439
Subscribers
-124 hours
-87 days
-2830 days
Posts Archive
439
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҲУРМАТЛИ ХАТМИ ҚУРЪОН ШАЙДОЛАРИ БУ САФАРГИ ХАТМОНАМИЗ ДУОЛАРИ ИККИ ЮЗ САКСОН ИККИНЧИСИ
БАРДАВОМЛИ БЎЛСИН.
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад ва аълаа аалий саййидина Муҳаммад.
Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Салтанатингни буюклигича,
Қудратинг улуғлигича,
Аршингни оғирлигича,
Яратган маҳлуқотларинг, мавжудотларинг ададича.
Икки олам офтоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин.
Роббим ўзингга беҳисоб шукр қиламиз Ўзингга банда, икки олам офтоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратганингга шукр.
Аллоҳим Ўзинг бизларга юборган Каломи шарифни қандай нозил қилган бўлсанг шундай гўзал ҳолатда ўқиб, уқиб ёд олиш,амал қилиш бахтини бизларга ҳам насиб қилгин.
АМИИЙН
Аллоҳим сен бизларни танланганлар ичида танлаган қилиб ўзингни каломингни ўқишни насиб қилибсан, Илохим барчамиз тирик Қуръон бўлмагунимизча жонимизни олмагин. Бизлар ота-оналаримизга, бизларни фарзандларимиз Қиёмат кунида бошларимизна НУРЛИ ТОЖ кийдириш насиб қилсин.
Аллоҳим қодир қилганингча Каломи шарифни ўқидик, ҳато ва нуқсонларини ўзинг кечириб тўғри ўқиганлар қаторида ўринларини тўлдириб, ҳатоларини кечириб, хосил бўлган савоби самараларидан ўтган барча Пайғамбарларга, Набиийларга, Сиддиқларга, Саҳобаи киромларга.
Дин йўлида ҳизмат қилган мўмин мусулмон ва муслималарга, устозалар, пири комилларга бахшида қилдик.
АМИИЙН
Хозирда бизларга таълим бераётган устозалар ва шунақа шароит яратиб берган устозаларга.
Ўргатаётганларини ажрини зиёдаси билан берсин.
Илм ҳалқасида жамлаган ва Қуръон ўқиганларни авлод аждодларига, умидвор мўмин мусулмон муслималарга.
Элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, хонадонларимизга ҳотиржамлик беғам-беташвишлик, файзу барака берсин.
АМИИЙН
Беморларга комил шифо, икки йўл орасидагиларга оқ йўл, фарзанд талабларга фарзанд, дунё талабга дунё, қарздорларга нажот ато этгин Роббим.
Бизни зурриётларимиздан мураттаб қори ва қориялар чиқсин, меҳрли оқибатли, бойу бадавлат бўлиб масжид мадрасалар, кўприк солувчи, йўл тузатувчи, мискинлар ҳолидан ҳабар олгувчи, закот бергувчилардан қилгин.
Илохим барчамизни Каъбатуллоҳда гўзал ибодатларни адо этиш бахтинидан насиб қилгин.
Ўтган ота ва оналаримизни Раҳматий ва Жаннатий бандаларингдан қилгин.
Ўзларимизга ҳар бир ҳарфидан хосил бўлган савобидан насибадор қилгин.
Юзларимиз нурли, сўзларимиз ҳузурли, Жаннатга ҳужжат, дўзаҳга парда бўлсин.
АМИИЙН
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад адади ма фий илмииллаҳи, солатан даиматан би давамии мулкиллаҳ.
Амийн ажмаийн 🤲
@AZON_UZZ
439
#МашаАллоҳ
«Кучли эркакнинг ортида кучли аёл туради» - дегани бежиз эмас!
Сизни қийин вақтда ташлаб кетмаган, елкадош бўлган инсонларни ҳеч қачон унутманг!
439
НАФСИНГ БИЛАН КУРАШ!
