en
Feedback
BIOLOGIK DEHQONCHILIK

BIOLOGIK DEHQONCHILIK

Open in Telegram

Show more
The country is not specifiedMedicine40 539
379
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
📝Наманган вилояти Уйчи тумани "Машад соҳибкори" фермер хўжалигида БИОАЗОТ ва бошқа озуқа билан озиқлантирилган пахта даласи.

Ўсимликнинг ҳолати - ранги, рўйи кўп нарсани сўзлайди. Турфа рангларга кириб арзиҳол қилади, дардини сўйлайди. Уни тушуниш керак. Бугун кўп жойларда ғўзанинг аҳволи яхши эмас. Ривожи суст, барглари бужмайган, турфа касалликлар тутган. Ғўзага иситма кирганидан қувватсиз. Даладагилари сизга мўлтираб турибди. Ниҳолларнинг қуввати йўқ, "бош-кўзи" айланиб турибди, "кўзлари" тинганидан яхши кўрмайди, хира пашшага ўхшаб шира илашган, лекин қутулиб олишга кучи йўқ. Илмий тилда шундай тушунтирса бўлади. Ўсимлик етарли озуқани олмаган, иммунитетни ҳосил қилувчи реакциялар суст кетяпти, тўқималарда биологик фаол метаболитлар (энг биринчиси, индол бирикмалари) синтези деярли "ўчган". Ғўза тўлақонли озиқланиши учун биринчи сувни (ҳали берилмаган) кутиляпти. Энг катта сабаби, кундузги ва тунги ҳаво ҳароратининг нисбатан пастлиги, ҳароратнинг "ўйнаб" туриши ва барқарор эмаслиги... Пахтанинг умри ўтди, дейишади, йўқ! Ўтгани йўқ, аввалги озиқлантириш усуллари эскирди. Бугунги кун тупроқ ва иқлим шароитларига мос келмаяпти. Ўсимлик (ғўза) ўз танасида керакли биологик фаол моддани ҳосил қила олмаяптими, демак, ўша модданинг муқобилини бериш керак, озуқасига қўшиб. Меъёрда ривожланади, касалликка ўз вақтида курашади. Энг асосийси, шона тўкмайди! Ғўза ўртача 50 центнер потенциал ҳосил тугса, ярми шона бўлиб тўкилади. Иккинчидан, сунбула кирмай (22 август) кўсаклар етиб бўлади - тез пишади. Ғўзаси яхши ривожланмаётган фермерлар кўп, алоқага чиқишсин, ёрдам берамиз. @bioazot телеграмига мурожаат қилишингиз мумкин.

