cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Qamashi tumani "Qoratepa" jome masjidi kanali.🕌🕋

O'zbekiston Musulmonlari idorasi tasarrufidagi Qashqadaryo viloyati Qamashi tumani Qoratepa jome masjidining Telegramdagi rasmiy kanali.

Show more
Advertising posts
765
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

👆боши. давоми 👇 пайғамбаримизни Арши аълога намоз аталмиш буюк бир вазифани бериш учун чорлаган эди. Буни қарангки, Оллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарини ҳузурига чорлар экан, Расулуллоҳнинг суврати гўзал, вужуди доимо пок юришига қарамай, вужудининг ичини ҳам ювиб, тозалаб олиб чиқишни Жаброил алайҳиссаломга буюрди. Шунинг учун Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳнинг кўксини ёриб ювгач, у жойга Илму Ҳикматни ва Иймонни жойлаб, шундан сўнггина Арши аълога олиб чиқиб кетдилар. Бизлар намоз ўқиш учун тоза кийимлар кийиб, таҳорат оламиз. Тоза жойда туриб, покиза ҳолатда Оллоҳимизга ибодат қиламиз. Оллоҳ таоло ҳузурига — Осмонга — Арши аълога чиқиш учун эса инсоннинг ичлари ҳам ювилган бўлиши шарт эканки, бундай саодат инсоният орасида фақат ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга — бизларнинг пайғамбаримизга насиб этди. Пайғамбаримиз етти қават Осмонни Жаброил алайҳиссаломнинг ҳамроҳлигида босиб ўтдилар ва унинг ҳар бир қаватида ўзидан аввал ўтган пайғамбарлар билан учрашдилар. Осмоннинг энг қуйи — биринчи қаватида ҳазрати пайғамбаримиз Инсониятнинг Отаси — Одам алайҳиссаломга йўлиқдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у Зотнинг ўнг тарафларида ҳам, сўл тарафларида ҳам тумонат одамнинг қораларини кўрдилар. Одам алайҳиссалом ўнг тарафларига қараб кулар, чап тарафларига қараб эса, йиғлар эдилар. Бунинг боисини пайғамбаримиз ҳамроҳи — Жаброил алайҳиссаломдан сўрадилар. Ҳазрати Жаброил: "Одамнинг ўнг тарафида турган инсонлар — Оллоҳнинг раҳматига сазовор бўлган кишилардир. Одам уларнинг ҳолларидан хурсанд бўлиб куляптилар. Сўл тарафидагилар эса динсиз ўтган бахтсиз кимсалар, Оллоҳнинг ғазабига учраган кимсалардир. Ана уларнинг аҳволларини кўриб Одам алайҳиссалом ота сифатида йиғлаяптилар", — деди. Пайғамбаримиз Осмоннинг кейинги қаватларида Идрис, Мусо, Ийсо ва Иброҳим пайғамбарлар билан учрашиб, саломлашиб ўтдилар ва ниҳоят Етгинчи Осмонга—Арши аълога, Оллоҳнинг Курсисининг олдига етиб бордилар ва у Зотга Ҳақ Субҳонаҳу ва таоло билан, Яратган Парвардигорнинг Ўзи билан бевоста ҳамсуҳбат бўлиш насиб этди. Мана шу жойда — Еттинчи Осмонда пайғамбар алайҳиссаломга кунда эллик бор намоз ўқиш фарз қилинди. Пайғамбаримиз бу буйруқни жуда хурсандлик билан қабул қилиб изига қайтаётганларида, биродарлари ҳазрати Мусо алайҳиссалом томонидан: "Сизга ва умматларингизга қандай вазифа бўлди?" — деган савол берилди. "Эллик вақт намоз ўқиш вазифаси бўлди",.— жавоб берди пайғамбаримиз. Шунда Мусо алайҳиссалом: "Сизнинг умматларингиз бунга тоқат қила олмайдилар. Бундай иш менинг бошимга тушган. Менинг умматларим ҳам тоқат қилолмаганлар. Улар гуноҳкор бўлиб қолмасинлар. Оллоҳга ёлборинг, зора камайтирса", — дедилар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз Оллоҳдан бир қунда ўқиладиган намозлар микдорини камайтиришни ёлбориб сўрадилар. Охир-оқибат, Оллоҳ таоло 5 вақт намоз фарз, ҳар бир намозга 10 вақт намознинг савобини бераман — 50 вақт бўлади, бу сўзим ўзгармайди, дейди. Ва ўша соатда Оллоҳ таоло ҳазрати Расулуллоҳни меҳмон қилиб, бошқа пайғамбарларга насиб этмаган бир ҳолатга