AS'HAB.UZ
Open in Telegram
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз ! Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Show more1 237
Subscribers
+524 hours
+177 days
+2930 days
Posts Archive
1 237
𖦹 ИБОДАТНИНГ ҲАЛОВАТИ
Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Аллоҳ таолога эллик йил ибодат қилдим, лекин ибодатнинг ҳаловатини токи учта нарсани тарк қилгунимча топмаган эдим:
1. Одамларнинг розилигини тарк қилиб, ҳақни гапиришга қодир бўлгунимча.
2. Фосиқларнинг суҳбатини тарк қилиб, солиҳларнинг суҳбатини топгунимча.
3. Дунё ҳаловатини тарк қилиб, охират ҳаловатини топгунимча».
𖣔 «Сияр», 11/43.
@Ashabuz
1 237
ИНТЕРНЕТ ЗАМОНИДА ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ТАВСИЯЛАР!
(ЖУДА ЗАРУР! Фарзандларингиз ва яқинларингизга албатта ўқиб беринг, улашинг!)
Фарзандим! Google, Facebook, Twitter, TIK TOK, Telegram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларни ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан.
Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор…
Тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган…
У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган.
Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл!
Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларни энг покизасини зиёрат қил.
Фарзандим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима…
Фарзандим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди.
Кимдир молини муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади…
Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади…
Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади…
Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади…
Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма!
Фарзандим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл.
Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Молингни (товарингни) бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслахат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.
Фарзандим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими йўқми?!
Фарзандим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма.
Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма, чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин…
Қанчадан қанча олимликни даъво қилганлар қипқизил жоҳил… гўзаллар бадбашара… сахийлар зиқна… жасурлар қўрқоқ… Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олаганлар сафида бўл.
Фарзандим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма.
Сен ҳам бировни исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, унданда махфийроғини ҳам билиб туради.
Фарзандим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингни, у ўзини ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас, қозон ичидаги нарсаси билан тошади.
Фарзандим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол… Сен ёзасан, фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб ҳисоб-китоб қилиб туради.
Фарзандим! Даҳшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу- фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир. Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойинг, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади!
Фарзандим! ШАЙТОННИНГ ҚАРМОҒИГА ғафлатда қолган, шаҳватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади.
Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, сени ишлатишига қўйиб қўйма… У билан келажагингни қур, сени бузиб ер билан яксон қилишига йўл қўймА! Охиратда сени фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма!
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин. Омин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈
@Ashabuz
1 237
Доривор усимликларнинг Узбекча ва Русча номланиши
Бази дориворларнинг Ўзбекча номланиши бўла туриб русчасини айтишга ўрганиб қолдик. Бу эса Ўзбекчасини эсдан чиқаришимизга сабаб бўлмоқда. Ҳеч бўлмаса улардан айримларини айтиб ўтишни ўзимизга эп кўрдик.
