Qaraqalpaqstan Respublikası Ba'sekilik komiteti
Open in Telegram
Monopoliyaǵa qarsı tártipke salıw, básekilikti hám tutınıwshılardıń huqıqların qorǵawshı organ 🏢 230100, Nókis qalası, A.Temur kóshesi, 112A 📞 (+998) 61 222 30 11 ✉️ kr@antimon.gov.uz Pikir hám usınıslar👉 @ikramubbiev
Show more247
Subscribers
No data24 hours
-27 days
+2730 days
Posts Archive
#Иқтибос
🔴2019 йилда товар номенклатураси 4 100 тур атрофида бўлган бўлса, 2025 йилда 5 600 турга етди. Янги маҳсулот ортида янги ишлаб чиқарувчи, сармоя, иш ўрни ва истеъмолчи учун қўшимча танлов туради.
✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Рақобат қўмитаси томонидан EDA AI иловаси фойдаланувчилари ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан кўрсатма берилди
🏬 Рақобат қўмитаси истеъмолчилар мурожаатларини мунтазам таҳлил қилиб, муаммолар сабабларини ўрганиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аниқланган ҳолатларни бартараф этиш бўйича тизимли иш олиб бормоқда.
💬 Мурожаатлар таҳлили натижасида айрим рақамли платформалар ва замонавий ахборот технологиялари орқали хизматлар кўрсатиш жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид бўлган ҳолатларга йўл қўйилаётгани аниқланмоқда.
💳 Хусусан, жорий йилда Қўмитага EDA AI мобил иловаси фаолияти юзасидан истеъмолчилардан 10 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларда асосан қуйидаги ҳолатлар кўрсатилган:
🔍илова орқали бир ойлик обуна учун 38 000 сўм тўлов қилишга розилик билдирилган ҳолда, карта маълумотлари киритилганда ёки Payme, Click ҳамда бошқа тўлов усуллари танланганда, истеъмолчини олдиндан хабардор қилмасдан ва унинг қўшимча розилигисиз бир йиллик обуна қийматида маблағ ечиб олингани; 🔍обуна тўлови учун банк картасидан маблағларнинг такроран ечиб олингани; 🔍обунани бекор қилиш ёки асоссиз равишда ечиб олинган маблағларни қайтариш имконияти мавжуд эмаслиги; 🔍хизмат кўрсатувчининг алоқа маълумотлари ва фойдаланувчилар билан қайта алоқа ўрнатиш механизми мавжуд эмаслиги; 🔍истеъмолчиларнинг маблағларни қайтариш ҳақидаги мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилмаётгани; 🔍иловани ишлатишдан олдин рўйхатдан ўтиш ва телефон рақамини киритиш талаби қўйилгани ҳамда мазкур талаблар бажарилганидан сўнг обуна учун тўлов қилиш зарурлиги; 🔍илованинг ишлашида техник хатолар, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари калориясини ҳисоблашда ноаниқликлар мавжудлиги; 🔍реклама материалларида хизмат шартлари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот берилмагани, хусусан, “Иловани ҳозир юклаб олинг ва бепул синаб кўринг”, “Осон озинг” каби рекламавий даъватлар орқали истеъмолчиларда хизматдан фойдаланиш шартлари юзасидан нотўғри тасаввур шаклланиши мумкинлиги.🗒 Юқорида қайд этилган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари нуқтаи назаридан ўрганилди.
Жумладан, Қонуннинг: 🟣6-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги; 🟣7-моддасига мувофиқ, нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги; 🟣19-моддасига мувофиқ, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шартлиги; 🟣23-моддасига мувофиқ, истеъмолчи сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) билан шартномавий муносабатларда қонунчиликда назарда тутилган ўз талаблари қаноатлантирилиши учун устувор ҳуқуққа эгалиги;🍔 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши, шунингдек, рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт. ➡️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, Рақобат қўмитаси томонидан “THINKING APPS” МЧЖга EDA AI мобил иловасидан фойдаланиш жараёнида истеъмолчилар мурожаатларида қайд этилган ҳамда фойдаланувчилар манфаатларига зид бўлган ҳолатларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан кўрсатма юборилди. 🗃 Шу билан бирга, жамиятга истеъмолчилар билан муносабатларда, шунингдек, реклама ва маркетинг тадбирларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлари талабларига қатъий риоя этиш зарурлиги юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Repost from Raqobat qo‘mitasi
Президент Шавкат Мирзиёев Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев награжден высшей государственной наградой Сербии.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Repost from Raqobat qo‘mitasi
Профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн тренинг
🏬 Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси ҳаммуаллифи, профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн ўқув тренинг ташкил этилмоқда.
