ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
Open in Telegram
Ушбу каналда педагог, журналист, мия фаолиятига оид халқаро тадқиқотлар бўйича илмий спикер, Two Doors интеллектуал семинарлар маркази раҳбари Дилфуза Комилнинг мазкур марказда ташкил этилган курсларда ўтилаётган дарсларидан қисқача намуналар берилади.
Show more752
Subscribers
-624 hours
-77 days
No data30 days
Posts Archive
Repost from TWO DOORS intellektual seminarlar markazi
Ассалому алайкум!
Бугун (25 май пайшанба куни) соат 20:00да устоза Дилфуза Комилнинг «Ўзимиз билан юзма-юз» номли лойиҳаси доирасида навбатдаги янги онлайн гуруҳ учун биринчи таништирув дарси Zoom орқали онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Курсларда ўқиш нияти борлар телеграм орқали @TwoDoorsAdminstrator га мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.
📀#Suhbat_audiosi
🎯Navbatdagi mavzu: "Neyrota'lim"
(ota-onalar, o‘qituvchilar o‘rganishi kerak bo‘lgan mavzu)
🗣 Spiker: Dilfuza Komil
Jurnalist, filolog, xalqaro miya tadqiqotlari bo‘yicha ilmiy spiker va ilmiy xodim.
"TWO DOORS intellektual seminarlar markazi" asoschisi
Havola orqali Yuksalish loyihasining Ota-Onalar klubiga qo‘shiling:👇
t.me/OtaOnalar_klubi
✅Ushbu suhbat audiosini yaqinlaringizga ham ulashing! Ular ham manfaat olishsin!
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
«Кибр шу қадар катта фалокатки, ўзинг қазиган чуқурга ўзинг йиқилган вақтингда ҳам, ўзингни чоҳга ташланган Юсуф алайҳиссаломдек ҳис этасан...»
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
Она қироличанинг нотўғри қарори ортидан бутун арилар жамоаси янглиш ерга тўпланадилар. Улов соҳиблари инсофлироқ бўлса, асаларичиларни ёрдамга чақиради, бошқалари эса арилар устига заҳарли дори сепиб, улардан қутулиб қўя қоладилар.
...Раҳбарнинг янглиш қарорлари қавмга ана шундай фалокат келтиради.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
МАЖЛИС ҚИЛИНГ
Вақтингиз бўш бўлса ҳам, бўш бўлмаса, мажлис қилинг,
Кўнглингиз хуш бўлса ҳам, хуш бўлмаса, мажлис қилинг.
Овчилар, сиз отгани қуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Аҳли бозор сотгани гўшт бўлмаса, мажлис қилинг,
Ҳеч ҳисобмас, ҳар куни қўш бўлмаса – мажлис қилинг.
Сиз бирор мажлиссиз ўтган кунни кун деб айтмангиз,
Тортингу хомуза, маъруза узун деб айтмангиз,
Ҳамма такрор этса бир гапни, нечун, деб айтмангиз,
Кўкка вовайло қилиб, гардуни дун деб айтмангиз,
Дод демакка сизда товуш бўлмаса, мажлис қилинг.
Сиз ҳам, эй тафтишчилар, мажлис саноғин текширинг,
Ҳам қарор, кун тартибу ҳужжат вароғин текширинг,
Нотиқ оғзин текширинг, соме қулоғин текширинг,
Курси тешган нозик ул жойда қадоғин текширинг,
Гар жароҳат унда қўш-қўш бўлмаса, мажлис қилинг.
Кўрмасин деҳқон дала, созанда - соз, шоир - қалам,
Ишчи ҳам дастгоҳ ёнига қўймасин асло қадам,
Очмасин олим китоб-у, қилмасин тажриба ҳам,
Кимки гап билмас, билар иш – қилсин ўлгунча алам,
Иш биларни ургани мушт бўлмаса, мажлис қилинг.
Гар мабодо мажлисингиз эртароқ бўлса тамом,
Не ажиб ишдир, йиғинни уйда эттирмоқ давом,
Хонага минбар ясанг-у, юксалинг соҳибкиром,
Масъала қўймоққа уйда бир сабаб бўлгай мудом -
Гар қозон, ё ванна, ё душ бўлмаса, мажлис қилинг.
