MATEMATIKA 🧠
Open in Telegram
Assalamu Aleykum kanalimizga xush kelibsiz 😊 Biz bilan matematikani OSON o'rganing 😊✅️ Avval MATEMATIKA keyin hammasi 🧠
Show more1 147
Subscribers
No data24 hours
-67 days
-3130 days
Posts Archive
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
O’yla va Boy bo’l - Napaleon Hill
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"❤️" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Ikki eshik orasi
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"❤️" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Математика қоидаси
Бирлашиб юксалиш — юксалиб бирлашишдан аълодир!
Ана энди бирликнинг қадрини билдингизми!? Биз ўзбеклар эса бир-биримизнинг гўштимизни ейиш билан овворамиз...
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
— Ука, "қарз дафтарингиз" борми?
— Бор, ака.
— Шу дафтарингизда мухтож оилаларнинг қарзларини ҳисоблаб айтсангиз, рамазон ойида шуларнинг қарзларидан озод қилиб қўйсак, дегандик.
Қассоб йигитни юзида аччиқ табассум пайдо бўлдида:
— Ака келинг, мана қўлимдаги рўйхат, манави акани кўпчилик танийди, тагларида Малибу, ўғиллари фалон жойда ишлайди, қарзларини бир йилдан бери беролмайдилар "бечоралар"
Манави бойваччанинг уйини кўрсангиз нақ қаср дейсиз, бир ярим йил бўлди, бермайди. Қисқаси рўйхатимдагиларни бари шунақа бойваччалар.
— Менга булар керакмас, етим болалари бор ва муҳтож камбағал оилаларнинг рўйхатини беринг, ука.
— Ака, сиз айтган оилалар заруратдан 200-300 грамм гўшт олишса, бир ҳафтага қолмай пулини тўлаб чиқиб кетишади. Уларда амал ва бойлик бўлмасаям ор-номус бор. Қисқаси, дафтаримдан сиз излаган одамни топа олмайсиз, саломат бўлинг...
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Бир дона пойабзал
Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди. Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...
"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.
(c) Имом Бутий
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.
Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди. "Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг... ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганигда -- шубхасиз сен хакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди...
Хулоса шуки, икки дунё саодатини қилган яхши амалларингдан топасан.
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Bahor qaytmaydi (qissa)
✍️ O'tkir Hoshimov
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"❤️" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Jorj Oruellning mashxur "Molxona yoxud hayvonlar xo‘jaligi" kitobi
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"❤️" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Расмда Усмонли турк халифалиги вақтидаги ханжар тутган бола суратини кўриб турибсиз.
Эркаклар эркакдек тарбияланган, тик-ток бўлмаган вақтлар...
Амр ибн Кулсум. 15 ёшида арабларнинг энг кучли Тағлиб қабиласи раиси бўлган.
Зайд ибн Собит. 13 ёшида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таржимони ва ваҳий котиби эди.
Аттоб ибн Усайд. 18 ёшида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотга кетсалар уни Маккага рахбар қилиб қолдирар эди.
Усома ибн Зайд. 18 ёшида мусулмонлар қўшинига қўмондон эди.
Муҳаммад ибн Қосим. 17 ёшида Синд шаҳарлари фотиҳи бўлиб улгурган.
Абдурроҳман Носир. 21 ёшида Андалусиядаги энг буюк давлатга асос солган.
Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёшида Қустантиния (Истанбул) ни фатҳ қилган.
— Ҳозиргилар ўттизга кириб ҳам мусҳафи шарифни оча олишмайди.
— Ёшликларини беҳуда электрон ўйинлар билан зое қилашади.
— Аллоҳ мусулмон йигитларини ҳидоят қилсин. Ҳаққа қайтарсин.
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Олтинга тенг сўзлар
- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яша.
- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...
- Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...
- Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонма. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади.
- Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.
- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...
- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...
- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.
- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тушуниб етишимиз БАХТдир.
(с) «Ҳикматлар саодатга етаклар» китобидан
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
АСЛ
Деди:
— Мен китоб ўқийдиган, ўзини зиёли кўрсатадиган аёлларни хушламайман!
Дедим:
— Нега?
Деди:
— Чунки у файласуф бўлади. Кўп жанжал қилади. Эрига итоат қилмайди. Оддий, ўртача билимга эга бўлган аёл яхши!
Дедим:
— Сен зиёли аёлдан қўрқмайсан. Сен аслида зиёли аёл фош қиладиган нуқсонингдан қўрқасан!
(с)
PS. Шунинг учун, индамасдан ерга қараб турадиган дунёқараши тор эмас, керак жойда ҳаққини талаб қила оладиган зиёли аёл танланг. Зеро, қўйсифат аёлдан қўйсифат, шерсифат аёлдан шерсифат фарзанд дунёга келади!
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Ғазаб вақтида сукут қилиб, айтилмаган сўзларингизга эмас, айтилганларига надомат чекасиз.
©️
IkromSharif
🌐PDF kitoblar - siz izlagan kitoblar!1 147
Repost from Elektron Kitoblar
📓 " Qalb Iffati"
✍️ Nuriya Cheleyen
Iffat barcha a'zolar uchun lozim va har bir a'zoning iffati bor. Tilning iffati behuda so'zlamaslik bo'lsa, ko'zning iffati uni haromdan tiyish bo'ladi. Ammo banda uchun avvalo qalbning iffati lozim. Qalbga Allohdan boshqasi halol emas. Qalb iffatga erishsagina, Haqqa tomon yuradi. Iffat shunday ajib bir tuyg'uki, tug'ilajak bolaning iffati onaning iffati qadar bo'ladi.
