cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Al-Badr.uz\ Ilmiy va ma'rifiy kanal.

Toshkent shaxar Mirobod tumani Al-Badr jome masjidi imom-xatibi Odiljon domla Xolmurodovning rasmiy, diniy, ma'rifiy kanali.

Show more
Advertising posts
217Subscribers
+124 hours
-37 days
-630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ассалому алайкум ва рoҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Бугун  Шанба 27 Апрель, 2024 18 Шаввол, 1445 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин. ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ͲΟƝƓ𑀡 ͲΑΒɌ𑀡ӃLΑɌ ζΟƊΑ
Show all...
Намоз вақтлари: 26.04.2024 - ЖУМА ✅ АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ 🔻 "NAMOZ VAQTLARI" КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ👇 https://telegram.me/+8DEGDiqyp9M2YmM0
Show all...
Ассалому алайкум ва рoҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Бугун  Жума 26 Апрель, 2024 17 Шаввол, 1445 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин. ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ͲΟƝƓ𑀡 ͲΑΒɌ𑀡ӃLΑɌ ζΟƊΑ
Show all...
Намоз вақтлари: 25.04.2024 - ПАЙШАНБА ✅ АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ 🔻 "NAMOZ VAQTLARI" КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ👇 https://telegram.me/+8DEGDiqyp9M2YmM0
Show all...
Неъматларнинг бардавом бўлишини сўраш дуоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика. Маъноси: "Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!" (Имом Муслим ривояти). ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Show all...
#zikr Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ким жаҳаннамдаги ўн тўққизта азоб фариштасидан омонлик истаса, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ни кўп айтсин. Ушбу калимада ҳам ўн тўққизта ҳарф бўлиб, ҳар бир ҳарф қиёмат кунида биттадан фариштадан омонлик бўлиб келади", деганлар (Ибн Атийя ривояти).Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Show all...
#руҳият_соғлиқ Мияни чархлашнинг содда усуллари Мия саломатлиги унинг қай даражада ишлатилаётганига боғлиқ. Ҳар сафар бирон-бир янги ёки ўзгача юмушга қўл урганингизда, сиз янги нейронлар юзага келишига шароит яратасиз. Қуйида келтирилган содда усуллар мия фаолияти учун машқ вазифасини ўтайди. 1.Тескари қўлингизни ишлатинг. Сиз доимий ишлатмайдиган қўлингизда эшикларни очишга, калитдан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Ушбу соддагина топшириқ миянгиз янги тўқималар ҳосил қилишига ва кундалик топшириқлар тўғрисида қайта мулоҳаза юрутишига туртки бўлади. Қўлингизни ўзгартириб туришингиз ҳақида эслатма бўлиши учун соатингизни сиз доим тақавермайдиган қўлингизга тақиб олинг. 2. Рўйҳатлардан фақатгина охирги чора сифатида фойдаланинг. Рўйҳатдан фойдаланиш ёмон эмас, бироқ уларга ҳаддан ташқари боғланиб қолишимиз мумкин. Озиқ-овқатлар рўйҳатингизни тузинг, бироқ унингсиз харидни амалга оширишга ҳаракат қилинг. 3. Телефон рақамларини эслаб қолинг. Замонавий мобил телефонларимиз унга қўнғироқ қилинган барча рақамларни хотирасида сақлайди. Ҳозир ҳеч ким телефон рақамларини ёд олмайди. Ҳар куни янги рақамларни ёд олинг. Бу - хотира кўламини оширишга оид энг ажойиб кўникма ҳисобланади. 4. Ҳар куни биттадан янги ҳикоя яратинг. Ҳар куни сиз атрофдагиларга айтиб бера оладиган янги ҳикоялар ўйлаб топинг. Ҳикояни айтиб бериш учун қизиқарли усулларни аниқланг. Бу билан сиз нафақат миянгизни машқ қилдирасиз, балки атрофингиздагилар учун ҳам қизиқарли кишига айланасиз. 5. Кузатувчанлик ўйини. Ҳар куни кузатиш учун бирон бир обектни танланг. Мисол учун дарахтларни йўлда, телевизорда, дераза олдида турган ҳолда кузатинг. Эртаси куни уни ўзгартиришингиз мумкин. 6. Бошқа йўл орқали боринг. Қаёққа йўл олган бўлсангиз ҳам, машинадами ёки пиёда бошқа йўл орқали боринг. Доимий тартибингиздаги кичик ўзгариш мия учун фазовий хотира ва йўналишларни машқ қилиб туришига кўмаклашади. 7. Кундалик тартибга ўзгартиришлар киритинг. Бирор нарсани бошқа тартибда бажаринг. Кечки овқат учун нонушта қилинг. Пешиндан кейин қаҳва ичинг. Кундалик ишларингизни янги тартибда бажаринг. Ўзгаришни қандай ҳис этаётганингизга ва янги тартибнинг яхши ёки ёмонлигига эътибор беринг. 8. Бирор муаммога ечим изланг. Сиз янги бизнес юрута бошладингиз деб тасаввур қилинг ва бирор муаммони қай тариқа ҳал этишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Қандай маҳсулот олди-соттиси билан шуғулланган ва уни кимга сотган бўлардингиз? Рақобатчиларингиз кимлар ва уларни қандай қилиб мағлубиятга учратар эдингиз? Миянгизга мулоҳаза учун нимадир узатинг. 9. Рўйҳатлар яратинг. Рўйҳатлар бу ажойиб нарса. Рўйҳатлар тузиш бизга нарсалар ўртасида ассотсациялар ҳосил қилишимизга имкон беради. Сиз саёҳат қилган барча жойлар рўйҳатини тузинг. Сиз тановвул қилган энг ёқимсиз таомлар рўйҳатини яратинг. Сизга берилган энг яхши совғалар рўйҳатини тузиб чиқинг. Миянгизни чархлаш учун ҳар куни бир рўйҳат тузинг ва янги боғлиқликларни яратинг. 10. Китоб мутолаа қилинг. Сиз учун бутунлай янги мавзудаги китобларни ўқиб туринг. Мисол учун, Ҳиндистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳақидаги роман. Иқтисодий мавзудаги хабарларни тинглаб кўринг. Ҳар ҳафта янги бир соҳанинг экспертига айланинг.
Show all...