cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ахиллик

Ушбу канал С Абдулла номли 33 мфй нинг расмий канали булиб асосий максад махалладаги ижтимоий маънавий мухитни согломлаштириш. Оила аъзолари куни кушнилар махалладошлар орасидаги АХИЛЛИЛИКни янада мустахкамлаш

Show more
Advertising posts
423
Subscribers
-124 hours
-57 days
-3830 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Media files
10Loading...
02
@ahillik33mfy
17611Loading...
03
Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этади. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! Ва ҲАМДЛАР айтинг! Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтаряпти. 🕌 Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин! Умид билан яшанг! Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятга айлансин! Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг! Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин! Аллоҳга муҳаббат боғланг,токи атрофингиз муҳаббатла тўла бўлсин!
1767Loading...
04
Бахт ва саодат қалбнинг Парвардигорга яқинлиги қадар бўлади. Бундан бошқалари эса, сабаби кетса ўзи ҳам кетадиган шунчаки хурсандчиликдир. 🌺 🕊Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух. Шанба тонги хайрли бўлсин! 🍃 Бирор яқинингиз ёки таниган-билганларингизнинг бахти, омадидан ҳавас қилиб, хурсанд бўлсангиз, тез муддатда худди шундай хурсандчилик ўзингизга қайтади. Кун давомида яхши кайфият тарк этмасин! @ahillik33mfy
91431Loading...
05
Фақат Умра, Хажга бораётганлардан эмас, йилига икки марталаб Анталия ва Таиландга бораётганлардан хам хисоб сўранг... Матёқуб Матчонов https://t.me/uzbeku
2288Loading...
06
Media files
1255Loading...
07
Исрофил сурингни чал @ahillik33mfy
1688Loading...
08
Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади. Асабий таранглик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади. Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади. Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади. Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади. Барча ёмон ҳислардан қоч! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.
2015Loading...
09
“Аллоҳим! Сенга лаббай ва яна лаббай! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқ! Сенга лаббай! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам Сенга мулкдир! Сенинг шеригинг йўқдир!” АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ ЖУМА МУБОРАК!!! Эй Роббим! Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин! Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин! @ahillik33mfy
51424Loading...
10
ИБРАТЛИ ХИКОЯ. Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, мошинасини тайёрлаётган, қаергадир кетмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Мошинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб: - Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? -дедим. Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим. - Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? - деди. - Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? -дедим. - Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. - деди. Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инсонларники эканлиги маълум эди. У киши мошинани тўхтатди. Тушдик. Шоколадларни олди. Аввалги эшикни қоқди. Эшикни кўпгина болачалар очишди. У кишини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетишди. - Онажон, шоколадчи амаки келдилар, -деб оналарини чақиришди. Уларга бир қути шоколадни бериб, болалар билан озгина суҳбатлашиб, кетишга изн сўради. Иккинчи эшикни тақиллатди. Эшикни кекса ёшли аёл очди. Унинг ҳаққига кўп дуолар қилди. «Аллоҳ сизга жаннат эшикларини очсин. Мевалари билан сийласин. Болажоним, бизни эслабсиз, йўқлабсиз, Аллоҳ сизни эсласин!» деди. Унга ҳам бир қути шоколад берди. Изнини олди. Шундай қилиб, ҳар бир эшикдан айрича гўзал дуо - саломлар, ташаккурлар эшитилди. Шоколадларни тарқатиб бўлиб, мошинага ўтириб, уйимиз томон йўналдик. Мен ҳайратда эдим. Унга: -Қўшни, сизни Аллоҳ ёрлақасин! Жуда яхши иш қилдингиз - да. Лекин, бир савол туғилди. Нимага уларга ўша бир қути шоколадни пулини бериб қўя қолмайсиз? Улар ўзлари билгунларича, керакли нарсаларни сотиб олишган бўлармиди? - дедим. Саволим ажаблантиргандек у кулиб юборди. Орқа ўриндиққа қараб қолган бир қути шоқоладни олиб менга берди. - Очинг, уни. - деди. Мен уни очиб кўрдим. Унинг ичида шоколад билан бирга усти ўралган пул ҳам бор эди. Ҳайратим янада ошди. - Нима пули ўзини шундоққина бериб қўя қолмадингиз, қўшни? - дедим. У одатдагидай кулиб деди: - Мен шоколадни яхши кўраман. Ҳар куни ейман. Аллоҳ таоло: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз.», (Оли Имрон: 92) дейди. Фақирнинг ҳам, бизни егимиз келган нарсадан егиси келади. Дунё ишлари молнинг турига қараб, ўз ўлчови билан: Темир тоннада; Мева килода; Тилла грамда; Олмос каратда ўлчанади. Лекин... Охиратнинг амаллари эса, зарралар билан қиёсланади. «Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради» (Залзала: 7-8). «Аллоҳнинг моли қиммат. Аллоҳнинг моли - жаннат» (Термизий ривояти). «Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар». (Мутоффифун: 26). Аллоҳим, бизни ўзгаларни ўз нафсимиздан устун қўядиганлардан қил! Аллоҳим, ҳар онингизда яхшиликларга муваффақ қилсин..