🪪 Мавзу: “Маҳаллий саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда экспорт рақобатбардошлигини ошириш” 🗓9 сентабр, 2026 йил 🕑 14:00–16:00 — тренинг давомийлиги 2 соат 🤩 Онлайн тренингга қўшилиш учун ҳавола: https://us06web.zoom.us/j/89344426131👥 Мавзуга қизиқувчи давлат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, тадбиркорлар ва соҳа мутахассисларини онлайн тренингда иштирок этишга таклиф қиламиз. — Онлайн-тренинг с участием профессора Сезара Идальго 🏬 Центр исследований конкурентной политики и защиты прав потребителей при Комитете по конкуренции в сотрудничестве с German Sparkassenstiftung организует онлайн-тренинг с участием профессора Сезара Идальго — соавтора методологии Индекса экономической сложности (Economic Complexity Index) Гарвардского университета.
🪪 Тема: «Укрепление местного промышленного потенциала, развитие малого и среднего бизнеса и повышение экспортной конкурентоспособности» 🗓 9 сентября 2026 года 🕑 14:00–16:00 — продолжительность тренинга 2 часа 🤩 Ссылка для подключения к онлайн-тренингу: https://us06web.zoom.us/j/89344426131👥 Приглашаем представителей государственных организаций, профессорско-преподавательский состав, исследователей, предпринимателей и отраслевых специалистов, заинтересованных в данной теме, принять участие в онлайн-тренинге. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
#Иқтибос
🔴 Fair Tech тизими 32 та давлат органи билан интеграция қилинди. Илгари 10–20 кун талаб этилган маълумот олиш муддати 15 дақиқагача қисқарди, таҳлил 5 баравар тезлашди.
✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Назорат харидлари давомида сифат талабларига жавоб бермаган 504 номдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларига нисбатан тегишли чоралар кўрилди
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чакана савдо нуқталарида сотилаётган халқ истеъмол товарларининг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида назорат харидлари мунтазам ўтказилмоқда.
🟢 Мазкур тадбирлар доирасида маҳсулотлар аккредитациядан ўтган лабораторияларда текширилиб, уларнинг давлат стандартлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги баҳоланмоқда.
🟦 2021–2025 йиллар ҳамда 2026 йилнинг ўтган етти ойи давомида республика бўйича қарийб 2 615 номдаги халқ истеъмоли маҳсулотлари назорат хариди орқали экспертизадан ўтказилди.
🟥 Ўрганишлар натижасида 504 номдаги маҳсулот белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланиб, улар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди.
Йиллар кесимидаги натижалар:
➡️ 2021 йил — 182 та маҳсулот текширилди, 43 тасида номувофиқлик аниқланди; ➡️ 2022 йил — 242 та маҳсулотдан 55 таси талабларга жавоб бермади; ➡️ 2023 йил — 397 та маҳсулот текширилиб, 26 тасида камчилик қайд этилди; ➡️ 2024 йил — 560 та маҳсулотдан 110 таси номувофиқ деб топилди; ➡️ 2025 йил — 822 та маҳсулот текширилиб, 201 таси сифат талабларига мос келмади; ➡️ 2026 йилнинг 7 ойи давомида — 522 та маҳсулот назорат харидидан ўтказилиб, 69 тасида қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди.📁 Таҳлилларга кўра, назорат харидларининг асосий қисми кундалик истеъмол қилинадиган маҳсулотларга тўғри келган:
🟣қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари — 15,6%; 🟣дори воситалари — 10,4%; 🟣консерваланган маҳсулотлар — 9,6%; 🟣ёқилғи-мойлаш материаллари — 9%; 🟣сут ва сут маҳсулотлари — 7,9%; 🟣ош тузи — 7,1%; 🟣ун ва ун маҳсулотлари — 5,7%; 🟣алкоголли, алкоголсиз ҳамда энергетик ичимликлар — 5,5%; 🟣кўмир маҳсулотлари — 3,5%; 🟣металл прокат маҳсулотлари — 1%; 🟣бошқа турдаги халқ истеъмоли товарлари — 24,7%.🚛 Хусусан, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган етти ойида 56 турдаги қарийб 522 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди. Натижада 69 номдаги маҳсулот норматив-техник талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлди. 👍 Мазкур маҳсулотларни савдо расталаридан қайтариб олиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун тегишли материаллар Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига юборилди. 🟢 Рақобат қўмитаси келгусида ҳам истеъмолчиларнинг саломатлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида назорат харидларини давом эттиради ҳамда сифатсизлиги аниқланган маҳсулотлар бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш ва ваколатли идоралар билан ҳамкорликда тегишли таъсир чораларини кўриш ишларини изчил амалга оширади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн тренинг
🏬 Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси ҳаммуаллифи, профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн ўқув тренинг ташкил этилмоқда.