Шайх Муҳйиддин Ибнул Арабий раҳматуллоҳи алайҳ «Футуҳоти Маккия»да қўйидаги ҳадис мазмунини келтиради: «Аллоҳ таоло нафсни яратгач, ундан «Мен кимман?» дея сўради. Нафс эса: «Сен сенсан!» деди. Аллоҳ таоло нафсни очлик дарёсида минг йил ўтқазиб, сўнг нафсдан: «Мен кимман?» дея сўраганида, нафс: «Сен Раббимсан», деди.
ТАВСИЯ
Нафсга қарши сўнг даража очлик, бедорлик (уйқусизлик) ва нафсни қийин ишларда чарчатиш билан мужоҳада эт! Буларни, нафсингни Аллоҳнинг розилигига чақирганингда бўйсуниши, айбдор бўлганида жазо сифатида тадбиқ эт! Бу риёзатлардан аввал нафс тегирмонни айлантиришга ўрганмаган қайсар ҳайвонга ўхшайди. Ҳайвонни оч қолдиришади, кўзларини боғлашади, уни тегирмонни ишлатиш учун, атрофида бўш айлантиришади. Бу ҳолат ҳайвон ишга мослашгунча, итоат қилишни ўргангунча давом этади. Ўшанда уни едиришади, кўзларидаги боғични ечишади.
Буни ҳам бил, эй биродар!
"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.
T.me/AZON_UZZ
439
АЛЛОҲИМ, ҚУДРАТИНГНИ КЎРСАТ
Бир овчи ҳалол ризқ истаб, овга чиқди. Қармоғини ташлаб қўйди, аммо ҳеч нарса илинмади. Шунда овчи Аллоҳ таолога илтижо қила бошлади, чунки уйда болалари очликдан қийналаётган эди. Қуёш ботишига озгина вақт қолганда Аллоҳ таоло унга катта бир балиқни ризқ қилиб берди. Овчи Аллоҳ таолога ҳамд айтди. Балиқни олиб, хурсанд бўлиб уйига жўнади. Шу куни бир подшоҳ ҳам сайр қилишга чиққан эди. Овчини кўриб, унинг олдига келди. Овчининг қўлидаги балиқ подшоҳга ёқиб қолди. У зўрлик қилиб, балиқни тортиб олди-да, қасрига қайтиб кетди. Маликанинг олдига кириб, мақтанмоқчи эди, балиқ бирдан типирчилаб, подшоҳнинг бармоғини тишлаб олди. Подшоҳ оғриқдан туни билан ухлай олмай чиқди. Эрталаб табиб чақиришга мажбур бўлишди. Табиб келиб, бармоқни кесмаса бўлмаслигини айтди. Бармоқ кесилди, лекин оғриқ тўхтамади. Балиқнинг заҳри қўлга ўтиб кетган эди. Қўлни билаккача кесишди, лекин оғриқ тўхташ ўрнига баттар кучайди. Подшоҳ бақириб, фарёд сола бошлади. Табиблар яна маслаҳат қилиб, қўлни бутунича кесиб ташлашди. Подшоҳ оғриқдан қутулди, лекин унинг кўнгли нотинч эди. Табиблар муаммо нимада эканини тушуниб, қалб табибларининг ҳукамоларнинг олдига боришни маслаҳат беришди. Подшоҳ бир ҳаким зотнинг олдига бориб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Ҳаким: «Ўша овчи сизни кечирмагунча қалбингиз хотиржам бўлмайди», деди. Подшоҳ овчини қидириб топиб, бошидан ўтганларини айтиб, ундан кечирим сўради. Овчи уни кечирди. Шунда подшоҳ: «Балиқни олиб кетганимдан кейин нима деган эдинг?» деб сўради. Овчи: «Ҳеч нарса демадим, фақат «Аллоҳим, у менга кучини кўрсатди, Сен ҳам унга қудратингни кўрсат», деб дуо қилган эдим», деди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
T.me/AZON_UZZ