Белни боғланг, бу жаҳонни тўлдиринг қоғоз билан,
Ўзни алданг, бўлмаганни бўлдиринг қоғоз билан,
Иш билан шод этмангиз ҳеч, кулдиринг қоғоз билан,
Ким қоғозбозликни суймас – ўлдиринг қоғоз билан,
Ўлмаса у ёки беҳуш бўлмаса, мажлис қилинг.
Соҳиб идрок бўлсангиз гар, на фақат соҳиб сухан –
Демангиз мажлисни мажлис, от қўйинг турли-туман,
Гоҳи суҳбат, гоҳи ҳайъат, давра денг, ё анжуман,
Лаҳзалик денг, ҳафталик денг, не десангиз жону тан,
Номи минг бўлгач, фаромуш бўлмаса, мажлис қилинг.
Вақт ўтар, соат ўтар, кун ой бўлур, ой йил бўлур,
Ким у ўтган умрига қарсак чалур, қойил бўлур.
Фурсат энг олий ҳакамдур, доимо одил бўлур,
Барча бир кун ул ҳакамнинг ҳукмига дохил бўлур -
Тўплангиз эс-ҳушни!
Эс-ҳуш бўлмаса, мажлис қилинг!..
Эркин ВОҲИДОВ
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
«Тарихдан сабоқ чиқармаганлар ўша тарихни қайта яшашга маҳкумдирлар».
Курт Воннегут, «Балаган, или Конец одиночеству».
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
Тошбақадан сўрабдилар:
- Фалон жойга қанчада етиб бора оласан?
Тошбақа жавоб беришга шошилмай, масофани, йўлдаги паст-баландликларни, тош-тупроқни, ҳавонинг авзойини чамалаб кўрибди-да:
- Ўзи уч кунлик йўл экан, майли, катта гапирмай қўя қолай, мен кўпи билан олти кунларда етиб борсам керак, - дебди.
Келишибдилар. Тошбақа йўлга тушибди...
Орадан олти кун ўтибди ҳамки, белгиланган манзилда тошбақадан дарак йўқмиш. Уни қидириб, дараклаб, йўлнинг қоқ ўртасидан топишибди.
- Ие, сен ҳамма шарт-шароитни олдиндан кўриб-билиб, чамалаб олгандинг-ку! Ўзи уч кунлик йўл экан, мен олти кунда босиб ўтаман, дегандинг. Олти кунда йўлнинг ярмига зўрға етибсан! Шу қадар ожизмисан?! – дея маломат қилибдилар жониворга.
Тошбақа ҳасрат билан бош чайқабди-да:
- Мени айбламанглар! Мен орадаги масофани, йўлнинг паст-баландини, ҳатто тош-тупроғини, ҳавонинг авзойини ҳисобга олибман-у, бу йўлдан ўтадиган итларни, аҳмоқларни, бетарбияларни, золимларни ҳисобга олмабман. Энди илгарилай деганимда, рўпарамдан ё бир ит, ё бир золим, ё бир аҳмоқ чиқиб, мени тескари ўгириб, оёғимни осмондан қилиб қўяверди. То ўзимни ўнглаб, яна йўлга тушиб олгунимча аллақанча вақт ва куч-қувватимни йўқотдим... Манзил сари масофани чамалаганда, йўлдан чиқиши мумкин бўлган беақл махлуқларни ҳам ҳисобга олиш шарт экан, - дебди.
...Биз бу тошбақани жуда яхши тушунамиз.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
«Бизнинг мамлакатда ақлли одамлар билан суҳбатлашмоқ учун ҳеч нарса керак эмас, аммо аҳмоқлар билан гаплашмоқ учун кўп нарса керак. Масалан, пул, диплом дегандек...»
Исмат Ўзал,
турк шоири, ёзувчи ва журналист.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
ЯРАШИҚЛИ НЕЪМАТ
Чиройли жавонларга эски, чети учган ёки дарз кетган идишларни териб қўёлмайсиз. Лекин эски, ҳатто муқовалари титилган китобларни кўркам китоб жавонларига қўйсангиз ҳам ярашаверади;
эски китобларни бадавлат, ҳеч нимадан ками йўқ одамларга ҳам бебаҳо совға сифатида ҳадя қилишингиз мумкин - ярашаверади;
эски китобларни уйингизнинг энг кўринарли, эътибор тортадиган жойида сақлашингиз мумкин – ярашаверади...
