en
Feedback
Дайди ўқ

Дайди ўқ

Open in Telegram

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Дайди ўқ

Channel Дайди ўқ (@daydi2021) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 10 723 subscribers, ranking 8 442 in the Religion & Spirituality category and 7 256 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 10 723 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 142 over the last 30 days and by -4 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 76.20%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 34.63% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 8 171 views. Within the first day, a publication typically gains 3 713 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 134.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

10 723
Subscribers
-424 hours
-417 days
+14230 days
Posts Archive
Аёлни эркакка ёқадиган қолипга солиб, унга ҳижоб ўратиб, сўнг шу қолипни «тарбия», «ҳаё», «маданият» деб аташаяпти. Бу эса ўз навбатида сохталикка кенг йўл очиб берди. Эркаклар ҳижобли аёл хоҳлайдиган давр ўтди. Аёл ўзига ёққан эркакни илинтириш учун ҳижоб ҳам ўрайди, намоз ҳам ўқийди. Керак бўлганда эркак учун ҳижобини ҳечиб отиб юборади ҳам. https://t.me/daydi2021

«Жиҳод» ва «ҳижрат» ғоялари таъсирига тушган фуқаро 10 йилга қамалди 1995 йилда Қашқадарёда туғилган фуқаро Жанубий Кореяда таҳсил олиш даврида ижтимоий тармоқлар орқали радикал материалларга дуч келган. У Telegram ва Instagram орқали Суриядаги террорчилик ташкилотларига алоқадор шахслар билан мулоқот қилган, уларга тегишли материалларни тарқатган ва улардан бирига пул юборган. 2024 йил июль ойида Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркияга борган, бироқ режаси амалга ошмаган. ⚠️ Огоҳлантириш: Ижтимоий тармоқлардаги радикал ва террорчилик ғояларини тарғиб қилувчи материаллардан эҳтиёт бўлинг.

💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙 Хайрия қиламан деб қамоққа тушиб қолманг Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Афғонистондаги ночор аҳолига «саховат қилиш», болаларга «шариат таълими» бериш баҳонасида фаол диний тарғибот ва пул йиғиш ҳолатлари кўпаймоқда. Айниқса, Афғонистоннинг ўзбекзабон блогерлари раҳм-шафқатни уйғотадиган видеолар орқали Ўзбекистон фуқароларини молиявий ёрдам кўрсатишга ундамоқда. Ўтказилаётган маблағларнинг аслида кимга ва қандай мақсадда етиб бораётганига ҳуқуқий баҳо бериш, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ва молиявий назорат органларининг вазифаси ҳисобланади. Қонунларимиз терроризмни молиялаштиришга қарши пул операцияларини мониторинг қилиш ва эҳтимолий хавфларни аниқлаш механизмларини олдиндан аниқлайди. Хайрия ниқоби остида назоратсиз пул оқимлари шаклланиши, диний-мафкуравий тарғибот кучайиши ёки маблағларнинг терроризм ва радикал тузилмаларга етиб бориш эҳтимолини инкор этиб бўлмайди. Шу сабабли ҳуқуқ-тартибот ва молиявий назорат органлари Афғонистонга мунтазам пул ўтказаётган, у ердаги шахслар билан ҳамкорлик қилаётган ва маблағ йиғиш билан шуғулланаётган шахсларни қонун доирасида ўрганиши тўғри бўлади. Ким пул йиғяпти? Қанча йиғилди? Кимга ўтказиляпти? Ва энг муҳими бу пуллар охир-оқибатда кимнинг манфаатига хизмат қиляпти? Хайрия қиламан деб, билмасдан қонунга зид молиявий операцияга аралашиб, кейин жавобгарликка тортилиб қолманг. Бу постни яқинларингизга ҳам тарқатинг https://t.me/daydi2021

