en
Feedback
Boshqaruv | LIVE

Boshqaruv | LIVE

Open in Telegram

Boshqaruv va davlat xizmatiga oid dolzarb axborotlar manbai

Show more
5 875
Subscribers
-324 hours
-337 days
-16330 days
Posts Archive
Pepsi bilan lazzatli O‘zbekistonliklarning 58,7 foizi PEPSI’ni tanladi! Demak, milliy taomlar PEPSI bilan lazzatli! Batafsil
Pepsi bilan lazzatli O‘zbekistonliklarning 58,7 foizi PEPSI’ni tanladi! Demak, milliy taomlar PEPSI bilan lazzatli! Batafsil #reklama instagram.com

❗️Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026 йил) қарори билан, 2026 йилдан бошлаб:бакалавриат босқичини имтиёзли диплом билан битириб, биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — иккинчи малака тоифаси; ➖ магистратура босқичини битириб, барча фанлардан ва аттестациядан “5” (аъло) баҳо (90-100 балл) кўрсаткичига эга бўлган ҳамда биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — биринчи малака тоифаси берилади.

Ёшлар учун 100 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади Президент қарорига кўра, “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшгача бўлганларга 7 йилгача имтиёзли кредитлар берилади. “Алоқабанк” орқали: ▪️ таълим ва касб-ҳунар ўрганиш учун — 20 млн сўмгача; ▪️ SMM, мобилография, фриланс ва онлайн бизнес учун — 50 млн сўмгача; ▪️ касаначилик, тикувчилик ва қайта ишлаш лойиҳалари учун — 50 млн сўмгача; ▪️ новвойчилик ва ширинлик ишлаб чиқариш учун — 100 млн сўмгача кредит ажратилади. Кредитлар асосий қарз бўйича 1 йилгача имтиёзли давр билан берилади.

Зироат Мирзиёева Сербиянинг ноёб маданий мероси билан танишди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида
+5
Зироат Мирзиёева Сербиянинг ноёб маданий мероси билан танишди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белграддаги қатор маданий ва тарихий масканларга ташриф буюрди. Биринчи хонимлар Сербия Миллий музейида мамлакат тарихи ва санъатига оид ноёб экспонатлар, шунингдек, анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишдилар. Алоҳида эътибор XII асрга оид Мирослав Инжилига қаратилди. Серб кирилл ёзувининг энг қадимий намуналаридан бири ҳисобланган ушбу қўлёзма 2005 йилда UNESCOнинг «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритилган. Шундан сўнг Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири — Авлиё Савва черковига ташриф буюрдилар. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Манба

Keshbek va arzon yo'l haqi Xaridlar, o'tkazmalar va transport uchun yagona karta. Sinab koʻrish #reklama ru.ipakyulibank.uz
Keshbek va arzon yo'l haqi Xaridlar, o'tkazmalar va transport uchun yagona karta. Sinab koʻrish #reklama ru.ipakyulibank.uz

Ҳукумат «Туронбанк» АЖнинг 98,9 фоиз, «Ўзэкспомарказ» АЖнинг 91,83 фоиз ҳамда «Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖнинг 79,27 фоиз улушини сотувга чиқаради — президент фармони

50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi olin
50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi oling.⚡ Xaridlarda ko'proq erkinlik. Har qanday vaziyatda ko'proq ishonch. Kartangizga o'z pulingizni qo'yib oddiy karta kabi ishlating. Agar yetarli bo'lmasa — kredit limitidan foydalaning. Kreditdan foydalanmasangiz — hech narsa to'lamaysiz. Agar sarflagan summani 55 kun ichida qaytarsangiz — ortiqcha to'lovlar ham bo'lmaydi. Har bir to'lovdan 0,5% keshbek olasiz — O'zbekistonda ham, chet elda ham. Ipak Yuli Mobile ilovasida bepul rasmiylashtiring va kerak bo'lganda foydalaning. Hammasi oddiy Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига келди. Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолетига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди. Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” таъсисчилигида “LPG-Trade” МЧЖ
Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” таъсисчилигида “LPG-Trade” МЧЖни ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу тузилма суюлтирилган газни биржа орқали харид қилиб, белгиланган тартибда одамларга етказиб бериш билан шуғулланади. Шу боис, суюлтирилган газнинг чакана нархини белгилашда иқтисодий асосланган механизмларнинг самарали ишлаши таъминланади. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун компенсация тўланиши белгиланади. Бу орқали нарх сиёсати босқичма-босқич тартибга солиниб, эҳтиёжманд оилалар учун манзилли қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилади. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар умумий субсидия ўрнига аниқ истеъмолчига йўналтирилиши тизимнинг адолатлилиги ва самарадорлигини оширади. Ижтимоий соҳа объектларининг эҳтиёжлари учун суюлтирилган газни биржа нархларида етказиб бериш, аҳолига белгиланган нархда сотиш натижасида юзага келадиган салбий тафовутни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби ҳам кўзда тутилмоқда.

