cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Маҳаллий янгиликлар

Асосий канал @Mahalla_xabari Админга мурожаат: @Xudoyberganovbot

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
765
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди. 👉 https://kun.uz/13882741
Show all...
Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди

“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

#ХуқуқийМаслахат Алимент тўловчи шахснинг хорижга чиқишига руҳсат бериладими? Адлия вазирлигининг 2019-йил 12-ноябрь 3196-рақамли Низомига кўра, алимент тўловчи шахс қуйидаги икки ҳолатдагина Ўзбекистон Республикасидан чиқиши мумкин: 1. Алиментнинг барча қисмини олдиндан тўлаш; 2. Алиментни тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш. Акс холда аэропорт, божхона, вокзал ёки чегарада тўхтатиласиз. Манба @mahalliy_yangiliklar
Show all...
IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишда янгилик ❗️Мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди автоматик рўйхатдан ўтган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди бепул рўйхатдан ўтказилади. Батафсил @mahalla_yangiliklari
Show all...
Ўзбекистонда 1 февралдан иш ҳақи, бола пули(14ёшгача), жарималар ва талабаларнинг контракти ҳам ошади Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) асосан: ➡️ 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. 🔰 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида: ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм; ➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланади. ☑️ Шунингдек, қарор билан болали оилаларга нафақа миқдорлари ҳам оширилмоқда. 🔹 1 нафар болали оилаларга 144100 сўм; 🔹 2 нафар болали оилаларга 238700 сўм; 🔹 3 ва ундан кўп болали оилаларга 334400 сўм; “Нега пенсиялар оширилмаяпти?” деган саволларга келадиган бўлсак, пенсиялар коронакризис пайтида, аниқроғи 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган эди. У пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилган эди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/mahalliy_yangiliklar
Show all...
2021 йилда ижтимоий реестр ишга тушиб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида иқтисодий ислоҳотлар, хусусан аҳолини камбағалликдан чиқариш масаласига алоҳида урғу берилди. «Сўнгги тўрт йилда иқтисодиётимизнинг барча жабҳаларига бозор механизмларини жорий этиш борасида жиддий қадамлар ташланди. Эндиги вазифа – чуқур таркибий ислоҳотлар орқали узоқ муддатли барқарор ўсишнинг пойдеворини яратишдан иборат. Шуларни инобатга олиб, кейинги йилда қуйидаги йўналишларда кенг қамровли ишларни амалга оширамиз. Биринчидан, камбағалликни қисқартириш борасида комплекс ёндашув ва ностандарт усулларни жорий этамиз. Бир ҳақиқатни аниқ тушуниб олишимиз керак – камбағаллик масаласи кредит, ижтимоий нафақа ёки уй бериш билан ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Бунинг учун таълим, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ичимлик сув, энергия ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ комплекс муаммоларни ҳал этиб бориш керак. Нима учун биз «темир дафтар»ни жорий этдик? Бундан мақсад – эҳтиёжманд аҳолини тўғри аниқлаш ва шу асосда улар билан манзилли ишлашни ташкил этиш. Келгуси йилдан тўлиқ ишга тушадиган «Ижтимоий реестр»да «темир дафтар»даги барча маълумотлар қамраб олиниб, эҳтиёжманд оилаларга 30дан зиёд ижтимоий хизматлар электрон шаклда кўрсатилади. Биринчи навбатда, камбағал аҳолининг асосий эҳтиёжларини кафолатли таъминлашимиз лозим. Бу масалада халқаро экспертлар билан чуқур таҳлил асосидаги ҳисоб-китоблар якунига етказилмоқда. Келгуси йил 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади. «Темир дафтар»га киритилган ҳар бир фуқарони камбағалликдан чиқариш бўйича «мотивация, кўникма ва молиявий кўмак» тамойили асосида янги механизм жорий этилади», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. @mahalliy_yangiliklar
Show all...
2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида янги бир катта сиёсий воқеа — Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти @mahalliy_yangiliklar
Show all...
Эришган натижаларимизга маҳлиё бўлмасдан, жаҳондаги вазиятга сергаклик билан қараб, барчамиз ким бўлишимиз, қайси вазифада ишлашимиздан қатъий назар мамлакатимизнинг миллий манфаатларини таъминлаш ҳақида жиддий ўйлашимиз зарур. Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти @mahalliy_yangiliklar
Show all...
⚡️Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади, унга Танзила Норбоева раҳбарлик қилади Шавкат Мирзиёев: «Биз мамлакатимизда истиқомат қилаётган 17 миллиондан зиёд опа-сингилларимиз, қизларимиз, онахон ва момоларимиз юрагидаги орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни яратиб беришимиз лозим. Аёлларнинг андиша қилиб, биз эркакларга айта олмаган дарду ташвишлари, кундалик муаммолари, орзу-ниятларини уларнинг ўзидан яхши тушунадиган инсон йўқ. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича олиб борган ислоҳотларимиз натижасида Парламентимиз янги таркибининг 30 фоизи аёллардан иборат бўлди. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Энди хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларга янги имкониятлар яратиш бўйича навбатдаги қадам сифатида, ҳаётни ва аёллар муаммоларини яхши биладиган, фаол ва ташаббускор опа-сингилларимиздан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этишни таклиф қиламан. Кенгашга бу борада катта тажрибага эга бўлган Сенатимиз Раиси Танзила Камоловна Норбоева раҳбарлик қилса, деган таклифни билдирсам, ўйлайманки, барчангиз мени қўллаб-қувватлайсиз». Парламентга Мурожаатномадан @mahalliy_yangiliklar
Show all...
Президент: Камбағалликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил – бу инсоннинг интилиши, ўз кучига таянган ҳолда аниқ мақсад сари ҳаракати бўлиши зарур. Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан Каналга уланиш ⬇️ @mahalliy_yangiliklar
Show all...