2315Loading...
11
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ЖУМА айёмингиз муборак! 🤲🏻Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Омин @ahillik33mfy
51226Loading...
12
Ассаламу алайкум 🌥 ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин! 🌤Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 💐Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! @ahillik33mfy
30320Loading...
13
Инсонлар сени хато англаганларига хафа бўлма. Чунки эшитганлари сенинг овозинг, хаёлидан ўтказганлари эса ўз тушунчаларидир. Мавлоно Румий Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин... Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади... Яхши нарсалар ҳақида ўйланг... Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг... Кўнгилга яқин азизларим, қадирлигим.... Ўзгалар камчилигини ҳеч кўрманг, ўзимизни ислоҳ қилайлик..
2849Loading...
14
Соатлар ҳам уриб бонг Қани туринг, отди тонг Тонг ажиб хис таратар Кўриб кўзлар қувонар Ортда қолиб қора тун Кунингиз нурга тўлсин, Омад сизга ёр бўлсин .. Аллоҳ  мададкор бўлсин... 🌱 Қалбингиз истагига қулоқ солинг аммо ақл билан ҳам маслахат қилинг... Нафс билан орзулар фарқини ажратиб олинг қалби қуёшим.... 🌱 Қадрлигим дуола очилган кўзларимиз кўраётганига,ибодатга шошилган қалбимиз борлигига минг шукр... Икки дунё саодати ҳамроҳ бўлсин... Қўлингиз мехнатда қалбингиз Аллоҳда бўлсин... Хайрли тонг..
1937Loading...
15
Жаннатда кимлар Аллохни жамолини кўради... Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллох
1303Loading...
16
Бир киши олимдан сўради: - Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади? Олим унга жавоб берди: - Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!
1355Loading...
17
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ . Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар! 🕊Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи... Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин. Субҳаналлоҳ... Алҳамдулиллаҳ... Лаа илаҳа иллаллоҳ... Аллоҳу Акбар... @ahillik33mfy
80917Loading...
18
•Балки эрталаб таққан соатингни (сен вафот этиб) меросхўринг қўлингдан ечар... •Балки машинангни эшигини қулфлайсану, уни тез ёрдам ходими очар... •Балки кўйлагинг тугмаларини қадарсан, уни ғассол сендан ечиб олар... •Балки хонангни шифтига тикилиб кўзингни юмасан-у, қиёмат куни •Еру осмонларнинг Жаббори бўлган Аллоҳнинг ҳузурида кўз очарсан... Тавозели, камтар бўл, умр қисқадир.... БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! ✅ Каналга аъзо бўлинг. 🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг ✍🏼 @allnewsN1👈🏼
1652Loading...