ФАЛОКАТДАН ҚУТУЛИШ МУМКИНМИ? Сув ресурслари чекланаётгани – минтақамиз қурғоқчиликка юзлашаётгани ҳақида кўп эшитамиз. Бу нафақат иқтисодий таназзул, балки урушларга олиб келиши мумкинлиги башорат қилинганди. Қурғоқчиликнинг салбий оқибатлари аллақачон кўрина бошлаган. Тоғлардаги ўсимлик қопламининг қисқариши, деҳқончилик мавсумида сувнинг кескин чекланиши, ер ости сувларининг чекиниши... Бу кетиш бўлса узоқ эмаски чўл-биёбонларга эга бўлсак. Ечим борми? Илмий асосланган ечимлари кўп. Бир эмас, бир неча. Биз ана шундай ечимлардан бирини таклиф этганмиз. Куз, қиш ва эрта баҳорги ёғиннинг узоқ вақт тупроқда сақланиш имконини берадиган биотехнология. Табиий, экологик мақбул ва арзон. Тупроқ бактериялари кўплаб биомолекулаларни ҳосил қилади. Улар орасида экзополисахарид деган тоифаси бор (суратдаги модда). Бир хусусияти сувни яхши ушлайди. Тупроққа солинса намини узоқ муддат сақлаб туради. Бизнинг тупроқларда намлик кўп сақланмайди. Анча йиллардан бери шу биомолекуланинг хусусиятларини ўрганамиз, лойиҳалар бажарганмиз. Шу модданинг 1 грамми 120 грамм атрофида сувни бириктириб олади. “Қўлга тушган” сув 2-3 ой давомида тупроқда сақланади. Бу муддатда ўсимлик бемалол ривожланади. Таклиф этаётган усулимиз учун суғориш керак эмас. Юқорида ёзилганидек, куз, қиш ва эрта баҳорнинг ёмғир-суви етади. Ҳорижда бундай биотехнология ва биополимерлар жуда кўп, қўлланмоқда ҳам. Демак, бизда ҳам бемалол қўллаш мумкин. Иккинчи томондан, йилдан-йилга чанг-тўзон кўпайиб бормоқда. Бир сабаби, қурғоқчилик. Демак, шу биомолекула ва биотехнология ёрдамида ҳавога кўтарилаётган чанг заррасини “зарарсизлантириш” мумкин. Нам тупроқдан ҳавога чанг зарраси кўтарилиши эҳтимоли кескин пасаяди. Учинчи томондан, бу турдаги биомолекулалар тупроқ шўрини кесади. Шўр ҳосил қилувчи тузлар, жумладан, NaCl ва Na2SO4 лардаги натрий катионини “сўриб” қўяди. Туз “сўрилиб”, салбий хусусиятини йўқотади. Бу биомолекулаларнинг туз ютиш хусусияти аввалги нашрларимизда ҳам эълон қилинганди (https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0141813020343932?via%3Dihub). Бу ишимиз кимнидир ёки қайсидир идорани қизиқтирар, деган мақсадда ёздим. Қизиқиш бўлмаса бошқа ишланмалардек ҳисоботга айланадида унутилади. Лекин бир нарса аниқ, эртага – пешона деворга урилганда ҳорижга югурилади. Шундай муаммо бор, ечим беринглар, деб. Бундай чақириқларга, биринчи навбатда Хитой компаниялари лаббай деб чиқишади. Чунки, Хитой бу соҳада дунё пешқадами ҳисобланади ва Alibaba’нинг ўзида турли-туман таклифлар турибди. Фикримча, миллий уруғчилик каби бу масала – қурғоқчиликдан ҳимоя масаласи ҳам миллий бўлмоғи, уни давлатнинг ўзи узоқ муддатлик стратегия асосида ҳал қилмоғи, қонунчиликни шакллантирмоғи лозим. Тупроқ ва унинг софлиги ҳар доим нозик масала бўлиб келган. Хулоса ўрнида айтишим керак, яқинлашаётган фалокатнинг ечими бор. Фақат унга тўғри ёндошув керак. Суратда ўша моддамиз. Лабораторияда сақланяпти. t.me/Baxtiyor_Abdugafur

✅Ўзбекистонда кейинги вақтларда ғўзанинг илдиз чириш касаллиги кенг тарқалиб бормоқда. Ғўза чинбарг чиқаришигача асосан икки
+2
✅Ўзбекистонда кейинги вақтларда ғўзанинг илдиз чириш касаллиги кенг тарқалиб бормоқда. Ғўза чинбарг чиқаришигача асосан икки касаллик-илдиз чириши ва фузариоз вильт билан касалланиши "одат" тусига кирмоқда. ✅Бу икки касаллик қўзғатувчи замбуруғлар спора ҳолида тупроқда сақланади. Демак, касалликка қарши кураш учун тупроқни соғломлаштириш керак. Бунинг учун тупроқда фойдали бактерияларни кўпайтириш лозим. Тупроқ бактеризацияси ҳақида аввалги постларда маълумот берганмиз. ✅Расмлардаги ҳолатларда эса ниҳолнинг иммунитетини кўтариш лозим. Ғўза ўсимлигида патоген замбуруғларга қарши ҳимоя моддалари--фитоалексинлар ҳосил бўлиши кучаяди. Шу орқали ғўза ўзини патоген микрофлорадан ҳимоя қила олади. ✅Бу касалликларга қарши кураш чораси сифатида агрозаҳарлар таклиф этилади. Лекин эсингиздан чиқмасин, агрозаҳарлар таъсирида патоген замбуруғлар чидамлилиги ортиб бораверади. ✅Қўшимча маълумотларни @Bioazot телеграм манзилидан олишингиз мумкин.

