en
Feedback
Дайди ўқ

Дайди ўқ

Open in Telegram

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Дайди ўқ

Channel Дайди ўқ (@daydi2021) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 10 721 subscribers, ranking 8 442 in the Religion & Spirituality category and 7 256 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 10 721 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 142 over the last 30 days and by -4 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 76.20%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 34.63% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 8 171 views. Within the first day, a publication typically gains 3 713 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 134.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

10 721
Subscribers
-424 hours
-417 days
+14230 days
Posts Archive
Уважаемые Казахи! Перестаньте говорить «махр». Это арабский термин, пришедший из другой культуры. У казахского народа есть богатейший язык, свои многовековые традиции и собственные понятия, связанные с браком и созданием семьи. Он поступил правильно, встав и уйдя. Этим он показал уважение к своей национальной идентичности и дал понять, что остаётся прежде всего казахом, а не носителем чужой культурной традиции. Не стоит забывать свои корни, когда в родном языке существуют тысячи слов и выражений, передающих смысл свадьбы, семьи и брачных обычаев. Берегите казахский язык, уважайте свою культуру и называйте вещи своими именами. Можно было просто сказать: «Әзілмен». ☝️🤷‍♀️👏👍 https://t.me/daydi2021

Бориб дамасингни ҳайдасангчи Гайрат Дўстовнинг чиқишларига диққат билан қаранг. Гап нима дейотганида эмас, қандай дейотганида. Нутқи равон, фикрлари тизимли, оммани ҳиссиёт орқали эргаштира оладиган услуб қўллайди. Оддий «дамасчи» учун бундай даражадаги медиа маҳорат қаердан ? Бу кўчада индамайгина кира қилиб юрган дамасчи эмас, бу “проект” проект бўлганда ҳам унинг образи ва чиқишлари ортида конкрет сценарий бор. Аввалига кроссовкасини кўтариб дод-вой қилди. Кейин вояга етмаган фарзандларини тунги соат 2–3 ларда метан заправкасига олиб бориб, видеолар орқали хайп қилди. Энди эса ўзига мутлақо алоқаси бўлмаган блогерлар мавзусида «ҳимоячи» сифатида майдонга чиққан. Бу исқирт просто ҳаётдан норози нусха эмас, у айнан жамоатчилик кайфиятига таъсир қилиш учун яратилган медиа стратегия проекти ҳисобланади. Кўппакни ҳар бир чиқиши, айнан давлатга нисбатан норозилик кайфиятини кучайтиришга хизмат қилаяпти. Ҳушёр бўламиз https://t.me/daydi2021