Айрим доривор ўсимликлар, ўтлар ва дарахтлар номлари:
(ўзбек ва рус луғати ҳолида)
Алой - алоэ
андиз - девясил
арпабодиён - анис (фенхель)
арпа - ячмень
пўртахол- апельсин (айтганча, голланд тилидан "АппелСин"- "Хитой олмаси")
арпабодиён - анис
арслонқуйруқ - пустырник
бангидевона-дурман
бинафша - фиалка
бодрезак - калина
бўзноч - бессмертник
бўймадорон - тысячелистник
бўтакўз - василек
газанда ёки қичитқи - крапива
доривор гулхайри - алтей
гулхайри - шток-роза/мальва
далачой - зверобой
дастарбош - пижма
долчин — корица
дўлана - боярышник
ертут - земляника
жавдари буғдой - рожь
жағ-жағ - пастушья сумка
жамбил - чабер
жумрут - крушина
жўка - липа
зайтун - оливки
зарчава (форсча «зардчўба») — куркума
заранг - клён
зира - кумин
зирк - барбарис
зиғир - лен
зубтурум, баргизуб - подорожник
игир - аир
исириқ - Гармала ёки Адраспан
исмалоқ - шпинат
итгунафша - вероника
иттиканак ёки қорақиз - череда
оқ каррак ёки қушқўнмас- растаропша
каврак - ферула вонючая
кашнич - кинза
карафс - сельдерей
кийикўт - зизифора
лимонўт - мелисса
маккажўхори - кукуруза
маржондарахт - бузина
мармарак ёки маврак - шалфей
мойчечак - ромашка
маржонжўш - майоран
наврўзгул - первоцвет
настарин - сирень
наъматак - шиповник
отқулоқ - щавель конский
оққалдирмоқ - мать и мачеха
оққарағай - пихта
ошкўк - петрушка
олхўри - слива
равоч - ревень
рўян - марена
сано - кассия
сариқ эрбаҳоси - горечавка жёлтая
сачратқи - цикорий
судан раъноси - гибискус
сарв - кипарис
седона - чёрный тмин
сули - овес
тариқ - просо
тархун - эстрагон
тилоғоч - лиственница
торон - горец
тоғжамбил - тимян (чабрец)
тоғрайҳон - душица (орегано) (баъзан адашиб уни кийикўт деб аташади)
тоғтерак - осина
укроп - шивит
хилба (хулаба) — пажитник
чаканда - облепиха
чиннигул - гвоздика
четан - рябина
чинор - платан
шувоқ ёки эрмон - полынь
шумтол - ясень
эман - дуб
ялпиз ёки ҳулва - мята
янтоқ - верблюжья колючка
ўрмон ертути - земляника
қайин - берёза
қайрағоч - вяз
қалампирмунчоқ — (пряность) гвоздичное дерево
қарағай - сосна
қариқиз - репей
қизилмия - солодка
қончўп - чистотел
қора арча - можжевельник
қоразира - тмин
қулупнай - клубника
қўйтикан - рогоглавник...
Бу эса семизўт - портулак.
@Ashabuz
1 237
ИМОМ ТИЛОВАТ САЖДАСИНИ ҚИЛГАНИДА ОРҚАДАГИЛАРНИНГ РУКУГА КЕТИШЛАРИ
#намоз #Ҳаж_умра
❓1775-САВОЛ: Биз умра зиёратига борганимизда бир ҳолатга дуч келдик. Имом бомдод намозининг биринчи ракатига сажда сурасини иккига бўлиб зам сура қилар экан. Сажда оятини ўқиб, “Аллоҳу акбар” деб, тўғри саждага борган. Шунда биз билмай, рукуга бордик. Кейин яна “Аллоҳу акбар” деб, саждадан турса, биз рукудан турдик. Шу тарзда намозимизни тугатдик. Ушбу ҳолатда бизнинг намозимиз бузилган бўладими? Биз қандай йўл тутишимиз керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда сизларнинг намозингиз бузилмаган. Чунки сизлар намозга бир рукуни қўшимча қилгансизлар, холос. Бу билан эса, намоз бузилмайди. Сизлар намознинг охирида имом салом берганидан кейин, қолдирилган тиловат саждасини қилиб, сўнг ташаҳҳуд ва салавотларни ўқиб, намозни тугатишингиз керак эди. Агар шундай қилмай тугатган бўлсангиз ҳам, намозингиз дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
1 237
Кун хадиси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: -Аёлларга яхши муомалада бўлишга васият қиламан. Чунки аёл эгри қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи юқорисидир. Агар ўша эгри ерини тўғрилайман десангиз, синдириб қўясиз. Агар шу ҳолида қўйсангиз, эгрилигича қолади. Шундай экан, аёлларга яхши муомалада бўлишга васият қиламан.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан. Бухорий ва Муслим ривояти.
@Ashabuz
1 237
#намозвақтлари 6-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари
Тонг : 04:32
Қуёш: 05:49
Пешин: 12:26
Аср: 16:55
Шом: 18:53
Хуфтон: 20:07
(Тошкент вақти билан)
Намоз ракатлари :
Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз
Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Аср - 4 ракат фарз
Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат
Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат
Витр - 3 ракат вожиб.
@Ashabuz
1 237
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ.