🪪 Мавзу: “Маҳаллий саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда экспорт рақобатбардошлигини ошириш” 🗓9 сентабр, 2026 йил 🕑 14:00–16:00 — тренинг давомийлиги 2 соат 🤩 Онлайн тренингга қўшилиш учун ҳавола: https://us06web.zoom.us/j/89344426131👥 Мавзуга қизиқувчи давлат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, тадбиркорлар ва соҳа мутахассисларини онлайн тренингда иштирок этишга таклиф қиламиз. — Онлайн-тренинг с участием профессора Сезара Идальго 🏬 Центр исследований конкурентной политики и защиты прав потребителей при Комитете по конкуренции организует онлайн-тренинг с участием профессора Сезара Идальго — соавтора методологии Индекса экономической сложности (Economic Complexity Index) Гарвардского университета.
🪪 Тема: «Укрепление местного промышленного потенциала, развитие малого и среднего бизнеса и повышение экспортной конкурентоспособности» 🗓 9 сентября 2026 года 🕑 14:00–16:00 — продолжительность тренинга 2 часа 🤩 Ссылка для подключения к онлайн-тренингу: https://us06web.zoom.us/j/89344426131👥 Приглашаем представителей государственных организаций, профессорско-преподавательский состав, исследователей, предпринимателей и отраслевых специалистов, заинтересованных в данной теме, принять участие в онлайн-тренинге. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
#Иқтибос
🔴 24 та фаолият тури бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди. Табиий монополия субъектлари сони 140 тадан 78 тага — 44 фоизга қисқарди. Маҳаллий авиаташувчилар сони 1 тадан 15 тага етди.
✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 462-сон қарорига кўра Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
✈️ Шу билан бирга, давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолашнинг асосий мезонлари аниқ белгилаб қўйилди.
✈️ Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида назарда тутилган давлат ёрдамининг рақобатга таъсири қуйидаги оқибатларнинг бирига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлганда, унинг таъсири рақобат учун салбий деб баҳоланади:
🔘давлат ёрдами ягона хўжалик юритувчи субъектга ёки айрим шахслар гуруҳига берилса; 🔘давлат ёрдами фақат давлат иштирокидаги корхоналарга ёки маҳаллий корхоналар ёхуд хорижий инвесторларга берилса; 🔘барча хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат ёрдамидан тенг фойдаланиш имконияти чекланса; 🔘давлат ёрдамини бериш тартиби мавжуд бўлмаса ва шаффофлиги таъминланмаган бўлса; 🔘давлат ёрдамининг берилиши товар ва молия бозорида нархларнинг эркин шаклланишига тўсқинлик қилса; 🔘давлат ёрдамини муддатсиз бериш назарда тутилган бўлса; 🔘берилаётган давлат ёрдами аввал самарасиз деб баҳоланган бўлса; 🔘ваколатли орган томонидан давлат ёрдамининг берилиши Давлат бюджети тақчиллигини келтириб чиқариши ёки ижтимоий мақсадлар учун йўналтириладиган давлат ёрдамининг миқдори қисқаришига олиб келиши бўйича хулоса берилган бўлса.▶️ Янги тартибга кўра, ваколатли орган томонидан давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолашдан ўтказиш ва хулоса олиш учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи ўн иш куни ичида кўриб чиқилади. 📄 Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи юзасидан ваколатли органнинг хулосаси лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши лозим. ➡️ Қарор билан танишиш Telegram |Press_service| Facebook| Instagram | Youtube
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 462-сон қарори билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
♻️ Мазкур низом билан “барчага ёки ҳечкимга” тамойили жорий этилиб, унга кўра давлат ёрдамини ажратишда бир хил шароит ва мезонларга эга бўлган, товар ва молия бозорида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларга давлат ёрдами алоҳида тартибда танлаб берилмасдан, тенг равишда тақдим этилиши ёки умуман тақдим этилмаслиги белгиланди.