18 ёшли жазман Соҳиба олтинчи синфга ўтган йилиёқ ҳижоб ўрашга мажбур қилинди. Ўша кундан бошлаб унинг ҳаётини ўзи эмас, атрофидагилар белгилай бошлади. Отаси Аҳмадулло маҳаллада “диёнатли одам” сифатида танилган бўлса-да, динга мутлақо бирёқлама ёндашарди. Унинг наздида университетлар “бузуқчилик ўчоғи”, замонавий таълим эса “куфр” эди. Қиз болага диплом эмас, эр керак, деган фикрни ҳар куни такрорларди. Онаси Сарбиби ҳам бошқача фикрлай олмасди. Ўзи мактабни аранг тугатиб, ўн етти ёшида турмушга чиққан. Китоб ўқимас, дунёда нима бўлаётганига қизиқмас, эри нима деса, шу ҳақиқат деб яшарди. Қизининг келажагини ҳам худди шундай тасаввур қиларди. — Қиз боланинг бахти — эрининг уйида, — дерди у. Соҳиба эса авваллари бошқача орзу қиларди. Биологияни яхши кўрар, шифокор бўлишни истарди. Лекин вақт ўтган сари орзулар ҳам сўна бошлади. Уйда китоб ўқишга ҳам рағбатлантиришмас, интернетдан фақат диний роликлар кўришга рухсат беришарди. Бир неча йил ичида унинг дунёқараши тобора торайди. Мактабни тугатгач, тенгдошлари институтга ҳужжат топшираётган, кимдир тил курсларига, яна кимдир ишга жойлашаётган бир пайтда Соҳиба уйда қолди. Отаси уни тезроқ узатмоқчи эди. Аммо ҳаёт ўзгарганди. Йигитлар ҳам энди суҳбатлаша оладиган, мустақил фикрлайдиган, ҳеч бўлмаганда бирор касби бор қизларга кўпроқ қизиқишарди. Совчилар келар, чой ичиб кетар, кейин эса жимлик. Орадан бир йил ўтди. Уйда бекорчилик, бир хил кунлар ва доимий танбеҳлар Соҳибанинг фикрлашини янада чеклаб қўйди. У энди ҳатто ўз ҳаёти ҳақида мустақил қарор чиқаришга ҳам қийналарди. Бу орада рўзғор ҳам оғирлашди. Нарх-наво ошиб, отасининг даромади камайди. Ниҳоят, аввал қаттиқ қарши бўлган ота ҳам қизининг ишлашига рози бўлди. — Аёллар ишлайдиган жой бўлса майли, — деди у. Шундай қилиб, Соҳиба туман марказидаги сут маҳсулотлари цехига ишга кирди. Ҳар тонг эрталаб бир хил бекатда маршрутка кутиб турарди. Бир куни олдига қора Gentra келиб секин тўхтади. Рулда қирқ ёшлар атрофидаги киши ўтирарди. Қимматбаҳо кийимда эмас, аммо жуда озода. Машинаси ҳам тоза, салонида сигарет ҳиди ҳам, баланд мусиқа ҳам йўқ. — Туман марказига кетяпман. Йўлим бир. Агар хоҳласангиз, олиб бораман, — деди мулойим овозда. Соҳиба аввал иккиланди. Кейин машинанинг орқа ўриндиғига ўтирди. Йўл давомида эркак ўзини Фарҳод деб таништирди. Қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланишини айтди. Овозини баландлатмас, ортиқча савол ҳам бермасди. Эртаси куни ҳам худди шу пайтда учрашиб қолишди. Кейин яна. Кейин яна… Орада оддий суҳбатлар пайдо бўлди. Фарҳод унинг ҳолидан хабар олар, баъзан ишдан кейин ҳам ташлаб қўярди. Илк бор кимдир Соҳибанинг фикрини сўраётгандай туюларди. Бир куни кафега таклиф қилди. Соҳиба ҳаётида биринчи марта кафега кириши эди. Фарҳод уни диққат билан тинглади. Унинг мактабдан кейин ўқий олмаганини эшитиб, бошини чайқади. — Ҳаётинг осон бўлмабди, — деди холос. Шу бир оғиз гап ҳам Соҳибага катта меҳр бўлиб туюлди. Бешинчи учрашувда эса Фарҳод ростини айтди. — Мен уйланганман. Икки фарзандим бор. Соҳибанинг юраги шув этиб кетди. — Лекин… сенга алоҳида уй олиб бераман. Ҳеч нарсадан кам қилмайман. Агар рози бўлсанг, иккинчи хотиним бўласан. Соҳиба жим қолди. Унинг ҳаётида ҳеч ким унга мустақил қарор қабул қилишни ўргатмаганди. Уни танқидий фикрлашга ҳам, ўз қадрини англашга ҳам ўргатишмаганди. Орадан бир ҳафта ўтиб, у розилик берди. У бу қарорни муҳаббатдан эмас, танлови камлигидан қабул қилганини ўзи ҳам англамаган эди. Чунки баъзан инсоннинг энг катта фожиаси имкониятсизлик эмас. Ундан ҳам оғирроғи ўзининг бошқача ҳаёт қуриши мумкинлигини ҳатто тасаввур қила олмай қолишидир. Давоми бор… https://t.me/daydi2021

Ўн саккиз минг олам махлуқотлари ичра фақат одамгина пул топади. Бирор жонзот оч қолмайди, бироқ одам ҳеч қачон тўймайди... h
Ўн саккиз минг олам махлуқотлари ичра фақат одамгина пул топади. Бирор жонзот оч қолмайди, бироқ одам ҳеч қачон тўймайди... https://t.me/daydi2021