гувоҳ қилиб қўиди. Яъни, Жаннатнинг бир четини кўрсатди. Жаннатнинг четида "Сидрат ул-мунтаҳо" деган дарахт бор, дейдилар. Бу бизнинг тафсиримизда "энг четдаги нилуфар" деб келтирилган (луғавий маъноси шундай). Бу дарахт оддий инсоннинг тасаввурига сиғмайдиган даражада гўзал дарахт экан. Оллоҳ таоло Ўзининг Қуръонида бизга хабар берадики, бу дарахт Жаннатнинг ёқасидаги Оллоҳдан бошқа ҳеч кимга маълум эмас экан. Ҳазрати Расулуллоҳга шу дарахт олдигача етиш насиб этди. Дарахтни фаришталар ўраб турар, бу жойдаги Файзи Илоҳий мислсиз эди. Жаннатнинг инжу марваридлар билан тўла эканлиги-ни, тупроғи мушку анбар эканлигини кўрдим, дейдилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам. Шундай қилиб, Жаннатнинг бир четини кўрганларидан кейин Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳга шуқурлар қилиб, Унинг амри билан Ерга бир Улуғ вазифани олиб қайтдилар. 👇
Show all...
"Имом Аъзам буюк имомимиз" 3-боб Намоз — Муҳтарам устоз, намоз ибодатининг қандай ибодат эканлигини, дини Исломда унинг ўрни қай даражада эканлигини, афсуски, замондошларимизнинг ҳаммасиҳам тўла англаб етолмайдилар. Қолаверса, аввалги суҳбатларингизда калимаи шаҳодатни, калимаи тоййибани ўргандик. Энди навбат, менимча, намоз ибодати ҳакидаги суҳбатга етди... — Тўғри, эй толиби илм "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ" калимаси юзасидан бўлган суҳбатимиздан сўнг бугунги суҳбатимизни намоз ибодатига бағишласак, пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дини Исломнинг беш асосий рукнини санашдаги тартибига риоя қилган бўламиз. Зеро, ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Буниял Исламу ала хомсин..." деб бошланадиган ҳадисларида: "Ислом беш нарса устига қурилди. Шулардан аввали — "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ" калимаси, иккинчи намоз, давомида закот, рўза ва ҳаждир. Мана шу беш нарса устида Ислом бино бўлди", деб хабар берганлар. Намоз динимиздаги фарз бўлган амаллардан биридир. Оллоҳ Қуръони Каримда: "Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг", — деб марҳамат қилади. Қуръони Каримнинг бошқа юзлаб оятларида ҳам Парвардигоримиз мўъминларга намоз ўқинглар, деган фармонни беради. Демак, динимизда намознинг ўрни энг юқори мавқеда экан, унинг қандай ибодат эканлигини билиб олишимиз — бу ибодатга астойдилроқ киришишимизга ва оқибатда Оллоҳ биздан рози бўлишига сабаб бўлади, иншооллоҳ. Қуръонга кўра намоз инсоннинг инсон бўлиб яшашига сабаб бўладиган ибодатдир. Оллоҳ таоло яна бир ояти каримада: "(Эй Муҳаммад), сиз ўзингизга ваҳий қилинган Китоб — Қуръондан бўлган (оятлар)ни тиловат қилинг ва намозини тўкис адо қилинг! Албатта намоз бузуқлик ва ёмонлиқдан тўсур. Аниқки, Оллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир. Оллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур". (Анкабут, 45-оят.) Яъни, намоз ўқиган инсоннинг Оллоҳ рози бўладиган ҳаёт кечиришини намоз кафолатлайди, деб Оллоҳ таоло ваъда беради бизга. — Чин инсоний ҳаёт кечиришимизни кафолатлайдиган мана шу ибодат биз мўъминмусулмонларга қай тарзда фарз бўлди?