✈️ Шунингдек, низом билан давлат ёрдами қуйидаги мақсадларни амалга ошириш учун берилиши белгилаб қўйилди:
➡️ республика ҳудудлари ёки алоҳида тармоқларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш; ➡️ амалга оширилаётган лойиҳаларнинг инновацион хусусиятга эга бўлишини таъминлаш; ➡️ фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш; ➡️ илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш; ➡️ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва республикада экологик ҳолатни яхшилаш; ➡️ кичик ва ўрта бизнес вакилларини ёки хотин-қиз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш.✈️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. ➡️ Қарор билан танишиш Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести
📆 (1 – 5 сентябрь кунлари)
🗓 1 сентябрь
✅ 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни;
✅ Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз! Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти;
____
🗓 2 сентябрь
✅ Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг "РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ТАЯНЧИ" номли мақоласи чоп этилди;
✅ Давлатимиз раҳбари "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этди;
✅ Биринчи Президентимиз хотирасига эҳтиром кўрсатилди;
____
🗓 3 сентябрь
✅ Рақобат қўмитаси онлайн платформаларни реклама соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш юзасидан огоҳлантиради;
✅ Иқтибос: Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ЯИМдаги улуши 55 фоиздан 30 фоизгача қисқарди;
✅ Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан брифинг ташкил этилди, "QARAQALPAQSTANMTRK"да;
____
🗓 4 сентябрь
✅ Рақобат қўмитаси стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматлари платформаларини ўрганишни бошлади;
✅ Иқтибос: "Ўзбекистон — 2030" стратегиясида нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш белгиланган;
✅ Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, "NURAFSHON TV"да.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
+1
🇺🇿 Ғәрезсизлик байрамы мүнәсибети менен инсан қәдири қәдирленди
Ғәрезсизлик — тек ғана елимиздиң раўажланыўы емес, ал инсан қәдири, мийрим-шәпәәт ҳәм ғамқорлық сыяқлы ийгиликли қәдириятларды улығлаўдың тымсалы болып есапланады.
Усы мүнәсибет пенен Қарақалпақстан Республикасы Бәсекиликти раўажландырыў ҳәм тутыныўшылардың ҳуқықларын қорғаў комитети тәрепинен басқалардың күтимине мүтәж пуқараның ҳалынан хабар алынып, оған зәрүр жәрдем ҳәм материаллық жәрдем көрсетилди.
Бундай ийгиликли ислер арқалы инсанға итибар ҳәм ғамқорлық, жәмийетте өз-ара мийрим-шәпәәт ҳәм аўызбиршилик орталығын және де беккемлеўге үлес қосады.
🫥 🫥🫥🫥🫥 🫥
🇺🇿 Мустақиллик байрами муносабати билан инсон қадри эъзозланди
Мустақиллик — нафақат юртимизнинг тараққиёти, балки инсон қадри, меҳр-оқибат ва ғамхўрлик каби эзгу қадриятларни улуғлаш тимсолидир.
Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўзгалар парваришига муҳтож фуқаронинг ҳолидан хабар олиниб, унга зарур кўмак ва моддий ёрдам кўрсатилди.
Бундай эзгу ишлар орқали инсонга эътибор ва ғамхўрлик, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.
Каналға қосылың 👉 ҚР Бәсекилик комитети
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
#Иқтибос
🔴 «Өзбекстан — 2030» стратегиясында мәмлекетлик емес сектор үлесин 85 процентке жеткериў белгиленген. 2030-жылға шекем 16 түрдеги мәмлекетлик монополия басқышпа-басқыш бийкар етиледи.
🫥🫥🫥🫥🫥
🔴 «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш белгиланган. 2030 йилгача 16 турдаги давлат монополияси босқичма-босқич бекор қилинади.
✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Рақобат қўмитаси стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматлари платформаларини ўрганишни бошлади
✈️ Истеъмолчилардан телекоммуникация хизматлари бўйича келиб тушган шикоятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2026 йилнинг бугунги кун ҳолатига икки баробарга кўпайиб, 1000 дан ортиқ мурожаатни ташкил этди.