19
Ҳаётингизда учта меҳмон бор, улар ваъдалашмай ҳам келаверадилар... Ризқ, муҳаббат, бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Кунингиз файзли, топганингиз барокатли ва сарфлаганингиз савобли бўлсин! Ассалому алайкум Қадрдон! ➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
1 15738Loading...
20
Media files
7889Loading...
21
Бир бой киши маҳалласида ўзи учун катта қаср қурдирди. Қаср битганидан кейин бутун маҳалла аҳлини чақириб, дастурхон ёзиб зиёфат берди. Зиёфат дастурхонига қарию-ёш, хотину-эркак, ақиллию-девона барча-барчани даъват этди. Ҳар бир маҳалла-кўчанинг "девона"си бўлганидек, бу маҳалланинг ҳам бир "девона" (хароботий) си бор эди. Зиёфат тугагандан сўнг аҳоли тарқалар экан, бой хизматкорларига: -"Девонага айтинглар, бу қасрдан кўнглига ёққан нарсани олсин!", деб буюрди. Девонанинг кўзи боғда боғлаб қўйилган оппоқ отга тушди, ва: -"Мана шу отни истайман", деди. У от эса бойнинг энг севимли отларидан эди. Шу сабабдан бой: -"Йўқ, бўлмайди! Бошқа нарсани истасин!", деди. Девона ҳам худди бой билан ўчакишгандай, оқ отни талаб қилиб туриб олди. Бой ҳам қатъиятлик билан: -"Йўқ, бу от ҳеч кимга берилмайди!", деди... Зиёфат тугаб, ҳамма уй-уйига тарқалаётган эди. Девона қасрдан ғамгин ва паришон ҳолда чиқиб кетаётиб, ўзига ўзи бир нарсалар деб ғўлдирар эди. "Девона"нинг ўзининг бундай тутиши бойнинг эътиборини тортди ва хизматкорларига: -"Бориб эшитиб кўрингларчи, бу "девона" нималар деб ғўлдираётган экан?", деди. У тинмасдан ушбу сўзларни такрорлар эди: -"Эй Аллоҳ, Сен истаганингда, у берган бўлар эди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермаса?!" ... Хизматкорлар девонанинг айтган сўзларини бориб бойга етказишди. Шунда бой: -"Уни тезда орқага қайтаринглар ва истаган оқ отини бериб, уни хурсанд қилинглар!", деди. Отни унга беришди. Девона қўлида ўзи истаган оқ отни жиловини ушлаганча қасрдан чиқиб кетар экан, яна айни шаклда бир нарсаларни ғўлдираб кетаётган эди... Бой ҳайрон бўлиб, яна хизматкорларига: -" Бориб эшитиб кўрингларчи, бу сафар яна нималар деяётган экан?", деб буюрди. Хизматкорлар бойнинг олдига югуриб келиб, ҳайрат билан шундай дейишди: -"Биласизми хўжайин, у нима деди?! Хўш, нима деди? Эй Аллоҳ! Сен истадинг, у берди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермаса?! Сен истадинг, у берди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермасин?! Етарки, Сен истагин Роббим!"... Ҳар нарсага куч-қудрати етган Зот, мутлақо беради. Ё бериб туриб беради, ёки бермай туриб беради. Роббим сендан юбориладиган ҳар бир яхшиликка муҳтожмиз. Улуғ кунда, улуғ лаҳзаларда улуғ жойларда бизларни маҳрум қилма! @ahillik33mfy
5733Loading...
22
Дунёдаги энг гўзал неъмат сизни тириклигингиз ва гўзал қалбингиз эканлигини биласизми? Қачонки ҳаётга табассум билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади... Бошланган янги кун беморлар дардига шифо кексаларга роҳат, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танингизга саломатлик, дилингизга қувончу шодлик олиб келсин, Ассалому алайкум Мусаффо тонг муборак бўлсин. Бошлаб олган кунингизда Роббим Ўзи рози бўладиган амалларда бардавом айласин Қадрлигим... @ahillik33mfy
22310Loading...