Хайрия йиғишдан мақсад — савобми ёки бойлик? Хайрия жамғармаларига ишониш мумкинми? Ёки ҳар катта хайрия ортида бир кун келиб
+1
Хайрия йиғишдан мақсад — савобми ёки бойлик? Хайрия жамғармаларига ишониш мумкинми? Ёки ҳар катта хайрия ортида бир кун келиб катта фирибгарлик яшириниб чиқадими? Туркияда айнан шу савол кун тартибига чиқди. 2023 йилги ҳалокатли зилзиладан кейин халқ ишончига сазовор бўлган AHBAP жамғармаси ва унинг асосчиси Ҳалук Левент бугун оғир жиноятлар бўйича тергов марказида турибди. Ўшанда миллионлаб одамлар “одамларга ёрдам боради” деган ишонч билан қарийб 7 миллиард турк лираси (тахминан 148 миллион доллар) хайрия қилди. Аммо бугунги тергов материалларида жамғарма маблағларининг шахсий ҳисобларга ўтказилгани, бир қисми қимор ўйинларига сарфлангани, кўчмас мулкларга йўналтирилгани ҳақида маълумотлар келтирилмоқда. Ҳалук Левентнинг ўзи ҳам қиморга қарамлигини тан олган. Терговга кўра, 2020–2026 йилларда у қимор билан боғлиқ қарийб 990 миллион лиралик операцияларни амалга оширган ва юзлаб миллион лира йўқотган. Айни пайтда бу айбловлар юзасидан суднинг якуний қарори ҳали чиқмаган. Бу воқеа бизга ҳам бегона эмас. Ўзбекистонда ҳам собиқ қўшиқчи Сардор Раҳимхон хайрия акциялари орқали кенг жамоатчилик ишончини қозонган эди. Кейинчалик эса ижтимоий тармоқларда унинг айрим хайрия чиқишлари, жумладан, илон иштирокидаги саҳналаштирилган видеолари танқидларга сабаб бўлди. Натижада кўпчиликда: «Сардорнинг кўш ёшлари чин юракдан чиқаяптими ёки одамларнинг ҳиссиётига таъсир ўтказиш орқали янада кўпроқ маблағ йиғиш учунми?» деган саволлар пайдо бўлди. Албатта, Сардор Раҳимхонга нисбатан Ҳалук Левентга ўхшаш жиноий тергов ёки айбловлар мавжуд эмас. Бироқ ҳар икки ҳолат бир ҳақиқатни эслатади: хайрия соҳасида ишончни қозонишнинг ўзи етарли эмас, уни очиқ ҳисобот ва шаффофлик билан доимий равишда оқлаб бориш ҳам шарт. https://t.me/daydi2021

😂 Ҳожам, Султоним, Бегим, Арабим, Ҳабашим, соқолтойим, қорим, тақсирим, тасқарам, патаксоқолим деб чақирадиганлани отметка қилиб, телеграм каналимизга обуна бўлинглар 👇👇👇 https://t.me/daydi2021

Ўзбекистонда савдо-сотиқ соҳасида хавфли бир иллат авж олмоқда: айримлар диний қиёфани ҳалоллик кафолати сифатида сотишга ўтиб олган. Соқол, тасбеҳ ва диний иборалар ишонч уйғотади, аммо савдо вақти келганда алдов, сохта ваъдалар, сифатсиз хизмат ва фирибгарлик намоён бўлади. Энг ачинарлиси, айримлар одамларнинг Худога бўлган ишончини шахсий манфаат учун воситага айлантирмоқда. Дин ниқоб, ҳалоллик эса реклама воситасига айланиб қолган жойда жамият ҳам, савдо ҳам ютқазади. https://t.me/daydi2021

МИСРГА ҚОЧАСАНМИ УНДАН НАРИГАМИ БАРИБИР УШЛАБ КЕЛИШАДИ Узоқ вақт одил судловдан яшириниб юрган ўта хавфли жиноятчи Мисрдан Ўз
МИСРГА ҚОЧАСАНМИ УНДАН НАРИГАМИ БАРИБИР УШЛАБ КЕЛИШАДИ Узоқ вақт одил судловдан яшириниб юрган ўта хавфли жиноятчи Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар қилди. Маълум қилинишича, оғир жиноятларда айбланаётган мазкур шахс халқаро қидирувда бўлган. Интерполнинг Ўзбекистон ва Қоҳирадаги Миллий марказий бюролари ҳамкорлигида унинг Мисрда экани аниқланиб, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўлга олинган. Мисрнинг ваколатли идоралари экстрадиция ҳақида қарор қабул қилгач, барча халқаро-ҳуқуқий тартиб-таомиллар якунланди ва қидирувдаги шахс Ўзбекистонга олиб келинди. У энди мамлакат қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади. Минг марта айтамиз, кўнгли тоза ибодатчига Ўзбекистонда ҳамма шароит бор, ғараз ниятли шариатпарастлар эса доим қидурувда, қамоқда ва хорликда умр ўтказади. https://t.me/daydi2021

