cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ТИЛ-МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

❗❗❗Она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, шу фанга қизиқувчилар учун.📢 📣📣Дарс ишланмалари 📢📢Ўқув қўлланмалари 📣📣Иловалар ва ҳаволалар 📢📢Керакли маълумотлар 📣📣Сиз севган шеърлар ва мусиқалар https://t.me/onajontilim

Show more
Advertising posts
188
Subscribers
No data24 hours
-1077 days
-16030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Зое бўлишимиз табиий. Биз оёқ кийимини танлашда кўп вақтимизни сарфлаб қўйдик. Аммо юрадиган йўлни танлашни унутдик! Инсон ҳамёнини йўқотганини, қўл телефонини йўқотганини, соатини йўқотганини... Қўйингки, ҳар қандай майда-чуйдани йўқотганини жуда тез англайди. Аммо ўзлигини йўқотганини бир умр фарқламай ўтиши мумкин... «Жаннатга таклифнома» китобидан. @onajontilim
Show all...
Мажнун ва намозхоннинг мунозараси Бир зот намоз ўқиётганида Лайли ишқида ёнган Мажнун бехосдан унинг олдидан ўтиб қолди. Намозхон ибодатини тугатгач, Мажнунга дашном бериб: “Сен қандай одамсан ўзи! Намоз ўқиётганимни кўрмадингми?” дебди. Шунда Мажнун: "Эй биродар! Мен-ку Аллоҳ таолонинг махлуқи ишқида девона бўлиб, сенинг намоз ўқиётганнгни кўрмасдан олдингдан ўтиб кетибман. Ахир сен Аллоҳ таолога ошиқ бўлиб намоз ўқиб турганингда қандай қилиб олдингдан ўтиб кетаётганимни сездинг?” дебди. @onajontilim
Show all...
👍
❤️
❤️‍🔥
Photo unavailableShow in Telegram
#Иқтибос: – Мен келиб тураман! – Кетаётган пайти ҳамма шунақа дейди. © Марк Леви, "Севишни ҳар ким истар"
Show all...
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Аввалги ўзбек маҳаллаларида эркакларнинг орияти шу қадар юқори даражада бўлган-ки, маҳаллада кимнинг остонасида бўш челакни кўрсалар, шу заҳоти уни олиб, яқин атрофдаги ариқдан сув келтириб жойига қўйиб кетганлар. Ўзбек маданиятига хос бўлган бу одат, эшик эгаси саналган хонадонда айни дамда эркаклар сафарга кетганидан далолат берган. Челакни кўтариб сув олиб келиш учун эса аёллар остона хатлаб ташқарига чиқишмаган. Бунинг ўрнига челакни шунчаки эшик ташқарисига чиқариб қўйганлар ва ҳеч қачон сувсиз қолмаганлар.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Bu dunyoda unutilishdek yomon narsa yoʻq📚 “Yonayotgan Buxoro” Yavuz Bahodiroʻgʻli
Show all...
Taqdirdan qocholmaysan. Qochdim degan yering ham taqdirdir. Shams Tabriziy @onajontilim
Show all...
* * * Сен шундай гўзалсан, шу қадар нафис, Сен шундай ғуссали, шу қадар ўйчан, Сен шундай дарддирсан ― йўқотмоқ хавфи ― Қалбимни ўртару тарк этмас бир дам. Сўзлайсан ― ўзингга сўзлаган мисол, Қаршимда турасан ғамларга банди. Ишқингда бир кун-ку тириклик маҳол, Аммо ҳар лаҳзада ўлмоқлик камми? Сен шундай гўзалсан, шу қадар ғамгин ― Кўзимда ёшдирсан, юрагимда ― зор... Сен шундай дарддирсан ― йўқотиш мумкин, Сен шундай дарддирсан ― топмоқлик душвор. Усмон Азим @onajontilim
Show all...
Usmon AZIM IKKINCHI APREL Men charchab senga suyandim, haqiqat. Soat bong urmoqda, Gaplashaylik, kel. Qo‘rqma, O‘tib ketdi bir kunlik dahshat. Bugun, ikkinchi aprel, Haqiqat. Ikkinchi aprel... Usmon Azim @onajontilim
Show all...
#КунТарихи АЛДАНГ... (1-апрель #шеър’и) Бугун ҳазил куни, ёлғонлар куни, Бугун мени севманг, алданг тўйгунча. Бугун рост сўзларнинг тутмайди хуни, Бугун сиздан рози бўлгум ўлгунча, Алданг мени алданг, Қулоқлар кўнсин, Ёлғон изҳорингиз соғиниб кетдим, Майли ёлғон бўлсин келганингиз ҳам, Бугун ёлғонларнинг қадрига етдим. Ҳазил қилинг энди, пучуғимсан денг, Ҳазил қилинг майли севаман дея... Энди оғринмайин қўйганман ахир, Ўн йил ёлғонларни этдингиз ҳадя. Кўксимда соғинчлар ўрмалаб юрар, Оғир юким бирла кўтарар-ку ер. Қачон юрагимни кўзингиз кўрар, Қачон яна қайтиб келаркан апрель? Алданг, бегим, алданг, бўлдим интизор, Ёлғонлар ҳам шунча бўларми ширин. Баҳор димоғимга келтирди чунон, Ўн йилги апрелнинг ширин хотирин. Ёлғон севгингизни соғиниб кетдим, Йилтираган нигоҳ, Қитмир боқарди. Ёлғон изҳорингиз билиб турсам-да, Ҳар битта сўзингиз менга ёқарди. Ёлғон, тенгқур бўлди севгимиз билан, Ёлғон, бўйга етди,камолот ёшда. Апрел – ҳазил куни,ёлғонлар куни, Фақат алдаб қўйманг, аёзли қишда... Бугун яна бир бор "севаман" денг, ёр... Zilolabonu G'anijon Qizi @onajontilim
Show all...
* * * Ҳар лаҳза қоғозсиз хат ёзаман сенга. Сен билан сўзлашаман. Сукунатларим хатлар билан тўлиб–тошган. Хатларим – ҳижрон лаҳзаларидай узун; айрилиққа тўладир кунларимдай; умримдай соғинчда қоврилган… Мен жавобсиз хатман. Фарёдларим беун. Негадир сендан ўзганинг жавоби керакмас менга… Усмон Азим @onajontilim
Show all...