23
Дунёдаги ҳаётимиз баъзида ширин, ёқимлидир. Баъзида эса ташвишлар билан тўла, ёқимсиздир! Aқлингни йиғгинда, доимо ёқимли ҳаёт мулкини сенга бағишлаган Зотга кўнглингни бер. Фоний дунёга эмас, сенга абадий ҳаёт лутф этганга ошиқ бўл! Бутун умримизнинг кечаси қоронғулик, кундузи эса ёруғлик билан ўтади. Сен, илоҳий нур ила доимо ойдин бўлган бир Умрни изла! Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий Ўзингизни қийнаманг... Қадрламаганга илтифот кўрсатманг... Сўзларингиз устидан куладиганга сўзламанг... Меҳрингизни билмаганларга мехрибон бўлманг... Кимнидир ўзгартиришга уринманг... Ўзингизни ўзгартиринг ва сокин бўлинг қадрлигим... @ahillik33mfy
2475Loading...
24
Кўнгиллар яқину, манзиллар узок, Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ... Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ... Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Хайрли тонг Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг... Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Омин @ahillik33mfy
24810Loading...
25
УМР ТУГАБ ҚОЛАР ЭКАНДА... Боболардан қолган бу дунё, Айтинг кимга қилибдур вафо? Ҳамма ўтар экан, ажабо, Ўзим учун яшай деганда - Умр тугаб қолар эканда Ўткинчидур дуркин ёшлик ҳам, Ўткинчидур шодлик, ғашлик ҳам. Ўткинчидур қалам-қошлик ҳам, Ўзим учун яшай деганда - Умр тугаб қолар эканда. Тугамайдиган дунё ташвишлари билан бўлавермасдан, ўзингиз учун ҳам яшанг!
44416Loading...
26
Кўнгил мажлисига кел. У ерда завқ бор, файз бор. Самога мансуб ва мақбул дўст ва ёр бор. Мавлоно Румий
1662Loading...
27
☀️☀️☀️☀️☀️☀️ 🍃Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃 Кунингиз хайрли файзли барокатли ўтсин. Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин! 🌷Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин! 🤝Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, 💐 Садоқатнинг абадий бўлишини, 🌹Мағфиратнинг лаззатини, 💐Меҳрнинг самимиятини, 🍂 Адашишдан асрашини, 🌳 Орзулар рўёбини, 🌾 Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!! •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг! 🙂 @mojizaviyda - Мўъжизавий оламга сайр!‌‌
1 10925Loading...
28
Овозидан буни, бай-бай 😋 Мавсум яқин... Кунингиз мароқли ўтсин! 👉 @UnchaMuncha
2057Loading...
29
🌥Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади. Бир донишманд кишидан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди: «Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир». Яшаётган ҳар бир кунинг Аллоҳнинг сенга ҳадясидир. Сен у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилмагин! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айт!
1 31117Loading...
30
Media files
1685Loading...
31
@saqlabot Ёрдамида юклаб олинди
1 32326Loading...
32
Кўнгил ўртаб,  соғинчлардан қийналса жон, Азоб бериб,  тилса агар дилни хижрон, Ёдга тушса ёшликдаги алвон-алвон, Томлардаги лолаларни соғинарман. Бахор келиб,  ёғса бахор ёмғирлари, Кўм-кўк либос кийса дала, боғ, қирлари, Хузурланса юрагимнинг бир ерлари, Ёшликдаги далаларни соғинарман. Арғумчоқдек тизилишиб учса қушлар, Бу манзара оғушлари дилни хушлар, Болаликни ёдга солса ажиб тушлар, Ёшликдаги жолаларни соғинарман. Олтин барглар тўкканида кузги боғлар, Сокинликни солиб дилга,  эзган чоғлар, Тинглаганда кетгазгучи дилдан доғлар, Ёшликдаги нолаларни соғинарман... Ўтмишга саёҳат!
2626Loading...