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Гарвард талабаларига мотивация берувчи сўзлар. Ушбу 15 та қоида ҳар бир талабага тавсия этилади.
1. Агар сен ҳозир ухлаб қолсанг, албатта тушингда орзуингни кўришинг мумкин. Агар сен ўзингда ирода топиб, уйқуни билим олишга алмаштирсанг, унда сен орзуингни амалга ошира оласан.
2. Сен жуда кеч бўлди деб ўйлаганингда, аслида ҳаммаси учун ҳали эрта.
3. Билим олиш азоб деб ўйлайсанми? Йўқ, у вақтинчаликдир, билмаслик азоби эса ¬бир умрликдир.
4. Билим олиш бу вақт ўтиши эмас, балки у тиришқоқликдир.
5. Ҳаёт бу фақат билим олиш дегани эмас, аммо, лекин, бироқ агар сен ҳаётнинг шу қисмидан ҳам ўта олмасанг ва нолисанг, унда савол туғилади сен ўзи нимага қодирсан?
6. Зўр ғайрат ва шижоат йиғиндиси бу роҳатдир.
7. Кимки барчасини олдиндан ва шижоат билан бажарса, шу инсонгина ўз омадидан бахра олиши мумкин.
8. Барча нарсага улгуриш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Бироқ, омад ўз устида доим ишлайдиган ва қатъий инсонлар билан бирга бўлади.
9. Вақт тўхтамайди, уни тўхтатишга ҳам уринма, фақат ундан унумли фойдаланишни ўрган.
10. бугунги сўлакларинг эртага кўз ёшга айланади.
11. Ўз келажагига нимадирни сарфлайдиган иноснлар булар – реалистлардир.
12. Сенинг маошинг ҳажми бу сенинг билиминга нисбатан пропорционалдир.
13. Бугунги кун ҳеч қачон қайтарилмайди.
14. Ҳатто ҳозир сенинг душманларинг китоб варақлаяпти.
15. Пешонанг терламаса, пул топишинг жуда қийин.
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Ҳар бир лаҳзамиз ғанимат
Бир донишманд бутун умри давомида доим бахтли яшаган экан. У доим ҳурсанд, кайфияти аъло даражада юрар, ҳеч ким уни тушкун кайфиятда юрганини кўрмаган экан. Вақти соати яқинлашиб ўлим тўшагида ётганида шогирдларидан бири ундан сўрабди:
— Устоз мана ҳозир ҳам сизга қийин бўлаётганини билиб турибмиз, шундай бўлса ҳам юзингизда табассум билан ётибсиз, нега ҳар доим ҳурсанд бўлиб юргансиз? Сизни ҳеч тушкун кайфиятда кўрмаганмиз. Бунинг бирор сабаби борми айтинг? — дебди.
— Мен йигит давримда ўзимнинг устозимдан бу ҳақида сўраган эдим. Устозим етмиш ёшни қоралаган ва анчайин қариб қолган эди. Уни дарахт соясида ўтириб ҳеч қандай бир сабабсиз кулаётганини кўриб қолдим ва ҳайрон бўлиб бу ҳақида сўрадим.
"Мен доим сен каби ҳамма нарсадан ҳафа бўлиб юрар эдим. Доим ҳаётда омадим келмасди менга ҳеч ким эътибор бермайди деб ҳафа бўлардим.
Бир кун тонгда ўзимга савол бердим “бу ҳаёт сеникими ёки бошқаникими, нега уни ҳафа ҳолда ўтказишинг керак, ахир атрофингда бирдан омади келган инсонлар талайгина. Шулардан бири бўлиш қўлингдан келмайдими“ дедимда ҳаётимни ва тонгни табассум ила бошладим. Шу кундан бошлаб мен доим табассум қилиб юраман. Бу менинг танловим" деган.
Донишманд шогирдига: Ҳар тонг уйғониб бугунги танлов қандай бахтиёрлик ёки аксинча бахтсизлик танлаш имкони ўзингда. Менинг танловим эса ҳар бир ҳолатимда шукр дея табассум қилиш! Сен ҳам танла дебди.
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Бир кун ҳаммаси яхши бўлади, деймиз.. Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканлигини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр ҳам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар...
Аммо... Аммо, ўша вақтда бугунингиздаги каби ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганингизни хоҳламай қолишингиз мумкин...
Бугунингизни қадрланг! Аслида, энг яхши кун- бугундир!
(с) Ориф Таскин ("Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан)
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
•101 hadis.pdf
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"🔥" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
• Агар 10 йил табибларсиз қолсак, даволанишни йўқотамиз.
• Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб-интизомни йўқотамиз.
• Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз.
• Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, табибларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
+1
Book photo 🌵
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"🔥" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐PDF kitoblar - siz izlagan kitoblar!
1 147
Repost from Elektron Kitoblar
Мақсад илм эмас.
Мақсад илмнинг мевасидир.
Илмнинг меваси эса амал ва ихлосдир.
🌐 Elektron Kitoblar - barchasi bizda!