Ҳижобни тушунмасдан ўраган манови қиз, "DAYDİ ÖQ" каналига аъзо бўлгач, ҳижобини ечворибди "Дайди ўқ" саҳифаси қарийб олти йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Саҳифамизда асл диний қадриятларга эмас, балки уларни ниқоб қилиб олган сохта диндорларга, жаҳолат ва радикал мутаасибликка қарши курашишимизни ва бу маърифий кураш мунтазам давом этишини доим таъкидлаб келамиз. Бизга онгли равишда обуна бўлганлар, постларимизни чуқур англаб, ўз яқинларига ва саҳифаларига улашадиган инсонларни кенг тафаккурли, соғлом дунёқарашли ҳамда юксак ақл-заковатли деб биламиз. Чунки жамият тараққиёти ҳар доим соғлом фикр ва илмга асосланади. Масалан, манови видеодаги қиз "DAYDİ ÖQ" каналига аъзо бўлгач, диний кўрсатмаларнинг маҳиятини чуқурроқ англай бошлаган. У ҳижоб ёки бошқа ташқи атрибутлар инсоннинг ички маънавий дунёсини белгиламаслигини, яратганга бўлган ҳақиқий ишонч ва эътиқод ҳар кимнинг қалбида яширин бўлиши лозимлигини тушуниб етган ҳолда, ташқи қолиплардан воз кечишни маъқул кўрган. Ҳозирда у ўз билимини ошириб, нуфузли олий таълим даргоҳларидан бирида ўқишини давом эттирмоқда. Унинг мақсади келажакда ҳур фикрли, замонавий билимларни пухта эгаллаган, ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ тушунадиган мутахассис ва кучли шахсга айланишдир. Шу орқали у юртимиз равнақи, илм-фан ва маданияти тараққиётига ўз муносиб ҳиссасини қўшишни ният қилган. https://t.me/daydi2021

🇰🇿 Қозоғистонда учта хотини борлигини айтиб ўзини реклама қилган эркак 1 ой қамоқ ва катта миқдордаги жаримага тортилди. Қо
🇰🇿 Қозоғистонда учта хотини борлигини айтиб ўзини реклама қилган эркак 1 ой қамоқ ва катта миқдордаги жаримага тортилди. Қозоғистонда ижтимоий тармоқда уч нафар хотини борлигини айтган фуқаро Бауржан Бақитжанули қамоққа олиниб жаримага тортилди. Унинг айтишича, иккинчи хотин олиш ғоясини биринчи турмуш ўртоғи таклиф қилган. Бу баёнот ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган. Шундан сўнг полиция Бауржаннинг постларини қонунга зид турмуш тарзини тарғиб қилиш деб баҳолаб, ишни судга оширган суд унга 86,5 минг тенге миқдорида жарима солиб 1 ойлик қамоқ жазоси тайинлади. Бақитжанули кўп хотинликни тарғиб қилган постларини ўчириб, ташлаб халқдан узр сўраган. 🇺🇿 Бизда ҳозиргача иккинчи ва учинчи хотинлар сир тутилаётган эди. Энди маҳалла еттилигига ёлғиз аёлларни уйига келиб кетаётган бегона эркакларнинг шахсини аниқлаш вазифаси юклатилди. https://t.me/daydi2021

Шифокор учун беморнинг жинси, миллати, тили ва ирқини фарқи йўқ. У ҳамма беморни даволаш мақсадида кўради. Жумладан ҳижоб ва ниқоб ўраганларни ҳам https://t.me/daydi2021

Манови қўшиқни тожикзабон юртдошларимизни кўпчилиги севиб тинглашади. Қўшиқ мусиқаси ва ижроси ёқимли. Аммо унда вояга етмаган қизларнинг тақдири, уларни эрта турмушга берилиши ва 14-15 ёшидан она бўлишлари ҳақида айтилганини кўпчилик билмаса керак. Духтар духтаре сафедаки химчамиюн Оқ чеҳрали, нозик қоматли қиз, Жемпир хараму намешави дарди миён Тор жемперинг белингни янада гўзал кўрсатади. Духтар духтаре рута нашу дар лоби ҷуй Эй қиз, ариқ (сой) бўйида юзингни ювма. Ту бехабари додот туро додой ба шуй Сен билмайсан, отанг сени аллақачон турмушга беришга рози бўлган. Духтар духтаре рута нашу дар лоби ҷуй Эй қиз, ариқ бўйида юзингни ювма. Ту бехабари додот туро додой ба шуй Сен эса бундан бехабарсан — отанг сени турмушга бериб қўйган. https://t.me/daydi2021