Infin Yuksalish: biznes uchun 18,99% 📊 Joriy kreditlarni to'lashga qiynalayapsizmi? Ularni InfinBank’ga yanada qulay shartla
Infin Yuksalish: biznes uchun 18,99% 📊 Joriy kreditlarni to'lashga qiynalayapsizmi? Ularni InfinBank’ga yanada qulay shartlarda o'tkazing! 💰Yangi "Infin Yuksalish" mahsuloti boshqa banklardagi amaldagi majburiyatlarni 7 yilgacha muddatga, yillik 18,99 foizdan boshlanadigan foydali stavkada qayta moliyalashtirish imkonini beradi. Shuningdek, aylanma mablag'larni to'ldirish, tovar va xomashyo xarid qilish hamda biznesingizning har qanday joriy ehtiyojlari uchun 1 mlrd so'mgacha mablag' olishingiz mumkin. Mahsulot YTT va yuridik shaxslar uchun maxsus ishlab chiqilgan. Rasmiylashtirish bankning barcha korporativ filiallarida amalga oshiriladi. 📞 Maslahat uchun qo'ng'iroq qiling: +99871 202 50 80 yoki InfinBank saytiga kiring. Batafsil #reklama infinbank.com

Ғофуржон Мирзаев Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан
Ғофуржон Мирзаев Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

❗️ Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилади Президент қарорига кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:   🔹 хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;   ▪️ аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;   ▪️ бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.   Профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.   Профилактика инспекторларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:   ▪️ кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш;   ▪️ йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш;   ▪️ туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.

Wildberries bilan o'quv yili uchun yangi uslub yarating Wildberries — onlayn xarid ilovasi, unda dars va tanaffuslar uchun ke
Wildberries bilan o'quv yili uchun yangi uslub yarating Wildberries — onlayn xarid ilovasi, unda dars va tanaffuslar uchun kerakli barcha mahsulotlar bor, bir kundan boshlab yetkazamiz. Farzandingizni maktabga tayyorlang: stikerlar va oʻquv qurollari Wildberries’da kutmoqda. Sotib olish #reklama 16+ wildberries.uz

+1
Ёшлар учун 100 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади Президент қарорига кўра, “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшгача бўлганларга 7 йилгача имтиёзли кредитлар берилади. “Алоқабанк” орқали: ▪️ таълим ва касб-ҳунар ўрганиш учун — 20 млн сўмгача; ▪️ SMM, мобилография, фриланс ва онлайн бизнес учун — 50 млн сўмгача; ▪️ касаначилик, тикувчилик ва қайта ишлаш лойиҳалари учун — 50 млн сўмгача; ▪️ новвойчилик ва ширинлик ишлаб чиқариш учун — 100 млн сўмгача кредит ажратилади. Кредитлар асосий қарз бўйича 1 йилгача имтиёзли давр билан берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари расмий таш
Президент Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади Фуқаролар учун ўз мурожаатларини кузатиш янада осонлашди ва биринчи марта назорат қилиш имконияти яратилди. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан ишга туширилган бу янгилик мурожаатлар билан ишлаш сифатини оширишга хизмат қилади. Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа – SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди. Энди мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва SMS орқали маълумот бериб борилади. SMS-хабарномада мурожаат ҳақида махсус ҳавола мавжуд. Фуқаролар ҳавола орқали кириб, берилган жавоблар юзасидан “Розиман” деб муносабат билдириши ёки “Эътирозим бор” деб мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин. Бу билан ўз мурожаатини ўзи назорат қила олади.

Angal® tomoq yalliglanishiga qarshi. Angal sprey va pastilkalar tomoq uchun kompleks antiseptik va ogriq qoldiruvchi tasirga ega. Saytga kirish Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing. #reklama apteka.uz

Полковник Шермухамедов Абдумажид Мавлянович Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунгача Хоразм в
Полковник Шермухамедов Абдумажид Мавлянович Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунгача Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

2027/2028 ўқув йилидан “Даволаш иши” йўналиши ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” бакалавриат дастурини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Беш йиллик таълимдан кейин талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади. Дастурни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар оилавий шифокор сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мутахассисларнинг билим ва амалий тайёргарлигини мустақил баҳолаш тизими жорий этилади. Барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қамраб оладиган ягона электрон реестр шакллантирилади. У 16 та ахборот базаси билан интеграция қилиниб, мутахассиснинг таълими, малакаси ва касбий фаолиятига оид маълумотларни бир жойда жамлаш имконини беради. Давлат рўйхатидан ўтишни 2027 йилдан ихтиёрий, 2030 йилдан эса мажбурий тартибда жорий этиш таклиф қилинмоқда. Кейинчалик давлат рўйхатидан ўтмаган мутахассис тиббий ёки фармацевтик фаолият билан шуғуллана олмайди. Янги тизимга ихтиёрий равишда эртароқ кирган ходимларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган. Имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, давлат рўйхатига киритилган олий маълумотли шифокор ва фармацевтика ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларига 2,5 бараваригача устама тўлаш таклиф этилди.

Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасидаги БРТ йўлагининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди У Шаҳрисабз, Миробод ва Шота Руставели кўчалари туташган айланма чорраҳадан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмагача бўлган 1,2 километрлик участкани қамраб олади. Мазкур участкада 6 та янги автобус бекати ташкил этилиб, жамоат транспорти учун алоҳида ҳаракат йўлаги шакллантирилди. БРТ йўлаги умумий транспорт оқимидан бордюрлар орқали жисмонан ажратилди. Умумий лойиҳа доирасида Шаҳрисабз кўчасининг қарийб 3 километрлик қисмида БРТ йўлагини ташкил этиш кўзда тутилган.