cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Onajonlar haqida she'rlar va qo'shiqlar👈👈👈👈👈

Assalomu alaykum kanalimiz azizlari bizni kuzatib boring Alloh yor boʻlsin

Show more
The country is not specifiedUzbek31 116Religion & Spirituality126 797
Advertising posts
206
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ЖАДИДЛАР Тақдир эркалатган қизлар, йигитлар Соҳилда сайр қилиб, атиргул ҳидлар. Хаёлчан боқади ғозий шаҳидлар... Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Шахсий намуна йўқ, чунки Ибрат йўқ, Олимлар жуда кўп, битта Фитрат йўқ, Шу сабаб мажол бор, куч бор, қудрат йўқ, Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Улар ғишт қўйган, биз тошлар отамиз, Улар сўз йиғганлар, биз гап сотамиз, Улар кун кутган, биз ойлик кутамиз, Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Тавалло, Қодирий, Чўлпонлар қайда? Ҳамзахонлар қайда, Усмонлар қайда? Оғиз жуда катта, юраклар майда, Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Ўшалар бизларнинг боболармикан? Биздан ўзларини тополармикан? Бизни набирам деб тан олармикан? Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Улар мактаб қурган, биз уй қурамиз, Улар ғоя сурган, биз ўй сурамиз. Ёппа томошабин бўлиб турамиз, Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Қопоғон давр эди, қаттол, қатағон, Отилиб чиққанни шартта отағон... Бугун юки енгил туя ётағон... Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Ўзига келмайди ўздан кетганлар, Ихлос қўйиб шайтон думин тутганлар... Қани юрт деб ўзини унутганлар? Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Шеър авжида бирдан қалам секинлар, Буюк устозларим нима деркинлар? Сўнгги жадид эди Абдулла, Эркинлар... Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Уфққа урилиб, қайтиб келган ўқ Менинг юрагимни тешиб ўтган чўғ. Муаллимлар сероб, Авлонийлар йўқ. Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Таълим-тарбияни нажот билганлар, Илмига ўзлари амал қилганлар. Қаранг, амал деб ўз жонин юлганлар, Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Маишат, тўй, ҳашам бош мақсад ҳамон, Гапдан бошқа гап ҳам бор, эй қадрдон! Ҳамма замонда ҳам келмайди замон, Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Занглаган зеҳнимни чархлаб берадиган, Умрим савдосини нархлаб берадиган, Шу шеърни ўғлимга шарҳлаб берадиган Жадидлар етишмаяпти, жадидлар. Иқбол Мирзо шеъри
Show all...
Repost from N/a
ОНАМ ЙИҒЛАР Кўнглим қолса булбулдан ҳам гулдан ҳам, Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам… Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам – Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у… Сиғмай қолсам шундай кенг бу жаҳона, Осмонларга руҳим бўлса равона, Жонсиз таним устида ҳам парвона – Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у… Тонар бўлса қўлимдаги тор, дунё, Уч кун ўтмай унутгай дўст-ёр, дунё. Еру кўкни титратиб зор-зор, дунё – Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у… Гулдай кулиб юрмасмиди, ўғлим деб, Кўриб кўнглим тўлмасмиди, ўғлим деб, Онанг ўлса бўлмасмиди, ўғлим деб Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у… Кўнглим қолса булбулдан ҳам гулдан ҳам, Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам… Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам – Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у…
Show all...
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ 2024 йил 14-февраль N 90-F ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ МУҲАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУДИНИНГ 70ЙИЛЛИГИ БЎЙИЧА 1.Барча давлат таълим ташкилотларида таниқли ижодкорлар иштирокида  Муҳаммад Юсуф ижодий фаолиятига бағишланган адабий-маърифий тадбирлар ва шеърият кечаларини ташкил этиш. 2.Атоқли адиблар номидаги ижод мактабларида таниқли ёзувчи-шоирлар иштирокида "Муҳаммад Юсуф издошлари" ижодий танловларини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш. 3.Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида "Муҳаммад Юсуф сафдошлари билан учрашув" мавзусида таниқли ёзувчи-шоирлар иштирокидаижодий кечаларни ташкил қилиш. 4.Оммавий ахборот воситалари ва Интернет сайтларида Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган материаллар, кўрсатув ва эшиттиришларни кенг ёритиш, шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқларни мунтазам эфирга бериб бориш. 5.Андижон вилоятининг Марҳамат туманида таниқли ижодкорлар иштирокида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллигига бағишланган адабиёт байрамини ўтказиш. 6.Тошкент шаҳридаги "Туркистон"  санъат саройида таниқли санъаткорлар иштирокида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий тадбир ва "Назм ва наво кечаси" ни ташкил этиш. 7.Муҳаммад Юсуфнинг "Сайланма" асарини ва "Муҳаммад Юсуф замондошлари хотирасида" китобини чоп этиш ва тақдимотларини ўтказиш.
