en
Feedback
Дайди ўқ

Дайди ўқ

Open in Telegram

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Дайди ўқ

Channel Дайди ўқ (@daydi2021) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 10 723 subscribers, ranking 8 442 in the Religion & Spirituality category and 7 256 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 10 723 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 142 over the last 30 days and by -4 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 76.20%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 34.63% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 8 171 views. Within the first day, a publication typically gains 3 713 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 134.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

10 723
Subscribers
-424 hours
-417 days
+14230 days
Posts Archive
Миндай уйлаб қаралса, Ўзбекистонда араблашиш темпи пасайиб бораяпти. Мода учун ҳижобга кирганлар, ҳижобини ечиб аввалги ҳолатига қайтишни бошлашган. Шариат талаб эркакларни кўпчилиги чўккалаволиб ибодат қилишдан наф йўқлигини тушуниб, реал тирикчилик йўлларини излашга тушишган. На диндор ва на замонавий бўлганлари манови жувондака бошда ҳижоб билан ёпишиб турадиган кийимлар кийиб, давраларда жилпонглашмоқда 😂 https://t.me/daydi2021

⚠️ Тақво ниқоби остидаги фирибгарлик: Ҳаром луқмага қандай оқлов топишаркан ? Жамиятда ўзини ҳаддан ташқари тақводор, диндор ва диёнатли қилиб кўрсатадиган айрим кишиларнинг чин қиёфаси одамни ҳайрон қолдиради. Гўёки бировнинг ҳаққидан қўрқадигандек кўриниб, асlида эса оғир ва яширин алдовлар билан ўзганинг чўнтагига кўз олайтириш бу наинки инсонийликка, балки ҳар қандай виждон меъёрларига ҳам зиддир. Қассоблик қилиб тирикчилик қилаётган манови «уддабурон»нинг қилмишига эътибор беринг: Харидорнинг кўзини бӯяш учун гўшт тарозига қўйилаётганда остига намланган қоғоз қўйилади. Оқибатда ҳар бир харидордан яширинча 30 граммгача гўшт уриб қолинади. Оддий қоғознинг бир килоси атиги 13 минг сўм турса-да, ана шундай сохта тақводорлар кунига 3-4 кг қоғозни гўшт нархида пуллайдилар. Бу машка гўштни тарозига қўйишдан олдин қоғозга билинар-билинмас сув сепиб намлаб қўяркан. Бунақа тақводор қиёфадаги, бировнинг ҳаққига хиёнат қиладиганлардан қачон қутиламиз-а? 👉 Бу каби сохта тақводорларнинг қилмишларини бошқаларга ҳам улашинг, яқинларингиз ҳушёр бўлсин! https://t.me/daydi2021

Яшайверсак кўраверамиз эканда.. Марҳумни мендан қарзи бор эди, деб тобутга ёпишадиган саҳналарни ташкиллаштирган, тасвирга олган, рол уйнаган актёрларни ҳам жавобгарликка тортиш керак. Айнан шунақа роликлар бу турдаги фирибгарликни кўпайтириб юборди. https://t.me/daydi2021

«Тўхтаб туринглар, яхши чиқмади. Майитни лахатдан чиқариб туринглар, дубл оламиз. Озгина йиғи-сиқини кўпайтиринглар, овозингл
«Тўхтаб туринглар, яхши чиқмади. Майитни лахатдан чиқариб туринглар, дубл оламиз. Озгина йиғи-сиқини кўпайтиринглар, овозинглар ҳам яхши эшитилмаяпти…» «Ока, мени ҳам олиб қўйинг, лопаткада тупроқ ташиб ёрдам берганман.» «Мени ҳам кўрсатинг, маҳалладагилар жанозага келганимни билиб қўйсин.» «Опажон, ҳозир камерани сизга бураман. Кейин қаттиқроқ “Вой дадааа!” деб йиғланг, видеода таъсирли чиқади.» Шундай замон келдики, баъзилар учун жаноза ҳам ибрат ва дуо жойи эмас, контент майдонига айланиб қолди. Марҳумнинг охират йўлидан кўра, видеонинг охиригача кўрилишлар сони муҳимроқ бўлиб қолгандай… Аллоҳ таоло барчамизга риёдан, кўз-кўз қилишдан ва қайғуни ҳам шоуга айлантиришдан асрасин. https://t.me/daydi2021