Дарҳақиқат биз, ўзбекмиз, динимиз ҳам туриш-турмушимиз ҳам одамийлик касб этади Одамийлик (инсонийлик) мезонларидан ташқарига чиқадиган, инсонийлик ҳуқуқларимизни чеклайдиган дин, бизнинг динимиз эмас! Миллатимиз ҳақидаги энг улуғвор сўзлардан, арабпарастлар қаршисида маъруза қила олган имомга респектлар бўлсин 👏👏👏 Шерали Жўраев томонидан қўшиқ қилиб ижро этилган “Ўзбегим”да, ўзбекнинг дини “инсонийлик” дини сатрлари, атайлаб тушириб қолдирилганлиги қизиқ 🤔 “Сен на зардушт, сен на буддий, Сенга на оташ, на санам, Одамийлик дини бирла Тоза имон, ўзбегим” https://t.me/daydi2021

👾👾👾👾 👾👾👾👾 👾👾👾👾👾👾👾👾👾 Тиббиёт ҳам ҳижобли мошенниклага тўлиб кетди 🤬 Айримлар, даво истаб, инстаграм, телеграм ва ютуб ковлайди. Натижада ҳижоб ўравоган мошенник чаладўхтирларга дуч келади. Ўзи ёки яқинини, “шу врач Ҳижобли экан, одамларни алдамайди” деган ният билан риск қилади. Оқибатда эса бор соғлиғидан ҳам айрилиб қолишади. https://t.me/daydi2021

#videorolik #umra #noqonuniy_faoliyat “Umra” tadbirlarini noqonuniy tarzda tashkil etayotganlarga nisbatan tegishli tartibda chora ko'rilmoqda❗️
🔹2026-yil 5-avgust kuni Farg'ona viloyati, Qo'qon shahrida "DXB tour" MCHJ rahbari — U.M. maxsus “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlmasa-da, 2 nafar fuqaroni umraga yuborishni va’da qilib, xizmati evaziga 2600 AQSH dollari talab qilgan.
📹 Foydali va kerakli kontentlar 🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati Tg | Insta| Fb | X | Youtube

🇺🇿 Jinoyatga jazo muqarrar
🔺 Surxondaryo viloyatining Sariosiyo tumanida yashovchi, 2003 y.t. shaxs 2023 yilda mavsumiy ishlash maqsadida Rossiya Federatsiyasining Dog‘iston Respublikasi Mahachqala shahriga boradi. U yerda laqabi “Muhammad” bo‘lgan mahalladosh tengdoshi bilan yaqin aloqaga kirishib, ijtimoiy tarmoqlar orqali aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan video materiallarni ko‘rishi natijasida ongi zaharlanadi. Keyinchalik ikkovlon o‘z saflariga 2005 y.t. yana bir mahalladoshini jalb qilib, Suriyaga borishni rejalashtirishadi. Safar xarajatlari uchun ulardan biri hatto Rossiyada mehnat migranti sifatida ishlayotgan oila a’zolari jamg‘argan mablag‘ning bir qismini ruxsatsiz olib chiqadi. So‘ngra “Mahachqala – Moskva” yo‘nalishidagi avtobusda yo‘lga ravona bo‘lishadi. Ular “Moskva – Istanbul” aviayo‘nalishida Turkiyaga, so‘ngra Suriyaga bormoqchi bo‘lishadi. Lekin, Moskvada yuzaga kelgan o‘zaro kelishmovchilik sababli, ularning ikki nafari ortga qaytadi. “Muhammad” esa Qozon shahrida qotillik sodir etib, RF qonunchiligiga asosan jinoiy javobgarlikka tortiladi. Bu orada guruhning 2005 y.t. a’zosi O‘zbekistonga deportatsiya qilinadi va JKning 244-1 va 244-2-moddalarida nazarda tutilgan jinoyatlarni sodir etganligi uchun sud hukmi bilan 7 yil muddatga ozodlikdan mahrum etiladi. Shundan so‘ng ham guruh faoliyati to‘xtamaydi. Aksincha, Mahachqala shahrida ishlayotgan, 1999 va 2001 yillarda tug‘ilgan ikki nafar sariosiyolik ushbu yashirin guruhga qo‘shilib, terroristik tashkilotlar g‘oyalarini targ‘ib qilish bilan shug‘ullanishadi hamda kelgusida jangarilar safida qo‘poruvchilik harakatlarini sodir etishni rejalashtirishadi. 2025 yilninng sentyabr oyida guruh faolligi kuchayib, ular Mahachqala shahrida huquq-tartibot organlari xodimlariga qarshi jinoiy harakatlar amalga oshirmoqchi ham bo‘lishadi. Bundan tashqari, Sariosiyo tumanida istiqomat qilayotgan, 2004 y.t. fuqaroni ham ijtimoiy tarmoqlar orqali o‘z saflariga jalb qilishadi. Hech bir jinoyat kuni kelib, fosh bo‘lmay qolmaydi. Davlat xavfsizlik xizmati va Rossiya Federatsiyasi huquq-tartibot idoralari hamkorligida o‘tkazilgan tezkor qidiruv-tadbirlari natijasida noqonuniy guruh faoliyatiga chek qo‘yildi. Tergov jarayonida esa jinoyatlari o‘z isbotini topdi.
JIB Sariosiyo tuman sudi hukmiga ko‘ra, 4 nafar shaxsning barchasi JKning 155-2, 2441 va 244-2-moddalarida nazarda tutilgan jinoyatlarni sodir etganlikda aybli deb topilib, ularning har biriga 8 yil 6 oy muddatga ozodlikdan mahrum qilish jazosi tayinlandi. @u_generalissimus