✅Деҳқончиликда сара уруғ--уруғчилик муҳим ўрин эгаллайди. Агар сара уруғ экилса одатий агротехника ва озиқлантиришда ҳосилдор
+1
✅Деҳқончиликда сара уруғ--уруғчилик муҳим ўрин эгаллайди. Агар сара уруғ экилса одатий агротехника ва озиқлантиришда ҳосилдорлик ўртача 30-50% гача юқори бўлади. Деҳқончилик сара уруғ танлашдан бошланади. Лекин, минг афсуски, бизда уруғчилик талаб даражасида эмас. Оддий мисол, эрта баҳорда буғдой даласига боринг, ўсимлик паст-баланд, турли баргли кўринади. Бу ҳолат сара уруғ экилмаганини кўрсатади. ✅Сара уруғ ўсимлик иммунитети юқори бўлишини таъминлайди, касаллик ва ҳашаротлардан анча самарали ҳимояланади. Сара уруғларда "уруғнинг унувчанлик қуввати" юқори бўлади. Сара уруғ эккан деҳқоннинг машаққати оз, даромади юқори бўлиши исботини топган. ✅Ҳозирда Ўзбекистонда ҳорижда тайёрланган уруғ саралагич жиҳозлари келтирилган ва улардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.

Қизиқ воқеа юз берди. Ilyos Safarov мен ва ҳамкасбим Khurshud Turakulov акани суҳбатга таклиф этди. Ўзбекистонда стратегик масала ҳисобланган уруғчилик ва қишлоқ хўжалигидаги касалликлар ҳақида суҳбатлашдик (https://kun.uz/27869937). Суҳбатга қишлоқ хўжалиги вазирлигидан бир масъул вакил ҳам чақиртирилган эди. Суҳбат давомида биз ва вазирлик вакилининг сўзлари бир-бирига тўғри келмай қолди. Орада, суҳбатни суратга олаётган йигит камераларнинг қувватлагичини алмаштираётган вақтда кескин тортишув бошланди. Вазирлик вакили: "Сизлар халқда нотўғри тасаввур уйғотяпсизлар!" дея иддао қилганида Ҳуршид ака: "Нимани ёлғон гапирдик, бу вазиятга олиб келган сизларку, кабинетдан чиқмай ҳисобот ёзадиган! Нега раҳбариятга тўғри маълумот бермайсизлар?!" дея савол қўйди. Табиийки, мен ҳам Ҳуршид аканинг ёнларини олдим. "Сизлар қоғозда чиройли рақамлар ёзасизлар, далага чиқинглар, фермерларнинг фикрларини эшитинглар" дедим. Вазирлик вакили Ҳуршид акага: "Сизни судга бераман!" дея таҳдид қилганида Ҳуршид ака хотиржамлик билан: "Беролмайсиз!.. Ҳамма нарса ойдинку..." деди, шу билан бироз ҳовурдан тушдик, интерьюнинг қолган қисмини ёзишди. Суҳбатни кўриб, фикр-мулоҳазаларингизни ўртоқлашасизлар, деган умиддаман. Кимнинг фикрида жон бор, изоҳларда кутамиз.

📝Занг касаллиги буғдой навларининг биологик хусусиятларига (генотипи) кўра тарқалади. Занг касаллиги тарқалиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда шу касалликка чидамли навларнинг экилиши муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда биология фанлари номзоди, қатор буғдой навлари муаллифи Ҳуршид Тўрақулов билан суҳбатлашдик.