#АСТАҒФИРУЛЛОҲ #ОГОҲ_БЎЛИНГ БИР ОБУНАЧИМИЗ ЁЗАЯПТИ: Ассалому алайкум, бугун сахарда туриб, бомдод намозига кетаётсам, катта йўл четида ўранган бир қиз ( балки жувон) чўккалаволиб, психотроп моддалар излаяпти. Интернетда бунақа исковучларни закладчик дейишарди. Ўз кўзим билан кўрдим. Ҳижобда бўлсам ҳеч ким аҳамият бермайди деб уйлаган шекилли. Тонг сахарда нимангни йўқотдинг деб бориб сўрасам, пулимни йўқотдим дейди ифлос. Илтимос буни каналингизга чиқаринг, ҳамма кўрсин ва билсин, наркотиклар истеъмол қилиш ва чекиш ҳижоблилар орасида ҳам кўпайибдида ёки закладчиклар ҳижобланишни бошлашган. https://t.me/daydi2021

Дудуқ болачаларга ўқлов бериб, “менга тиқ” дейдиган алвасти психолог ҳижобини ечиб ташлади https://t.me/daydi2021

Фарғона вилоятининг бир нечта мактабларида ўқувчилар тенглигини таъминлаш мақсадида ягона мактаб формаси жорий этилмоқда. Таълим муассасаларининг ўз ташаббуси билан босқичма-босқич ягона мактаб формасига ўтаётгани ўқувчилар ўртасида тенглик ва бирдамлик муҳитини шакллантириб, ҳеч кимнинг кийими, моддий аҳволи ёки ташқи кўриниши орқали бошқалардан устун ёки кам кўринишига йўл қўймайди. Натижада болалар эътибори кийим-кечак мусобақасига эмас, билим ва тарбияга қаратилади. Бундан ташқари, бундай мактабларда ўқувчиларнинг ижтимоий келиб чиқиши, миллати, ирқи ёки эътиқодидан қатъи назар, ягона жамоанинг тенг ҳуқуқли аъзоси экани янада яққол намоён бўлади. Мактаб ҳудудида фарқланиш эмас, умумий қоидалар ва ўзаро ҳурмат устувор бўлади. Ягона форма мактабни турли кийиниш оқимлари ва ташқи таъсирлардан ҳам ҳимоя қилади. Энг муҳими, у сўнгги йилларда айрим ҳудудларда кузатилаётган оммавий ҳижоблашув жараёнининг олдини олиб, таълим муассасасида диний ёки мафкуравий ажралишлар эмас, барча учун бир хил ва нейтрал муҳит шаклланишига хизмат қилади. https://t.me/daydi2021

Қизларни ҳижоблантиришингиз мумкин, аммо уларнинг эҳтиросларини ҳижобга тиқа олмайсиз. Балоғатга етган ҳар бир қизда гормонал
Қизларни ҳижоблантиришингиз мумкин, аммо уларнинг эҳтиросларини ҳижобга тиқа олмайсиз. Балоғатга етган ҳар бир қизда гормонал ўзгаришлар, ҳиссий уйғонишлар ва қарама-қарши жинсга қизиқиш табиий равишда пайдо бўлади. ( эрга тегиб ажрашганларинику гапирмай қўя қолай) «Менинг қизим ундай эмас» дейиш эса кўпинча воқеликни эмас, ўзимизни ишонтиришни англатади. Албатта бу билан қизларга хоҳлаганини қилишга қўйиб беринг демоқчимасман. Аммо, аёл эҳтиросларини арабча рўдапо, маҳрам-номаҳрам деган гаплар билан тартибга солиб бўлганида битта ҳам ҳижобашка эрига хиёнат қилмас эди. Ўзингиз уйлаб кўринг, ловуллаб турган ҳис-туйғуларни янада кўпроқ латта-лутта билан ўраб-чирмаш баданни чўғда қолдиришдан бошқаси эмаску. Яхшиси, балоғатга етган қизларни, ёш жувонларни ҳижоьга тиқиб уйда асрамасдан, улар билан очиқ, ақлли ва ишончли суҳбат қилиб, ўқитиш ва ишлатиш керак. Банд тананинг эҳтирослари шу йўл билангина жиловланади. Бўлмаса кўча куйда манови расмга ўхшаган ҳолатлар одатий тус ола бошлайди. https://t.me/daydi2021