ХАЙРЛИ ТОНГ.
Бугун — 6 -СЕНТЯБР ХАФТАНИНГ ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН
Аллоҳ бу янги кунни барчамиз учун хайрли, баракали ва файзли қилсин.
Хонадонимиздан тинчлик, қалбимиздан хотиржамлик, дастурхонимиздан ризқ-рўз аримасин
Бошлаган ҳар бир эзгу ишимизга омад ва барака ёр бўлсин!
Кириб келган тонг муборак бўлсин!
@Ashabuz
1 237
ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН
- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
- Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
- Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
- Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
- Фақат ва фақат рост гапиринг;
- Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
-Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
-Ёлғон сўзлашни
1 237
Ният
📜Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: ”Ниятни ўрганинг, у амалдан кўра муҳимроқдир”, деди.
Абу Нуъаймнинг "Ҳилятул авлиё" асаридан.
Изоҳ: Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади..". Имом Бухорий ривояти
Суфён Саврий ихлосли кишилар ҳақида: ”Амални ўрганганларидек, ниятни ҳам ўрганар эдилар” деди.
Довуд Тоий: ”Яхшиликни ҳаммасини кўрдим, уларни барчасини яхши ният жамлашини кўрдим. Агар яхши амални бажара олмай қолсангиз ҳам, яхши ниятнинг ўзи сизга кифоя қилади”, деди.
Юсуф ибн Асбот: ”Ниятни бузилишидан асраш амалда тиришишдан кўра қийинроқдир”, деди.
Абдуллоҳ ибн Муборак: ”Эҳтимолки, кичик амални ният катта амалга айлантирар, эҳтимолки, катта амални ният кичик амалга айлантирар”, деди.
Олимлардан бири: ”Амалдан олдин ниятни талаб қил, токи яхшиликни ният қилар экансан сен яхшиликдадирсан”, деди.
@Ashabuz
1 237
ИШОНЧ
Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз:
"Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!
Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".
Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китобидан.
@Ashabuz
1 237
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Кечиримли Қалб хотиржам яшайди.
Қадарга рози нафс ҳақиқий бахтга эришади.
Доим «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди.
Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфи очилади.
Эй Аллоҳим! Албатта, биз доимий имонни, қўрқувчи қалбни, содиқ ишончни, тўғри динни, барча балолардан мукаммал офиятни, давомли офиятни, офиятга шукр этишни ва инсонлардан беҳожат бўлишни Сендан сўраймиз. Омин! Кунингиз баракага тўлсин!
Астағфируллоҳ.
Астағфируллоҳал Азийм ва атуубу илайҳ
@Ashabuz
1 237
Дини ҳақида энг гўзал савол сўраган аёл
Асмо бинти Зайд Ансорийя розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ортимдаги муслима аёллар жамоасининг элчисиман. Улар менинг сўзимни айтадилар ва менинг фикримга ўхшаш фикрдалар: Албатта, Аллоҳ сизни эркак ва аёлларга юборган. Биз сизга иймон келтирдик ва эргашдик.
Биз – аёллар жамоаси тутилиб, ўралиб уйда ўтириб қолганмиз. Эркакларнинг шаҳват мавзеси, болаларингизнинг кўтарувчиларимиз. Эркаклар жамоат ва жанозага ҳозир бўлиш ила афзал қилиндилар. Қачон улар жиҳодга чиқсалар, уларнинг молларини муҳафаза қиламиз, болаларини тарбия қиламиз, уларга ажрда шерик бўламизми?!» деди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак юзларини ўз саҳобаларига ўгириб қарадилар-да:
«Ўз дини ҳақида ушбу аёлдан кўра яхшироқ савол берган аёлнинг гапини эшитганмисизлар?» дедилар.
«Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди улар.
«Эй Асмо, қайтиб бориб, ортингдаги аёлларга билдирки, албатта, сизнинг бирингизнинг яхши эр тутиши, унинг розилигини исташи, мувофиқ бўлганига эргашиши сен зикр қилган нарсаларга тенг келади», дедилар.
Асмо ўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсалардан севинганидан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб қайтиб кетди».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
