cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

EskiObod_Uz

🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди. 🕋Таклиф ва саволлар учун: @EskiObod_masjidi га мурожат килинг. 🕋Эскиобод масжиди расмий группаси: https://t.me/Ilmiy_Suhbat_ Матбуот хизмати ходими Абдусалом Йу́лдошев

Show more
Advertising posts
189
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

АСАБИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ! Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади. Табассумнинг фойдаси Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди. Табиат қўйнида дам олинг Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак. Яхшиликка интилиб яшанг! Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур. ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА Барчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз биздан-да ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб етишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фар­занд­ларида ҳам акс этади. Кичкинтойингизни эрталаб ­чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган “беш” баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик. Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу “жиззаки” гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади. Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи ҳаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг! Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...
#Дуо Фарзанд кўрган кишини табриклаш Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоятда бир кишига ўргатилган жумлалар далилдир: بَارَكَ اللهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقت بِرُّهُ «Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал воҳиба ва балаға ашуддаҳу ва рузиқта бирруҳу» Маъноси: «Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин». Табрикланган киши ҳам қуйидаги жумлалар ила жавоб қайтармоғи маҳбуб амалдир: بَارَكَ اللهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَزَاكَ اللهُ خَيْرًا وَرَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ أَوْ أَجْزَلَ اللهُ ثَوَابَكَ «Барокаллоҳу лака ва борака ъалайка ва жазокаллоҳу хойрон ва розақакаллоҳу мислаҳу ав ажзалаллоҳу савобака». Маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар ила мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин». 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...
👍 1
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ? ☝️ Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин:Биринчиси – Доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш. Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”📜 (Раъд сураси, 28-оят); “Бас, Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурмен” 📜 (Бақара сураси, 152-оят). 📖 Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: “Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”. ☝️ Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр – энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир. Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади. ✅ Иккинчиси – таҳорат. ☝️ Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлилирни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. “у жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди”📜 (Каҳф сураси, 50-оят).Учинчисисолиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дустлар. ☝️ Улар масжид аҳли, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, “бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди”. Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади. ✅ Тўртинчиси – гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш. ☝️ “Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳолангки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир” 📜 (Оли Имрон сураси, 135-оят). 📚“Қалблар тизгини” китобидан. 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...
ЯХШИ ВА ЁМОН АЁЛ Донишмандларнинг биридан «Энг яхши аёл» ҳақида сўралганида, у шундай жавоб берди: Энг яхши аёл: ✅ Роббисини рози қиладиган; ✅ Эрини ҳурмат қиладиган; ✅ Эри ва оиласининг орасини бузмайдиган; ✅ Беш маҳал намозини ўқийдиган; ✅ Рамазонда бир ой рўзасини тутадиган; ✅ Сирини ташқарига чиқармайдиган; ✅ Оёқ кийимига кўз тушмайдиган; ✅ Қомати, сифати билинмайдиган; ✅ Эрини рози қиладиган; ✅ Уйидан (эрининг изнисиз) чиқмайдиган; ✅ Яхшиликка чорлаб, ҳалол яшашга рағбатлантирадиган;! ✅ Ётоққа чорлаганда бош тортмайдиган; ✅ Овози бегоналарга эшитилмайдиган; ✅ Қавм-қариндошлари ичида обрўли, шарафли; ✅ Ўз нафсида ҳокисор бўлган; ✅ Фарзандлари учун меҳрибон, намуна; ✅ Уйи - жаннат, саранжом, саришта, файзли; ✅ Эридан бирон яхшилик кўрса, миннатдор бўладиган; ✅ Ёмонлик кўрса, сабр қиладиган; ✅ Эри уйдан чиққанда чиройли кузатиб, келгунича интизор кутадиган; ✅ Қайтганида чиройли табассум ила қаршилайдиган; ✅ Унга боққанда кўзни қувонтирадиган; ✅ Эри сафарда бўлиб уйдан ғойиб бўлганда, мол-мулкини ва номусини муҳофаза қиладиган; ✅ Унда бирон айб кўрса яширадиган; ✅ Узр сўралса, кечирадиганидир. «Энг ёмон аёл» ҳақида ҳам сўралди. Донишманд шундай жавоб берди: ❌ Тез - тез ўзини касалликка соладиган; ❌ Сабабсиз йиғлайдиган; ❌ Ажабланмаса ҳам куладиган; ❌ Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган; ❌ Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган; ❌ Гаплари қўпол; ❌ Овози қaттиқ; ❌ Яхшиликни билмайдиган; ❌ Ёмонликга йўядиган; ❌ Машаққатга сабр қилмайдиган; ❌ Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган; ❌ Эрини қувватламайдиган; ❌ Эри кирса, чиқиб кетадиган; ❌ Чиқиб кетса, кирадиган; ❌ Яқинлашса, қочадиган; ❌ Эрининг оиласига беписанд; ❌ Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган; ❌ Боласини оч қолдирадиган; ❌ Фарзларни зоъе қиладиган; ❌ Роббисини ғазаблантирадиган; ❌ Эрини надомат қилдирадиган; ❌ Шайтон уни севадиган; ❌ Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган; ❌ Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган; ❌ Тили заҳар ва узун; ❌ Либоси калта; ❌ Уйи бетартиб, файзсиз; ❌ Кўзёши ёлғон; ❌ Доим жанжал қиладиган; ❌ Сеҳргар - жодугарга қатнайдиган аёлдир. © Умму Абдуллоҳ таржимаси 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...
🔻«САЛОМ ОМОНЛИК ВА ТИНЧЛИКДИР»🔻                       *     *      *    Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:   «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:    «Исломнинг нимаси яхши?» - деб сўради.    «Таом бермоқлигинг, ҳамда таниган ва танимаган одамингга салом бермоқлигинг», - дедилар».   Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.                       *     *      *    Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:   «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:    «Аввал салом, кейин калом», - дедилар».    Термизий ривоят қилган.    Чунки, салом омонлик ва тинчликдир. Аввал омонлик ва тинчликни эълон қилиб олиб, сўнг гап бошлаш лозим. Шунинг учун, танигану танимаган ҳар бир кишига гапиришдан аввал салом бермоқ исломий маданиятнинг ажралмас қисмидир.                       *     *      *    🔻Салом - тинчликнинг фойдаларидан🔻   ▫️ 1. Салом Аллоҳ таолога таслим бўлишдан иборат бўлиб, У зотнинг муҳаббати ва розилигига сазовор қилади.   ▫️ 2. Салом амният ва омонлик тарқатади.   ▫️ 3. Салом ила қон тўкилишининг олди олинади.   ▫️ 4. Салом орқали душман билан ярашилади.   ▫️ 5. Салом Исломнинг барча умматларига даъватидир.   ▫️ 6. Салом ила банда икки дунё саодатига эришади.   «Руҳий тарбия, 3-жуз» китобидан. ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...