Номаҳрамга биринчи бўлиб уламолар қарайди ва ўша заҳотиёқ жазоланишади 😂 https://t.me/daydi2021

КЕЧА ШАЛЛАҚҚИЛИК ҚИЛГАН АЁЛ БУГУН ҲИЖОБ ЎРАБ, ЎЗИНИ ОҚЛАМОҚДА Гап куни кеча интернетда шов-шув бўлган таксичи ва муштумзўр блогерлар можаросига сабаб бўлган аёл ҳақида бормоқда. Аёл таксига чиққач, болалари машина ўриндиқларини тепа бошлаган. Ҳайдовчи эътироз билдириб, танбеҳ берган. Шундан кейин аёл жанжал кўтариб, укаларини чақирган. У яна таксистни ўзига шилқимлик қилганликда, ҳатто жинсий алоқа таклиф қилганликда айблаган. Унинг укалари диний мавзуларда чиқишлари билан танилган блогерлар таксистни дўппослаб, унга тан жароҳати етказишади. Ҳолат жиддийлашиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ва мана, эртаси куни… Кеча бир неча эркак олдида очиқ-сочиқ кийиниб, уятли ва жинсий мазмундаги гапларни айтиб турган аёл бугун бошига ҳижоб ўраб, кўз ёш тўкиб, ўзини ва укаларини оқлашга уринмоқда. Қаранг, ҳижоб билан образ қандай тез алмашади: КЕЧА — ШАЛЛАҚҚИЛИК. БУГУН — ҲИЖОБ. КЕЧА — ЖАНЖАЛ. БУГУН — КЎЗ ЁШИ. КЕЧА — АЙБЛОВЛАР. БУГУН — «МЕН ЖАБРДИЙДАМАН» ОБРАЗИ. Кийимни бир кечада алмаштириш мумкин. Лекин кечаги қилмишинг, 1000 та ҳижоб ўрасанг ҳам энди сени оқламайди. https://t.me/daydi2021

Наҳорги ошлардан бирида амри маъруф қилиш учун таклиф этилган бир домланинг қўл телефони жиринглаб қолибди. Одамлар ҳали тўли
Наҳорги ошлардан бирида амри маъруф қилиш учун таклиф этилган бир домланинг қўл телефони жиринглаб қолибди. Одамлар ҳали тўлиқ йиғилмаган, микрофон ҳам ёқилмаган экан. «Ҳали бошланмаган, шекилли», деб ўйлаган домла хотиржамгина гўшакни кўтарибди. Нариги томонда бир аёлнинг овози: — Бугун келасизми, жоним? Эрим вақтилироқ қаёққадир кетди… Домла бир зум сукут сақлаб, атрофига қараб олибди-да, паст овозда: — Йўқ, бугун боролмайман. Эрингиз мен билан ошда ўтирибди… 😂 Домла шу гапни айтиб телефонни қўйибди-ю, шу пайт микрофон ёқилиб, бутун залга унинг сўнгги гапи янграб кетибди: «Эрингиз мен билан ошда ўтирибди…» 😂 Ошда ўтирган эркаклар эса домлага бир-бир ўқрайиб қараб олишибди-да, ошни еяр-емас уйларига — хотинлари билан «разбор» қилишга чопишибди. 😂 https://t.me/daydi2021