Хонатласу-адрасдан кечиб, араб рўдапосига ўранган ўзбегим… ☹️ Ўзбекнинг атласига, адрасига, дўпписига «эскилик» деб қараб, бу
Хонатласу-адрасдан кечиб, араб рўдапосига ўранган ўзбегим… ☹️ Ўзбекнинг атласига, адрасига, дўпписига «эскилик» деб қараб, бугун бошқа бир халқнинг либосини муқаддас даражага кўтаришяпти. Ўзининг момоларидан қолган кийиниш маданиятига уялади, бегона юртнинг либосини кийиб, ўзини маънавий жиҳатдан юксалган ҳис қилади-я 😡 Қизиғи шундаки, миллийликни «қолоқлик» деб тушунган омилар ҳабашларни чанг-тўзондан ҳимоя кийимларини «муқаддас қадрият» деб қабул қилаяпти. Момоси атлас кийиб, адрас ёпиниб, дўппи тиктириб юрган халқнинг авлоди ўз миллий либосини ортиқча деб билиб, ўзга юртнинг кийиниш услубидан «ҳидоят» излаяпти 😟 Ўзлигингдан кечиб, арабга ўхшашни орзу қиладиганлар, дурагай одамлардир. Кийим ўзгариши мумкин. Замон ўзгаради. Дид ва Дин ўзгаради. Лекин ўзлигингни бегона қолипга солиб қўйсанг, бир куни ойнага қараб, унда ўзингни ва авлодингни танимай қоласанлар. https://t.me/daydi2021

💙💙💙💙💙💙 💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙 Айни кунларда Ўзбекистонда маҳалла ва уй-жойларнинг санитар ҳолатини яхшилашга қаратилган
💙💙💙💙💙💙 💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙 Айни кунларда Ўзбекистонда маҳалла ва уй-жойларнинг санитар ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда. Айримлар буни фуқароларнинг шахсий ҳудудига аралашиш сифатида баҳоламоқда. Бироқ масаланинг моҳияти бошқача. Гап кимнинг уйи катта ёки кичиклигида эмас. Муаммо антисанитария туфайли ҳашаротлар ва кемирувчилар кўпайиши, юқумли касалликлар тарқалиши, қўшниларга ноқулайлик туғилиши ва атроф-муҳитга зарар етиши ҳақида кетмоқда. Шу сабабли дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида “уй-жойда яшаш санитария қоидаларини бузганлик учун” маъмурий жавобгарлик белгиланган. Поклик қадрияти Исломда ҳам мустаҳкам ўрин эгаллайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан ривоят қилинган ҳадисда: «Поклик - имоннинг ярми», дейилади. Мусулмон инсон танаси, кийими ва ибодат жойинигина эмас, балки яшаб турган уйи, ҳовлиси ва атрофини ҳам озода сақлашга масъул ҳисобланади. Қуръонда бир неча бор «ҳалол ва пок нарсалардан тановул қилинглар» деган маънодаги оятлар келтирилади. Бу ерда «пок» тушунчаси озиқ-овқатнинг таркибигина эмас, унинг сақланиши, тайёрланиши ва истеъмол қилинадиган муҳитнинг тозалигини ҳам қамраб олади. Антисанитар шароитда сақланган маҳсулотнинг ҳалоллиги тўлиқ таъминланмайди. Маҳалладаги ҳар бир хонадоннинг санитар ҳолати умумий муҳитга таъсир қилади. Бир ҳовлидаги чиқинди, бадбўй ҳид ёки зараркунандалар бутун кўча учун муаммога айланиши мумкин. Шунинг учун поклик — фақат шахсий одат эмас, балки қўшнилар ва жамият олдидаги масъулият ҳамдир. Соғлом жамият қуриш катта ислоҳотлардан олдин оддий одатлардан бошланади. Озода уй, озода ҳовли ва озода маҳалла инсоннинг маданияти, қонунга ҳурмати ва маънавий тарбиясининг энг яққол кўрсаткичларидан биридир. Санитария талабларига амал қилиш эркинликни чеклаш эмас, балки ҳар бир фуқаронинг соғлом ва хавфсиз муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилади. https://t.me/daydi2021

