cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ilm ziyosi

Ушбу канал илм-фан билан доимий шуғулланнувчи илмий тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар учун

Show more
Advertising posts
1 278Subscribers
-6324 hours
-4997 days
-49230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК... Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчидир. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг... Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади. Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг. Йиқилсангиз, жонингиз оғриса, ё Аллоҳ деб туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босиб сабр қилинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин. Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг... Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас! Камрронбек Исмоилов
Show all...

#Мутолаа_ўрнида ⚡️⚡️⚡️ Америкалик судьянинг ҳайратланарли ҳукми Ўн беш ёшли бола Америка дўконларидан бирида нон ва пишлоқ ўғирлаётиб, дўкондор томонидан ушланади ва қочиш учун уринганида, тасодифан токчани ағдариб юборади. Бу ҳолатдан жазавага тушган дўкондор, болани полиция маҳкамасига топшириб, устидан арз қилади. Полиция, ўз навбатида, болани қилмишлари учун, жавобгарликга тортишни судга оширади. Судья суд жараёнида болага: "Сиз ҳақиқатдан ҳам дўкондан бирор нарса ўғирладингизми? Нон ва пишлоқ ўғирлаб, дўкон токчасини ағдардингизми?", деб савол беради. Бола ўзини айбдорлигини ҳис қилиб, кўзи ёшланган холда, шундай қилганини тан олиб, тўғри жавоб берди. Судья: "Сизни ўғирлик қилишга нима мажбур қилди?". Бола: "Мени нонга муҳтожлигим бор эди". Судья: "Хўп майли, лекин нима учун сотиб олмасдан, ўғирлик қилдингиз?".  Бола: "Менинг пулим йўқ эди". Судья: "Ахир сиз, ота-онангиздан пул сўрашингиз мумкиндир, ёки ота-онангиз ҳам, сизга нон учун пул беришмайдими?". Бола: Менинг фақат ёлғиз онам  бор, у ишлай олмайди, ҳозир оғир дардга чалиниб, очликда ётибди, мен уни қорнини тўйғазишим учун, дўкондан нон ва пишлоқ ўғирладим". Судья: "Хўп, ундай бўлса, сиз ва онангиз қандай қилиб кун кечираяпсиз, сиз ҳар доим шундай қилиб, ўзингиз ва онангиз учун, нон ўғирлаб кун кўраяпсизми?".  Бола: "Йўқ бу биринчи марта ўғирлик қилишим, мен шу пайтгача машиналарни ювиш шаҳобчасида ишлаб, пул топар эдим, онамни аҳволи оғирлашгани учун, бир кун ишга чиқаолмай қолдим ва шу сабабли ишдан бўшатилдим". Судья болага савол беришдан тўхтади ва одамлар кўп бўлишига қарамай, сукунат ҳукумрон суд залида, чуқур ҳаёлга шўнғиб, анча вақт ўйланиб қолди. Шундан сўнг оғир хўрсиниш билан, ҳукмни эълон қилди: "Суд залида ўтирган барча, шу жумладан мен ҳам бу холатга жавобгармиз, шуни инобатга олган холда. Мен мазкур холат бўйича, ҳаммани 10 доллордан жаримага тортишга қарор қабул қилиб, ҳукм чиқардим. Шундан келиб чиқиб, ҳеч ким 10 доллар жаримани тўламагунча, суд залидан ҳеч қаерга чиқмайди". Судья, ўзини чўнтагидан 10 долларлик чиқариб қўйди ва қалам билан қағозга ёза бошлади: "Мен шунинг билан бирга, оч болани полицияга олиб келгани учун, дўкондорни ҳам 10 доллар жаримага тортилганлигини билдириб ўтаман, агар жарима бир соат ичида тўланмаса, дўкон жарима тўлангунга қадар ёпиқ қолиши таъминланади". Бундай суд жараёнига гувоҳ бўлиб, судьяни  ҳукмини эшитган, суд залидаги барча одамларни бўғзи тўлиб, кўзларига ёш қалқиди. Судья жаримадан йиғилган пулларни ҳаммасини болани қўлига берди ва ундан кечирим сўраб, оғир хўрсинганича кўзларига ёш тўлиб суд залини тарк этди. ✍ Интернет саҳифаларидан олинди.