РАМАЗОН ВА САРАТОН Доктор Эрик Бергнинг бир илмий маърузасини улашгим келди (https://www.youtube.com/watch?v=DOcJxXEaY78&t=204s). Унда рўзанинг саратонни даволашдаги аҳамиятини содда қилиб тушунтиради. Ундаги асосий жиҳатларни изоҳлаб кетаман. Маърузадаги асосий тезислар: "Очлик саратон хавфини камайтиради. Чунки, саратон ҳужайралари шакарни (углеводларни) яхши кўради. Одам оч қолганда унинг ҳужайра ва тўқималарида углеводлар сарфи кескин камайиб кетади. Очлик инсон учун энг муҳим жараён – аутофагиянинг “ёқилишига” сабаб бўлади. Аутофагия – шикастланган, ўз аҳамиятини йўқотган оқсиллар, эскирган митохондрияларнинг қайта ишланиш жараёнидир. Моҳиятан олиб қаралса, саратон – митохондрияларнинг шикастланиши натижасида келиб чиқади. Агар митохондрия шикастланса (иш фаолиятини йўқотса) у энергия ҳосил қилишнинг бошқа механизмига ўтади. У глюкозани бижғитишни бошлайди. Очлик ортидан келиб чиқадиган аутофагия эса асосий биологик фаоллигидан чекинган митохондрияларнинг йўқолишига олиб келади. Очлик – янги иммун ҳужайраларининг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Натижада иммун тизими кучайиб, саратон ҳужайралари ва вирусларнинг йўқ бўлишига олиб келади. Очлик саратон ҳужайраларининг организм бўйлаб кўчиши – миграциясининг олдини олади. Саратон ҳужайраларининг ҳаракатчанлиги йўқолади. Очлик инсон организмида антиоксидантлар ҳосил бўлишини кучайтиради. Антиоксидантлар эса “бузғунчи” эркин радикаллар ҳосил бўлишини чеклайди – назорат қилади. Инсон танасида антиоксидантлар қанча кўп бўлса, эркин радикаллар миқдори шунчалик кам (йўқ) бўлади..."

✅Тупроққа биологик қувват берадиган табиий воситалар асосидаги биотехнология қўлланган буғдой даласининг бугунги (15.04.2023). ✅Тупроқ таркибидаги фойдали бактериялар тупроқнинг унумдорлиги ва ҳосилни оширишда катта аҳамиятга эга. Агар "тупроқ уйғотилса - ухлаётган бактериялар фаоллашса" ҳосилдорлик кескин ошади. Наманган вилояти Уйчи туманидаги "Машад соҳибкори" фермер хўжалигида ўсимликлар билан бирга яшайдиган Azotobacter chroococcum бактериясининг биологик хусусиятларидан фойдаланилган. Бу бактерия тупроққа "қувват", ўсимликка "озуқа" бўладиган микроорганизмдир. Ушбу бактерия асосида кўплаб биоўғитлар ишлаб чиқарилган.

Беда ўсимлигига фитономуснинг зарарли таъсири.
+1
Беда ўсимлигига фитономуснинг зарарли таъсири.

📝Буғдойнинг сариқ занг касаллиги (қўзғатувчиси Puccinia striiformis)га чидамли ва чидамсиз навлар, изоген линиялар бўйича тажрибалар асосида касаллик ҳақида суҳбатлашдик. Суҳбатдошимиз биология фанлари номзоди (PhD) Ҳуршид Тўрақулов.

📝Минерал ўғитлар билан бир қаторда биологик озиқлантирилган бодринг (Фарғона вилояти Олтиариқ тумани). Экиш вақти ва дастлаб
+2
📝Минерал ўғитлар билан бир қаторда биологик озиқлантирилган бодринг (Фарғона вилояти Олтиариқ тумани). Экиш вақти ва дастлабки ривожланиш босқичида карбомид ва селитра берилган, сўнг азот ўзлаштирувчи бактериялар асосидаги биологик ўғит билан озиқлантирилган.

Наманган вилояти Уйчи туманидаги буғдой даласи. Бир қарашда тупроқ шўрлангандек кўринади, лекин бу биз билган шўрланиш тури э
+1
Наманган вилояти Уйчи туманидаги буғдой даласи. Бир қарашда тупроқ шўрлангандек кўринади, лекин бу биз билган шўрланиш тури эмас, балки тупроққа берилган ортиқча минерал ўғитнинг ўсимликка ўзлашмай қолган қисми. Минерал ўғитларнинг илмий асосланмаган ҳолдаги сарфи ҳам тупроқнинг шўрланишига олиб келади. ✅Минерал ўғитлар ҳам, тупроқ шўрланишини келтириб чиқарадиган бирикмалар ҳам ТУЗЛАР ҳисобланади. Минерал ўғитлар миқдорининг тупроқда ошиб кетиши ўсимликка ҳам САЛБИЙ таъсир кўрсатади. Яъни, ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишини чеклайди, стресс муҳит яратади. ✅Минерал ўғитларнинг самарадорлигини ошириш учун улардан суспензия ҳолида фойдаланиш керак. ✅Унутманг, тупроққа 200 кг карбамид солгандан кўра баргидан 5 кг карбамидни суспензия қилишнинг самараси юқори бўлади.