Дунёда турли кўриниш ва ҳархил характердаги одамлар бор. Шу одамлар ичида ўзининг далбаёбона қилиқлари билан ажралиб турадиган яна бир тоифа мавжуд. Улар хижобашка дейилади. Бу турга мансуб одамлар асосан хотин-қизлардан иборат. Баъзида айрим эркаклар ҳам хижобашка кўринишида намоён бўлиб туришади. Хижобашкалар ўзига хос ҳатти-ҳаракатлари билан бус бутун қабилага айланиб олишган. Улар гоҳида ўғри, гоҳида стриптизёрша, гоҳида бозорчи, гоҳида валютчик, гоҳида иссиқ-совуқчи ва ҳоказо кўринишларда намоён бўлишади. Ачинарлиси инсониятнинг зиёли қатламини ҳам ўз домига тортиб туришади. Аслида буларни одамлар қаторига қўшишнинг ўзи катта хато, бироқ шакли-шамойили инсонга ўхшагани учун ҳозирча одамлар орасида яшашмоқда… @daydi2021

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида яшовчи 66 ёшли эркакка нисбатан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатидан сўнг жино
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида яшовчи 66 ёшли эркакка нисбатан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатидан сўнг жиноят иши қўзғатилди. Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига кўра, унинг омма олдида айтган сўзларида диний ва ижтимоий адоватни қўзғатиш аломатлари мавжуд. Вазирлик баёноти Жетисой шаҳридаги тўй маросимида тасвирга олинган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлганидан кейин эълон қилинди. Видеода келиннинг қариндошларидан бири тўйларда мусиқа чалишдан воз кечиш, шунингдек, эркаклар ва аёлларни алоҳида ўтириш тартибини жорий этишни таклиф қилган. https://t.me/daydi2021

🇰🇿 Тўйми ёки диний тарғибот майдоними ? Қозоғистоннинг Жетисой шаҳридаги тўйлардан бирида бир эркак юзлаб меҳмонлар қаршисида шариат қоидаларини бемалол тарғиб қилибди. У мусиқага қарши чиқди, аёллар ва эркакларни алоҳида ўтиришга чақирди, санъаткорларни ҳақорат қилган. Эркакнинг бу чиқиши Қозоқ қардошларимизни жунбушга келтирган медиа ҳаракатни бошлаб юборди. Ижтимоий тармоқларнинг қозоқ сегментида ўн минглаб одамлар уни қаттиқ танқид қила бошлашган. Кўпчилик: «Агар тўйни ҳаром деб ҳисобласа, ўзи нега келди?», «Қозоғистон дунёвий давлат, бу ерда барчага шариатни мажбурлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», деган мазмунда фикрлар қолдирмоқда. Энг хавотирлиси, Қозоғистонда бундай чиқишлар тобора очиқроқ ва дадилроқ янграетгани ҳақида хавотирли изоҳлар ёзишмоқда. Бу эса жамиятда радикал кайфиятларнинг кучайиши ҳақида саволларни ўртага ташлайди. Агар бундай ҳолатларга бефарқ қаралса, эртага тўйларда мусиқа эмас, фақат тақиқлар ҳақида гапириладиган муҳит шаклланиши ҳеч гап эмас. https://t.me/daydi2021