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин ҳурматли Президент! Аввало Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, куч-ғайрат ва мамлакатимиз равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Сизнинг шахсий шижоатингиз вп ташаббусингиз билан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистоннинг дунёвий давлат сифатида ривожланиши, турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитида яшаши муҳим тамойиллардан бири сифатида намоён бўлиб келмоқда. Юртимизда инсоннинг қадр-қиммати, миллати, тили ва диний эътиқодидан қатъи назар, қонун олдида тенглигига бўлган интилиш мамлакат тараққиётининг муҳим асосларидан бири ҳисобланади. Зеро, тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат ҳар қандай жамиятнинг энг катта бойлигидир. Яратган Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва куч-қувват ато этсин. Халқимиз ишончи ва Ватан тараққиёти йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда омад ҳамиша ҳамроҳ бўлсин. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! https://t.me/daydi2021

Буркина-Фасо раҳбари: «Мамлакатимизда шариат ҳеч қачон бўлмайди» Буркина-Фасо ҳарбий ҳукумати раҳбари капитан Ибраҳим Траоре
Буркина-Фасо раҳбари: «Мамлакатимизда шариат ҳеч қачон бўлмайди» Буркина-Фасо ҳарбий ҳукумати раҳбари капитан Ибраҳим Траоре халққа мурожаати давомида Африкада камдан-кам ҳолларда очиқ тилга олинадиган тарихий мавзуда кескин баёнот берди. Унинг айтишича, араб-мусулмон босқинлари Африка халқларини минг йилдан ортиқ вақт давомида қулликка маҳкум этган. Траоре, шунингдек, сўнгги қул бозори 1962 йилда Мадина шаҳрида ёпилганини таъкидлади. Бу баёнот мамлакатда диний соҳани тартибга солиш бўйича олиб борилаётган кескин сиёсат фонида янгради. Аввалроқ Бобо-Диуласо шаҳрида имом Маҳмуд Барро, кейинроқ эса Уагадугуда дин соҳасини тартибга солишга оид қонун лойиҳасини танқид қилган имом Муҳаммад Исҳоқ Киндо ҳибсга олинган эди. Шундан сўнг имом тарафдорлари норозилик акцияларини ўтказган. Ҳукумат эса пойтахтдаги энг йирик сунний масжидни ёпиб, юзга яқин намойишчини «фуқаролик тарбияси»дан ўтиш учун ҳарбий лагерга юборган. Траоре Саудия Арабистонида шариат илмларини ўрганаётган 800 нафардан зиёд буркиналик талабани ватанга қайтаришни талаб қилди. Унинг огоҳлантиришича, қайтишдан бош тортганлар фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин. «Мен мусулмонман. Аммо Буркина-Фасода шариат ҳеч қачон жорий этилмайди», деди мамлакат раҳбари. Траоренинг бу чиқиши араб дунёсининг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо бера бошлади. Жумладан, Мавритания Бош вазири шариатни давлат қонунчилигининг асосига айлантириш шарт эмаслигини, давлат қонунлари фуқаровий (дунёвий) ҳуқуққа таянгани маъқул дея чиқиш қилишни бошлади. Манба: Le Point ва Кир Гельман.

Президентимиз босиб келаётган нурли йўллар https://t.me/daydi2021

Фарғонада ҳужра ташкил этиб, вояга етмаганларга диний сабоқ берган шахс қўлга олинди Унинг ойига 1,5 миллион сўм эвазига 8 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани аниқланган. Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/c17/ Telegram | Live | Youtube | Instagram

Резинка тақиш шарт ! Бўмаса “пайғамбарга уммат бўлади” деган баҳона билан тинмай хотинини, уйнашини, қўшнисини итарадиган ҳожакала кўпайиб кетади 😂😂😂 Обуна бўлинг 👇👇👇 https://t.me/daydi2021

реаллик Жума намозини шериги ёки ҳамкасби билан амаллаб ўқиб юрганларни кўпчилиги жумадан кейин метаморфозага учрашни бошлайди 😀 Аллоҳ учун сабр қиламан, нафсимни тияман дейдиганлар, “ужин” бошланиши билан асл ҳолатига қайта бошлашади 🍻 Жума намозида Қуръон ўқиган қўллари билан пиво бокали кўтаради. Обедда бир сафда туриб бир-бирига “Биродар, тавба қил!” деганлар, кечга бормай “Ошна, қачон эрийсан” деб ароққа тамшаниб туришади. Ишонмасангиз, жума намозига йиғиладиган “биродар”ларни ва 4 соатдан кейин кафе-барларда йиғиладиган улфатларни кузатинг. 90 фоизи жумавойлар бўлади 😂 https://t.me/daydi2021

Бу арабқуллар, атеист бўлган хитойликларни кийимини кийволиб, яҳудийлар яратган смартфонни ушлаволиб, дунёвий давлат бўлган Ўзбекистонда нега арабча хониш қилаяпти ? https://t.me/daydi2021