Келинглар, жаннатни ақлан таҳлил қиламиз. Ахир биз қолоқ интеллектга эга 7 аср одамлари эмасмизку. 21-аср одамларига хос фикр
Келинглар, жаннатни ақлан таҳлил қиламиз. Ахир биз қолоқ интеллектга эга 7 аср одамлари эмасмизку. 21-аср одамларига хос фикрлашайлик. Агар жаннатда инсон ўлмаса, қаримаса, касал бўлмаса ва танаси ҳеч қачон заифлашмаса, унда у ерда овқатланишга нима эҳтиёж бор? Ерда инсон овқат ейди чунки оч қолади, энергия сарфлайди, танаси қарийди ва уни тиклаш керак. Аммо жаннатда буларнинг ҳеч бири бўлмаса… Нега у ерда мева, гўшт ва бошқа таомлар чексиз тақдим қилинади ? Одам уларни еб, ҳазм қилиб, организмга энергия оладими? Агар энергия керак бўлмаса овқат нима учун? Агар овқат фақат лаззат учун бўлса абадий лаззат ҳам бир зерикарли ҳолга айланмайдими? ( ҳар кун бир хил кайф, бир хил лаззатда ўлмасдан яшашни тасаввур қилиб кўринг ) Энг қизиғи: биз жаннат ҳақида гапираётганда, ҳақиқатан жаннатни тасаввур қилаяпмизми ёки ердаги оддий инсонларга шунчаки умид бераяпмизми ? Албатта Аллоҳ буюк ! Лекин савол бериш, жаннат ҳақида тафаккур қилишнинг динга қаршилиги бўлмаса керак 🤔 https://t.me/daydi2021

1950 йилда ислом олами томонидан радио «ҳаром» дейилди. Кейин телевизор, ундан сўнг интернет худди шу тамға билан қораланди.
1950 йилда ислом олами томонидан радио «ҳаром» дейилди. Кейин телевизор, ундан сўнг интернет худди шу тамға билан қораланди. Вақт ўтди. Бугун эса ўша интернет, камера, микрофон ва ижтимоий тармоқлар орқали диний фаоллар аудитория йиғиб, оммани фикрини чалғитаяпти. Камига обуначи кўпайтириб, лайк ва просмоирлар ортидан даромад қилишлари оддий ҳолга айланди. Бир пайтлар «ҳаром» деб баҳоланган воситалар кейинчалик шахсий манфаат ва даромад манбаига айланса, кечаги қатъий ҳукмлар бугун қандай изоҳланади Мулло Аброржон 🤔 https://t.me/daydi2021

Биздаги айрим «саховатпешалар» эса Instagram’да кўрган ночор ҳолатларга раҳми келиб, Афғонистондаги болалар учун янги масжид қуришга пул жўнатиб юрибди. Камига «афғон биродарларимизга ёрдам» деган ниқоб остида ер ости кранларини ўрнатиш, яшаш шароитини яхшилаш учун ҳам маблағ йиғишяпти. Кўриб қуйинг! сиз жўнатаётган пуллар аслида қаерга кетаяпти. Шукр қилинг шу туйхонага кетган бўлса, террорчиларни молиялаштириб қуйган бўлсангиз, хону-монингиз куйди “биродар” https://t.me/daydi2021

“Бало-ю қазо, ёмон кўз ва номаҳрамнинг ҳайвон нигоҳидан баданни асрайди” дейилган ҳижобашкани зиплайн троси кўтара олмабди 😅 https://t.me/daydi2021