Китоб – шунақа ярашиқли неъмат.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
Китоблар кўп жиҳатлари билан одамларга ўхшайдилар:
улар билан яқиндан танишар экансиз, ё хурсанд бўласиз, ёки танишганингизга пушаймон ейсиз;
уларнинг баъзилари сиз билан содда тилда, очиқ-ойдин, дўстона суҳбатлашишади, турли тақдирлар мисолида ҳаётнинг паст-баландини кўрсатиб беришади, яқин маслаҳатгўйингизга айланишади;
баъзилари эса ичимдагини топ хилидан: уларнинг нима демоқчи эканини англаш, ишораларидаги маъноларни уқиш учун ҳушёр туришингиз, ақл-заковатингизни ишга солишингиз, тафаккур қилишингиз даркор;
баъзи китоблар сўзга чечанлик билан Сизни секин-секин алдайди, худди ярамас ошналар сингари бузуқ тушунчалар беради, тўғри йўлдан оздирмоқчи бўлади, (улар билан танишиб қолганингиз учун тавбалар қиласиз);
баъзи китобларда эса ёлғон йўқ – оғир сўзлар билан ички дунёингизни ағдар-тўнтар қилса-да, ҳақиқатни англаб олишингизга, ҳаётнинг маънисини уқишингизга ёрдам беради;
баъзи китобларнинг сўзлаш услуби оддий, баъзилари эса халқни чалғитиш учун минбарга чиқадиган нотиқлардек жимжимадор сўзлайди;
баъзи китобларнинг сирти ялтироқ, бир қарашда кўзни куйдиради, аммо ичи бўш;
баъзи китоблар кўримсиз, одми, у қадар назарга тушмайди, лекин ичи тўла хазина;
баъзи китобларнинг умри узун, баъзиларининг умри қисқа...
Китоблар кўп жиҳатлари билан одамларга ўхшайдилар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
Бир-бирига чоҳ қазийдиган махлуқлар орасида бир-бири учун кўприклар иншо этадиган инсонлар яшайди.
Умримизнинг яна бир янги куни бизларни фақат инсонларга йўлиқтирсин дея тилак қилдим.
Жума муборак!
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
Бургутнинг бошига чиқишга журъат этадиган ягона қуш – қарғадир. У бургутнинг устига жойлашиб олиб, унинг бўйнидаги асаб томирларини қаттиқ чангаллайди. Бургут эса бундан жаҳлланмайди, қарға билан олишишга вақт ва куч сарфлаб ўтирмайди. Виқорини бузмаган ҳолда, баландга кўтарила бошлайди. Бургут парвозда қанчалик баландласа, қарғанинг нафас олиши шунчалик қийинлашади ва охир-оқибат, кислород етишмаслигидан қулайди.
Сиз ҳам бошингизга чиқиб олаётган «қарғалар»га куч ва вақт сарфлаб, ўзингизни қийнаб, йўлдан қолиб ўтирманг. Юксакларни кўзлаган бўлсангиз, манзилингиз сари оғишмай баландлайверинг – у ёқларда қарғалар нафас ололмайди 😊
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
«Бизнинг мамлакатда ақлли одамлар билан суҳбатлашмоқ учун ҳеч нарса керак эмас, аммо аҳмоқлар билан гаплашмоқ учун кўп нарса керак. Масалан, пул, диплом дегандек...»
Исмат Ўзал,
турк шоири, ёзувчи ва журналист.
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
Фотима розийаллоҳу анҳо айтадилар:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Умматимнинг ёмони шундай кишиларки, тўкин-сочин озиқланадилар, хилма-хил таомлар ейдилар, алвон-алвон кийимлар киядилар ва тинимсиз вайсаб, гапдонлик қиладилар».
Ибн Абу Дунё ривояти
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
#гап_эгасини_топади
Яқиндан бери турк тилидан, рус тилидан, инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган уч-тўртта китоб ўқидим. Тўғрироғи, ярмигача аранг чидаб ўқидим. Тумтароқ жумлалардаги маънони топишга уринарканман, миямнинг программаси ўзгариб кетаёзди.
