ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?
Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 13 март, шанба куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +10..+12, кундузи +14..+16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида қор ёғади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -3..-8 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида қор ёғади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0..-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10..+15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +12..+17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +12..+17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +12..+17 даража илиқ бўлади.
AGROBLOGER канали:
@agroblogerShow more ...