📎L-Триптофан (L-Tryptophan) ўсимликлар ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини оширишга ёрдам берадиган аминокислота ҳисобланад
📎L-Триптофан (L-Tryptophan) ўсимликлар ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини оширишга ёрдам берадиган аминокислота ҳисобланади. Ушбу аминокислота ўсимлик тўқималарида кучли таъсир этувчи ўсимлик гормони — ауксин (индол-3-сирка кислотаси) биосинтезида иштирок этади. 📎L-Триптофан макроэлементлар — N, P ва К билан биргаликда қўлланса самараси юқори бўлади. Мазкур аминокислота минерал ўғитларнинг ўсимликка ўзлашишини кучайтиради.

Отқулоқ (русчада шавель) органик кислоталарга бой ўсимлик бўлиб, экстракти ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъси
Отқулоқ (русчада шавель) органик кислоталарга бой ўсимлик бўлиб, экстракти ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир қилади. Отқулоқдаги қуйи молекуляр органик кислоталар стимуляторлик хусусиятига эга. Ҳориж биомаҳсулотлари таркибига мазкур ўсимлик экстракти ҳам қўшилади. Отқулоқ ўсимлиги таркибидаги оксалат кислотаси (HOOC-COOH) тупроқлар таркибидаги қийин эрувчан кальций бирикмаларини ҳам эрита олади. Натижада тупроқ ғовакдор ва юмшоқ бўлади.

✅Бактериялар ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши, шўрни енгишига катта ёрдам беради. Ушбу расмда Azotobacter chroococcum бакт
+1
✅Бактериялар ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши, шўрни енгишига катта ёрдам беради. Ушбу расмда Azotobacter chroococcum бактериясининг буғдойнинг ўсишига таъсири кўрсатилган; ✅Ўсимликлар илдизида (ризосфера дейилади) кўплаб бактериялар яшайди. Уларни ризобактериялар дейилади; ✅Ризобактериялар ўсимликларни биологик азот ва фосфор билан таъминлайди, биологик фаол моддалар--витаминлар, аминокислоталар, оқсилларни етказиб беради. Касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар ривожланишига йўл қўймайди; ✅Ризобактерияларга бой тупроқ унумдор ва соғлом ҳисобланади.

Наманган вилояти Уйчи туманидан фермер Зоҳиджон акамиз ҳам буғдойга "БИОАЗОТ" билан ишлов беришган.

ЎзР ФА генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти тажриба даласи. "Биоазот" биоўғити берилган дала. Бугунги (17.03.23) ҳолат.

📝Экинларни озиқлантиришда кўп ҳам эътибор берилмайдиган восита ✅Экинларни озиқлантиришда муҳим ўрин тутадиган магний сульфат
+1
📝Экинларни озиқлантиришда кўп ҳам эътибор берилмайдиган восита ✅Экинларни озиқлантиришда муҳим ўрин тутадиган магний сульфат (русчада магний сернокислый, сульфат магния) таркибида 17 % магний, 13% олтингугурт мавжуд. ✅Магний ўсимлик баргларидаги яшил пигмент — хлорофилл таркибига киради. Демак, магний меъёрида бўлса ўсимликнинг яшил ранги меъёрида бўлади. ✅Магний сульфатни азотли ва фосфорли ўғитлар билан бирга қўлланганда фойдаси катта бўлади. Азотли ва фосфорли ўғитларнинг тўлақонли ўзлашишида магнийнинг ҳам ўрни мавжуд. Бундан ташқари, азот ва фосфор етарли бўлсаю магний етишмаса хлорофилл ҳосил бўлиши оқсайди. Натижада, барглар сарғайиб қолади. "Азот солсам ҳам нега сарғайиб турибди?" деб ҳайрон бўладиган деҳқонларга шу пост жавоб бўлади. ✅Маҳсулот ёрлиғида қўллаш меъёри ва талаблари бўлади, яхшилаб ўқиб олиш тавсия этилади.