Одатда, ўз ишини гўзал бажарган кишига «Қўлларингиз дард кўрмасин» деб миннатдорлик билдирамиз-ку, менинг мана шу китобларнинг таржимонлари ва муҳаррирларига:
- Қўлларингиз дард кўрсин-у, бошқа шу ишни қилолмай қолинг, - дегим келди. Лекин, қарғишнинг гуноҳидан қўрқаман, айтолмайман...
Шунақа «таржимон»ларнинг биттаси:
- Мен бу тилнинг грамматикасини яхши биламан, талаффузим ҳам жойида, - деганига, бир латифа эсимга тушди:
Чет элга саёҳатга борган чукча, анҳорда чўмилаётиб, чўка бошлабди. Бу чукчаям шу мамлакат тилини биларкан, талаффузиям жойида экан. Ўзича ёрдам сўраб бақиришни бошлабди:
- Мен охирги марта чўмиляпмааан! Охирги марта чўмиляпмааан!
Атрофдагилар уни ҳазиллашяпти деб ўйлаб, кулиб-кулиб ўтиб кетаверишибди.
Чукча яна «сўз бойлиги»ни ишга солиб, бақирибди:
- Мен ҳозир сувга тўямааан! Мен сувга тўямааан!
- Тўйсанг тўявермайсанми, - дебди бир одамнинг энсаси қотиб. – Шунга бақириш керакми?
- Шошманг, шошманг, – жонҳолатда баттарроқ бақирибди чукча. – Мен кўп-кўп сув ичаман! Кўўўп-кўп ичаман!..
Бояги одам:
- Қанча хоҳласанг ичавермайсанми! – дея кетиб юборибди.
Чукча нима қиларини билмай, яна «сўз бойлиги»ни ишга солибди:
- Мен сувнинг ҳаммасини ичиб қўямааан!
- Бемалол ичавер, бизлар қизғанчиқ эмасмиз, - дея кулишибди қирғоқ бўйлаб кетаётганлар.
- Тўхтанглар! – дебди уларга чукча. – Мен бу ерда бутунлай яшаб қоламааан! Мен анҳорда бутунлай яшаб қоламаааан!..
Бу чукчаям грамматикани биларкан, талаффузиям жойида, ҳатто «сўз бойлиги»ям бор, лекин одамга ўхшаб ёрдам сўролмади, худди бизнинг баъзи чук... йўғ-е🤔, чўч... йўғ-е, хуллас, баъзи «таржимон»ларимизга ўхшаб.
Шуларга битта саволим бор. (Ҳурматли, муҳтарам, азиз сингари сўзларнинг бирортасиям бу гап бошига тўғри келмади, шунга уч нуқта билан бошлайқолдим):
- ... «таржимон»лар! Сизларнинг дардингиз нима ўзи? Агар дардингиз пул бўлса, эшигини тепиб, бостириб кириб келганингиз - таржимачилик санъатимизни тарк этишингиз учун қанча маблағ йиғиб беришимизни истайсизлар?.. Балки сизларнинг жойингиз бошқа ердадир – нега шу ҳақида ўйлаб кўрмайсизлар? А?..
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
#гап_эгасини_топади
Яқиндан бери турк тилидан, рус тилидан, инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган уч-тўртта китоб ўқидим. Тўғрироғи, ярмигача аранг чидаб ўқидим. Тумтароқ жумлалардаги маънони топишга уринарканман, миямнинг программаси ўзгариб кетаёзди.
Одатда, ўз ишини гўзал бажарган кишига «Қўлларингиз дард кўрмасин» деб миннатдорлик билдирамиз-ку, менинг мана шу китобларнинг таржимонлари ва муҳаррирларига:
- Қўлларингиз дард кўрсин-у, бошқа шу ишни қилолмай қолинг, - дегим келди. Лекин, қарғишнинг гуноҳидан қўрқаман, айтолмайман...
Шунақа «таржимон»ларнинг биттаси:
- Мен бу тилнинг грамматикасини яхши биламан, талаффузим ҳам жойида, - деганига, бир латифа эсимга тушди:
Чет элга саёҳатга борган чукча, анҳорда чўмилаётиб, чўка бошлабди. Бу чукчаям шу мамлакат тилини биларкан, талаффузиям жойида экан. Ўзича ёрдам сўраб бақиришни бошлабди:
- Мен охирги марта чўмиляпмааан! Охирги марта чўмиляпмааан!