Мана шухусусда батафсил айтиб берсангиз. — Бажонидил. Бу ҳақда ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп ҳадисларида бизларга хабар берганлар. Жумладан, Саҳиҳул Бухорийда, Анас бин Молик розияллоҳу анҳудан бу ҳақда бир ҳадис келадики, унинг мазмуни шундай. Анас бин Молик розияллоҳу анҳу айта-дилар: "Улуғ саҳобалардин Абу Зарри Ғифорий розияллоҳу анҳу бизларга ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳикоя қилиб, айтиб бергандиларки, пайғамбаримиз шундай деган эканлар: "Бир кун Маккадаги уйда, тун ярмида шифт ёрилиб, ўша ёриқдан ҳазрати Жаброил алайҳиссалом тушиб келдилар. Ва тўғри олдимга келиб, кўкрагимни ёрдилар. Унинг ичини Замзам суви билан ювдидар. Кейин бир тилло жомдан Илм ва Ҳикматни, Иймонни очиқ кўксимга қуйдилар. Сўнгра, гўё ҳеч нарса бўлмагандек, кўкрагим битди. Шундан сўнг, Оллоҳнинг амри билан Жаброил алайҳиссаломнинг қанотида осмонга кўтарилдик". Эътибор беринг: бизларга намоз фарз бўлиши учун, мўъмин-мусулмоннинг энг олий вазифаси бўлган бу ибодатни Оллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарига ва унинг умматлари бўлган сиз ва бизга буюриш учун шу буйруқни Ерда эмас — осмонда буюриш учун фаришта юборган эканки, бу фаришта Оллоҳнинг буйруғи билан пайғамбаримизни Меърожга олиб чиқиб кетдилар. Меърож Ислом тарихида буюк воқеадир. Оллоҳ таолонинг пайғамбарлари ичида Унинг Ўзи билан бевосита ер юзида гаплашган бир пайғамбар, яъни фаришта Жаброилнинг воситасисиз гаплашган пайғамбар ҳазрати Мусо алайҳиссалом эдилар. У зот Инсоният тарихида, "Калимуллоҳ" деган унвон билан қолганлар. "Калимуллоҳ" — "Оллоҳ билан сўзлашган" деганидир. Яратган Парвардигоримиз — Ҳақ субҳонаҳу ва таоло билан Арши аълода гаплашган биргина пайғамбар борки, у бизнинг пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Оллоҳ таоло 👇
Show all...
"ИМОМ АЪЗАМ БУЮК ИМОМИМИЗ" Муаллиф; Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ. Манба: WWW. Ziyouz. com. Кутубхонаси. "Қоратепа жомеъ масжиди" канали азиз обуначилари макур китобдан боблар бериб борамиз
Show all...
Оқ бўлишнинг баъзи кўринишлари... Ота-онага оқ бўлиш бир неча белги ва кўринишларга эга. Улар қуйидагилар: Ота-онани йиғлатиш ва хафа қилиш. Бирор ёмон сўз билан гап талашиш, сўкишиш каби. Уларга бақириш, овозни кўтариб қўпол сўзлар билан жеркиш. Зеро, Аллоҳ таоло: «Уларга (ота-онангга) бақирма ва уларга доимо яхши сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят) деб буюрган. Бир ишга буюрсалар «уф» дейиш, норозилигини намойиш этиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «Уларга қараб »уф« тортма!» (Исро сураси, 23-оят) деб уқтиришига қарамасдан баъзилар ота-оналари иш буюрсалар итоат этсаларда «уф» деб қўйишади. Уларга хўмрайиш ва пешонани тириштириш. Айримлар мажлисларда ёки бошлиқлари ҳузурида хушчақчақ, гўзал хулқли бўлиб, табассум билан хурсанд қиладиган сўзларни танлаб, уларни хафа қиладиган сўзлардан четланиб, ўзларини яхши тутадилар. Уйга келгач эса ота-оналари ҳузурида баджахл шерга айланади ва ҳеч қандай одоб-ахлоқга эътибор бермайди. Аввалги мулойимлик ва ширинсўзлик ўрнини қўполлик ва инжиқлик эгаллайди. Во ажаб! Ота-онанинг қариликдаги баъзи ишларига ғаши келиши, ҳолатларидан жирканиши. Умуман олганда, уларга тик боқишнинг ўзи мункар амалдир. Отага тик боқишлик одоб-ахлоқ китобларида қаттиқ қораланган. Уларга иш буюриш. Хусусан, она ожиз, касал ёки жуда қари бўлса, уйни супуриш, таом тайёрлаш ёки кийимларни ювиш каби амалларни буюриш мумкин эмас. Аммо она бу ишларни қилишга ожиз бўлмасдан, ўзи хоҳлаб қилса, у ҳолда она ҳаққига дуо қилиш ва унга шукрлар айтиш ўринлидир. Она тайёрлаган таомни танқид қилиш. Ушбу мункар амални яна икки тарафлама изоҳлаш мумкин. Биринчидан, таомни айблаш мумкин эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон таомдан айб қидирмаганлар. Таом у кишига ёқса, истеъмол қилганлар, ёқмаса, емай қўяверганлар. Иккинчидан, бу амал онага нисбатан одобсизликни билдиради ва унинг дилини оғритади. Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик. Баъзи ўғиллар уйни тартибга келтириш ёки овқат тайёрлашда ота-оналарига кўмаклашишни шахсиятларига тўғри келмайдиган иш деб ҳисоблайдилар. Оналари уй юмушлари билан қийналаётганликларини кўра туриб, ёрдам бермайдиган қизларимиз ҳам йўқ эмас. Аллоҳ уларни ҳидоятга бошласин. Ота-она гапираётганларида юзни буриштириш, уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш, уларни ёлғончига чиқариш ёки улар билан гап талашиш, баҳслашиш каби номаъқулчиликлар қилиш. Бу амаллар ота-она қадрини туширувчи ва шаънини таҳқирловчи амаллар ҳисобланади. Уларнинг раъйларига эътиборсизлик билан қараш. Баъзилар ота-оналари билан маслаҳатлашмайдилар. Қайси ишни қилмасинлар улар билан фикрлашмайдилар. Ишга кириш ёки бўшаш, бирор каттароқ нарса сотиб олиш ёки сотиш, дўстлари билан бирор жойга бориш каби масалаларда ота-оналаридан изн сўрашмайди, маслаҳатлашишмайди. Бундай амаллар ота-онага оқ бўлишнинг баъзи кўринишларидир. «ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ» КИТОБИДАН. https://t.me/QjmkP0ktwvnTLzAVEedghjrlinycbrsR
Show all...
Qamashi tumani "Qoratepa" jome masjidi kanali.🕌🕋

O'zbekiston Musulmonlari idorasi tasarrufidagi Qashqadaryo viloyati Qamashi tumani Qoratepa jome masjidining Telegramdagi rasmiy kanali.

Ҳаёт — райҳон ифорли ишқ билан янги кунда уйғонмоқдир... Озгина ризқ билан ҳам бахтли бўлишни уддалаш демакдир ҳаёт. Бир пиёла чойда умрни кўрмоқ. Чин дилдан, сохталиксиз кулмоқдир ҳаёт. Бир гул япроғида дўстингни соғинмоқ. Севгилингнинг чап кўксида ўлмоқдир ҳаёт. Қуёшнинг пойида муз кўзни қамаштирар экан, парво қилмай меҳр тафтидан ёнмоқдир ҳаёт.... Ҳаётнинг яна бир кунига Уйғотганга ҳамду санолар, уйғонларга дуои саломлар бўлсин. Гўзал амалларимиз ажри жаннату Фирдавслар билан мукофотлансин! Намоз ўқимайдиганларга намоз муҳаббати берсин, Роббим! Шаърда хайрни кўра оладиган басират, мусибатда неъматни фарқлайдиган фаросат берсин, Роббим! https://t.me/QjmkP0ktwvnTLzAVEedghjrlinycbrsR
Show all...
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам каби хулқ соҳиби бўлинг! – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон сўзламасдилар, кўзбўямачилик қилмасдилар ва алдамасдилар. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни ғийбат қилмасдилар ва уларнинг обрўларини тўкмасдилар. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам тунги таҳажжудни ўқийман деб оёқлари шишиб кетар эди. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам бағритош ва қўпол бўлмаганлар. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам каттага ҳурмат ва кичикка иззатда эдилар. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қўшниларига озор бермасдилар. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларида зарра миқдорича такаббурлик ва кеккайиш йўқ эди. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ёмонлик қилган кишини кечириб, у билан қасдлашмасдилар. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтириб, шикоят қилмасдилар. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасини ҳақ билан ва яхши сўз орқали ислоҳ қилардилар. – Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ростгўй ва ишончли эдилар. Сиз ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиб, у зот каби хулқ эгаси бўлишга ҳаракат қилинг. https://t.me/QjmkP0ktwvnTLzAVEedghjrlinycbrsR
Show all...