Шом ва ҳуфтон орасида ликкилаб рақс тушишга нима етсин 😂😂😂 https://t.me/daydi2021

💙💙💙💙💙💙💙💙💙 ⚖️ Ўзбекистонда қонунга хилоф диний ва адоват тарғиботи жавобгарликка сабаб бўлади 📌 Маъмурий жавобгарлик 🔹 Диний материаллар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184²-моддасига мувофиқ, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, мамлакатга олиб кириш ёки тарқатиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. 🔹 Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват тарғиботи Кодекснинг 184³-моддасига кўра, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш учун ҳам маъмурий жазо қўлланилади. 🚨 Жиноий жавобгарлик 🔴 Экстремистик ғояларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244¹-моддасига мувофиқ, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шунингдек, уларни оғзаки ёки бошқа усуллар орқали бошқалар онгига сингдириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. ⚠️ Эсда тутинг: Интернет, Telegram, Instagram, Facebook, YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқларда қонунга зид материални ёзиш, жўнатиш, улашиш (репост), сақлаш ёки тарқатиш ҳам ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. https://t.me/daydi2021

Дафн маросими аслида ихчам, сокин ва ёпиқ тарзда ўтказилиши керак. Марҳумни сўнгги манзилга фақат унинг яқин қариндошлари ва дўстлари кузатса кифоя. Кўплаб ривожланган давлатларда айнан шундай амалиёт қўлланилади. Саудия Арабистонида ҳам марҳум махсус транспортда қабристонга олиб борилади ва ортиқча кўз-кўз қилишга йўл қўйилмайди. Менимча, Марказий Осиё давлатларида, айниқса Ўзбекистонда ҳам шундай тартибни жорий қилиш ҳақида ўйлаш вақти келди. Чунки тобутни маҳалла-кўй бўйлаб ҳаммага кўрсатиб олиб ўтиш, юзлаб одамларни йиғиш ёки дафнни оммавий тадбирга айлантириш марҳумга қўшимча ҳурмат эмас. Аксинча, бу яқинлари учун ҳам ортиқча руҳий босим, жамоат учун эса тирбандлик ва ноқулайлик туғдиради. Дафн маросими намойиш эмас, балки инсонни ҳурмат билан сўнгги манзилга кузатиш маросими бўлиши керак. https://t.me/daydi2021

Юртимизнинг 90 фоиз аҳолиси мусулмон, аммо … Бугун одамлар бир-бирини инсонийлиги билан эмас, қанча пули борлиги билан баҳолайдиган замонда яшаяпмиз. Табиб ҳам, шифокор ҳам, ўқитувчи ҳам, мулла ҳам, эшон ҳам… пули борнинг хизматида. Оддий одамнинг қадри эса навбатларда қолиб кетаяпти. Шариатни тинмай тарғиб қилганлар қаерга йўқолиб қолишди ҳайронман. Улар кўпайтириб кетган ҳижобашка ва соқолтойлар пулни деса Аллоҳни ҳам унутиб юборадиган диний фирибгарларга қолди кунимиз. Аслида дин инсонни камтар, ҳалол ва раҳмдил қилиши керак эди. Афсуски, бизда мусулмон мусулмонни кийдиришда давом этаяпти. Балки, ўша, иймонсиз, лекин инсофли давримизга қайтармиз, нима дейсилар ? https://t.me/daydi2021