Атрофдагилар уни ҳазиллашяпти деб ўйлаб, кулиб-кулиб ўтиб кетаверишибди.
Чукча яна «сўз бойлиги»ни ишга солиб, бақирибди:
- Мен ҳозир сувга тўямааан! Мен сувга тўямааан!
- Тўйсанг тўявермайсанми, - дебди бир одамнинг энсаси қотиб. – Шунга бақириш керакми?
- Шошманг, шошманг, – жонҳолатда баттарроқ бақирибди чукча. – Мен кўп-кўп сув ичаман! Кўўўп-кўп ичаман!..
Бояги одам:
- Қанча хоҳласанг ичавермайсанми! – дея кетиб юборибди.
Чукча нима қиларини билмай, яна «сўз бойлиги»ни ишга солибди:
- Мен сувнинг ҳаммасини ичиб қўямааан!
- Бемалол ичавер, бизлар қизғанчиқ эмасмиз, - дея кулишибди қирғоқ бўйлаб кетаётганлар.
- Тўхтанглар! – дебди уларга чукча. – Мен бу ерда бутунлай яшаб қоламааан! Мен анҳорда бутунлай яшаб қоламаааан!..
Бу чукчаям грамматикани биларкан, талаффузиям жойида, ҳатто «сўз бойлиги»ям бор, лекин одамга ўхшаб ёрдам сўролмади, худди бизнинг баъзи чук... йўғ-е🤔, чўч... йўғ-е🤓, хуллас, баъзи «таржимон»ларимизга ўхшаб.
Шуларга битта саволим бор. (Ҳурматли, муҳтарам, азиз сингари сўзларнинг бирортасиям бу гап бошига тўғри келмади, шунга уч нуқта билан бошлайқолдим):
- ... «таржимон»лар! Сизларнинг дардингиз нима ўзи? Агар дардингиз пул бўлса, эшигини тепиб, бостириб кириб келганингиз - таржимачилик санъатимизни тарк этишингиз учун қанча маблағ йиғиб беришимизни истайсизлар?.. Балки сизларнинг жойингиз бошқа ердадир – нега шу ҳақида ўйлаб кўрмайсизлар? А?..
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Мана шу постимни тарқатаётганлар диққатига!
Бу воқелик 2020 йилнинг январида бўлган. Пост ҳам ўша вақтда қўйилган, ишонмасангиз, канал тарихидан кўринг.
У вақтдаги зилзила ҳозиргисининг олдида ҳеч гап эмасди. Бу сафарги зилзилада одамларнинг бу қадар тафаккур қилиб ўтиришга ҳоллари ҳам йўқ.
Шунинг учун, бу постни тарқатмасангиз ҳам майли. Ёки, пост қўйилган йил ва кунни аниқ кўрсатиб тарқатинг.
Бу хабаримни кўрганлар, шу постни улашган каналлар админларига ҳам имкон қадар етказиб қўйсангиз, илтимос.**
Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти (Сизлар учун таржима қилиб беряпман):
«...Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.
Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», - деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?» - деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» - десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..
Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!..»
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
Repost from ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари
Бу – Бельгиядаги ҳайкал ва унинг қайғули бир тарихи бор экан: қаҳратон қиш тонгларининг бирида тунда кўчада қаровсиз қолган кичкина болакай ва дайди бир ит шу ҳолда - совуқдан қотиб ўлган ҳолда топилган. Ит кетиб юбориб, жонини омон сақлаб қолиши мумкин эди, лекин ундай қилмаган. Болакайга «кўрпа» бўлган...
Энг ачинарлиси, шу кўчада яшовчилар тунда бир итнинг аянчли улиётганини эшитишган (балки, совуқдан ўлаётган болакай учун ёрдамга чақиргандир), аммо ҳеч ким иссиқ ўрнидан туриб, ҳеч бўлмаса деразадан кўчага қараб қўйишни лозим топмаган...
https://t.me/joinchat/AAAAAFH7QS2rI0JF1Nsypg