Искандар Зулқарнайндан Ғазнавийлар, Амир Темур ва Бобургача - ҳатто Толибон даврида ҳам ўз динини сақлаб қолган сирли Калашлар Дунёда шундай халқлар борки, тарихини ўқиб, «Қандай қилиб шу кунгача етиб келди?» деб ҳайрон қоласиз. Калашлар - ана шундай халқ. Покистоннинг Читрал ҳудудидаги Ҳиндиқуш тоғларининг учта тор водийси Бумбурет, Румбур ва Бирирда яшайдиган бу кичик элат атиги бир неча минг кишидан иборат. Аммо асрлар давомида атрофини ислом дунёси ўраб турганига қарамай, ўз дини, тили, урф-одати ва маданиятини сақлаб қолган. Уларнинг дини ислом эмас. Унда табиат, тоғ, олов, аждодлар ва турли худолар билан боғлиқ қадимий ҳинд-эрон эътиқодларининг излари бор. Араблар Марказий Осиёга кириб келди. Ислом Синд орқали бугунги Покистон ҳудудларига ёйилди. Ғазнавийлар келди. Маҳмуд Ғазнавий Ҳиндистон томон юришлар қилди. Кейин Амир Темур, Бобур ва бошқа сулолалар бу минтақанинг тарихини ўзгартирди. Ҳиндқушнинг нариги томонида эса XIX аср охирида Абдураҳмонхон Нуристон аҳолисини мажбуран исломлаштирди. Калашлар эса ўз водийларида қолди. Империялар ўтди улар қолди. Ҳукмдорлар алмашди улар қолди. Чегаралар ўзгарди улар қолди. Атрофидаги халқлар исломлашди улар эса қадимий эътиқодини асраб қолди. Калашлар Осиёнинг исломлашув жараёнига «кўндаланг қўя олган» элат десак тўғри бўлади. Улар ҳамма босқинчиларни ҳарбий жиҳатдан енга олмаган бўлишсада, ўз дини ва тилини ҳеч қачон алмаштирмаган. Калашлар асрлар давомида ўз жамоаси ичида оила қуришга, тили, дини ва урф-одатларини авлоддан авлодга ўтказишга катта аҳамият берган. Бугун эса глобаллашув, шаҳарларга кўчиш ва бошқа халқлар билан аралашув уларнинг асрий тартибини ўзгартира олмади. Қизиғи, биз ўзимизни «ўзбек ўзига бек» деймиз. Лекин Калашлар тарихига қарасангиз, бир аччиқ савол туғилади: Ўзбек ўзига бек, аммо ўзбекнинг эътиқодига ким бек? 😅 https://t.me/daydi2021

Фаол фуқаро жиноятни фош қилмоқчи. Лекин ўзи ҳам жиноят қилиб қўймаса бўлди Фейсбукда «Farrukh Samarkandi» номи билан танилга
Фаол фуқаро жиноятни фош қилмоқчи. Лекин ўзи ҳам жиноят қилиб қўймаса бўлди Фейсбукда «Farrukh Samarkandi» номи билан танилган Фаррух Тўрамуродов 40 Z 700 SZ рақамли Chery автомашинаси ҳайдовчиси ва ундаги йўловчиларни наркотик ва психотроп моддалар билан боғлиқ оғир жиноятларда айблаб пост қолдирди. Иддаолар ҳозирча расмий фактлар билан тасдиқлангани йўқ. Лекин Фаррухжоннинг қўлида шубҳали ҳаракатлар акс этган фото-видеолар борлигига, қарамай, ички ишлар органлари бу масалага аҳамият бермаган. Қизиғи, Фаррухжон автомашинага нисбатан «самосуд» қилмоқчи бўлганини яширмаяпти. Энг муҳими, бугун яна учратиб қолса, яна шундай қилишини очиқ ёзгани 😳 Наркотиклар савдоси ҳақида хабар бериш фуқаролик позицияси. Буни текшириш эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг иши ( ИИВ дан муносабат кутамиз) Фаррухжонга бу позицияси учун раҳмат. Фақат битта кичик муаммо бор, Ўзбекистонда жиноятни фош қилиш учун ҳали «терговчи», жазолаш учун эса «судья» лавозимлари фаолларга берилмаган-да! Гумон қилинган одамни ушлаш ва уни ҳуқуқ тартибот органларига топшириш бир масала. Уни ўзига ёки мулкига зарар етказиш бошқа масала. https://t.me/daydi2021

Ҳиндистон 33 миллионта худога эътиқод қиладиган 1,5 миллардга яқин одам яшайди. Ислом оламида эса ягона худога ишонадиган аммо уни тушуниш ва талқин қилишда минг хил йўлларга бўлиниб кетган 2 миллиард одам бор. Биргина Ўзбекистоннинг ўзида исдом динининг турли мазҳаблари, фирқалари, суннийлик, шиа, турли ақидавий мактаблари, фиқҳий мазҳаблари, сўфийликлари, тариқатлари ва бошқа диний йўналишлари мавжуд. Энг аҳамиятли жойи, ҳаммаси ўзини тушунчасини биринчи ўринга қўяди. Ҳаммаси ўзини бошқалардан кўра худога яқинман деб уйлайди. https://t.me/daydi2021

Ишдан кейинги давраларда ҳамкасбларга бериладиган савол экан 😂 https://t.me/daydi2021