cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Azamat Akbar | Lektorium

Тилшунос Aзамат Aкбаровнинг канали. Aмалий тилшунослик, социолингвистика, дискурс, педагогика бўйича таҳлиллар, ҳамда олий таълимнинг замонавий трендлари ҳақида илмий-таҳлилий маълумотлар каналига хуш келибсиз! https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov

Show more
Advertising posts
2 291
Subscribers
+724 hours
+247 days
+530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:54
Video unavailableShow in Telegram
“Одатда, ҳар қандай шахс ҳокимиятни қўлга киритгандан кейин, айниқса, ривожланаётган давлатларда, ўз яқинлари орасида мамлакат бойликларини тақсимлаш орқали бойишга ҳаракат қилади” - деган фикрларга ўрганиб қолганмиз. Лекин, марҳум президент Раисий давлат пулига ҳашаматли вилла қуриб, онасини Теҳронга олиб келиш имконига эга бўлишига қарамай, уни Машҳаддаги жуда камтарона ва кичик уйида қолдирди. Ҳаётда бўш гаплар эмас, балки инсоннинг ҳақиқий амаллари муҳим, айнан мана шу амаллар қабрда малҳам бўлади.
Show all...
20💯 10🔥 4👍 2😢 1👌 1🆒 1💘 1🤷 1
00:28
Video unavailableShow in Telegram
Бирлашган Миллатлар Ташкилотида, бутун дунёнинг қаршисида Қуръонни Каримни ҳимоя қилиб чиққан давлат раҳбари!
Show all...
37😢 8❤‍🔥 4🔥 3💔 3👌 1
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Шаҳид Амир Ҳусайн Абдуллоҳиённинг қизи суюкли отаси билан видолашмоқда.
Show all...
😢 20💔 11 6😭 5🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
7 ёшида отасидан, ёшлигида укасидан айрилган Эроннинг марҳум ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённинг ҳаёти. Абдуллаҳиён 1964 йилда Эроннинг Дамган шаҳрида туғилади, 7 ёшида отаси вафот этади. Онаси уни ва катта акасини ёлғиз ўзи тарбиялайди, лекин орадан бир қанча вақт ўтмай Ҳусайн акасини ҳам йўқотади. Маҳалласида фронтдан келган дўстлари билан биргаликда поликлиника ташкил этиб, шу жойда шифокор бўлиб ишлайди. 30 ёшида уйланади, икки фарзанди (бир ўғил ва бир қиз) бор. Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён Эрон Ислом Республикасининг 13-ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимида ишлайди. Бунгача у Исломий кенгаш раисининг махсус ёрдамчиси ва Ислом кенгашининг халқаро ишлар бўйича бош директори лавозимларида ишлаган. Али Акбар Солиҳий вазирлиги даврида Араб ва Африка ишлари вазирининг ўринбосари этиб тайинланган ва Муҳаммад Жавод Зариф вазирлигининг дастлабки уч йилида ҳам шу лавозимда қолган. Шунингдек, у Зарифнинг сиёсий маслаҳатчиси ва Ташқи ишлар вазирлигининг халқаро муносабатлар факультети профессори бўлган. 2015-йил июнь ойида ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Жавад Зарифнинг буйруғи билан Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ўз лавозимидан озод этилади ва унинг ўрнига Ҳусайн Жобир Ансорий тайинланади. Бу буйруққа эътироз билдирган Ҳусайн Уммонга элчи бўлиш таклифини қабул қилмайди ва Ташқи ишлар вазирлигини бутунлай тарк этади. Амир Абдуллаҳиён Ташқи ишлар вазирлиги университетида дипломатик алоқалар бўйича бакалавр, Теҳрон университети ҳуқуқ ва сиёсий фанлар факультетида халқаро муносабатлар магистри, халқаро фанлар доктори даражасига эга. 2021-йилда Эрон президенти Саййид Иброҳим Раисий таклифи билан у Эрон ташқи ишлар вазири этиб тайинланади. Ҳусайннинг дипломатик воқеаларга бағишланган бир қанча китоблар муаллифи.
Show all...
🔥 25👍 15😢 7 5❤‍🔥 3🙏 3💔 3🕊 2🥰 1🏆 1💘 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бойлик иллюзиясига алданманг. Катта уйлар, ҳашаматли машиналар, бренд кийимлар ва дабдабали дам олишлар бойлик эмас. Эҳтимол, булар қарздур. Бойлик - бу эркинлик, имкониятлар, вақт ва саломатлик. Ўйлаб кўринг …
Show all...
💯 63 16👍 9🔥 6❤‍🔥 2👌 2🏆 2🆒 2🤗 1💘 1🤷 1
Меҳрибон бўлинг, чунки сиз учратган ҳар бир инсон бир жангчи сингари кунлик ҳаётнинг оғир жанги билан машғул. Кундалик ҳаётимизда биз кўпинча ташқаридан қараганда муаммосиз инсонларни учратамиз. Бироқ, шуни ёдда тутиш керакки, ҳар бир инсон ўз қийинчиликлари ва курашлари билан машғул, уларнинг аксарияти бир қараганда кўзга ташланмайди. Ҳар бир инсон шахсий, профессионал ёки ҳиссий бўладими, ўзига хос қийинчиликларга эга.
Show all...
30💯 12👍 9❤‍🔥 5🔥 4🆒 2💘 2🥰 1👏 1👌 1🤗 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун иккинчи бор бобо бўлдим. Оиламизга қиз набирам қўшилди. Ўтган йили ўғил набирам туғилганди. Янги авлоднинг гувоҳи бўлиш мени умид ва ифтихорга тўлдиради. Мен ҳар бир лаҳзани қадрлаб, уларнинг ўсишини кузатиб бориб, бу кунларни менга яшатган Аллоҳга шукур айтаман. Дунёга хуш келибсан, кичкинтой!
Show all...
141🎉 55👍 38🥰 19🏆 9❤‍🔥 3🔥 3👌 3💘 3🆒 2 1
Айтганча, Али Боғирий Али Хоманаийнинг қариндоши (акаси Раҳбарнинг қизига уйланган). Боғирийдан олдинги ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Қосим Сулаймонийнинг протежеси бўлган ва ундан атиги тўрт йил кўпроқ яшади.
Show all...
9❤‍🔥 4🔥 2👍 1🥰 1👏 1👌 1🆒 1💘 1
Photo unavailableShow in Telegram
Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Али Боғирий Кани ташқи ишлар вазири вафотидан сўнг ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Боғирий Кани АҚШ билан ядровий музокаралар ва маҳбуслар алмашинуви бўйича музокараларда Эрон музокаралар гуруҳининг раҳбари эди.
Show all...
😭 10 4👌 4😢 1🏆 1
Photo unavailableShow in Telegram
Расмда шаҳид ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён икки фарзанди билан. Жаноза маросими эртага бўлади.
Show all...
😢 34💔 11😭 5😱 2