб, таъзим қилибди. Подшоҳлар онага эгилиб таъзим қилганда, фарзандлар онасини ардоқлаб бошига кўтариб юришга бурчлидир. Она-онамизни эъзозлаб яшайлик. Ота-онага кўрсатилган меҳр ва эҳтиромнинг, албатта, мукофоти бўлади. Онасини йиғлатганни ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Шуни унутманг!
Show all...
Келинларга... Нега бунча нолийсиз?! Қайнонам деб зулмкор, Яхши келин уй сирин. Кўчага қилмас ошкор. Ўғли яхши экан-ку. Нахот ёмон онаси?! Хафа бўлманг қизларжон. Келди гапнинг хонаси. Яшанг муроса қилиб. Гар севсангиз эрингиз. "Хўп ойижон"-десангиз. Ейилмас ҳеч ерингиз. Урушса ҳам,сўкса ҳам. Хаққи бор у ҳам она. Сизга сира ёмонлик Тиламайди қайнона. Ахир ўғил ўстирган. Яхши ният,ўй қилиб. Хизматимни қилар деб, Келин олган тўй қилиб. Кам бўлмайсиз сира ҳам, Дуосини олсангиз. Эшитмайсиз яхши гап, Қовоғингиз солсангиз. Иш буюрса беминнат. Чопиб қилинг хизматин. Доимо кўйиб қўйинг, Ўз ўрнига хурматин. Жон олинг "ойижон"- деб, Очиқ чехра - юз билан. Ишингизни битиринг, Ширин калом сўз билан. Мум каби эриб кетар, Сўзингиздан томса бол, Қайнонанинг уйида, Яшагайсиз бемалол. Яхши гапга илон ҳам. Чиқар экан инидан. Бесуяк тил инсонни, Чиқаради динидан. Ишингиздан айб топса, Феълингизни қилинг кенг: "Яхшиямки ойижон, Бахтимга сиз борсиз"- денг. Тилингизга эрк бериб, Асло қилманг жиннилик. Қулоқ тутинг сўзимга, Тажрибам бор ўн йиллик. Эхтиёт бўлинг тилга. Тил бошларни ейди-ку. Хурматланг қайнонани, Қайтар дунё дейди-ку. Ўстиряпсиз ўғилни, Ахир сиз ҳам онасиз, Хизматингиз ажрини. Яратгандан оласиз.
Show all...
Мен ёш бола эмасман! Ойим телефон қилдилар. Ҳар галгидей насиҳат қилишни бошладилар. Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини. Уже бу сафар гапларини кўтара олмадим: -Ойи, мен уже 20 ёшдаман. Ёш боламасманку! Ҳадеб насиҳат қилаверманг! Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб юборганимни билмай қолдим. Шунчалар ўдағайлаб бердимки, ҳатто онам индамай қолдилар. Ёнимга окам келдида, бир тарсаки туширди юзимга. Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим. Вақт ўтди ва мен жаҳлимдан тушдим. Шу вақт дўстим телефон қилди ва Онам оламдан ўтганлигини айтди. Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим ҳам. -Ойим! Онажоним! Кўзларимга шошқатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб қотиб қолдим. Қулоғимда эса онамга бақириб жеркиб бераётганим жарангларди. Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди. Мен шу туришимда қотиб қолдим, томоғим бўғилиб қолган, қалбим эзилиб, ҳаёлимда эса онажоним эди. Ерга тизза чўкдимда, фарёд қила бошладим: - Аллохим, уни қайтариб бер! Жон Аллохим онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Илтимос Аллохим онамни қайтариб бер. Майли мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллохим онамни қайтиб бер! Шунчалар бақириб йиғладимки хонага окам кириб келди. Кўлида телефон трубкасини ушлаб олганича: -Овозингни учир! – деб бақирди менга. -Нега ахмоқ каби бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман! Онамни? Қотиб қолдим. Тезда телефон трубкасини окамни қўлидан тортиб олдимда: -Ойижон??? Ойижоним! Онам эса ҳар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан: -Ҳа болажоним-дедилар. Мен бошқа хеч нарса деёлмай қолдим. Кўзларимдан шошқатор ёшлар оқиб кетти. Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси оламдан ўтган экан. Мен эса чала эшитиб нотўғри тушунганаканман. Мен ҳеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим холос: -Ойижоним, мени кечиринг, қадрдоним, меҳрибоним. Онам сўзларимни эшитиб йиғлаб юбордилар: -Болагинам, ҳар нарса бўлсаям факат сен йиғламагин, жоним болам. Сени йиғлашингни эштолмайман. Мен йиғлашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим. Окам қўлимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетти. Мен эса хонамга кириб Аллохга ёлворишни бошладим. -Эй Роббим… Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларниям кечир… Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир… Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир… Онани қайтиб топа олмаймиз. Эй йигитлар! Фарзандларингизни тарбия қилаётганда, ўз аёлингизни, онангизни эъзозлашга, ҳурмат қилишга ўргатинг. Ахир бу ўтар дунёку.