Алҳамдулиллаҳ мусулмонман. Ислом дини ва мусулмонлар борасида айтилган ҳар бир ножоиз сўз қалбимни яралайди. Аммо, гоҳида, араб халқининг исломга мутлоқо алоқаси бўлмаган урф-одатларига кўр-кўрона амал қилаётган юртдошларимизга ҳайрон қоламан. Гоҳида, суннатга амал қиламиз-у, фарзни бажармаймиз. Бу билимсизлик....ми? Қуръонни ўқишимиз керак. Аммо, ўзбекча мазмунини ҳам ўқиб ўргансак, зарар қилмасди. Лавҳадаги одат исломий эмас, балки арабларнинг қайсидир уруғининг урф-одати. Таомланишда “Бисмилло”ни айтиб, сўнг, ўзимизнинг қадимий урф-одатларга амал қилиш исломга зид эмас, деб ўйлайман. Бу фикрларим таомланиш одобини билмайдиган айрим миллатдошларимизга сабоқ бўлади, улар хулоса чиқаради, деган умиддаман. Миллатимиз молларга, паррандаларга ҳам емишни сочиб бермаган. Ҳатто итига ҳам овқатини идишга солиб беради. Бизнинг миллатимизнинг таомланишида ҳам гӯзал маданият бӯлган. Араблашишдан сақланинглар Шарофиддин Тўлаганов

18 ЁШЛИ ЖАЗМАН (ДАВОМИ) Соҳибанинг ҳаёти аввалгидан ҳам мураккаблашди. Фарҳод ваъда қилганидек, шаҳар четидан кичик бир хонад
+1
18 ЁШЛИ ЖАЗМАН (ДАВОМИ) Соҳибанинг ҳаёти аввалгидан ҳам мураккаблашди. Фарҳод ваъда қилганидек, шаҳар четидан кичик бир хонадон ижарага олди. Рўзғор учун керакли жиҳозларни ҳам олиб берди. Ҳафтада икки-уч марта келар, қолган вақтларида эса оиласи бағрига қайтарди. Дастлаб Соҳиба ўзини бахтли деб ўйлади. Ниҳоят кимдир уни қадрлаётгандек, унга ғамхўрлик қилаётгандек эди. Аммо ойлар ўтган сари ҳақиқат кўрина бошлади. Байрамларда у ёлғиз қоларди. Фарҳоднинг туғилган кунини нишонлай олмасди. У билан кўчада бемалол юра олмасди. Телефон қўнғироқларининг аксарияти қисқа бўларди. — Ҳозир гаплаша олмайман, уйдаман… — Кейинроқ қиламан… — Болалар биланман… Соҳиба биринчи марта ўзини кимнингдир ҳаётида иккинчи даражали инсон эканини ҳис қилди. Бир куни у эҳтиётсизлик билан: — Мени қачон ҳаммага таништирасиз? — деб сўради. Фарҳод оғир хўрсинди. — Бунинг вақти эмас. Шу жавобдан кейин уларнинг орасида кўринмас девор пайдо бўлди. ⸻ Бир неча ҳафта ўтгач, Фарҳоднинг рафиқаси Муқаддас ҳаммаси ҳақида билиб қолди. Эрининг телефонидаги хабарлар, банк ўтказмалари ва ижара шартномаси унга барча ҳақиқатни очиб берди. У қаттиқ изтиробга тушди. Аввалига Фарҳод билан қаттиқ жанжал қилди. — Мендан нима камчилик топдинг? Болаларимизнинг юзига қандай қарайсан? — деди кўз ёши билан. Фарҳод эса ўзини оқлашга уринарди. — Мен ҳеч кимни ташлаб кетганим йўқ… Лекин бу сўзлар хотинининг дардини енгиллаштирмади. Орадан икки кун ўтиб, Муқаддас Соҳибанинг уйини суриштириб топди. У ерда катта жанжал чиқармади. Фақат Соҳибага узоқ қараб турди. Қаршисида ҳали ҳаётни яхши танимаган, қўрқув аралаш нигоҳли ўн саккиз ёшли қизни кўрди. — Сен менинг душманим эмассан, — деди паст овозда. — Сен ҳам алдангансан. Кейин у тўғри Аҳмадуллонинг ҳовлисига борди. ⸻ Маҳалладагилар ҳам йиғилиб қолишди. Муқаддас ҳеч кимни ҳақорат қилмади. Фақат битта савол берди. — Қизингиз нега ўқимади? Аҳмадулло жавоб беролмади. — Нега касб ўрганмади? Яна сукут. — Агар унинг дипломи, ҳунари, мустақил ҳаёти бўлганида, менинг эримнинг иккинчи хотини бўлишга рози бўлармиди? Бу савол ҳеч ким жавоб бера олмайдиган савол эди. Муқаддас кетгач, маҳалла ҳам аста-секин тарқалди. ⸻ Ўша кечаси Аҳмадулло биринчи марта ёлғиз ўтириб узоқ ўйлади. Қизининг олтинчи синфда шифокор бўлишни орзу қилгани ёдига тушди. Унинг биология китобини меҳр билан ўқиган кунлари кўз олдига келди. “Институтга бормайсан”, деган биринчи куни… Ҳижобни мажбурлаб ўратгани… Қизининг йиғлагани… Ҳаммаси бирма-бир эсга тушди. У юзини кафтига босди. — Мен уни гуноҳдан сақлаяпман, деб ўйлагандим… Аслида эса уни ҳаётдан маҳрум қилибман… Овози титраб чиқди. — Агар ўқитганимда… агар касбли қилганимда… балки бугун ўз оёғида турган, бахтли қиз бўларди… Сарбиби ҳам биринчи марта эрига қарши гапирмади. Фақат йиғлади. Чунки у ҳам қизининг тақдирида ўзининг сукути қанчалик қимматга тушганини англаган эди. ⸻ Орадан бир ой ўтди. Соҳиба ўзини тез-тез беҳол ҳис қила бошлади. Ишда ҳам кўнгли айнир, ҳидларга тоқат қилолмай қолди. Шифокор кўригидан сўнг унга сокинлик билан бир хабар айтилди: — Табриклайман. Сиз ҳомиладор экансиз. Кабинетдан чиққан Соҳиба қўлини қорнига қўйди. Унинг кўзларида бир вақтнинг ўзида қўрқув ҳам, умид ҳам бор эди. Олдида қандай ҳаёт турганини билмасди. Аммо бир нарсани аниқ ҳис қилди: энди қабул қиладиган ҳар бир қарори нафақат ўзининг, балки дунёга келажак фарзандининг ҳам тақдирини белгилайди. https://t.me/daydi2021