33
КЎЗ ЁШИНГИЗНИ ТИЁЛСАНГИЗ ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ! 8 ёшли боланинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз ва она мехрисиз қолишидан қўрқиб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб: - Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди. Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди: - Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам доим ростини айтадилар ва айтган гапларида турадилар. Ота хайратланиб сўради: -Қанақасига, болажоним? Ўғил: -Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар: "Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар.. гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. Энди эса янги онам,"агар yйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни жуда соғиндим. Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!
1693Loading...
34
Болалигим сени соғиндим 🥲 Ёшликдан бирга ўсган яқинларингизга юбориб қўйинг... Фарзанд тарбияси каналига уланиш👇 https://t.me/+BPo53FPmvxo4NDJi
2056Loading...
35
#Мазмунли_сатрлар «Бир кам дунё» деганлари рост. Ҳамманинг ҳам, бир дарди, бир камчилиги ёки армони бор! Баъзилар буларни ортга ташлаб, ўз дардлари ҳақида сўзламасдан, яхшилик истаб, бахт истаб ҳаётдан завқ олиб яшасалар, баъзилар эса ўз дарди ҳақида жар солиб, ҳамиша нолиб ўз ҳаётига баттар заҳар қўшиб яшайдилар. Аслида бахтли одам миллионер ёки бирон машҳур шахс эмас, шунчаки эрта тонг тургач бугун уйғонгани учун Оллоҳга шукур айтадиган ва тунда уйқу олдидан бугунги кунидан миннатдор бўладиган инсондир. Азиз дўстим, умрингизни нечоғлик қадр-қимматга эга эканини тушуниб етмагунингизча ҳаётдаги жуда кўп нарсаларни тушуниб етмайсиз. Умр қисқа экани ҳақида бот-бот сўзлашдан чарчамайман. Зеро, ҳаётнинг ҳар бир дақиқасини қадрланг, унинг ҳар бир лаҳзасидан завқ олиб яшанг, вақтингиз борида яхшилик қилишга, яхши инсон бўлиб яшашга улгуриб қолинг! ❤️❤️❤️ Биз билан қолинг,қалбан биргамиз,азизлар...
2806Loading...
36
ҚИРҚ САВОЛГА ҚИРҚ ЖАВОБ 🕊 1. Қуръоннинг маъноси нима? ЎҚИШ. 2. Дастлабки тушган жойи. Макка, Хиро ғори 3. Дастлабки тушган куни. Қодир туни. 4. У кимнинг сўзи? Аллоҳнинг. 5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима? Жаброил(а.с) 6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в). 7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким? Аллоҳ. 8. Уни қандай ушлаш керак? Таҳоратли ҳолда. 9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган? Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал- Худо. 10. Маккада нечта сура тушган? 86 та. 11.Мадинада нечта сура тушган? 28 та. 12. Қанча порадан иборат? 30 та пора. 13.Қанча сура бор? 114 та. 14. Қанча оят бор? 6 минг 666 та. 15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган? 2 минг 698 марта. 16. Намоз ҳакида неча марта айтилган? 700 марта. 17. Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган? Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган. 18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган? Мухаммад(с.а.в)- 4 марта, Аҳмад(с.а.в)-1марта. 19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган? Пайғамбар Мусо(а.с)нинг. 20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб санаб чиққан? Ҳадича онамиз. 21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси? Каъба! 22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган? Пайгамбар- Исо(а.с) Мариям ўғли. 23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи. Қиёмат куни. 24. Энг узун сура қайси? Бақара сураси. 25. Энг қисқа сура қайси? Кавсар сураси. 26.Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди? 40 ёшда. 27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар? 13 йил. 28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар? 10 йил. 29. Қуръон неча йилда тушган? 22 йилу, 5 ой,14 кун. 30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади? Фотиха 31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси? Фотиха 32. Энг биринчи сура. Фотиха 33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл. Мариям(а.с). 34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган? Намл сурасида. 35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор? 6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси. 36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган? 99 та. 37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?Иброхим(а.с). 38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган? Одам имонининг синови. 39. Қуръонда номланган месжидлар нечта? 5 та. Улар: Масжид-ул- Харам, Масжид-ул-Зирар, Масжид-ул-Набави, Масжид-ул-Акса, Масжид-ул-Куба. 40. Номи айтилган фаришталар. Жаброил, Микайл, Харут, Марут. 