​​#зикр_ва_дуо Истиғфорнинг хосияти 1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади; 2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради; 3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади; 4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди; 5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади; 6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади; 7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради; 8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади; 9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади; 10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади; 11. Мол-дунёга барака киритади; 12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади; 13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ; 14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади; 15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади; 16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради; 17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади; 18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади; 19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади; 20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади; 21. Бошга тушган балоларни даф этади; 22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради; 23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади; 24. Истиғфор мажлис каффоратидир; 25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади; 26. Шайтон васвасасини қайтаради; 27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради; 28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади; 29. Ғам-ташвишларни кетказади; 30. Хурсандчилик олиб келади; 31. Юзни нурли қилади; 32. Ризқ келишини осонлаштиради; 33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади; 34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади; 35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади; 36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади; 37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади; 38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади; 39. Қалбни тиниқлаштиради; 40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради... Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор – اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ «Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар. Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди. Имом Бухорий ривоятлари. Кунингизни истиғфор билан мунаввар этинг. 👉🏻 Манба: @islomuz 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...

ЎТИБ КЕТГАН ВАҚТ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАЙТМАЙДИ ВА УНИНГ ЎРНИНИ ТЎЛДИРИБ БЎЛМАЙДИ   Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоклик беради. Шунинг учун мусулмон киши  ўтказаётган вақтини зийрак тижоратчи каби ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим. Ҳар кун, ҳафта, ой ва йилда мусулмон киши ўтаётган вақтида нимадан фойда қўргани, нимадан зарар кўргани, фойда қанча бўлгани, зарар қанча бўлгани, фойда нима сабабли бўлгани, нима сабабли зарар кўрганини сарҳисоб қилиб, фойдани ошириб, зарарни йўқотишга уриниб бориши лозим. Чунки тижоратчи йўқотган молини яна ортиғи билан қўлга киритиши мумкин. Аммо вақтини йўқотган инсон эса уни қайта кўлга киритиши асло мумкин эмас.   Уламолар ўтаётган вақт ҳақида шундай деганлар: «вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади». Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат булади. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади: «Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман». "Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...
ЕРНИНГ НИДОСИ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: "Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради: Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир; ● Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан; ● Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан; ● Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан; ● Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан; ●  Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар; ● Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан; ● Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан; ● Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан; ● Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан". "Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...
АЛЛОҲГА  СУЮКЛИ  ХОНАДОН ​​Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир. Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти). Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар. Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...
БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР: ✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг! ✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг! ✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир. ✔️ Ҳамиша,  талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг! ✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз,  «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг! ✔️ Оз бўлсада, садақот беринг.  Қурбингиз етмаса,  ширин сўзингиз билан,  ёки,  табассумингиз билан бўлса ҳам! ✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг. ✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради! ✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг! ✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг! ✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг! ✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг! ✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг! ✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг! ✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг. ✔️ Сабрли бўлинг! ✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир. ✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг! ✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! ✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин. ✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса! ✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият,  қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо  муҳофаза этинг! ✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради! ✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир»  оятини тез - тез ёдга олиб туринг! ✔️ Турли миш - мишлардан  йироқ бўлинг! ✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини таъминланг.  Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг. ✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро,  энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир! ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 Rasmiy Kanalimmiz: @eskiobodmasjidi 🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥 YUTB Kanalimmiz: https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi 📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 Instagram Kanalimmiz: https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Show all...