Show all...
Ибодат Мирза Кенжабек Ибодат не? Яратганга итоат ҳам ибодатдир, Ҳақиқий бандалик бирлан садоқат ҳам ибодатдир. Ибодатдир тирикликни этолсанг маърифат боғи, Машаққатли илм, санъат, қироат ҳам ибодатдир. Онанг бирлан отанг қалби ўтар каъба тавофидан, Алар кўнглини шод этсанг, шу хизмат ҳам ибодатдир. Хабар олдингми бемордан, қариндош, дўст, мусофирдан? Бировни йўқласанг дилдан, зиёрат ҳам ибодатдир. Умрни этмайин исроф, ўзунг рўза, вужудинг соф, Агар пок ҳолда ухларсен, шу роҳат ҳам ибодатдир. Мудом Аллоҳни зикр этсанг, ҳалол борига шукр этсанг, Қиёмат кунни фикр этсанг, тижорат ҳам ибодатдир. Бутун борлиқ, наботот ҳам яратганга этар тасбиҳ, Бобо деҳқон экиб юрса, зироат ҳам ибодатдир. Ибодатдир бирор золим, жафокорга десанг ҳақ сўз Ва нодонга сукут этсанг, сукунат ҳам ибодатдир. Агар жуфти ҳалол бирла кўнгилхушлик этар бўлсанг, Фалак шоҳид, малак ҳозир шу фурсат ҳам ибодатдир. Тамал иймону ихлосдир, бу қуллик бандага хосдир, Худо деб қилганинг ҳар иш ва ният ҳам ибодатдир. Бу исломдир ҳама хублик ибодат ҳолига келгай Ки огоҳлик билан ўтган бу фурсат ҳам ибодатдур. Севиб, мирзо, фақат дўстлик билан дилларни обод эт, Агар Аллоҳ учун севсанг, муҳаббат ҳам ибодатдир.
Show all...
Она Кандай чидар битта жонига она Унта булмайдими боласи сони Эрини хам рози килади яна Йетади барига онанинг жони Бемор булма эй онанинг боласи Мана ол жонимни куркмай дейишдан Тухтаса тухтайди она кулишдан Аммо тухтамайди дуо килишдан Асрайди кулфатдан неча нафарга Онанинг дуоси жаннатга йетти Кетса бола хизматгами сафарга Онанинг юраги хам бирга кетти Кизинга куюниб углингни уйлаб Кетган ахир улар сендан хам буйлаб Элликдан утсахам бола эканда Юрасанда доим юрак ховучлаб Сиз она жаннатга элтувчи йулак Хечкимда ëк сизда бор фариштаси Онанинг кулидан куйворманг демак Оналарда бор жаннат харитаси Бола йук татимас жаннатда узи Онанг йук тополмай андозасидан Кидириб боласин мултираб кузи Кутади жаннатнинг дарвозасидан Бандамиз мени хам соглигим кочди Дардингни олай деб буйнимдан кучди Отам фарзандиман падарим пушти Онамнинг куз йоши куксимга тушди Доим шундай Гойибий дунйо бир кам Отанинг дуоси уткир киличдан Утиб кетса она у дунëода хам Она тухтамайди дуо килишдан ✍  Исомиддин Гойибий шери
Show all...
05:38
Video unavailableShow in Telegram
Аdiblar xiyobonida qor Qo‘shiqni Sevara Nazarxon ijro etgan. So‘z Muhammad Yusufniki. Tasvirlar va rolik muallifi — Fozil Farhod.
Show all...