⚡️ Таҳлилларга кўра, айрим оператор ва провайдерларнинг мобил иловалари ҳамда веб-сайтларида тарифлар ва нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари, оммавий оферта ва бошқа зарур маълумотлар тўлиқ жойлаштирилмаган. Шунингдек, айрим ахборотлар давлат тилида тақдим этилмаётгани аниқланган.
✈️ Қўмита стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар платформаларида истеъмолчилар учун зарур ахборотларнинг тақдим этилиши ва қонунчилик талабларига мувофиқлигини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда.
🗃 Шу ўринда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мобил илова ва веб-сайтларидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этишлари ҳамда уни қонунчилик талабларига мувофиқлаштиришлари талаб этилади.
✉ Истеъмолчилар ўз таклифларини info@raqobat.gov.uz ва consumer@antimon.gov.uz электрон манзилларига юборишлари мумкин.
Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.#телекоммуникация #рақамли_хизматлар Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Социаллық тармақта жасырын реклама ушын жуўапкершилик бар екенлигин билесиз бе?
Бүгин социаллық тармақлар турмысымыздың ажыралмас бөлегине айланды. Күнделикли жаңалықлар, ҳәр қыйлы усыныслар, өним ҳәм хызметлер ҳаққындағы мағлыўматларды усы социаллық тармақлар арқалы алып атырмыз._____ Ижтимоий тармоқда яширин реклама учун жавобгарлик борлигини биласизми?
Бугун ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Кундалик янгиликлар, турли тавсиялар, маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни айнан ижтимоий тармоқлар орқали оляпмиз.📲 Telegram| Instagram | Live | Sport|
Repost from Raqobat qo‘mitasi
#Брифинг
✈️ Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
Ҳисобот даврида истеъмолчилар фойдасига 6.2 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.◼️ ✈️ Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети тәрепинен 2026-жылдың биринши ярым жыллығында әмелге асырылған жумыслар бойынша брифинг өткерилди.
Есабат дәўиринде тутыныўшылар пайдасына 6,2 млрд сўмнан аслам қаржы қайта есап-санақ етилген.✈️ Батафсил "QARAQALPAQSTANMTRK"да. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Repost from Raqobat qo‘mitasi
👍👍👍👍👍👍
🪪 Бугунги кунда онлайн, рақамли маркетинг соҳаси ривожланиб халқимиз томонидан ижтимоий тармоқлардаги ахборот манбаларига бўлган қизиқиш ва кузатиш тобора ривожланиб бормоқда, реклама берувчилар ҳам оммабоп каналлар(платформалар)га реклама жойлаштиришга тобора кўпроқ интилишмоқда.
“Реклама тўғрисида”ги Қонунда рекламани тарқатиш, идентификация қилишга оид талаблар белгиланган: 🔘ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот – реклама ҳисобланади ( Қонуннинг 5-моддаси).✈️ Рекламани бошқа ахборотдан “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” белгиси билан ажратган ҳолда жойлаштирилиши шунингдек, таҳлилий мақолалар, шарҳлар, фикрлар, мулоҳазалардан тижорат мақсади кўзланган бўлса, уларни реклама сифатида белгиланган ҳолда аниқ кўрсатиш лозим. 🖥 Аммо баъзида маълум бир ахборотларни тарқатишда кўплаб суиистеъмолликларга йўл қўйилмоқда, оддий ахборот материалидан реклама ахборотини ажратиб турувчи ва белгилаб ўтилиши шарт бўлган “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” белгисини кўрсатмаслик, идентификация қилишга оид талабларига амал қилмаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.
Маълумот учун: Рақобат қўмитаси томонидан ўтган вақт давомида "Реклама тўғрисида"ги Қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан 20 дан ортиқ ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларига тегишли таъсир чораси қўлланилган.‼️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси барча ОАВлар, ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларини кенг жамоатчиликка ахборотларни тайёрлаш ва тарқатишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтади ҳамда юқоридаги каби қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда чора кўрилиши бўйича огоҳлантиради! Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
+4
ЖАҢА ОҚЫЎ ЖЫЛЫ - ЖАҢА МАҚСЕТЛЕРГЕ ҚӘДЕМ!
Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети баслығы Бекзод Исмаилов Нөкис қаласындағы 39-санлы улыўма билим бериў мектебинде болып, жыйналғанларды жаңа оқыў жылының басланыўы менен қызғын қутлықлады.