Show all...
👍 1
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.    Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.    Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.     Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.
Show all...
Ассалому алайкум! Янги кун муборак! 🌤 Тонг отиб, меҳрибоним, янги кун келса, 💐 Гуллар ифори ила шаббода елса, 🌼 Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан, 🌷 Ажабмас бирма бир ижобат бўлса... 🍎@XALQIM_TABOBATI
Show all...
#Муҳаммад_Юсуф_70_ёшда ЭЛДА АЛЁРИМ ҚОЛУР 📌 Муҳаммад Юсуф 1954-йил 26-апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири. Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факултетини тамомлаган. ⚡️ 1996-йил шоир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлади. Аввалига, у адабий маслаҳатчи, 1997-йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раис ўринбосари бўлиб ишлайди. 📍 Шоирнинг адабиёт ривожига қўшган ҳиссаси муносиб баҳоланган. Муҳаммад Юсуф “Дўстлик” ордени, “Ўзбекистон халқ шоири” шарафига мушарраф бўлган. ❗️ Халқнинг жонкуяр, истеъдодли фарзанди ўз шеърларида ватанни, миллатни гўзал таърифлари билан ифодалагани бугунги кунга қадар ижод аҳлига манзур келмоқда. Азиз илм аҳли! 29.04.24 куни соат 14-00 да Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтади. Унда, шоирнинг рафиқаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Олтин қалам" газетаси бош муҳаррири Назира ас Салом иштирок этади. Тадбир Олмалиқ КМК Маданият саройида бўлиб ўтади.
Show all...
⚡️⚡️⚡️ Якшанба — оила куни Инсондаги муқаддас хислатлар - ватанпарварлик, юксак маънавият, халқпарварлик оилада шаклланишни бошлайди.  Ҳафтанинг ҳар якшанба кунини оилангиз даврасида ўтказинг! Театрлар, китоб дўконлари, сайлгоҳлар, истироҳат боғларига боринг. Ота-онангизни зиёрат қилиб, яқинларингиз, фарзандларингиз билан дилдан суҳбатлашинг. Оиласи бағрида яхши дам олган, хотиржам бўлган, шахсий юмушларини жой-жойига қўйган давлат хизматчиси ҳар куни куч-ғайрат, креатив ғоялар билан фаолиятга киришади. ❗️Унутманг,  мустаҳкамлиги ва оила бағридаги ҳордиқ - самарали фаолиятингиз, маънан соғлом ёш авлод вояга етиши кафолати.
Show all...
👍 1
#иқтибос Аслида, ҳаётда бирор мақсад билан яшашнинг ўзи бахт! Мақсадсиз яшаш шундай кўргилик-ки, у ҳеч кимнинг бошига тушмасин! Кишида мақсад бўлса, унга эришиш йўлида курашиш, машаққат чекиш, таъна-дашномлар эшитиб куйиб-ёниш ҳам бахт! ✍Эркин Воҳидов Ассалому алайкум азиз илм аҳли! Ўқинг, қайта ва қайта ўқинг. Мен севган энг улуғ устозлардан бири, Эркин акам Воҳидовдир. Унинг бетакрор фикрларини қалбингизга жо қилинг, кам бўлмайсиз.
Show all...
"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида! 📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

👍 1
#кун_ҳикмати ​​"​Мени ҳеч нарса ранжитолмайди" деб қарор қилингки, шунда ўзингизни ёмон ҳис қилмайсиз... Ўзингизни яхши ҳис қилар экансиз, сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳеч қачон ранжитолмайди! ✍ Марк Аврелий
Show all...
👍 1