❗ Араблашув қонунан тақиқланди Тожикистон ҳукумати араблашувга қарши кескин чораларни бошлади. Энди мамлакатда ҳижоб, узун со
Араблашув қонунан тақиқланди Тожикистон ҳукумати араблашувга қарши кескин чораларни бошлади. Энди мамлакатда ҳижоб, узун соқол ва араб услубидаги кийимларни кийиш қонунан тақиқланади. Расмийлар бу қарорни Тожикистоннинг миллий анъаналари, маданияти ва тарихий қадриятларини асраш зарурати билан изоҳламоқда. Ҳукумат фикрича, араб дунёсига хос ташқи кўриниш ва кийиниш услубининг оммалашиши миллий ўзликка ёт бўлган маданий таъсирни кучайтириши мумкин. Мазкур қарор Тожикистоннинг миллий маданият ва давлатчиликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёт ғоялар ва ташқи маданий таъсирларга қарши олиб бораётган сиёсатининг навбатдаги босқичи сифатида баҳоланмоқда. Баракалла қўшнилар 👏 https://t.me/daydi2021

«Тожикистонда ҳижоб, соқол ва араб услубидаги кийимларга чеклов жорий этилди — маҳаллий ОАВ Мамлакатда давлат даражасида «тож
«Тожикистонда ҳижоб, соқол ва араб услубидаги кийимларга чеклов жорий этилди — маҳаллий ОАВ Мамлакатда давлат даражасида «тожик миллий маданиятига ёт» деб баҳоланган кийимларни кийиш ва олиб кириш тақиқланди. Бу, биринчи навбатда, қора ҳижоблар ва араб услубидаги бош кийимларга тааллуқли. Шунингдек, ҳокимият диний экстремизм билан боғлайдиган эркаклар соқолига нисбатан ҳам чекловлар кучайтирилган. Айрим ҳолатларда эркаклардан соқолини олдирганини тасдиқловчи фотосуратни ҳар ҳафта юбориб туриш сўралаётгани айтилмоқда.» дейилмоқда...