28914Loading...
37
​​Ҳаётга ким бўлибди устун, Ярим дунё бўлмаски бутун. Яшаш керак келажак учун. Сабрингизни эхтиёт қилинг! Ажал келса енга олар ким? Бу дунёда мангу қолар ким? Дардни бошга айтинг, солар ким? Тилингизни эхтиёт қилинг! Дард келганда,асалдай ютиб, Бахтли кунлар келишин кутиб. Дилингизда иймонни тутиб. Юрагингиз эҳтиёт қилинг! Йўлингизга кўзи нигорон. Болам дейди ҳар нафас ҳар он. Дунёдаги энг азиз инсон! Онанггизни эҳтиёт қилинг! Кўзларида яширинган нам. Кўрсатмайди,ютса ҳам алам. Паноҳингиз қоядай бардам. Отангизни эҳтиёт қилинг! Шўхлик даври,шўхлик онида, Ибрат бўлинг ҳар дам ёнида. Қонинггиз бор унинг жонида. Ўғлингизни эҳтиёт қилинг! Беғубордир мисли фаришта, Хонадонда файзу-саришта. Боғлаб турар узулмас ришта. Қизингизни эҳтиёт қилинг! Ширин сўзга,қалби интизор, Кеч қолсангиз,кутгувчи бедор. Мехрингизга қилмай уни зор. Аёлингиз эҳтиёт қилинг! Қадрин сезса,аямас жонин. Пойинггизга тўкади борин. Рашк қилгувчи,ўзгадан ёрин, Ёрингизни эҳтиёт қилинг! Савоб ёзсин ҳар бир кунингиз, Осойишта ўтсин тунингиз. Оллох қилсин узун умрингиз. Ўзинггизни эҳтиёт қилинг!
1625Loading...
38

39
Бир киши Миср пирамидаларини зиёрат қилиб туриб: Мен Фиръавндан ўнта нарсани ўргандим, дебди: Биринчиси, мен Аллохнинг тақдири хамма нарсадан юқори эканлигини ўргандим. Сен Мусо дунёга келмасин, деб минглаб норасида гўдакларни бўғизладинг. Келганда эса, уни ўзинг уйингда парвариш қилдинг. Иккинчиси, Қалбларни бошқариш Аллохнинг қўлида эканлигини, инсонларнинг қўлида эмаслигини ўргандим. Қачонки, Мусони онасининг қалбидан махрум қилганингда, Аллох таоло аёлингни қалбини Мусога мойил қилиб қўйди. Мусони онасидан маҳрум қилмоқчи эдинг, Аллох таоло унга онасидан хам мехрибонроқ онани ато этди. Учинчиси, бирор кимса бошқа кимсанинг ақидасини бузиши мумкин эмаслигини ўргандим. "Мен сизларнинг олий Роббингизман" деб юрганингда қасрингдаги қўшни хонада аёлинг Осиё: "Субхана роббиял аъло", дер эди. Тўртинчиси, уйлар сир-асрор макони эканлигини ўргандим. Бир томнинг остида эр-хотин бирга яшайдилару, бироқ бир-бирларига бегоналар. Эр-хотинни орасини том эгаси эмас, балки қалб эгаси жамлар экан. Бешинчиси, бутун бошли қўшин биргина мўминни имонидан айиришга қодир эмаслигини ўргандим. Сенинг қўшининг сехргарларни хуркита олмади, қозонда қиздирган ёғинг соч таровчи аёлни қўрқита олмади. Олтинчиси, қоннинг сувга айланмаслигини ўргандим. Қизалоқ кичкина бўлишига қарамай ўз инисини онасига қайтариш учун: "Мен сизларга далолат қилайми?" - деди. Ака юксак даражада олим бўлишига қарамай ўз иниси хақида: "У мендан фасоҳатлироқ гапиради", дейишдан оринмади. Еттинчиси, қуллар ўз жаллодларини ўзлари тайёрлашларини ўргандим. Агар қавминг ўзлари сени елкаларига миндириб олмаганларида, сен уларнинг қоматларини эга олмаган бўлардинг. Саккизинчиси, Аллох таоло агар бандасига ёрдам бераман деса, биргина асо билан хам ёрдам бериши мумкинлигини ўргандим. Холбуки, асо аслида фақат суянишга ва қўйларни қўришгагина яроқли эди. Шунингдек, Аллох таоло агар бандасини мағлуб қиламан деса, уни кучли қўшиннинг қуршовида химояланган