Show all...
​​#Мулоҳаза Кучли аёл қадрланмайди Бунинг сабабини биласиз. Унинг биргина айби кучлилигидир. Ҳар қадамини шахд билан босади. Эҳтиёжларини ва уйининг ижара хақини ўзи тўлайди. Ўзи меҳнат қилиб топган пулга автомашина сотиб олади. Мушкул ахволга тушганида телефонга ёпишиб ёрдам сўраш ўрнига, нима қилиш кераклигини ўзи ўйлайди. Ўзига бўлган ишончи билан бирга юрагидаги қатъияти уни муваффақиятларга бошлайди. У нолимайди. Бировга ёмонлик қилмайди. Ҳаммага ишонади. Йўқотишлар олдида эсанкираб қолмайди, чунки у - кучли. Афсуски... Улар осонгина ташлаб кетилади, осонгина тарк этилади. Хатто фарзандли бўлса ҳам у кучли аёллигича қолади. Ёлғиз бошига фарзандининг тарбияси, таъминоти малол келмайди. Ожиза аёллар атрофидаги инсонларга тобе бўлади. Ҳар доим ёрдамга, севгига муҳтож бўладилар. Энди айтинг-чи, шундай бўлса ҳам кучли бўлишда давом этаверасизми?
Show all...
​​Фойдали маслаҳатлар 1⃣ Телефон ва уяли телефонларни чап қулоғингизга тутиб гаплашинг. 2⃣ Қаҳвани кунига бир маротаба ичинг. 3⃣ Таблетка, капсула сингари дори воситаларини муздек сув билан ичманг. 4⃣ Кечки соат 17:00 дан сўнг таомни кўп миқдорда истеъмол қилманг. 5⃣ Ёғда қовурилган, хазми қийин бўлган таомларни камайтиринг. 6⃣ Кундузи кўпроқ сув ичиб, кечаси камроқ ичинг. 7⃣ Уяли телефонни қувватлантираётганингизда ўзингиздан узоқроқга қўйинг. Агар қўл телефонингизнинг қуввати 15-20% дан кам бўлса (айниқса интернет ёқиғлигида) фойдаланманг. Чунки бу ҳолатда нурланиш 1000 баробарга кучаяди. 8⃣ Қулоқчинлардан (наушники) узоқ вақт фойдаланманг. Эшитиш қобилиятига зарари бор. 9⃣ Ухлаш учун энг уйғун вақт 22:00 дан тонгги 06:00 гача. 🔟 Уйқудан олдин дори қабул қилган бўлсангиз, дарров ётиб олманг.
Show all...
Мутолаа тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради. Шотландиялик олимларнинг тадқиқотларига қараганда, китоб ўқиш тушкунликни даволашнинг энг самарали воситасидир. Тушкунликка чалинган беморлар китоб ўқишни бошлаганларидан сўнг уларнинг тушкунликка тушиш ҳолатлари камайган.
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.