Muhammad Siddiq Jome Masjidi
Open in Telegram
@Diniysavollarbot 📌Savol va takliflar uchun Muhammad Siddiq jome masjidi imom-xatibi Anasxon domla ☎️+998902782314 Imom-noibi Elyorbek domla ☎️+998932310333
Show more470
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Абдулқодир Жийлоний шундай дедилар:
«Қалб Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлса, унга;
• Аллоҳнинг маърифати,
• илм,
• тавҳид,
• таваккул
• ва Ўзидан бошқалардан юз ўгириш насиб қилинади.
Зикрда бардавом бўлиш дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бардавом бўлишининг сабабидир».
https://t.me/siddiq_com
Бу вақтда бизнинг машойихлар
1. 100 та Истиғфор
2. 100 та Ла илаҳа иллаллоҳ
3. 100 та Саловат
4. 100 та Иҳлос сурасини
ва билганларга бир марта Ясин сурасини ӯқишни тавсия қиладилар.
© Шайх Хазратлари роҳимаҳуллоҳ
https://t.me/siddiq_com
Бомдоддан сӯнг қуёш чиққунча вақтда уҳлаш макруҳдир.
© Имом Молик роҳимаҳуллоҳ
Бу вақтда фаришталар алмашади, келган фаришта ҳам кетгани ҳам банданинг қилган истиғфору дуоларига омийн деб ӯтади шу билан банда файзу баракотга эришади .
© Шайх Хазратлари роҳимаҳуллоҳ
https://t.me/siddiq_com
Аллоҳ сизга бахт ато қилса, ундан атрофигиздагиларга ҳам улашиб туринг. Зеро, ҳар бир неъматнинг закоти бўлади.
https://t.me/siddiq_com
#Ҳадис
Жамоат намозининг биринчи сафида туришга интилинг!
Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари биринчи сафда турувчиларнинг ҳаққига салавот айтадилар. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ва унинг фаришталари биринчи сафдагиларга салавот айтади”, - дедилар.
Имом Можа, Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ривояти.
https://t.me/siddiq_com
Улар бизга:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларини нишонлаш қораланган бидъатдир», — дедилар.
Биз уларга дедик:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари — неъматми ёки ниқматми (бало-мусибатми)?»
Улар дедилар:
«Албатта, неъмат».
Биз дедик:
“Унда Роббингизнинг неъмати ҳақида гапиринг ва уни зикр қилинг”
Зуҳо 11 оят
Таржимон: Муҳаммад Айюб
https://t.me/siddiq_com
#кун_ояти
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.
"Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).
https://t.me/siddiq_com
#Ҳадис
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма”, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қиладиган бўлса, ваъда бермаслик керак.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/siddiq_com
ЯХШИ АМАЛЛАРГА ЖИДДУ-ЖАҲД ҚИЛИНГ!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кучли мўмин Аллоҳга кучсиз мўминдан яхши ва маҳбуброқдир. Ҳар бирларида яхшилик бордир. Сенга фойдаси бор нарсада ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожиз бўлмагин. Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки "агар" сўзи шайтон амали учун йўл очади", - дедилар.
Имом Муслим ривояти.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/siddiq_com
Қуръон аралашган ишга барака киради
Қуръонни ёд олган ҳофиза қизлардан бири шундай дейди: «Кунлик вирдим ўн пора — яъни, ҳар уч кунда Қуръонни хатм қиламан. Уйда ишларим жуда кўп, лекин улар тезда ва вақт етишмовчилигисиз тугайди (бемалол улгураман).
Ҳатто онамга: «Аллоҳга қасамки, онажоним, гўё мен билан бирга кимдир ишлаётгандай!» дейман.
Қуръон қайси бир нарсага аралашса, албатта унга барака киритади.
https://t.me/siddiq_com
Жума кунининг суннатлари:
1. Ғусл қилиш
2. Покланиш
3. Ҳушбўйланиш
4. Пок ва энг чиройли кийимларни кийиш
5. Мисвок ишлатиш
6. Каҳф сурасини ўқиш ёки тафаккур, тадаббур қилиб тинглаш, маъноларини ўқиш
7. Ихлос билан кўп дуо қилиш
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш.
https://t.me/siddiq_com
#ҳикмат_булоғи
Ҳеч нарсанг қолмагандаги сабринг ва ҳамма нарсанг бўлгандаги ахлоқинг — сенинг ҳақиқий сенлигинг...
https://t.me/siddiq_com
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.
Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
☪️ «Астағфируллоҳ» - أسْتَغْفِرُ اللهَ
☪️ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ» -
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/siddiq_com
Бўрон вақтида ёнингизда турмаган киши қуёш чиққанда сизга керак бўлмайди.
https://t.me/siddiq_com
#Ҳадис
Қуръонни шошмасдан, дона-дона қилиб, тартил билан ўқиш мустаҳаблиги ҳақида.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ: اقْرَأْ، وَارْتَقِ، وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا، فَإِنَّ مَنْزِلَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَؤُهَا".
أبو داود: 1464، أحمد: 6799، 10087، 11360، الترمذي: 2914، النسائي الكبرى: 8002، ابن حبان: 766.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат кунида Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарилиб боравер. Дунёда тартил билан (шошмасдан, дона-дона) ўқиганинг каби ўқи. Зеро, сенинг манзилинг ўқиган охирги оятингдир”, дейилади”, - дедилар”.
Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Имом Насоий Кубро, Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/siddiq_com
#tabrik #istiqlol
🇺🇿 ИСТИҚЛОЛИМИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
https://t.me/siddiq_com
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман» .
https://t.me/siddiq_com
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қай бир мусулмон банда биродари ҳаққига ғойибона (нима деб бўлса ҳам) дуо қилса, фаришта: «Сенга ҳам шундай бўлсин», ― деб туради».
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/siddiq_com
#ибрат
Ким билан юрганингга, ким билан дўст эканинга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди.
https://t.me/siddiq_com