бўлса хам мағлуб қилади. Тўққизинчиси, ер юзидаги хамма нарсалар одамлар учун жорий этилган сабаблар эканлигини, Аллох учун эмаслигини ўргандим. Чақалоқларни чўктириб юбориши керак бўлган дарё сен излаган нарсани сенга етказиб берадиган почта вазифасини бажарди. Фақат катта кемалар билангина сузиб ўтиш мумкин бўлган денгиз эса, қуруқликка айланиб, бир қавмга йўлак бўлди. Ўнинчиси, ер юзидаги хамма нарса Аллохнинг аскарлари эканлигини ўргандим. Жанг вақтида Аллох таоло қайси аскаридан қурол сифатида фойдаланишини Ўзи танлайди. Сен катта қўшининг билан келганингда, Аллох таоло сеникидан икки марта кўп сонли қўшинни келтириши мумкин эди. Лекин сен Аллохнинг наздида бунга арзимайсан. Шунинг учун сени барча нарсаларга хаёт манбаи қилган суви билан халок қилди. СубханАллох
1677Loading...
40
#хайрли_тонг Ҳаётингизда нима бўлса барини яхшиликка йўйинг. Зеро, ҳар бир ишда хайр бордир... Шундай хотиржам бўлингки, атрофдагилар: "Бундай яшашни қандай уддалаяпсан?", деган саволига: "Роббим ҳақида ҳамиша гўзал гумондаман. У томондан бирор мусибат юборилса-да, у менинг фойдамга бўлади", дея жавоб беринг... Ассалому алайкум, бугунги кунингиз хотиржамликда ўтсин...
1 12928Loading...
1:40:29
Video unavailableShow in Telegram
01:42
Video unavailableShow in Telegram
Show all...
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этади. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! Ва ҲАМДЛАР айтинг! Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтаряпти. 🕌 Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин! Умид билан яшанг! Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятга айлансин! Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг! Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин! Аллоҳга муҳаббат боғланг,токи атрофингиз муҳаббатла тўла бўлсин!
Show all...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Бахт ва саодат қалбнинг Парвардигорга яқинлиги қадар бўлади. Бундан бошқалари эса, сабаби кетса ўзи ҳам кетадиган шунчаки хурсандчиликдир. 🌺 🕊Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух. Шанба тонги хайрли бўлсин! 🍃 Бирор яқинингиз ёки таниган-билганларингизнинг бахти, омадидан ҳавас қилиб, хурсанд бўлсангиз, тез муддатда худди шундай хурсандчилик ўзингизга қайтади. Кун давомида яхши кайфият тарк этмасин! @ahillik33mfy
Show all...
02:44
Video unavailableShow in Telegram
Фақат Умра, Хажга бораётганлардан эмас, йилига икки марталаб Анталия ва Таиландга бораётганлардан хам хисоб сўранг... Матёқуб Матчонов https://t.me/uzbeku
Show all...
1:53:59
Video unavailableShow in Telegram
07:34
Video unavailableShow in Telegram
Исрофил сурингни чал @ahillik33mfy
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади. Асабий таранглик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади. Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади. Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади. Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади. Барча ёмон ҳислардан қоч! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.
Show all...
00:16