Илаж алдынан Мәмлекетлик гимн жаңлады, соң Өзбекстан Республикасы Президентиниң оқыўшылар ҳәм устазларға жоллаған қутлықлаўы оқып еситтирилди.
Ушырасыўда елимизде билимлендириў тараўында әмелге асырылып атырған реформалар, жаслардың сапалы билим алыўы ҳәм өз қәбилетин көрсетиўи ушын жаратылып атырған кең имканиятлар ҳаққында сөз етилди. Сондай-ақ, мектеп муғаллимлери менен сөйлесип, олардың машақатлы ҳәм мақтанышлы мийнети, жас әўладтың тәрбиясындағы әҳмийетли орны айрықша атап өтилди. 🔔 Илаждың ең қуўанышлы мәўрити — биринши қоңыраў сести менен жаңа оқыў жылына старт берилди.🎁 Усы күни мектеп босағасына биринши мәрте қәдем қойып атырған 1-класс оқыўшыларына «Президент саўғалары» тапсырылды. 🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹 ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ — ЯНГИ МАРРАЛАРГА ҚАДАМ! Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси раиси Бекзод Исмаилов Нукус шаҳридаги 39-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, йиғилганларни янги ўқув йили бошланиши билан самимий табриклади. Тадбир аввалида Давлат мадҳияси янгради, сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқувчилар ва устозларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Учрашувда юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг сифатли таълим олиши ва ўз иқтидорини намоён этиши учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари билан мулоқот қилиниб, уларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати, ёш авлод тарбиясидаги муҳим ўрни алоҳида эътироф этилди. 🔔 Тадбирнинг энг қувончли лаҳзаси — биринчи қўнғироқ садоси билан янги ўқув йилига старт берилди.🎁 Шу куни мактаб остонасини илк бор қадам қўяётган 1-синф ўқувчиларига «Президент совғалари» топширилди. Каналға қосылың 👉 ҚР Бәсекилик комитети Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
+4
ЖАҢА ОҚЫЎ ЖЫЛЫ - ЖАҢА МАҚСЕТЛЕРГЕ ҚӘДЕМ!
Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети баслығы Бекзод Исмаилов Нөкис қаласындағы 39-санлы улыўма билим бериў мектебинде болып, жыйналғанларды жаңа оқыў жылының басланыўы менен қызғын қутлықлады.
Илаж алдынан Мәмлекетлик гимн жаңлады, соң Өзбекстан Республикасы Президентиниң оқыўшылар ҳәм устазларға жоллаған қутлықлаўы оқып еситтирилди.
Ушырасыўда елимизде билимлендириў тараўында әмелге асырылып атырған реформалар, жаслардың сапалы билим алыўы ҳәм өз қәбилетин көрсетиўи ушын жаратылып атырған кең имканиятлар ҳаққында сөз етилди. Сондай-ақ, мектеп муғаллимлери менен сөйлесип, олардың машақатлы ҳәм мақтанышлы мийнети, жас әўладтың тәрбиясындағы әҳмийетли орны айрықша атап өтилди. 🔔 Илаждың ең қуўанышлы мәўрити — биринши қоңыраў сести менен жаңа оқыў жылына старт берилди.🎁 Усы күни мектеп босағасына биринши мәрте қәдем қойып атырған 1-класс оқыўшыларына «Президент саўғалары» тапсырылды. 🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹 ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ — ЯНГИ МАРРАЛАРГА ҚАДАМ! Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси раиси Бекзод Исмаилов Нукус шаҳридаги 39-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, йиғилганларни янги ўқув йили бошланиши билан самимий табриклади. Тадбир аввалида Давлат мадҳияси янгради, сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқувчилар ва устозларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Учрашувда юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг сифатли таълим олиши ва ўз иқтидорини намоён этиши учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари билан мулоқот қилиниб, уларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати, ёш авлод тарбиясидаги муҳим ўрни алоҳида эътироф этилди. 🔔 Тадбирнинг энг қувончли лаҳзаси — биринчи қўнғироқ садоси билан янги ўқув йилига старт берилди.🎁 Шу куни мактаб остонасини илк бор қадам қўяётган 1-синф ўқувчиларига «Президент совғалари» топширилди. Каналға қосылың 👉 ҚР Бәсекилик комитети Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
